Toshkent mash’ali - Тошкент машъали🔥
317 subscribers
9.79K photos
2.86K videos
107 files
9.37K links
ГАЗЕТАГА СИҒМАГАН ГАПЛАР

Ўрта Чирчиқ тумани ва Нурафшон шаҳри ижтимоий-сиёсий нашри – «Машъал» газетасининг телеграм тармоғидаги саҳифаси.

Каналдаги материаллар таҳририят нуқтаи назарини билдирмаслиги мумкин.

Мурожаат учун: @hokimga_murojaatbot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Президент_сайлови #сайлов_2021

🔷Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 7-моддаси:

Сайловда эркин ва яширин овоз берилади. Сайловчиларнинг хоҳиш-иродасини назорат қилишга йўл қўйилмайди.

Яширин овоз бериш сайловчининг хоҳиш-иродаси устидан ҳар қандай тарзда назорат қилиш имкониятини истисно этадиган тегишли шароитларни яратиш орқали таъминланади.

Каналга уланиш:
👉 https://t.iss.one/mashal_gzt
#тезкор
#сайлов_2021

⚡️Нарзулла Обломуродов бу йилги сайловларда президентлик номзодини қўйди

Экологик партия Президент сайловида қатнашиш учун ўз номзодини эълон қилди

Президентлик сайловларида Экопартия томонидан партия марказий кенгаши ижроия қўмитаси раиси Нарзулла Обломуродов номзод сифатида қатнашади. Бу ҳақда партия марказий кенгашининг навбатдан ташқари пленумида маълум қилинди.

Каналга уланиш:
👉 https://t.iss.one/mashal_gzt
#сайлов_2021

⚡️Президентлик сайловида қўйиладиган иккинчи номзод тавсия этилди

«Адолат» партияси президентлик сайловида иштирок этадиган номзодини эълон қилди

Маълум қилинишчиа, сайловда «Адолат» социал демократик партияси томонидан сиёсий кенгаш раиси Баҳром Абдуҳалимов номзод сифатида қатнашади👇

Каналга уланиш:
👉 https://t.iss.one/mashal_gzt
#сайлов_2021

⚡️«Миллий тикланиш» партияси президентлик сайловларига ўз номзодини эълон қилди

«Миллий тикланиш» ДП 2021 йилги президентлик сайловларига партия раҳбари Алишер Қодировни номзод сифатида кўрсатмоқчи эканлигини эълон қилди. Бу ҳақда партия марказий кенгашининг навбатдан ташқари пленумида маълум қилинди.

Эндиликда «Миллий тикланиш"нинг президентликка номзоди партиянинг 26 августда бўлиб ўтадиган съездида тасдиқланиши керак.

Каналга уланиш:
👉 https://t.iss.one/mashal_gzt
#сайлов_2021

Президентликка тўртинчи номзод маълум бўлди

Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Мақсуда Варисова президент сайловида номзод сифатида қатнашади.


Каналга уланиш:
👉 https://t.iss.one/mashal_gzt
#сайлов_2021

⚡️ЎзЛиДеП президентлик сайловларига амалдаги Президент Шавкат Миромонович Мирзиёевни номзод сифатида кўрсатмоқчи эканлигини эълон қилди.

Каналга уланиш:
👉 https://t.iss.one/mashal_gzt
#сайлов_2021

❗️Ўзбекистон Республикаси Президентлигига қўйилган номзодлар рўйхати:

Шавкат Мирзиёев (ЎзЛиДеПдан номзод);

Мақсуда Ворисова (ЎзХДПдан номзод);

Нарзулла Обломуродов
(Ўзбекистон Экологик партиясидан номзод);

Баҳром Абдуҳалимов (Ўзбекистон «Адолат» СДПдан номзод);

Алишер Қодиров (ЎзМТДПдан номзод).

‼️Номзодлар Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси томонидан расман рўйхатга олингани йўқ... ҳозирча.

Каналга уланиш:
👉 https://t.iss.one/mashal_gzt
#сайлов_2021

⚡️Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилишида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудларида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш учун 14 та сайлов округи тузиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Каналга уланиш:
👉 https://t.iss.one/mashal_gzt
Toshkent mash’ali - Тошкент машъали🔥
#сайлов_2021 ⚡️Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилишида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудларида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш учун 14 та сайлов округи тузиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Каналга…
#сайлов_2021

10-Тошкент вилояти сайлов округи

Округ сайлов комиссияси жойлашадиган манзил — “Ўзбектелеком” акциядорлик компаниясининг
“Тошкенттелеком” Тошкент вилояти филиали биноси,
Нурафшон шаҳри, Бобур кўчаси, 1-уй.

Сайловчилар сони — 1 877 107 нафар.

Тошкент вилояти чегараси доирасида.

