Марказий банк матбуот котиби
2.9K subscribers
4.94K photos
497 videos
1 file
4.95K links
MBning Jamoatchilik bilan aloqalar va kommunikatsion siyosat departamenti direktori Аkmal Nazarovning kanali

Website: www.cbu.uz
Telegram: t.iss.one/centralbankuzbekistan
Facebook: fb.com/centralbankuzb
Instagram: instagram.com/centralbankuzbekistan/
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔸Қонун асосида нобанк кредит ташкилотлари ва ломбардлар фаолиятидан фойдаланувчи мижозлар ҳуқуқлари кафолатланмоқда.

🔸Хусусан, кредит бериш шартлари, унинг миқдори, муддатлари ва унинг тўлиқ қийматини ҳисоб-китоб қилиш тартиби тўғрисидаги маълумотлар танишиб чиқиш учун очиқ бўлиши лозим.

🔸Шунингдек, микромолия ташкилотлари ва ломбардларга жисмоний шахсга кредит ажратиш шартномаси бўйича йиллик қарз миқдорининг ярмидан кўпини ташкил этадиган суммада фоизлар ҳисобланиши, воситачилик ҳақлари ва жарима ундирилишига йўл қўйилмаслиги белгиланди.

🔸Шу ва бошқа янгиликлар билан батафсил видео интервью орқали танишишингиз мумкин.

#эксперт_изоҳи

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Odnoklassniki | Youtube | Twitter | Linkedin
Mastercard компанияси вакиллари билан учрашув

🔸Mastercard компанияси вакиллари Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига ташриф буюришди.

🔸Учрашув давомида кичик ва ўрта бизнес субъектларини қўллаб-қувватлаш, молиявий саводхонликни ошириш, рақамлаштириш ва нақдсиз тўловларни ривожлантириш ҳамда банк тизимида киберхавфсизликни таъминлаш каби долзарб йўналишларни қамраб олувчи англашув Меморандумини тузиш масалалари муҳокама этилди.

———

Встреча c представителями компании Mastercard

🔸Представители компании Mastercard посетили Центральный банк Республики Узбекистан.

🔸В ходе встречи были обсуждены вопросы, связанные с подписанием Меморандума о взаимопонимании, охватывающего такие актуальные направления, как поддержка субъектов малого и среднего бизнеса, повышение финансовой грамотности, развитие цифровизации и безналичных платежей, а также обеспечение кибербезопасности в банковской системе.

#халқаро_хамкорлик #международное_сотрудничество

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Odnoklassniki | Youtube
Қишлоқ хўжалигида лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда таълим сифатини яхшилаш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказилди.
Қишлоқ хўжалиги вазирлигига лойиҳаларни ўзи ишга тушириб, лизинг асосида сотиш ваколати юклатилди.
Давлатимиз раҳбари соҳада хизматларни ривожлантириш, экинлар ҳисоби ва сув сарфини онлайн мониторинг қилиш бўйича кўрсатмалар берди.
Аграр соҳада таълим сифатини яхшилаш, ўрта бўғин мутахассисларини тайёрлаш чоралари белгиланди.

Состоялось совещание по вопросам реализации проектов и повышения качества образования в аграрной сфере.
Министерство сельского хозяйства наделено полномочием по самостоятельному запуску проектов и реализации их на условиях лизинга.
Глава государства дал ряд указаний касательно развития аграрных услуг, ведения учета посевов и онлайн-мониторинга расхода воды.
Определены меры по улучшению аграрного образования, подготовке специалистов среднего звена.

#Mirziyoyev #yigilish #qishloqxujaligi #talim

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Кредитларга кафил бўлишдан олдин оқибатлари билан танишиб чиқинг!

🔸Сўнгги пайтларда Марказий банкнинг Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизматига кредитларга кафил бўлган фуқаролар томонидан қарздорлар ўз вақтида кредитларни қайтарилмаслиги натижасида уларни ундириш кафилнинг ҳисоб рақамига қаратилаётганлиги масаласида мурожаатлар келиб тушмоқда.

