Toshkent mash’ali - Тошкент машъали🔥
338 subscribers
9.72K photos
2.84K videos
106 files
9.32K links
ГАЗЕТАГА СИҒМАГАН ГАПЛАР

Ўрта Чирчиқ тумани ва Нурафшон шаҳри ижтимоий-сиёсий нашри – «Машъал» газетасининг телеграм тармоғидаги саҳифаси.

Каналдаги материаллар таҳририят нуқтаи назарини билдирмаслиги мумкин.

Мурожаат учун: @hokimga_murojaatbot
Download Telegram
⚡️Нурафшон шаҳридаги 2-секторда меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди

Тошкент вилояти прокуратураси ташаббуси билан янги иш ўринларини ташкил этиш  ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида Нурафшон шаҳри 2-сектор биносида меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди.

Унда 27 та ташкилот ва корхоналар 300 дан ортиқ бўш иш ўринлари билан қатнашдилар. Тадбир давомида ишсиз фуқароларга шаҳар ҳудудидаги корхона ва ташкилотлардаги бўш иш ўринлари ҳамда яратилган квота иш ўринлари хақида таништирилиб, мехнат қилиш билан боғлик бўлган ҳақ-ҳуқуқлари бўйича маслаҳатлар берилди ва уларга мақбул бўлган ишлар таклиф этилди.


Каналга уланинг👇
▫️
@mashal_gzt
#яқин_ўтмиш

1993 йил “Нархоз” (ҳозирги Тошкент давлат иқтисодиёт университети) талабаси Зойир Мирзаев “Халқ сўзи”га мақола-отклик берган экан.

Матбуот - барибир яхши-да.


Каналга уланинг👇
▫️
@mashal_gzt
#айни_дамда

⚡️Ўрта Чирчиқ тумани ҳокими Ихтиёр Қосимов кексалар ва маҳалла фаоллари билан мулоқот қилмоқда

Туман раҳбари Ихтиёр Қосимов ва туман прокурори, 2-сектор раҳбари Улуғбек Комилов “Бойовул” маҳалласида ушбу ва “Янгиобод” маҳалласи фаоллари, нуронийлар ва ёшлар вакиллари билан мулоқот қила бошлади.

Мулоқот давомида мамлакатимизда амалга оширилаётган ёшлар сиёсати, ижтимоий ҳимоя, кредит ва субсидия олиш масалалари, ер ажратиш юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдирмоқда.

Мулоқотда кексалар ҳам ўз муносабатларини билдиряпти.


Каналга уланинг👇
▫️
@mashal_gzt
#айни_дамда

⚡️Муаммолар ечимсиз қолмаслиги таъкидланди

Ўрта Чирчиқ тумани ҳокими Ихтиёр Қосимов туман прокурори, 2-сектор раҳбари Улуғбек Комилов билан бирга “Бойовул” ва “Янгиобод” маҳалласи фаоллари, нуронийлар ва ёшлар вакиллари билан мулоқот қилди.

Мулоқотда ҳудуддаги 7-мактабга олиб борувчи пиёдалар йўлкаси қурилишини якунига етказиш, Маданият марказини янада яхшилаш, ички йўлларни асфальтлаш, “Янгиобод” кўчасига симёғочлар ва трансформатор ўрнатиш каби масалалар кўриб чиқилди.

Мулоқот давомида муаммолар ечимсиз қолмаслиги таъкидланиб, ушбу масалалар ечими юзасидан келгуси ҳафталарда учрашишга келишиб олинди.


Каналга уланинг👇
▫️
@mashal_gzt
⚡️Ҳоким тадбиркорга ер ажратиш масаласини кўриб чиқади

Ўрта Чирчиқ тумани ҳокими Ихтиёр Қосимов «Бойовул» маҳалласида бўлган чоғида ҳудуддаги чорвачиликка ихтисослаштирилган «Green medov milk» масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишди.

Ғиёсиддин Ёрматов раҳбарлик қилаётган ушбу фермада ҳозирги кунда жами 60 бошдан зиёд сигир ва бузоқлар парваришланмоқда. Ўнлаб фуқаролар учун доимий иш ўринлари яратилган.

Туман раҳбари ферма фаолияти билан яқиндан танишиб, озуқа захирасини сақлаш учун ер ажратиш масаласи кўриб чиқилишини маълум қилди.


Каналга уланинг👇
▫️
@mashal_gzt