Каналга уланиш:
👉 https://t.iss.one/mashal_gzt
#сайлов_2021

Ўзбекистон президентлигига барча номзодлар

Марказий Сайлов Комиссияси барча партиялар томонидан илгари сурилган номзодларни рўйхатга олди.

➡️ Экологик партиядан — Нарзулло Обломуродов;

➡️ «Адолат» партиясидан — Баҳром Абдуҳалимов;

➡️ «Миллий тикланиш» партиясидан — Алишер Қодиров;

➡️ Халқ демократик партиясидан — Мақсуда Ворисова;

➡️ ЎзЛиДеП партиясидан — Шавкат Мирзиёев.


Каналга уланиш:
👉 https://t.iss.one/mashal_gzt
#сайлов_2021

⚡️ Душанбадан бошлаб Президентликка номзодлар ташвиқотга киришадилар

Бугун бўлиб ўтган Марказий сайлов комиссияси мажлисида Президентликка номзодларнинг сайловолди ташвиқоти 2021 йил 20 сентябрдан бошланиши қайд этиб ўтилди.


Каналга уланиш:
👉 https://t.iss.one/mashal_gzt
#сайлов_2021

#айни_дамда Нарафшон шаҳридаги Ёшлар марказида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига «Миллий тикланиш» демократик партиясидан номзод Алишер ҚОДИРОВ нурафшонлик сайловчилар билан учрашмоқда.


Каналга уланиш:
👉 https://t.iss.one/mashal_gzt
#сайлов_2021

Халқаро кузатувчилар таҳририятимизда бўлди

Куни кеча Европада ҳамкорлик ва хавфсизлик ташкилотининг Ўзбекистондаги узоқ муддатли кузатувчилари Ҳелен Корнблюм хоним ва жаноб Пол Свэйнэ Ўрта Чирчиқ тумани ва Нурафшон шаҳри ҳокимликлари муассислигидаги «Машъал» газетаси таҳририятида бўлдилар.

Халқаро кузатувчилар газета фаолияти ва сайлов жараёнларидаги иштирокини қизиқиш билан ўрганиб, таҳририят жамоаси билан яқиндан мулоқотда бўлди.

Улар Президент сайлови жараёнлари ва номзодларнинг сайловолди тарғиботида оммавий ахборот воситалари, айниқса, матбуотнинг тутган ўрни ҳақида фикр билдириб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Қарийб 90 йиллик тарихни ўзида мужассам қилган «Машъал» газетаси ва унинг ижодкорлари билан танишганимдан хурсандман, – деди Корнблюм хоним мулоқот давомида.

Учрашув якунида халқаро кузатувчиларга «Машъал» газетасининг янги сонларидан тақдим этилди ва улар илиқ таассуротларга эга бўлганини мамнуният билан билдирдилар.


Каналга уланиш:
👉 https://t.iss.one/mashal_gzt
#сайлов_2021

Азиз юртдошлар!

Жорий йилнинг 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида фаол қатнашиб, Ватанимиз равнақи ва халқимиз фаровонлиги учун овоз берайлик!

Ҳамма сайловга!


Каналга уланиш:
👉 https://t.iss.one/mashal_gzt
#сайлов_2021

Азиз юртдошлар!

Жорий йилнинг 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида фаол қатнашиб, Ватанимиз равнақи ва халқимиз фаровонлиги учун овоз берайлик!

Ҳамма сайловга!


Каналга уланиш:
👉 https://t.iss.one/mashal_gzt
#сайлов_2021
#биз_овоз_бердик

Тошкент вилояти Адлия бошқармаси жамоаси сайловда фаол иштирок этмоқдалар.

ЮРИСТЛАР ОВОЗ БЕРДИК, СИЗ-ЧИ?



Каналга уланиш:
👉 https://t.iss.one/mashal_gzt
#сайлов_2021

⚡️Сайловнинг илк натижалари эълон қилинди

Марказий сайлов комиссияси кеча бўлиб ўтган Президент сайловининг дастлабки натижаларини эълон қилди. Унга кўра, ЎзЛиДеПдан кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёев 80,1 фоизлик натижа билан Президентликка сайланди.

Қолган номзодларнинг натижалари қуйидагича:

Мақсуда Ворисова - 6,6 %
Алишер Қодиров - 5,5 %
Нарзулло Обломуродов - 4,1 %
Баҳром Абдуҳалимов - 3,4 %

Ушбу ғалаба билан Россия Президенти Владимир Путин табриклади.

Эслатиб ўтамиз, сайловнинг расмий натижалари бир ой ичида эълон қилинади.

Янги Президент эса 2022 йил бошида қасамёд қабул қилиб, хизмат вазифасига киришади.


Каналга уланиш:
👉 https://t.iss.one/mashal_gzt