Toshkent mash’ali - Тошкент машъали🔥
304 subscribers
9.82K photos
2.87K videos
107 files
9.4K links
ГАЗЕТАГА СИҒМАГАН ГАПЛАР

Ўрта Чирчиқ тумани ва Нурафшон шаҳри ижтимоий-сиёсий нашри – «Машъал» газетасининг телеграм тармоғидаги саҳифаси.

Каналдаги материаллар таҳририят нуқтаи назарини билдирмаслиги мумкин.

Мурожаат учун: @hokimga_murojaatbot
Download Telegram
#таъзия

Фарғона тумани “Водил чинори” халқ дорбозлик жамоаси бадиий раҳбари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Турсунали полвон Мамажонов 75 ёшида вафот этди.

Ўтганларнинг охирати обод бўлсин!


‼️Мурожаат учун: @hokimga_murojaatbot

Каналга уланинг👇
▫️
https://t.iss.one/mashal_gzt
ПОЛВОН

Полвон ким? Довруқлар солғон – полвондир,
Отаўғил бўлиб қолғон – полвондир.
Чиначоқда пудни кўтарган ҳам зўр,
Лек кўнгил кўтара олғон – полвондир.

Яхши кунни, ўрта замонни кўрдик,
Шу ўртада яхши-ёмонни кўрдик.
Белда белбоғи бор полвонни кўрдик,
Белда белбоғи бор полвон – полвондир.

Биров дер, полвонлик билакда бўлгай,
Аждоддан ўтгайдир, суякда бўлгай.
Менимча, полвонлик юракда бўлгай,
Юрагига содиқ қолғон – полвондир.

Юртнинг файзи бўлар полвоннинг зўри,
Қайга ўтса, шунда давранинг тўри,
Оғзи повонларнинг қурийди шўри,
Ёв оғзига урган толқон – полвондир.

Полвоннинг ортида нори бўлади,
Шоҳимардондан тик ори бўлади,
Чин полвоннинг Аллоҳ ёри бўлади,
Қолғон полвонларинг – ёлғон полвондир!

✍️ Иқбол МИРЗО
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Olamsportcom
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
👍🏆🇺🇿🥇Диёра Келдиёрова Париж 2024 Олимпия ўйинлари чемпиони!!!

📹Финалнинг тўлиқ видеоси!

📕 Alfraganus University | 🥤 Coca Cola | 🏠 AKFA | 🏦Trastbank |

Обуна бўлинг👉
Olamsportcom
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Диёра Келдиёрова — олимпиада чемпиони!

Диёра ўзбек спортида ёзги олимпиада ўйинларини ютган илк аёл спортчи!

Диёра Ўзбекистон дзюдоси тарихида олимпиада олтин медалини қўлга киритган илк спортчи!

Ўзбек қизи тарих ёзмоқда!


‼️Мурожаат учун: @hokimga_murojaatbot

Каналга уланинг👇
▫️
https://t.iss.one/mashal_gzt
#дарвоқе

Йиқилган курашга тўймас.
#биласизми

⚡️Кимнинг болалари ёзги оромгоҳга бепул йўлланма олиши мумкин?

Қонунчиликка кўра, маҳаллалардаги ёшлар етакчиларининг ёзма тавсияномасига асосан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатда бўлган ёки "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"дан бирига киритилган ҳамда меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг болаларига мавсумий фаолият юритадиган оромгоҳларга бепул йўлланмалар берилади.


‼️Мурожаат учун: @hokimga_murojaatbot

Каналга уланинг👇
▫️
https://t.iss.one/mashal_gzt
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_тартиби

Ичимлик суви мавзуси - ҳаёт-мамот масаласи

Зойир Мирзаев ичимлик суви билан таъминлаш кўрсаткичи бўйича энг оғир, йиллар давомида муаммоли бўлиб турган ҳудудларда бўлди.

Аҳоли мурожаатларини инобатга олган ҳолда бу ҳудудларни ичимлик суви билан таъминлаш бўйича аниқ режа ишлаб чиқилди.

Хусусан, Оҳангарон туманидаги “Қорасувёқа” МФЙ, “Эйвалек” қўрғони, Қуйи Чирчиқ туманидаги “Кўксарой” МФЙ ва Ўрта Чирчиқ туманидаги "Мустақиллик" МФЙда бугун ичимлик суви иншоотини қурилиш-таъмирлаш бошлаб юборилди.

