Bandlik vazirligi
47.1K subscribers
12.4K photos
2.86K videos
30 files
7.13K links
Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi
100060 Toshkent shahar, Mirobod tumani, Nukus ko'chasi 8-uy. Tel: (71) 200 00 61 e-mail: [email protected], [email protected]
Download Telegram
Хоразм вилояти Гурлан туманида туман ҳокимлиги, прокуратураси ва Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳамкорлигида “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди.

Унда бандлиги таъминланмаган 145 дан ортиқ, хусусан, "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"га рўйхатга олинган фуқаролар иштирок этди.

Ярмаркада тумандаги 38 та корхона ва ташкилотлар ўзларидаги 171 та бўш иш ўринлари билан қатнашдилар. Унда фуқароларнинг 10 нафарига ишга жойлашишлари учун, 30 нафарига эса касбга ўқитиш курсларига йўлланмалар, шунингдек, 60 нафарига меҳнат қонунчилиги юзасидан маслаҳатлар берилди.

Каналга уланиш ⬇️
https://t.iss.one/mehnatvazirligi

Вазирликнинг расмий саҳифалари ⬇️
Mehnat.uz I Facebook I Instagram I Telegram I YouTube
"Янги Ўзбекистон" газетасининг 11 декабрь сонида "Аҳоли бандлигини, меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш – фаровонлик асоси" деб номланган сарлавҳа остида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Хусанов билан суҳбат шаклида мақола чоп этилди.

Каналга уланиш ⬇️
https://t.iss.one/mehnatvazirligi

Вазирликнинг расмий саҳифалари ⬇️
Mehnat.uz I Facebook I Instagram I Telegram I YouTube
Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида “Бўш иш ўринлари” меҳнат ярмаркаси ташкил этилди

Аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида ўтказилган ярмаркада 35 та ташкилот 315 дан ортиқ бўш иш ўринлари билан иштирок этиб, 94 та фуқаролар (35 нафари хотин-қизлар, 26 нафари ёшлар ва 13 нафари ўрта таълим мактаб, академик лицей, касб-ҳунар коллежи ва олий таълим муассасалари битирувчилари) қатнашди.

Унда 16 нафар фукарога доимий ишга жойлашиши учун йўлланмалар берилиб, 4 нафарига ишсизлик нафақаси тайинланди.

Шунингдек, ярмаркада иштирок этган 74 нафар фуқарога касб-хунарга ўқитиш имкониятлари, жамоат ишларига қатнашиш тўғрисида тегишли маълумотлар, меҳнат қонунчилиги юзасидан тушунтириш ва маслаҳатлар берилди.

Каналга уланиш ⬇️
https://t.iss.one/mehnatvazirligi

Вазирликнинг расмий саҳифалари ⬇️
Mehnat.uz I Facebook I Instagram I Telegram I YouTube
2019 йилнинг 23 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселекторда вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари халқ таълими тизимида фаолият юритаётган умумтаълим мактабларини оталиққа олиши тўғрисида топшириқ берилган эди. Мазкур вазифа ижроси юзасидан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги масъул ходимлари Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманидаги 34-ўрта умумтаълим мактаби ўқувчилари билан учрашув ўтказишди.

Учрашув давомида ёшларга меҳнат бозори, меҳнат муносабатлари, касб-ҳунарга ўқитиш тизими, ташкил этилаётган мономарказлар ҳамда бандлик соҳасига оид бошқа янгиликлар ҳақида маълумот, шунингдек, меҳнат қонунчилигига доир фойдали ва ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Суҳбат давомида ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

Каналга уланиш ⬇️
https://t.iss.one/mehnatvazirligi

Вазирликнинг расмий саҳифалари ⬇️
Mehnat.uz I Facebook I Instagram I Telegram I YouTube
Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонда ишсизликни қисқартиришга қаратилган лойиҳа учун 93 млн АҚШ доллари миқдорида кредит ажратишни маъқуллади. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда ишлаб чиқилган лойиҳага кўра, 60 минг фуқаро, шу жумладан, 48 минг банд бўлмаган аҳоли ўз касбий кўникмаларини яхшилаш имкониятига эга бўлади. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги лойиҳа бош ижрочиси вазифасини бажаради.

*******

АБР одобрил заем в $93 млн на проект по сокращению безработицы в Узбекистане. Проект, благодаря которому свои профессиональные навыки улучшат не менее 60 тыс. человек, в том числе 48 тыс. безработных, был разработан Министерством занятости и трудовых отношений Узбекистана в сотрудничестве с Министерством высшего и среднего специального образования. МЗТО станет главным исполнительным агентством по реализации проекта.

Каналга уланиш ⬇️
https://t.iss.one/mehnatvazirligi
Хоразм вилояти Ҳазорасп туманида Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, туман ҳокимлиги ва сектор раҳбарлари ҳамкорлигида “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”, шунингдек, ҳарбий хизматдан қайтган, алимент тўловчи ва ундирувчиларнинг бандлигини таьминлаш мақсадида “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси" ташкил этилди.