🔸Хусусан, ўз вақтида тўланмаган кредит қарздорлиги вужудга келганда, қарз олувчининг ҳисобварағида маблағи бўлмаса, банклар томонидан қарздорликни ундириш нимага қарз олувчига тегишли бошқа мол-мулкларга қаратилмасдан, қарздорликни сўндириш дарҳол кафилнинг банк карталаридаги мавжуд пул маблағлари ҳисобидан акцептсиз (мижознинг розилигисиз) тарзда амалга оширилаётганлиги бўйича эътироз билдирилиб, банклар бундай қилишга ҳақлими, деган саволлар берилмоқда.

🔸Мазкур эътирозлар бўйича кафил бўлган фуқаролар билан суҳбатлашилганда улар яқин танишларига ишонган ҳолда, қарз олувчининг молиявий ҳолатини ўрганиб чиқмасдан ҳамда кафиллик шартномаси шартлари билан тўлиқ танишмай туриб, шунчаки “расмиятчилик учун” имзо қўйиб бераяпман, деган фикр билан кредит бўйича кафил сифатида ўзларига молиявий мажбурият олганликлари маълум бўлмоқда.

🔸Шу билан бирга, кредит бўйича кафил бўлган фуқаролар кафилнинг қонун ҳужжатлари ва ҳатто кафилнинг ўзи имзолаган кафиллик шартномалари шартлари билан белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек, кафиллик қай ҳолатларда бекор бўлиши тўғрисида батафсил маълумотга эга эмаслиги натижасида кафил, қарз олувчи ва кредит ташкилоти (банк ва микрокредит ташкилоти) ўртасида турли тушунмовчиликлар пайдо бўлмоқда.

Маълумот учун: Кафил фуқаролардан қарз олувчи кредит тўловларини вақтида тўламаганда юзага келган навбатдаги қарздорлик тўловларини ўз ихтиёрингиз билан тўлашга рози бўлармидингиз, деб сўралганда кафилларнинг аксарияти қарз олувчилар барча кредит тўловларини ўзлари тўлашини, кафиллик бўйича ҳеч қандай муаммо бўлмаслигини ваъда қилиб, кафил бўлишга кўндирганлигини билдирган ҳамда бошқа шахс томонидан олинган кредит тўловларини тўлашга хоҳиши йўқлигини таъкидлаган.

🔸Қайд этиш лозимки, кафил шахс кредит маблағи ажратган кредит ташкилоти олдида қарз олувчи билан баравар ҳажмда жавоб беради (кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса), шу жумладан, кафил шахс кредит ташкилотига қарздорнинг ўз вақтида тўланмаган кредитининг асосий қарзи ва унга ҳисобланган фоизларини тўлашдан ташқари, ушбу кредитни ундириб олиш билан боғлиқ суд харажатларини ва қарздор ўз мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредит ташкилотига етказилган бошқа зарарларни ҳам тўлайди.

Ҳурматли фуқаролар!

🔸Марказий банкнинг Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизмати Сизларни бошқа бир шахснинг кредити бўйича кафил сифатида қатнашишдан аввал келажакда ўзингиз ҳамда қарз олувчининг молиявий ҳолати ёмонлашуви сабабли юзага келиши мумкин бўлган хатарларни (молиявий йўқотишлар, кредит тарихи маълумотлари ёмонлашуви, турли процессуал жараёнларда жавобгар сифатида қатнашиш) тўғри баҳолашга, молиявий имкониятларингизни аниқ ҳисоб-китобларга асосланган ҳолда таҳлил қилишга, шунингдек, ҳаволада келтирилган тавсия ва маълумотлар билан батафсил танишиб чиқишга чақиради.

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Odnoklassniki | Youtube | Twitter | Linkedin
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📲❗️Firibgarlar tuzogʼiga tushib, mablagʼingizni boy berishdan ehtiyot boʼling!

📹Videorolikni tomosha qilib, oʼzingizga zarur tavsiyalarni eslab qoling!

Tijorat banklarining moliyaviy xizmatlari bilan www.bankxizmatlari.uz portalida batafsil tanishing.

#firibgarlik

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Odnoklassniki | Youtube | Twitter | Linkedin
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📲❗️Будьте осторожны, чтобы не попасть в ловушку мошенников и не потерять свои деньги!

📹Смотрите видео и запоминайте нужные советы!

Знакомьтесь с финансовыми услугами коммерческих банков на портале www.bankxizmatlari.uz.

#мошенничество

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Odnoklassniki | Youtube | Twitter | Linkedin
Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.
“Улуғ айём – Рамазон ҳайити байрами арафасида эҳтиёжманд аҳолимизнинг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш масалаларини кўриб чиқамиз.