Аҳамиятлиси, қурувчилар, соҳа мутасаддилари томонидан шу ернинг ўзида аҳолига мазкур лойиҳаларнинг тақдимоти ўтказилди.

📱 Instagram | 📱 Twitter | 🌐YouTube📱 Facebook  | 🕊Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#дарвоқе

Бор, товоғим, кел, товоғим, бормасанг, келмасанг, ўртада син, товоғим.
#биласизми

⚡️АЁЛЛАР ДАФТАРИГА КИРИТИЛГАНЛАРГА ҚАНДАЙ ШАКЛЛАРДА ЁРДАМ КЎРСАТИЛАДИ ?

📃 Ҳукуматнинг 145-сон қарори билан тасдиқланган низомга асосан, «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш қуйидаги йўналишларда амалга оширилади:

1) ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар учун: — бандлигини таъминлаш,
зарур ҳолларда бир марталик моддий ёрдам бериш;

2)
тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизлар учун —- тадбиркорликни йўлга қўйишга кўмаклашиш;

3)
боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар учун — бир марталик моддий ёрдам бериш, зарур ҳолларда оғир турмуш шароитидаги (уй-жойи таъмирлашга муҳтож, бироқ оиласининг моддий имконияти етмайдиган) хотин-қизларнинг уй-жойини таъмирлаш;

4)
ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, шунингдек, тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар учун — бир марталик моддий ёрдам бериш, зарур ҳолларда уларнинг уй-жойини таъмирлаш хамда уларга тиббий ёрдамлар кўрсатиш;

5)
уй-жойга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар учун — ижара компенсациясини тўлаш, ижтимоий уйларга жойлаштириш, уй-жой билан таъминлаш, зарур ҳолатларда бир марталик моддий ёрдам бериш;

6)
қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди мавжуд эҳтиёжманд хотин-қизлар учун — бир марталик моддий ёрдам бериш, зарур ҳолларда томорқадан ва деҳқончиликдан даромад манбаи сифатида фойдаланиш учун кўмаклашиш.


‼️Мурожаат учун: @hokimga_murojaatbot

Каналга уланинг👇
▫️
https://t.iss.one/mashal_gzt
#Медиафорум

⚡️⚡️ МЕДИАФОРУМ ИШТИРОКЧИЛАРИ “ЖАНУБИЙ” ВОКЗАЛДА!

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 30-31 июль – 1 август кунлари Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ҳамда Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида  “Оммавий ахборот воситаларида миллий контент яратиш масъулияти” мавзусида республика медиафоруми ўтказилади.

“Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” шиори остида ўтказиладиган мазкур тадбирда республикамизнинг барча ҳудудларидан юз нафарга яқин ОАВ вакиллари, блогерлар, шунингдек, Тошкент вилояти ҳокимлигининг масъул ходимлари қатнашиши режалаштирилган.

Республика медиафорумида иштирок этиш учун бир кун аввал йўлга чиққан иштирокчиларни 30 июль куни эрталабки соат 6:00 да Тошкент шаҳридаги “Жанубий” вокзалда  Уюшма масъул ходимлари кутиб олишди. Юз-кўзларидан чарчоқлари сезилиб турса-да, хуш кайфиятда бўлган тадбир қатнашчиларининг дастлабки манзили – Зангиота туманида жойлашган “Зангиота” зиёратгоҳи бўлади.

Бизни кузатиб боринг
Telegram YouTube Facebook
#Медиафорум

📸 МЕДИАФОРУМ ИШТИРОКЧИЛАРИ ЗАНГИОТАДА

Хабарингиз бор, бугун Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ҳамда Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида Нурафшон шаҳрида “Оммавий ахборот воситаларида миллий контент яратиш масъулияти” мавзусида ташкил этилаётган республика медиафорумига старт берилади.  
 
Мазкур тадбирда иштирок этиш учун Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро ва Навоий вилоятларидан поездда эрта тонгда пойтахтимизга етиб келган журналист ва блогерлар Тошкент жанубий темир йўл вокзалида Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ҳамда Тошкент вилояти ҳокимлиги масъул ходимлар томонидан кутиб олинди.
 
Хабар қилинганидек, меҳмонларнинг дастлабки манзили “Зангиота”зиёратгоҳи бўлди.  

Зиёратгоҳда меҳмонлар сафи кенгайди, уларга Андижон, Фарғона, Сирдарё ва Жиззах вилоятидан келган журналист ва блогерлар қўшилди.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

Бизни кузатиб боринг
Telegram  YouTube Instagram Facebook