Марказий банк матбуот котиби
2.89K subscribers
4.88K photos
495 videos
1 file
4.9K links
MBning Jamoatchilik bilan aloqalar va kommunikatsion siyosat departamenti direktori Аkmal Nazarovning kanali

Website: www.cbu.uz
Telegram: t.iss.one/centralbankuzbekistan
Facebook: fb.com/centralbankuzb
Instagram: instagram.com/centralbankuzbekistan/
Download Telegram
Марказий банкнинг асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича Бошқарув йиғилиши қарори юзасидан инфографикалар.

#инфографика

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Odnoklassniki | Youtube | Twitter | Linkedin
🎤Марказий банк Бошқарувининг навбатдаги йиғилиши якунларига бағишланган матбуот анжумани бошланди.

📹Матбуот анжумани "O‘zbekiston 24" ва "UzReport" телеканаллари ҳамда Марказий банкнинг "Facebook"даги саҳифаси орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилмоқда.

———

🎤Началась пресс-конференция, посвященная итогам очередного заседания правления Центрального банка.

📹Пресс-конференция будет транслироваться в прямом эфире телеканалов "O‘zbekiston 24" и "UzReport", также на странице Центрального банка в Facebook.

#матбуот_анжумани #пресс_конференция

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Odnoklassniki | Youtube | Twitter | Linkedin
🔸Марказий банк Бошқарувининг 2023 йил 26 январда асосий ставкани йиллик 15 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш бўйича қарори юзасидан ўтказилган матбуот анжумани презентацияси

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Twitter | Linkedin
🔸Марказий банк Раисининг 2023 йил 26 январдаги асосий ставкани йиллик 15 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш қарори юзасидан ўтказилган матбуот анжуманидаги МАЪРУЗАСИ

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Odnoklassniki | Youtube | Twitter | Linkedin
📈Марказий банк томонидан 2022 йил учун "Нақд пул муомаласи бўйича қисқача шарҳ" тайёрланди

🔸Мазкур шарҳга кўра, 2022 йилда банклар орқали нақд пул айланмаси ҳажми 700,3 трлн. сўмни ташкил этгани ҳолда, 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 38,1 фоизга ошди.

➡️Батафсил ушбу ҳаволада

————

📈Центральным банком подготовлен "Краткий обзор налично-денежного обращения" за 2022 год

🔸В 2022 году объем банковского оборота наличных денег составил 700,3 трлн. сумов, и увеличился на 38,1 процента по сравнению с 2021 годом.

➡️Подробнее по ссылке

#шарҳ #обзор

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Twitter | Linkedin
"Инфляция даражасини қисқа муддатли прогнозлашда ARIMA моделидан фойдаланиш имкониятлари" таҳлилий шарҳи тайёрланди

🔸Унда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан фойдаланиб келинаётган базавий инфляциянинг қисқа муддатли прогнозлашда ARIMA моделининг структураси, шунингдек, ушбу модел ёрдамида ҳисобланган прогноз натижаларининг аниқлик даражасини баҳолаш бўйича таҳлилий маълумотлар келтирилади.

➡️Батафсил ушбу ҳаволада

#шарҳ

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Twitter | Linkedin
📊Инфляцион кутилмаларни аниқлаш бўйича Марказий банкнинг январь ойи сўровномасида фаол иштирок этинг.

🔸Инфляция ва унинг омиллари бўйича ўз фикр ва мулоҳазаларингизни билдиринг. Сизнинг фикрингиз биз учун муҳим.

🔸Сўровнома 2023 йил 4 февралгача давом этади.

@kutilmalar_Jan2023_bot

———

📊Примите активное участие в опросе Центрального банка по определению инфляционных ожиданий за январь месяц.

🔸Поделитесь своими мнениями и суждениями об уровне инфляции и её факторах. Ваше мнение важно для нас.

🔸Опрос будет доступен до 4 февраля 2023 года.

