Toshkent mash’ali - Тошкент машъали🔥
331 subscribers
9.73K photos
2.84K videos
107 files
9.33K links
ГАЗЕТАГА СИҒМАГАН ГАПЛАР

Ўрта Чирчиқ тумани ва Нурафшон шаҳри ижтимоий-сиёсий нашри – «Машъал» газетасининг телеграм тармоғидаги саҳифаси.

Каналдаги материаллар таҳририят нуқтаи назарини билдирмаслиги мумкин.

Мурожаат учун: @hokimga_murojaatbot
Download Telegram
#биласизми

«Темир дафтар»га қандай тоифадаги оилалар киритилади?

«Темир дафтар»га қуйидаги тоифадаги оилалар киритилади:

1️⃣кам таъминланган оила деб эътироф этилган оилалар;

2️⃣ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган аъзолари мавжуд оилалар;

3️⃣кам таъминланган якка-ёлғизлар ва кексалар;

4️⃣боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд оилалар;

5️⃣кўп (4 ва ундан ортиқ) фарзандли моддий кўмакка муҳтож оилалар;

6️⃣меҳнатга лаёқатли ишсиз аъзолари мавжуд эҳтиёжманд оилалар;

7️⃣тиббий ёрдамга муҳтож эҳтиёжманд оилалар (сурункали ёки оғир ногиронликка олиб келувчи касалликка чалинган ва ногиронлик гуруҳи белгиланмаган аъзолари мавжуд етарли даромад манбаига эга бўлмаган оилалар);

8️⃣нотурар жойларда истиқомат қилаётган, ўзи ёки биргаликда яшовчи оила аъзоларининг номида турар жой бўлмаган эҳтиёжманд оилалар.


‼️Мурожаат учун: @hokimga_murojaatbot

Каналга уланинг👇
▫️
https://t.iss.one/mashal_gzt
#биласизми

⚡️Аёлларга қандай имтиёзлар бор?

Қонунчилигимизга кўра аёлларга қуйидаги имтиёз ва енгилликлар берилади.

Хотин-қизларга 33 млн сўмгача кредит ажратилади.

Айрим тоифадаги хотин-қизларга ОТМга кириш учун тавсиянома берилади.

Аёллар дафтари”га киритилганларга 5 млн сўмгача кредитлар нақд берилиши мумкин.

Хотин-қизларнинг касб ўрганишга қилган харажатларини давлат тўлаб беради.

Аёллар дафтари”га киритилган ёлғиз аёлларнинг фарзандлари ҳам боғчага имтиёзли рўйхат асосида қабул қилинади.

Оғир ижтимоий аҳволдаги хотин-қизларга имтиёзли уй-жойлар берилади.

12 ёшга тўлмаган боласи бор аёлларга қўшимча таътил берилади.

Айрим аёллар 53 ёшда пенсияга чиқиши мумкин.

Беш йил иш стажига эга хотин-қизлар тавсиянома асосида ўқишга қабул қилинади.

Хотин-қизларга 7 йилга фоизсиз таълим кредити берилади.

Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жавобгарликлар кучайтирилмоқда.


‼️Мурожаат учун: @hokimga_murojaatbot

Каналга уланинг👇
▫️
https://t.iss.one/mashal_gzt