Марказий банк матбуот котиби
2.77K subscribers
4.81K photos
488 videos
1 file
4.85K links
MBning Jamoatchilik bilan aloqalar va kommunikatsion siyosat departamenti direktori Аkmal Nazarovning kanali

Website: www.cbu.uz
Telegram: t.iss.one/centralbankuzbekistan
Facebook: fb.com/centralbankuzb
Instagram: instagram.com/centralbankuzbekistan/
Download Telegram
Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг оралиқ йиғилиши ўтказилмоқда.

🔸Унда асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

🔸Тафсилотлар билан батафсил соат 15:00да эълон қилинадиган расмий пресс-релизда танишишингиз мумкин.

————————————————

Проходит очередное заседание Правления Центрального банка Республики Узбекистан.

🔸В нем принято решение оставить основную ставку без изменений на уровне 14,0% годовых.

🔸С подробностями вы можете ознакомиться в официальном пресс-релизе, который будет опубликован в 15:00.

#регулятор

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Twitter | Linkedin
🔸Марказий банк Бошқарувининг 2021 йил 11 мартда асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисидаги қарори юзасидан Пресс-релиз.

————————————————

🔸Пресс-релиз о решении, принятом Правлением Центрального банка 11 марта 2021 года, сохранить основную ставку без изменений, на уровне 14,0% годовых.


#регулятор

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Twitter | Linkedin
Марказий банк 5-11 синф ўқувчиларини “Молиявий математика” онлайн тестида иштирок этишга таклиф қилади!

🔸Марказий банк Ал-Хоразмий номидаги халқаро олимпиада мактаби билан биргаликда khiso.uz платформасида ўрта ва юқори синф ўқувчилари учун “Молиявий математика” онлайн-тестини ўтказади.

🔸Онлайн тестда иштирок этинг ва банк хизматлари, шунингдек, пулни бошқариш ҳамда пулни тежаш йўллари ҳақида ўзингиз учун қизиқарли бўлган саволларга ечим топинг!

🔸Ўтказиб юборманг! Онлайн тест жорий йил 24 март куни соат 17:00 да бошланади.

❗️Шунингдек, khiso.uz платформасида олдиндан рўйхатдан ўтишни унутманг.

➡️Молиявий математика бўйича онлайн-тест ўтказиш Қоидалари

🤝Барчангизга омад тилаймиз!

—————————————

Центральный банк приглашает школьников 5-11 классов принять участие в онлайн-зачете «Финансовая математика»!

🔸
Центральный банк совместно с Международной олимпийской онлайн-школой им.Хорезмий khiso.uz проводит онлайн-зачет «Финансовая математика» для школьников средних и старших классов.

🔸Примите участие в онлайн-зачете и узнайте для себя решения интересных вопросов о банковских услугах, а также об управлении деньгами и способах их экономии!

🔸Не пропустите! Онлайн-зачет стартует 24 марта в 17:00 часов.

❗️Также не забудьте пройти предварительную регистрацию на платформе khiso.uz.

➡️Правила проведения онлайн-зачета для школьников по финансовой математике

🤝Желаем всем удачи!

#молиявий_саводхонлик #финансовая_грамотность

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Twitter | Linkedin
Марказий банк олий ўқув юртларининг 1-4 курс талабаларини молиявий саводхонлик чемпионатида иштирок этишга таклиф этади!

🔸Сиз ёш ва билимга чанқоқмисиз? Молия бозорида ҳар қандай вазиятда тўғри қарорлар қабул қилишингизга ишончингиз комилми? Ўз имкониятингизни кўлдан бой берманг!

🔸“Умумжаҳон пул ҳафталиги” (Global Money Wеек) доирасида Марказий банк томонидан ўтказилаётган “Молиявий саводхонлик бўйича чемпионат"да иштирок этинг ва молия дунёсида қанчалик чуқур билимга эга эканлигингизни билиб олинг!

🔸Чемпионат финалига ўтган иштирокчиларга Марказий банкнинг махсус совғалари топширилади!

➡️Талабалар ўртасида “Молиявий саводхонлик бўйича чемпионат” ўтказиш Қоидалари

Чемпионатда иштирок этиш учун khiso.uz платформасида рўйхатдан ўтинг.

❗️Шошилинг! Чемпионатнинг саралаш босқичини ўтказиб юборманг!

🤝Барчангизга омад тилаймиз!

——————————————

Центральный банк приглашает студентов 1-4 курсов высших учебных заведений принять участие в Чемпионате по финансовой грамотности!

🔸Вы молодой студент и жаждите знаний? Уверены, что умеете принимать правильные решения в любой ситуации на финансовом рынке? Тогда не упустите свой шанс!

🔸Примите участие в «Чемпионате по финансовой грамотности» Центрального банка в рамках «Всемирной недели денег» (Global Money Week), и узнайте, насколько хорошо вы ориентируетесь в мире финансов!

