Toshkent mash’ali - Тошкент машъали🔥
328 subscribers
9.74K photos
2.84K videos
107 files
9.34K links
ГАЗЕТАГА СИҒМАГАН ГАПЛАР

Ўрта Чирчиқ тумани ва Нурафшон шаҳри ижтимоий-сиёсий нашри – «Машъал» газетасининг телеграм тармоғидаги саҳифаси.

Каналдаги материаллар таҳририят нуқтаи назарини билдирмаслиги мумкин.

Мурожаат учун: @hokimga_murojaatbot
Download Telegram
O‘rta Chirchiq tumanidagi 3-sonli informatika va axborot texnologiyalariga ixtisoslashtirilgan tayanch maktabida 21-oktabr – O‘zbek tili bayramiga bag‘ishlab, «Til – millat ko‘zgusi» nomli bayram tadbiri bo‘lib o‘tdi.

Tadbir Respublika Ma’naviyat va ma’rifat markazi O‘rta Chirchiq tumani bo‘linmasi hamkorligida tashkil etildi.

Каnalga ulanish:
👉 https://t.iss.one/mashal_gzt
​​Пиримқул Қодиров: Она тилим — менинг Ватанимдир

— Она тилининг инсон ҳаётида қанчалик юксак ўрин эгаллашини биз, айниқса, улуғ давлат арбоби ва гениал адиб Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаётида ва ижодида кўрамиз. Маълумки, Бобур Мирзо умрининг ярмидан кўпини Афғонистон ва Ҳиндистонда яшаб ўтказди. Ватанидан йироқлашган одамларнинг аксарияти она тилидан ҳам узоқлашиб, иккинчи тилда гапирадиган ва ёзадиган бўлиб қолади. Улардан фарқли ўлароқ, Мирзо Бобур бошқа мамлакатларда яшаганда ҳам она тилини севиб, соғиниб ва улуғлаб яшади.

Бобур Мирзо бошқа юртларга бош олиб кетган вақтда ҳам “Бобурнома”дай буюк асар яратди.

Ҳозирги ёшларимиз она тилига меҳр қўйишда яна кўп нарсани ўрганишлари мумкин. Ахир “Бобурнома” сингари улуғ эпопеяни чет давлатларда яшаб, гўзал туркий (ўзбек) тилда ёзгани мўъжиза эмасми?!

Она тилининг аҳамиятини юксак даражада тушунган Fapб ёзувчиларидан бири Алберь Камю Жазоирда туғилган бўлса-да, ўз она француз тилини мукаммал билиб, уни ҳурмат қилади. Буни унинг қуйидаги машҳур иборасидан ҳам пайқаш қийин эмас: “Француз тили — менинг Ватанимдир”.

Яна Бобур Мирзо мавзусига қайтаман. Ул буюк зот Ҳиндистонда яшаганда она тилини худди Камю айтгандай ўзининг Ватани деб ҳис қилади. Ана шу туйғу таъсирида хорижда яшаганда ҳам, ҳамиша туркий тилда ўйлайди, ёзади ва шу билан гўё ўзини туғилиб ўсган Ватанида яшагандек ҳис қилади.

Мана, бугун ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кунни байрам сифатида ўтказмоқдамиз. Бу ҳам бир бахт. Она тилимизга аталган чексиз меҳр-муҳаббатимизни нафақат сўзда, балки амалда ҳаётимизнинг барча соҳаларида эъзозлаб яшашга ўрганган одамларгина Бобур Мирзо, Камю каби ўз она тилининг қудратидан тўлиқ фойдалана оладилар. Айниқса, бугунги ёшларимизда мана шундай интилиш ниҳоятда кучли бўлишини чин дилдан истайман.


Каналга уланиш:
👉 https://t.iss.one/mashal_gzt
Forwarded from ERKIN VOHIDOV (Nigora Umarova)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❇️ Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидовнинг "Ўзбегим" қасидасини хорижлик ва ўзимизнинг ўзга тил вакиллари ижросида ўқилиши Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилганлигининг 32 йиллигига байрам совғаси сифатида армуғондир.

Ушбу видеолавҳа русийзабон аёлларимиз ва ўзга тил вакилларининг, "Китобхон аёллар жамоаси"нинг асосчиси Саида Рашидова билан ҳамкорликда амалга оширган ишимизнинг бошланиши ҳисобланади.

❇️ Унда АҚШ, Франция, Туркия мамлакатлари ўзимизнинг русийзабон кишиларимиз иштирок этишган.


🎤 Шеърни ўқиганлар: Саида Рашидова(Ўзбекистон), Марк Риз (АҚШ), Майкл (АҚШ), Гулсанам (Ўзбекистон), Суҳайл (Туркия), Света Пак (Ўзбекистон), Нодира (Ўзбекистон), Тамилия (Ўзбекистон), Аделия (Ўзбекистон), Ольга (Ўзбекистон), Томас Хьюет (Франция), Андрей (Ўзбекистон), Ёқутхон (Филиппин, Ёқутхон унинг ўзбек тилидани исми), Стив (АҚШ), Тони (Африка), Зуҳра (Ўзбекистон), Ирина (Ўзбекистон), Комил (Ўзбекистон).

#Ўзбек_тили
#Она_тили
#обуна_2022

🔥Маънавиятли маънавиятчилар

Газета – оммавий ахборот воситасининг бир тури. Энди у ахборот олишга бўлган иммунитетни мустаҳкамлаб, савиясини яхшилаши, дидни ўстириши ҳам керак. Мухтасар айтилса, газета – маънавият қалқони, маънавиятчининг қуролидир.

