Toshkent mash’ali - Тошкент машъали🔥
322 subscribers
10.2K photos
3.07K videos
108 files
9.89K links
ГАЗЕТАГА СИҒМАГАН ГАПЛАР

Ўрта Чирчиқ тумани ва Нурафшон шаҳри ижтимоий-сиёсий нашри – «Машъал» газетасининг телеграм тармоғидаги саҳифаси.

Каналдаги материаллар таҳририят нуқтаи назарини билдирмаслиги мумкин.

Мурожаат учун: @hokimga_murojaatbot
Download Telegram
⚡️Набиралар келажаги, юрт тақдири учун овоз берилмоқда

Меҳнат фахрийси Ваҳоб Дадаматов 67 ёшда, Муқимий маҳалласидаги “Зиёлилар” кўчасида истиқомат қилади. У конституцион ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда набираси Амирхон Ваҳобов билан бирга сайловда қатнашди.

📍Нурафшон шаҳридаги 3-сайлов участкаси.

Овоз бериш жараёнлари давом этмоқда.


Каналга уланинг👇
▫️
@mashal_gzt
⚡️Сайловда кўп миллатли Ўзбекистон халқи фаол қатнашяпти

Дунган маданият маркази раҳбари Мани Савуров Ўрта Чирчиқ туманидаги “Дўстлик” маҳалласида жойлашган 28-сайлов участкасида сайловда қатнашди.

Шунингдек, ушбу участкада ташкил этилган овоз бериш жараёнларида ўзбек, қозоқ, туркман, дунган каби миллат вакиллари - маҳалладошлар фаол иштирок этмоқда.

Овоз бериш жараёнлари давом этмоқда.


Каналга уланинг👇
▫️
@mashal_gzt
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Хонанда Достон Эргашев овоз берди

Ўрта Чирчиқ туманидаги “Кучлук” маҳалласида жойлашган 38-сайлов участкасида таниқли эстрада хонандаси Достон Эргашев ўз яшаш ҳудудида туриб, сайловда иштирок этди.

Овоз бериш жараёнлари давом этмоқда.


Каналга уланинг👇
▫️
@mashal_gzt
👍2
⚡️Янги ҳаёт учун овоз берамиз - Туртаевлар оиласи

Бугун никоҳ тўйини ўтказаётган Хуршид ва Дурдона Туртаевлар тўй маросимлари давомида сайловда қатнашди.

Янги оила Ўрта Чирчиқ туманидаги “Бешбой” маҳалласида жойлашган 55-сайлов участкасида бўлиб, ўзлари муносиб деб билган номзодлари ва партиясига овоз берди.

Овоз бериш жараёнлари давом этмоқда.


Каналга уланинг👇
▫️
@mashal_gzt
👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Масъулият ва дахлдорлик

Нурафшон шаҳридаги 2-сайлов участкасида сайлов қизғин кечмоқда.

Овоз бериш жараёнлари давом этмоқда.

#шарҳсиз_лавҳа


Каналга уланинг👇
▫️
@mashal_gzt
Соат 20:00 да республика ҳудудида ташкил этилган сайлов участкаларида овоз бериш жараёнлари якунланди.

🗳Айни дақиқаларда овозларни санаб чиқиш жараёнлари бошланди.

Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#сайлов_2024

⭕️ Тошкент вилоятидаги сайлов участкаларида овоз бериш жараёнлари якунланди

Бугун эрталабдан Тошкент вилояти ҳудудий сайлов комиссиясига қарашли 1006 та сайлов участкасида “Менинг танловим – обод Ватаним” шиори остида овоз бериш жараёнлари белгиланган тартибда ташкил этилди.

🔰 Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатига кўра, округ бўйича овоз берувчиларнинг умумий сони 1 миллион 853 минг 879 нафарни ташкил этмоқда. Улардан 4 минг 800 нафари илк бор сайловда иштирок этаётган ёшлардир. Ногиронлиги бор шахсларнинг сайлов участкаларида қулайликлар яратилди. Жумладан, уйда овоз берувчи шахслар учун яшаш манзилига борган ҳолда овоз бериш имкони яратилди.

📑 Марказий сайлов комиссияси томонидан рўйхатга олинган ва аккредитациядан ўтказилган хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар, ОАВ вакиллари, сиёсий партияларнинг вакиллари сайлов жараёнларини кузатиб борди.

 📎 Соат 20.00 га қадар барча сайлов участкаларида овоз бериш жараёни якунланди. Тошкент вилояти ҳудудий сайлов комиссиясига сайлов бўйича қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан мурожаатлар келиб тушмади.

📍 Ҳозирги вақтда бюллетенларни санаш жараёнлари давом этмоқда.

Абдулазиз Мусаев,
Тошкент вилояти ҳудудий сайлов комиссияси Матбуот маркази раҳбари


@tosh_vil_saylov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#No_comment

⭕️ Тошкент вилоятидаги сайлов жараёнлари уюшқоқлик билан ўтди

🎞Батафсил видеолавҳада

📍 Тошкент вилояти ҳудудий сайлов комиссияси Матбуот маркази

@tosh_vil_saylov
⚡️«Машъал» газетасининг 44-сони нашр этилди

Газетанинг ушбу сонида:

📌 «Камбағалликни қисқартириш бўйича Роватак тажрибаси»;

📌 «Ўзбекистон аҳолиси қачон рўйхатга олинади?»;

📌 «Жавондаги хазина»;

📌 «Санъаткорнинг бахти» каби мақолаларни ўқишингиз мумкин.

👉 «Мутолаа» рукнида ёзувчи Холиёр Сафаров қаламига мансуб «Эрнинг ҳурмати» ҳикояси ва «Бир жуфт шеър» рукнида умидли ёш шоир Муҳаммадали Ғаффоровнинг икки шеъри ҳам ушбу сонда чоп этилган.


Каналга уланинг👇
▫️
@mashal_gzt
⚡️Нурафшонда собиқ депутатлардан иборат Жамоатчилик Кенгаши тузилади

Нурафшон шаҳри ҳокими, Халқ депутатлари Нурафшон шаҳри Кенгашининг аввалги чақириқдаги раиси Илҳом Кличханов ташаббуси билан собиқ депутатларга миннатдорлик билдирилди.

Шу муносабат билан 2024 йил 17 октябрь куни бўлиб ўтган тантанали тадбирда Халқ депутатлари Нурафшон шаҳри Кенгашининг собиқ депутатлари, шаҳар жамоатчилиги фаоллари иштирок этди.

Қайд этиш лозим, Халқ депутатлари Нурафшон шаҳри Кенгаши депутатлари сайловчилар ишончини оқлаш ва шаҳарни ҳар тарафлама ривожлантириш учун муносиб ҳисса қўшди. Тадбирда депутатларнинг ўтган беш йилдаги фаолияти эътироф этилиб, эсдалик совғалари топширилди.

Шунингдек, уларнинг намунали ва самарали фаолияти ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаоллигини инобатга олиб, улар ҳамда жамоатчиликнинг бошқа фаолларидан иборат Жамоатчилик Кенгаши фаолиятини йўлга қўйишга келишиб олинди.

Хонандалар ижросидаги тароналар тадбирга янада файз бағишлади.


Каналга уланинг👇
▫️
@mashal_gzt