@kutilmalar_Jan2023_bot

#сўровнома #опрос

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Twitter | Linkedin
Нобанк кредит ташкилотларининг молиявий ҳолати шарҳи тайёрланди

🔸Ушбу шарҳда 2023 йил 1 январь ҳолатига нобанк кредит ташкилотлари сони, уларнинг активлари, кредитлаш амалиёти, муаммоли кредитлари, мажбуриятлари ва капитали, даромадлилиги таҳлил этилган.

➡️Батафсил ушбу ҳаволада

#шарҳ

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Odnoklassniki | Youtube | Twitter | Linkedin
Марказий банкда ахборот ва киберхавфсизликнинг таъминланганлик ҳолати юқори баҳоланди

🔸“Киберхавфсизлик маркази” ДУК томонидан Давлат ва хўжалик бошқаруви ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ахборот ва киберхавфсизликнинг таъминланганлиги ҳолати юзасидан 2022 йил 4-чораги якуний натижалари бўйича рейтинг натижалари эълон қилинди.

🔸Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур рейтингда биринчи ўринни эгаллади.

Натижалар билан танишиш

———

Состояние обеспечения информационной безопасности и кибербезопасности Центрального банка получило высокую оценку

🔸ГУП "Центр кибербезопасности" обнародовало результаты рейтинга по состоянию обеспечения информационной и кибербезопасности в органах государственного и хозяйственного управления и государственной власти на местах по итогам 4 квартала 2022 года.

🔸Центральный банк Республики Узбекистан занял первое место в этом рейтинге.

Ознакомиться с результатами

#регулятор #киберхавфсизлик #кибербезопасность

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Odnoklassniki | Youtube | Twitter | Linkedin
“Кредит бюроларини рўйхатга олиш ва уларнинг фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарорга шарҳ

🔸Марказий банк бошқарувининг “Кредит бюроларини рўйхатга олиш ва уларнинг фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар китириш ҳақида”ги қарори Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 23 январда 3042-3-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди.

🔸Мазкур ҳужжат қабул қилинишидан кўзланган асосий мақсад, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2018 йил 28 апрелдаги 16/23-сон қарори билан тасдиқланган “Кредит бюроларини рўйхатга олиш ва уларнинг фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида”ги (рўйхат рақами 3042, 2018 йил 25 июль) Низомни юқори юридик кучга эга бўлган қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлаштиришдан иборат.

🔸Хусусан, қарор асосида қуйидагилар белгиланмоқда:

▫️кредит бюросининг потенциал кредит олувчилар тўғрисидаги ахборотларнинг скоринг таҳлилини тезкор, тўлиқ ва ишончли амалга ошириш мақсадида кредит бюроси ахборот тизимларида қўлланиладиган ахборот хавфсизлиги ва муҳофазасининг лицензияланган ва сертификатланган дастурий-техник воситалари таркибий қисми ҳисобланувчи скоринг бўйича дастурий таъминотга эга бўлишини;

▫️лицензия бериш тўғрисидаги аризалар юзасидан қабул қилинган қарорлар ҳақида лицензия талабгорларини хабардор қилиш муддатини 3 кундан 1 иш кунига қисқартиришни;

▫️лицензияларни QR-код (матрик штрихли код) қўйилган электрон ҳужжат кўринишида бериш ҳамда лицензиянинг ҳаққонийлигини электрон шаклда текшириш имкониятини яратишни;

▫️лицензия дубликатларини бериш амалиётини бекор қилишни.

🔸Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан “Кредит бюроларини рўйхатга олиш ва уларнинг фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида”ги Низомда келтирилган нормаларнинг юқори турувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ бўлиши таъминланади.

———

Комментарий к Постановлению Центрального Банка «О внесении изменений и дополнений в Положение о порядке регистрации и лицензирования деятельности кредитных бюро»

🔸Министерство юстиции зарегистрировало Постановление «О внесении изменений и дополнений в Положение о порядке регистрации и лицензирования деятельности кредитных бюро» за №3042-3 от 23 января 2023 года.