Биз Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида ижтимоий адолат тамойили асосида аҳолининг ёрдамга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни бартараф этишни давлат сиёсатининг устувор йўналиши этиб белгиладик.

Бу сиёсат бугун биз барпо этаётган халқпарвар ва адолатли давлатнинг асосий хусусиятига айланмоқда.

Бугунги муборак кунларда халқимизга хос олижаноблик ва меҳр-мурувват рамзи сифатида нуронийларимиз, ёлғиз ва эҳтиёжманд бўлган опа-сингилларимиз, ака-ука ва фарзандларимизга эътибор кўрсатиш, ҳолидан хабар олиб, дардига малҳам бўлиш, ўйлайманки, Яратганга ҳам, халқимизга ҳам, албатта, хуш келади”, деди давлатимиз раҳбари йиғилиш аввалида.
Шунингдек:

- 35 мингга яқин парваришга муҳтож болаларнинг оналарига 500 минг сўм нафақа тўлаш жорий этилди;

- ишга қабул қилинган болаликдан ногирон ҳамда биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ойлигининг 2,5 миллион сўмгача қисми даромад солиғидан озод қилинди;

- иш берувчиларга улар томонидан ногиронлиги бўлган шахслар учун тўланган ижтимоий солиқ суммаси бюджетдан тўлиқ қайтариб берилмоқда;

- 900 мингга яқин аҳолига тўланадиган пенсия ва нафақаларнинг энг кам миқдори бир йўла 40 фоизга ёки 300 минг сўмдан 440 минг сўмгача оширилди;

- нафақа олувчи оилалар сони 2016 йилги 466 мингдан 2022 йилда 1 миллион 860 мингтага етказилди ёки 4 бараварга ошди;

- жорий йилнинг ўтган даврида “темир дафтар”, “ёшлар” ва “аёллар” дафтарлари, “Саховат ва кўмак” жамғармаси орқали 200 мингдан зиёд эҳтиёжманд аҳолига кўмак берилди.
Йиғилишда оилавий болалар уйларини қўллаб-қувватлаш масаласи кўриб чиқилди.

Уларга бюджетдан маблағ ажратиш тартиби соддалаштирилиши таъкидланди. Яъни, кундалик харажатларни қоплаш учун маблағ ота-оналарнинг шахсий пластик картасига ўтказилади.

Шунингдек, оилавий болалар уйларининг коммунал тўловлари аҳоли учун белгиланган тарифларда олинади.

Бундан ташқари, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган талабаларга озиқ-овқат ва кийим-кечак хариди учун 10 миллион сўмдан ажратиш амалиёти нодавлат олийгоҳларда ҳам жорий этилади.

Умуман, 376 та меҳрибонлик, саховат ва мурувват уйлари, махсус мактаб-интернатларни таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича 600 миллиард сўмлик алоҳида дастур қабул қилинади.
Президент ижтимоий муаммоларни аниқлаш ва ҳал этиш бўйича янги тизим жорий этилишини қайд этди.

Масалан, Ангрен шаҳри ва Олмазор туманининг 13 та маҳалласида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар билан манзилли ишлаш натижасида яхши тажрибалар яратилгани таъкидланди.

Бунда хотин-қизлар фаоллари 109 та ёрдамга муҳтож оилани бирма-бир ўрганиб, уларни қийнаб келаётган муаммоларни ечишда амалий кўмак берган.

Мутасаддиларга 1 июлга қадар ушбу тизимни барча ҳудудларда жорий этиб, 70 дан ортиқ ижтимоий хизматлар кўрсатишни маҳаллада йўлга қўйиш топширилди.

Бунда, хотин-қизлар фаоллари ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари билан бирга:

- ҳар бир хонадонга бевосита кириб, оилалардаги ҳақиқий ҳолат ва ижтимоий хизматларга эҳтиёжни аниқлайди;

- ҳар бир оила учун алоҳида ижтимоий ҳимоя режасини ишлаб чиқади;

- аҳоли мурожаатлари асосида ижтимоий хизматлар ўз вақтида ва сифатли кўрсатилишини доимий назорат қилиб боради;

- мураккаб тиббий операцияларга муҳтожларни аниқлаб, уларни бепул даволаш учун юборишга кўмаклашади.