Ўз навбатида, «UzAuto Motors» АЖ ахборот хизмати компания автомобиллар нарх асосли эканлигини ва ҳозирги вазиятда нархни пасайтириш имконсизлигини маълум қилади.
👉 https://t.iss.one/mashal_gzt
👉 https://t.iss.one/mashal_gzt
«UzAuto Motors»да судга бериш ҳуқуқи мавжуд эди. У бу ҳуқуқдан фойдаланмоқда. Буни оддий қабул қилиш керак. Энди саволлар кўпаймоқда. Судлар мустақиллиги таъминлангани ёки йўқлиги, ёки бўлмаса, суд тизими ишларни адолатли кўраётгани ёки аксини амалга ошираётганини шу кейс орқали ҳам билиб олса бўлади. Монополия шундай дахшатли нарса. Унинг вакилларини бошида, тухумдалигида синдирмасангиз ёки бозор қонунларига амал қилишига мажбурламасангиз у катта анакондага айланади, кейинроқ олов пуркайдиган аждарҳога айланиши ҳам ҳеч гап эмас. АҚШ Президенти Рузвелтнинг уларга қарши курашини бир ўқиб чиқинг. Унда енгиш қийин бўлади.
Менга Ислом Каримов ёки Мирзиёев давридан қайси бирини танлайсан деса, ҳозирча Мирзиёевни танлайман (яна вақт кўрсатади). Нега дейсизми? Биринчидан, мен ўзим ҳам балки ҳозиргидай қаттиқ танқидлар қила олмаган бўлардим. Ёки минглаб жамоатчилик фаоллари сингари аллақачон репрессияга учраб Жаслиқда ётган бўлардим. Яна бир сабаби, Каримовнинг жамоаси мавжуд сўз эркинлиги ва шу кабиларни йўқ қилди. Яъни, борларини аста-секин йўқ қилди. Мирзиёевнинг жамоаси эса йўқларини тиклаяпти ёки бошқатдан кўтаряпти ёки бўлмаса, янгитдан қуряпти. Монополияларга бемалол «тош» отаётганимиз ва ташкилотлар ўртасидаги курашлар ҳам менинг гапимни исботласа керак. Бунақа сабаблар бир талай санасак. Лекин мени бир нарса ўйлантиряпти.
Шунча ислоҳотларни кўриб туриб ҳам Жумаев, Ғаниев, Кушербаев ва шу каби саноқли депутатлардан ташқари нега қолганлари мум тишлаган? Нега улар муносабат бермайди? Нега қолганлари айёр тулкидек, очкисининг остидан қараб, бир чеккада попкорн ва кола ичиб шерикларининг «жанг»ини кузатяпти. Ахир улар ҳам ҳамкасбларидек ойликлар олади ва преференциялардан фойдаланяптику. Биз уларга Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги 150 та «кресло»ни эгаллаб ўтириши учун овоз бермаганмиз! Нега ҳамма юристлари, кучларини ташлаётган монополист ташкилотга қарши улар ҳам бирлашмаяпти? Ҳозирча кузатишни дўндиришяпти холос. Агар шу тоифадан бўлсангиз, илтимос сиздан, генерал Власовдек қарши тарафга ўтиб кетишингиз мумкин. Ҳар ҳолда тарафингиз аниқ бўлади. Бизга бетараф «тулки»лар керакмас.
©

Зафарбек Солижонов
👉 https://t.iss.one/mashal_gztQalampir.uz
Монополистларга қарши курашган Рузвельт ким эди?
Forwarded from Fikratonline.uz
Сизнингча, "UzAutoMotors" Монополияга қарши курашиш қўмитаси қарори устидан судга даъво киритса, қайси томон ғолиб чиқади?
Anonymous Poll
56%
"UzAutoMotors"
38%
Монополияга қарши кураш қўмитаси
6%
Менга қизиқ эмас
БОЗОРДА ТАРТИБ БЎЛАДИМИ?
ёхуд Нурафшонда ҳожатхонасиз бозор бор экан
Маҳаллий аҳоли тилида «Катта бозор» номи билан тилга олинадиган Нурафшон шаҳридаги деҳқон бозори қайта таъмирланиб, экобозор сифатида қайта реконструкция қилинаётганига, очиғи, анча бўлди. Қурилиш ва таъмирлаш ишларининг якунига етишидан ҳали-вери дарак йўқдек, афтидан пандемиянинг таъсири шу ерда ҳам сезилмоқда, шекилли.
Ўлда-жўлда қурилишлар, ишламаётган дезинфекцион туннел, чиқиндига тўла қути ҳақида батафсил ўқинг👇
👉 https://telegra.ph/Bozorda-tartib-b%D1%9Eladimi-yohud-Nurafshonda-%D2%B3ozhathonasiz-bozor-bor-ehkan-08-20