🔸Основной целью принятия данного документа является привидение Положения «О порядке регистрации и лицензирования кредитных бюро» (№3042 от 25 июля 2018 года), утвержденное Постановлением Центрального банка Республики Узбекистан №16/23 от 28 апреля 2018 года, в соответствие с законодательными документами, имеющими более высокую юридическую силу.

🔸В частности, решением предусматривается указать следующее:

▫️наличие у кредитного бюро скорингового программного обеспечения, которое считается составной частью лицензионных и сертифицированных программно-технических средств обеспечения и защиты информации, используемых в информационных системах кредитного бюро, в целях оперативного, полного и достоверного проведения скорингового анализа информации о потенциальных заемщиках;

▫️сокращение срока уведомления соискателей лицензии о решениях, принятых по заявкам на получение лицензии, с 3 дней до 1 рабочего дня;

▫️оформление лицензии в виде электронного документа с QR-кодом (матричным штрих-кодом) и создание возможности проверки подлинности лицензии в электронном виде;

▫️отмена практики выдачи дубликатов лицензий.

🔸В связи с принятием настоящего решения обеспечивается соответствие норм, содержащихся в Положении «О порядке регистрации и лицензирования деятельности кредитных бюро», вышестоящим нормативным правовым документам.

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Odnoklassniki | Youtube | Twitter | Linkedin
“Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарор юзасидан шарҳ

🔸Марказий банк бошқарувининг “Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарори Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 26 январда 3030-8-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди.

🔸Банк хизматларидан фойдаланиш бўйича шаффофликни таъминлаш ҳамда банк ва истеъмолчилар ўртасида молиявий хизматлардан фойдаланиш жараёнида юзага келиши мумкин бўлган турли тушунмовчиликларнинг олдини олиш мақсадида мазкур ҳужжатга айрим ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

🔸Жумладан, истеъмолчиларнинг турли кредит маҳсулотларидан фойдаланиш борасида тўғри танловни амалга оширишлари ҳамда кредит ҳақида барча маълумотларга эга бўлишларини таъминлаш мақсадида кредит шартномаси тузилгунга қадар истеъмолчиларга кредит хизматидан фойдаланиш билан боғлиқ шартлар тўғрисида тақдим этилиши лозим бўлган маълумотлар кенгайтирилди.

🔸Шунингдек, мулкини гаровга қўяётган ёки кафил бўлаётган учинчи шахслар, тижорат банки ва қарздор ўртасида турли низолар юзага келишининг олдини олиш ҳамда ушбу учинчи шахсларнинг кредит, гаров ёки кафиллик шартномаси бўйича ўзига молиявий мажбурият олаётганлиги тўғрисида тушунчага эга бўлишларини таъминлаш мақсадида банк томонидан мулкини гаровга қўяётган ёки кафил бўлаётган учинчи шахсларга келгусида дуч келиши мумкин бўлган хатарлар тўғрисида тушунтиришлар бериш талаби киритилди.

🔸Шу билан бирга, истеъмолчилар томонидан субординар қарз ва омонат хизматларининг ўзаро фарқли жиҳатларини ажратишда аксарият ҳолларда чалғишаётганлигидан келиб чиқиб, банклар томонидан истеъмолчиларга субординар қарзни омонат ёки омонатга тенглаштирилган қарз сифатида таклиф этиш амалиёти таъқиқланди.

🔸Банклар томонидан кредит ҳужжатларини кўриб чиқиш жараёнининг шаффофлигини таъминлаш мақсадида кредит ажратиш ёки кредит ажратишни асослантирилган ҳолда рад этиш ҳақида қабул қилинган қарор тўғрисида банклар бундай қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмай истеъмолчини хабардор қилиши шартлиги белгилаб қўйилди.

Низомга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар 2023 йил 28 апрелдан кучга киради.

#регулятор

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Odnoklassniki | Youtube | Twitter | Linkedin