🔸Участников, прошедшим в финал Чемпионата, ждут специальные призы от Центрального банка!

➡️Правила проведения Центральным банком «Чемпионата по финансовой грамотности» в рамках «Всемирной недели денег» (Global Money Week)

Для участия в Чемпионате необходимо пройти регистрацию на платформе онлайн-олимпиады khiso.uz

❗️Поторопитесь! Успейте присоединиться к отборочному этапу!

🤝Желаем всем удачи!

#молиявий_саводхонлик #финансовая_грамотность

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Twitter | Linkedin
🔸2021 йилнинг январь-февраль ойларида республикамизга келиб тушган халқаро трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми қарийб 892 млн. долларни ташкил этиб, 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 107 млн. долларга ёки 14 фоизга ошди.

🔸Чет элга юборилган халқаро пул ўтказмалари миқдори 215 млн. долларга етди.

🔸Натижада халқаро трансчегаравий пул ўтказмалари бўйича ижобий сальдо қарийб 677 млн. долларга етди.

———————————

🔸Объём поступивших в республику трансграничных переводов за январь-февраль 2021 год составил 892 млн. долл., увеличившись по сравнению с аналогичным периодом 2020 года на 107 млн. долл. или 14%.

🔸Объём отправленных денежных средств за рубежом достиг 215 млн. долл.

🔸В результате, положительное сальдо по трансграничным переводам сложилось на уровне 677 млн. долл.

#валюта

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Twitter | Linkedin
❗️Янги лойиҳа: "Ижтимоий тармоқдан савол"

Ушбу рукн доирасида ижтимоий тармоқлардан ва телеграм бот орқали келиб тушган банк тизимига доир саволларга Марказий банк департаменти директорлари жавоблари бериб борилади.

🔸Лойиҳанинг илк мавзуси:

ШИКАСТЛАНГАН НАҚД ПУЛЛАР, УЛАРНИ БАНКЛАРДА АЛМАШТИРИБ ОЛИШ, СОХТА БАНКНОТЛАР
ва нақд пул амалиётига доир бошқа маълумотлар💶

Нақд пуллар қачон яроқсиз ҳисобланади?

Пулларни банкларда алмаштириб олиш мумкинми?

Ғижимланган, йиртилган қоғоз пулларни савдо шохобчаларида қабул қилиш керакми?

🔸Ижтимоий тармоқлардан келиб тушган шу ва мавзуга доир бошқа саволларга Марказий банкнинг Нақд пул муомаласи департаменти директори Фазлиддин БОЗОРОВнинг жавоблари билан танишингиз мумкин.

#интервью

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Twitter | Linkedin
2021 йил февраль ойида ички валюта бозорида амалга оширилган операцияларга доир қисқача шарҳ

🔸Жорий йилнинг 15 февраль санасидан валюта биржасида валюта олди-сотдиси бўйича савдо сессиялари “Онлайн платформа” орқали соат 10:00 дан 15:00 гача аукцион усулларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилиши йўлга қўйилди. Шунингдек, тижорат банкларининг валюта биржаси савдоларида мижозлар номидан иштирок этиш амалиётидан воз кечилди.

🔸Бу эса, ўз навбатида, тижорат банкларига очиқ валюта позицияси доирасида хўжалик юритувчи субъектлар билан ўзаро тўғридан-тўғри ҳамда кун давомида валюта биржасида валюта олди-сотди операцияларини амалга ошириш имконини берди.

🔸2021 йилнинг февраль ойида ички валюта бозоридаги операцияларнинг умумий ҳажми 1,6 млрд. АҚШ долларини ташкил этиб, январь ойига нисбатан 4 фоизга ўсди.

➡️Батафсил ушбу ҳаволада

#шарҳ

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Twitter | Linkedin
Ўзбекистонда “Кёнгнам банки” ваколатхонаси иш бошламоқда

🔸Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан “Кёнгнам банки”нинг (Корея Республикаси) ваколатхонаси аккредитация қилинди.

🔸Ваколатхона мамлакатимиз банклари билан ҳамкорлик ўрнатиш, банк мижозларининг молиявий саводхонлигини ошириш ҳамда Кореянинг банк-молия соҳасидаги илғор тажрибасини Ўзбекистонда татбиқ қилишга кўмаклашиш мақсадида ташкил этилди.

————————————

Представительство «Кёнгнам банк» начинает деятельность в Узбекистане

🔸Центральным банком Республики Узбекистан аккредитовано представительство «Кёнгнам банк» (Республика Корея).

🔸Представительство намерено налаживать сотрудничество с отечественными банками, оказывать содействие в повышении финансовой грамотности клиентов и внедрении передового опыта Кореи в банковско-финансовой системе Узбекистана.

#халқаро_ҳамкорлик #международное_сотрудничество

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Twitter | Linkedin