Telegraph
Бозорда тартиб бўладими? ёхуд Нурафшонда ҳожатхонасиз бозор бор экан
Маҳаллий аҳоли тилида «Катта бозор» номи билан тилга олинадиган Нурафшон шаҳридаги деҳқон бозори қайта таъмирланиб, экобозор сифатида қайта реконструкция қилинаётганига, очиғи, анча бўлди. Қурилиш ва таъмирлаш ишларининг якунига етишидан ҳали-вери дарак йўқдек…
Хайрли кеч, дўстлар!
Соғиндингизми Сизлар ҳам. Рости, соғинтирмоқ ҳам осон кечмади.
Эътиборингизга #концерт тақдим этаётиб эдик. Турфа важлар билан лойиҳада тўхташ кузатилди. Афву этасиз, албатта.
Ваъдага вафо - «Тановар»ни тинглашни бошлаймиз. Бугунча ғижжакда «Тановар»ни эшитамиз. Созанда Сизларга маълум: «Мақом» ансамбли раҳбари Абдуҳошим Исмоилов!👇

GIJJAK
TANOVOR
#мусиқа
🎼 «Тановар»
🎻
🎧 Ўзбек мумтоз мусиқаси, ўзбек мумтоз хазинаси, дейдилар буни!
👉 https://t.iss.one/mashal_gzt
🎼 «Тановар»
🎻
Абдуҳошим ИСМОИЛОВ
🎧 Ўзбек мумтоз мусиқаси, ўзбек мумтоз хазинаси, дейдилар буни!
👉 https://t.iss.one/mashal_gzt
#янги_сон
🗞 «Машъал» газетасининг навбатдаги 32 (9039)-сони босмадан чиқди.
✅ Ушбу сонда:
📃 Бойовулдан Хитойга экспорт қилинаётган кишмиш пишириш сирларини;
📃 Бозорда тартиб бўлиши ё бўлмаслигини;
📃 Жангари фильмларга кимлар буюртма бераётганини;
📃 Коронавирус инфекциясидан сақланишнинг оддий усулларини;
📃 бугунги – 21 август тарихини;
☝️шунингдек, Ўрта Чирчиқ тумани ва Нурафшон шаҳри ижтимоий-сиёсий ҳаётига оид хабар ва лавҳаларни ўқишингиз мумкин.
📰 Мароқли мутолаа ҳамроҳингиз бўлсин!
#уйда_ўтиринг

#жаҳон_айвонида
Rossiya sinov uchun Meksikaga 2 ming doza “Sputnik V” vaksinasini yuboradi
Meksika tashqi ishlar vaziri Marselo Ebrardning “El Universal” nashriga bergan intervyusiga koʻra, Rossiya Meksikaga “Sputnik V” koronavirus vaksinasining 2000 dozasini yuboradi.
Uning soʻzlariga koʻra, Rossiya vaksinasini sentabr oyida yetkazib berish kutilmoqda. Shu bilan birga, vaksinani klinik sinovlarining uchinchi bosqichini boshlash rejalashtirilgan.
“Biz ular (ruslar) bilan bir muncha vaqtdan beri muzokaralardamiz. Kecha Meksikaga kamida 2000 doza vaksinani olish taklifi bildirildi... uni Meksikada sinab koʻrish boshlanadi va bu juda yaxshi yangilik”, dedi Ebrard.
Rossiyada ishlab chiqarilgan vaksinaga qoʻshimcha ravishda, Meksikada yana toʻrtta vaksina boʻyicha klinik sinovlarning uchinchi bosqichi oʻtkaziladi: ikkita Xitoyda, bitta Amerika va bitta Angliya-Fransiya hamkorligida yaratilgan vaksinalar.
Arafada Ebrard Meksika koronavirusga qarshi Rossiya vaksinasi sinovlarining yakuniy bosqichida ishtirok etishdan manfaatdor ekanligini aytdi. Shuningdek, u sinovlarda ishtirok etgani tufayli Meksika vaksinani qisqa muddatda olishiga umid bildirdi.

