Марказий банк матбуот котиби
2.9K subscribers
4.92K photos
495 videos
1 file
4.94K links
MBning Jamoatchilik bilan aloqalar va kommunikatsion siyosat departamenti direktori Аkmal Nazarovning kanali

Website: www.cbu.uz
Telegram: t.iss.one/centralbankuzbekistan
Facebook: fb.com/centralbankuzb
Instagram: instagram.com/centralbankuzbekistan/
Download Telegram
❗️Янги лойиҳа: "Ижтимоий тармоқдан савол"

Ушбу рукн доирасида ижтимоий тармоқлардан ва телеграм бот орқали келиб тушган банк тизимига доир саволларга Марказий банк департаменти директорлари жавоблари бериб борилади.

🔸Лойиҳанинг илк мавзуси:

ШИКАСТЛАНГАН НАҚД ПУЛЛАР, УЛАРНИ БАНКЛАРДА АЛМАШТИРИБ ОЛИШ, СОХТА БАНКНОТЛАР
ва нақд пул амалиётига доир бошқа маълумотлар💶

Нақд пуллар қачон яроқсиз ҳисобланади?

Пулларни банкларда алмаштириб олиш мумкинми?

Ғижимланган, йиртилган қоғоз пулларни савдо шохобчаларида қабул қилиш керакми?

🔸Ижтимоий тармоқлардан келиб тушган шу ва мавзуга доир бошқа саволларга Марказий банкнинг Нақд пул муомаласи департаменти директори Фазлиддин БОЗОРОВнинг жавоблари билан танишингиз мумкин.

#интервью

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Twitter | Linkedin
2021 йил февраль ойида ички валюта бозорида амалга оширилган операцияларга доир қисқача шарҳ

🔸Жорий йилнинг 15 февраль санасидан валюта биржасида валюта олди-сотдиси бўйича савдо сессиялари “Онлайн платформа” орқали соат 10:00 дан 15:00 гача аукцион усулларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилиши йўлга қўйилди. Шунингдек, тижорат банкларининг валюта биржаси савдоларида мижозлар номидан иштирок этиш амалиётидан воз кечилди.

🔸Бу эса, ўз навбатида, тижорат банкларига очиқ валюта позицияси доирасида хўжалик юритувчи субъектлар билан ўзаро тўғридан-тўғри ҳамда кун давомида валюта биржасида валюта олди-сотди операцияларини амалга ошириш имконини берди.

🔸2021 йилнинг февраль ойида ички валюта бозоридаги операцияларнинг умумий ҳажми 1,6 млрд. АҚШ долларини ташкил этиб, январь ойига нисбатан 4 фоизга ўсди.

➡️Батафсил ушбу ҳаволада

#шарҳ

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Twitter | Linkedin
Ўзбекистонда “Кёнгнам банки” ваколатхонаси иш бошламоқда

🔸Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан “Кёнгнам банки”нинг (Корея Республикаси) ваколатхонаси аккредитация қилинди.

🔸Ваколатхона мамлакатимиз банклари билан ҳамкорлик ўрнатиш, банк мижозларининг молиявий саводхонлигини ошириш ҳамда Кореянинг банк-молия соҳасидаги илғор тажрибасини Ўзбекистонда татбиқ қилишга кўмаклашиш мақсадида ташкил этилди.

————————————

Представительство «Кёнгнам банк» начинает деятельность в Узбекистане

🔸Центральным банком Республики Узбекистан аккредитовано представительство «Кёнгнам банк» (Республика Корея).

🔸Представительство намерено налаживать сотрудничество с отечественными банками, оказывать содействие в повышении финансовой грамотности клиентов и внедрении передового опыта Кореи в банковско-финансовой системе Узбекистана.

#халқаро_ҳамкорлик #международное_сотрудничество

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Twitter | Linkedin
Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишланган олтин эсдалик тангалари ва сувенирлар тўпламлари сотуви йўлга қўйилди

🔸Марказий банк томонидан буюк шоир ва мутаффакир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишланган олтиндан тайёрланган эсдалик тангалари ва сувенирлар тўпламлари сотувга чиқарилди.

🔸Олтин эсдалик тангалари ва сувенирлар тўпламларини тижорат банкларининг филиалларида сотиб олиш мумкин.

🔸Эсдалик тангалари ва сувенирларнинг сотуви йўлга қўйилган тижорат банклари филиалларида белгиланган тартибда қайтариб сотиб олиш амалга оширилади.

➡️Батафсил ушбу ҳаволада

#танга #монеты

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Twitter | Linkedin
📊Жисмоний шахсларнинг валюта операциялари бўйича Марказий банк сўровномасида фаол иштирок этинг

🔸Мазкур сўровнома валюта айирбошлаш бўйича ҳолатни аниқлаш мақсадида ишлаб чиқилди.

🔸Сўровнома мутлақо аноним бўлиб, тўлдирган респондентларга ҳеч қандай жавобгарлик юкланмайди.

➡️Сўровномада ушбу ҳавола орқали иштирок этинг. Сизни фикрингиз биз учун муҳим.

———————————————

📊Активно участвуйте в опросе Центрального банка по валютным операциям физических лиц

🔸Данный опрос разработан с целью определения ситуации по обмену валюты.

🔸Опрос является полностью анонимным, и респонденты, заполнившие его, не несут никакой ответственности.

➡️Примите участие в опросе по этой ссылке. Ваше мнение важно для нас.

#сўровнома #опрос

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Twitter | Linkedin
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
14 март, якшанба куни "Умумжаҳон пул ҳафталиги" 🎉(Global Money Week) доирасида Марказий банк ходимларининг фарзандлари 👨‍👩‍👧‍👦 учун молиявий саводхонлик бўйича маҳорат дарси ташкил этилди

🔸Ушбу тадбирда “Менинг ота-онам Марказий банкда ишлайди”, “Молиявий мақсад: пулларимни нима учун жамғараман?” ва “Рақамли молиявий хизматлар ҳаётимизни яхшилайди” мавзулари юзасидан асосий тушунчалар қизиқарли “edutainment” ўқитиш шаклида ўргатилди.

🔸 Болалар ўз билимларини расм чизиш орқали мустаҳкамлаб олдилар.

—————————————

14 марта, в воскресенье, в Центральном банке проведен мастер-класс по финансовой грамотности для детей 👨‍👩‍👧‍👦 сотрудников, в рамках кампании 🎉 “Global Money Week”

🔸Детям в увлекательном формате “edutainment” представлена информация по таким темам, как «Мои родители работают в Центральном банке», «Финансовая цель: на что я коплю деньги?» и «Цифровые финансовые услуги улучшают нашу жизнь».

🔸Дети закрепили полученные знания в процессе рисования.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔸Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан олтин эсдалик тангалари ва “Хамса” асари асосида тайёрланган олтин сувенирлар тўплами зарб этилиб, тижорат банклари орқали сотуви йўлга қўйилди.

#видео

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Twitter | Linkedin