Унда 30 та иш берувчи корхона ва ташкилотлар ўзларида мавжуд 191 та бўш иш ўринлари билан иштирок этишди. Ярмарка доирасида 281 нафар ишсиз фуқаролар қатнашган бўлса, уларнинг 69 нафари доимий ишга, 25 нафар "Темир дафтар" рўйхатида турган аҳоли қизиқишига қараб касб-ҳунарга ўқиш учун йўлланмалар берилди. Шунингдек, тадбиркорлик иштиёқидаги 2 нафар фуқарога субсидиялар ажратилди.

Бундан ташқари хорижда ишлаш истагини билдирган 20 нафар ишсиз фуқарога касб ва тил ўрганиши учун ўқув марказларига йўлланмалар берилди. Ярмарка иштирокчиларининг 165 нафарига меҳнат соҳасига оид ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Каналга уланиш ⬇️
https://t.iss.one/mehnatvazirligi
Бугун Тошкент шаҳар Бандлик бош бошқармаси ҳамда туман АБКМ ходимлари иштирокида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Мухитдинов бошчилигида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов жорий йилнинг 12 декабрь санасида Тошкент шаҳар Миробод туманига қилган ташрифида берилган топшириқларнинг ижросига қаратилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда йўналишлар кесимида Тошкент шаҳрида Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари томонидан олиб борилаётган ишларга вазирнинг биринчи ўринбосари томонидан танқидий баҳо берилди. Ҳар бир туман бўйича ишга жойлаштириш, касб-ҳунарга ўқитиш бўйича манзилли ва натижадорликка эришиш мақсадида ишчи гуруҳлар шакллантирилди ва Мирзо-Улуғбек, Яккасарой туманларида ишлар ташкил этилди.

Келгусида Тошкент шаҳрининг қолган барча туманларида шундай ишлар давом этилиши керак эканлиги таъкидлаб ўтилди. Кун тартибига қўйилган вазифалар юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Каналга уланиш ⬇️
https://t.iss.one/mehnatvazirligi
"Аҳоли бандлиги тўғрисида"ги Қонунга асосан Иш қидираётган шахсларни рўйхатга олиш тартиби (29-модда).

Қонун 2021 йил 21 январдан кучга киради.

Каналга уланиш ⬇️
https://t.iss.one/mehnatvazirligi

Вазирликнинг расмий саҳифалари ⬇️
Mehnat.uz I Facebook I Instagram I Telegram I YouTube
«Ҳеч ким эътибордан четда қолмайди» — Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Хусановнинг «Сардоба» тошқини ҳудудларидаги бандликни таъминлаш лойиҳалари ҳақидаги мақоласи kun.uz интернет нашрида чоп этилди.

Мақолани қуйидаги ҳавола орқали ўқишингиз мумкин: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://kun.uz/74695642

Каналга уланиш ⬇️
https://t.iss.one/mehnatvazirligi

Вазирликнинг расмий саҳифалари ⬇️
Mehnat.uz I Facebook I Instagram I Telegram I YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наманган вилоятида "Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси" ташкил этилди. Унда 122 та иш берувчи корхона ва ташкилотлар 6 218 та бўш иш ўринлари билан иштирок этди.

Ярмака доирасида иштирок этган 419 нафар ишсиз фуқаронинг (204 нафари аёллар, 121 нафари ёшлар) 78 нафарига ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди.

Шунингдек, ярмаркада 137 нафар фуқарога меҳнат соҳасига оид ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Каналга уланиш ⬇️
https://t.iss.one/mehnatvazirligi

Вазирликнинг расмий саҳифалари ⬇️
Mehnat.uz I Facebook I Instagram I Telegram I YouTube
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари халқ таълими тизимида фаолият юритаётган умумтаълим мактабларини оталиққа олиши тўғрисида топшириқ берилган эди. Мазкур вазифа ижроси юзасидан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари Баҳодир Умурзаков Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманидаги 157-сон умумтаълим мактаби ўқувчилари билан учрашув ўтказди.

Учрашув мобайнида Б.Умурзаков ёшларга меҳнат бозори, меҳнат муносабатлари, касб-ҳунарга ўқитиш тизими, ташкил этилаётган мономарказлар ҳамда бандлик соҳасига оид бошқа янгиликлар ҳақида маълумот, шунингдек, меҳнат қонунчилигига доир фойдали ва ҳуқуқий маслаҳатларини берди.

Суҳбат давомида ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

Каналга уланиш ⬇️
https://t.iss.one/mehnatvazirligi

Вазирликнинг расмий саҳифалари ⬇️
Mehnat.uz I Facebook I Instagram I Telegram I YouTube