Ixtiyor RAHMON
tayyorladi.👉 https://t.iss.one/mashal_gzt
Мустақиллик байрамида 3 кун дам оламиз
«2020 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги Президент Фармонига кўра:
ҳафтасига 5 кун ишлайдиганлар ҳам 6 кун ишлайдиганлар ҳам – 30-31 август ҳамда 1 сентябрь кунлари (3 кун) дам олади.
✅ Хусусан:
30 август (якшанба) – календар бўйича дам олиш куни;
31 август (душанба) – 29 август (шанба)дан кўчирилган дам олиш куни;
1 сентябрь (сешанба) – ишланмайдиган байрам куни.
❗️29 август — шанба 5 кун ишлайдиганлар ҳам 6 кун ишлайдиганлар учун ҳам иш куни ҳисобланади.

Forwarded from Журналистика.уз
PANDEMIYA SHAROITIDA
"O‘zbekiston havo yo‘llari", "...temir yo‘llari", tadbirkorlar og‘ir ahvolga tushib qoldi; NNTlar faoliyati susaydi; xorijdan ishdan qaytganlar ishsiz qiynalib qolishdi. Ular faoliyatini tiklash, daromadini oshirish uchun falon tadbirlar belgilandi. Degan xabarlarni o‘qiyapmiz. Lekin hech kim bosma OAVdan hol so‘ragani yo‘q. AOKA, Jurnalistlar uyushmasi, Oliy Majlis qoshidagi fond ham...
Husan Karvonli

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Асл бадиий ва кино асарларда, санъат дурдоналари замон ва макон танламайди. Худди Навоий ашъорларидек, худди Шопен мусиқаларидек, худди «Кичкина табиб»дек.
Дюблажнинг бирор ери ўзгартирилмаган-а?! Вале ҳақиқат аксини топган.
👉 https://t.iss.one/mashal_gzt
Дюблажнинг бирор ери ўзгартирилмаган-а?! Вале ҳақиқат аксини топган.
👉 https://t.iss.one/mashal_gzt
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мустақиллик!
Асрайман сени,
Бор ҳаётим, баётим билан!
Мустақиллик!
Сақлайман сени,
Керак бўлса... ҳаётим билан!
Ўзбекистон Халқ демократик партияси Ўрта Чирчиқ тумани Кенгаши
барча юртдошларимизни
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 29 йиллиги билан самимий табриклайди!
🇺🇿 Мустақиллигимиз абадий бўлсин!
Эрк қуёши бошимиз узра мангу порласин!

Forwarded from Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
🚙 Янги автомашинанинг саккиз кундан сўнг кўз кўриб, қулоқ эшитмаган “сифатлари” очилиб қолди
👉“Ўзавтосаноат” АК ва “GM UZBEKISTAN” АЖларга тегишли сўров хатлари юборилди.
📌 ўнга яқин нуқсонлар борлиги аниқланди:
👉автомобиль лак-бўёқ қопламалари сифатсиз сепилган
👉яъни автомобиль олд капот ва буфери,
👉чап қаноти ва шу томон эшиги,
👉том панели,
👉ўнг томоннинг олд ва орқа ғилдираклари ва бошқа шунга ўхшаш кўплаб нуқсонлар.
📌 Агентликнинг Тошкент вилоят ҳудудий тузилмаси саъй-ҳаракати билан истеъмолчига “АS- Namangan SERVIS” ШК томонидан нуқсонли автомашина ўрнига сифатлиси алмаштириб берилди.
👉 Батафсил
👉 Истеъмолчилар ҳуқуқлари қонун ҳимоясида!
☎️1159 ишонч телефони.
👉👉@consumeruz👈👈

Forwarded from Toshkent viloyati | Kun.uz
Ўрта Чирчиқда қадоқланган майизлар Хитойга экспорт қилиняпти
🍇 Ўрта Чирчиқ туманининг «Бойовул» маҳалласидаги Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси уч йилдан бери узумни қайта ишлаш билан шуғулланмоқда. Корхона йилига 2000 тонна узумни қайта ишлаш ва экспорт қилиш қувватига эга.
👨🏻🌾 Аввалги йиллари узумлар Паркент, Самарқанддан олиб келиб, қайта ишланган бўлса, бу йили корхонанинг 80 гектарлик майдондаги узумзори илк ҳосилини берди. Узумзорнинг гектаридан 1,5-2 тоннадан ҳосил олиш режалаштирилган.
🏭 Йиғиб олинган узумлар 40 ва 10 тонна узумни қуритиш имконига эга иккита шийпонда қуритилиб, 2 гектар майдонда қурилган ишлаб чиқариш цехларида тозаланади ва қадоқланади.
🇺🇿🇨🇳 Маҳсулотнинг асосий буюртмачиси хитойлик инвесторлар бўлиб, 2019 йили кишмиш майизининг килограми ўртача 1,5-2 доллардан сотилган.
Тошкент вилояти хабарлари каналига обуна бўлинг:
👉 @KunuzToshkentVil