Нурафшон шаҳридаги ўз касбининг фидойилари бўлган ана шундай маънавиятчилар «Обуна – 2022» мавсумининг илк кунларидаёқ «Машъал» газетасига бир йиллик обунани расмийлаштирдилар.

Яқинда шаҳардаги 13 та умумий ўрта таълим мактаблари директорларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари газетамизга обуна бўлиб, барча маънавиятчилар ва маърифат тарғиботчиларига, таълим-тарбия тизими ходимларига шахсий ибрат намунасини кўрсатдилар.

Ишонамизки, устимда ишлайман, салоҳиятни ўстириб, интеллектуал қобилиятда жаҳон ёшлари билан тенг бўладиган авлодни камол топтираман деган педагог, ёш авлоднинг баркамол бўлиб етишишига ҳисса қўшаман, деган маънавиятчи нурафшонлик маънавиятли маънавиятчилардан ўрнак олади.


Каналга уланиш:
👉 https://t.iss.one/mashal_gzt
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Чехия президенти Милош Земан касалхонадан туриб парламентнинг йиғилишини чақириш тўғрисидаги ҳужжатни шахсан имзолади.


Каналга уланиш:
👉 https://t.iss.one/mashal_gzt
💉Бош вазир ўринбосари Бeҳзод Мусаев: «Йил охирига қадар 80 % аҳоли эмланади»

Бугун Халқаро медиа ҳоллда «Аҳолининг ижтимоий муҳофазаси: долзарб масалалар» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Бош вазирининг ўринбосари Беҳзод Мусаев аҳолини коронавирусга қарши оммавий эмлаш масалалари тўғрисида фикр билдирди.

Жорий йилда вакцинация масалаларига алоҳида эътибор қаратганимиз учун коронавируснинг бу йилги тўлқини олдинги йилга қараганда нисбатан енгил кечди. Ҳозирги пайтда вакцинация ишларини амалга ошириш бўйича мамлакат бўйича 3600 га яқин пункт ишлаб турибди. Поликлиникаларга CОВИД – 19га қарши ишлатиладиган барча турдаги вакциналар етказиб берилган. Ҳозирга қадар эмлаш ёшидаги аҳолининг 60 фоизи эмланди. Йилнинг охирига қадар бу кўрсаткични 80 % га етказиш кутилмоқда, – деди Беҳзод Мусаев.


Каналга уланиш:
👉 https://t.iss.one/mashal_gzt
Toshkent mash’ali - Тошкент машъали🔥
💉Бош вазир ўринбосари Бeҳзод Мусаев: «Йил охирига қадар 80 % аҳоли эмланади» Бугун Халқаро медиа ҳоллда «Аҳолининг ижтимоий муҳофазаси: долзарб масалалар» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Бош вазирининг ўринбосари Беҳзод Мусаев аҳолини коронавирусга…
#вакцинация💉

❗️Ўрта Чирчиқ туманида 21153 киши тўлиқ эмланди. Вакцинанинг 1-дозаси билан 55821 киши қамраб олинган.

Шу кунгача жами 94414 доза вакцина ишлатилди.

Аҳоли AstraZeneca, ZF-UZ-VAC2001 – ўзбек-хитой, Спутник V, Moderna ва Pfizer/BioNTech вакциналари билан эмланмоқда.

❗️Нурафшон шаҳрида 15781 киши тўлиқ эмланди. Вакцинанинг 1-дозаси билан 23878 киши қамраб олинган.

Шу кунгача жами 49632 доза вакцина ишлатилди.

Шундан 3100 доза AstraZeneca, 31092 доза ZF-UZ-VAC2001 – ўзбек-хитой, 2160 доза Спутник V, 10360 доза Moderna ва 2920 доза Pfizer/BioNTech вакцинаси қўлланилди.

☝️2021 йил 21 октябрь ҳолатига кўра.


Каналга уланиш:
👉 https://t.iss.one/mashal_gzt
#дарвоқе

Ҳа, деган – туяга мадор.
“Шафқат ва марҳаматда қуёш каби;

Бошқаларнинг айбини беркитишда тун каби;

Саҳоват ва сахийликда оқар сув каби;

Ғазаб ва жаҳлдорликда ўлик каби;

Камтарлик ва итоатда тупроқ каби бўл!

Бўлганинг каби кўрин, кўринганинг каби бўл!..”

Жалолиддин Румий


Каналга уланиш:
👉 https://t.iss.one/mashal_gzt
#сайлов_2021

Азиз юртдошлар!

Жорий йилнинг 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида фаол қатнашиб, Ватанимиз равнақи ва халқимиз фаровонлиги учун овоз берайлик!

Ҳамма сайловга!


Каналга уланиш:
👉 https://t.iss.one/mashal_gzt
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹Президент сайлови рақамларда.

▫️Сайловчиларнинг умумий сони қанча?
▫️30 ёшгача бўлган сайловчилар сони қанча?
▫️Биринчи марта сайловда қатнашувчилар сони қанча?
▫️Сарфланадиган харажатлар миқдори қанча?


Каналга уланиш:
👉 https://t.iss.one/mashal_gzt
Ноябрь—декабрь ойларида Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё вилояти ва Тошкент шаҳридаги мактабларда коррупцияга қарши курашиш мавзуларида махсус дарслар ўтилади.


Каналга уланиш:
👉 https://t.iss.one/mashal_gzt
#дарвоқе

Бирники - мингга, мингники - туманга.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM