Марказий банк матбуот котиби
2.77K subscribers
4.81K photos
488 videos
1 file
4.85K links
MBning Jamoatchilik bilan aloqalar va kommunikatsion siyosat departamenti direktori Аkmal Nazarovning kanali

Website: www.cbu.uz
Telegram: t.iss.one/centralbankuzbekistan
Facebook: fb.com/centralbankuzb
Instagram: instagram.com/centralbankuzbekistan/
Download Telegram
Навбатдаги йўналиш – барча вазирликлар иш услубини ўзгартириб, одамларга хизмат сифатини ошириши керак.

Бу борада лицензия бериш, олийгоҳларга ҳужжат топшириш, кадастр ҳужжати, туғилганлик гувоҳномаси ва хорижга чиқиш паспортини олиш, тўлов тизимлари бўйича аҳолига қулайликлар яратилди.

Лекин, ҳали кўп соҳаларда қулайликлар яратиш лозимлиги кўрсатиб ўтилди.

Жумладан, субсидиялар учун аҳоли ва тадбиркорлар ўртача 10 та вазирлик ва идорадан хулоса олиши керак. Электр тармоқларига уланишда ҳам ортиқча харажат ва бюрократия кўп. Тиббиётда қайси хизмат бепул ёки пулли бўлиши, давлатдан бериладиган дориларнинг ҳисоб-китоби ва эгасига етиб бориши, кўп туманларда ҳали ечимини топгани йўқ. Қурилиш, транспорт, коммунал хўжалиги, стандарт, карантин идораларида ҳам аҳоли ва тадбиркорларнинг иши битиши қийин бўлган жараёнлар жуда кўплиги кўрсатиб ўтилди.

Шунинг учун, Бош вазир олдига бир ой муддатда:

- ҳар бир вазирлик ва ҳокимликда аҳоли ва тадбиркорларга хизмат кўрсатиш жараёнларини тушунарли ва қулай шаклга келтириш;

- ортиқча харажатлар ва ҳужжатларни қисқартириш;

- аҳолига тез ва сифатли хизмат кўрсатадиган шароитларни яратиш бўйича “йўл харитаси” ижросини таъминлаш вазифаси қўйилди.

Бунда бирдан-бир мезон – одамлар розилигига эришиш экани қайд этилди.

Маҳаллада боғча, мактаб, йўл қуриш, сув ва электр тармоқларини тортиб келиш ишларида аҳоли фаол иштирок этадиган тизимлар яратилди.

“Очиқ бюджет” доирасида ўтган 6 ойда аҳоли талабига мос 2 мингдан зиёд ана шундай лойиҳалар бошланди. Уларга 1,1 триллион сўм йўналтирилди. Кейинги олти ойда бундай лойиҳалар учун яна 1 триллион сўм ажратиш мўлжалланган.

Энг муҳими, одамлар бундай лойиҳаларга ўзларини дахлдор билиб, бунёд қилинган инфратузилмадан асраб-авайлаб фойдаланаяпти, деди Президент.

Мутасаддиларга аҳоли билан бамаслаҳат қилинадиган лойиҳалар кўламини кенгайтириш бўйича таклифлар киритиш топширилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Бешинчи йўналиш – давлат хизматчиларини тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича мутлақо янги тизим йўлга қўйилади.

“Ҳозирги тез ўзгараётган дунёда ҳар куни янги муаммолар ва масалалар келиб чиқмоқда. Шундай экан, ҳар бир мутахассис ўз устида ишлаб, янги билимларни эгаллаб бориши керак”, деди Президент.

Шу пайтгача давлат хизматчиларининг атиги 20 фоизи малака оширган, бу – раҳбарлар кесимида 1 фоизга, ўринбосарлар бўйича эса 5 фоизга ҳам етмагани кўрсатиб ўтилди.

Шунингдек, малака оширганларнинг 50 фоиздан ортиғи ўқитиш сифатидан норози.

Бу борада таянч муассаса бўлган Давлат бошқаруви академияси энг илғор хорижий тажрибалар асосида трансформация қилинади.

Йиғилишда Президент маслаҳатчиси Сума Чакрабарти видеоалоқа орқали бу борадаги таклифларини баён қилди.

Мутасаддиларга бир ой муддатда:

- хорижий ҳамкорлар ва нуфузли ўқув марказлари билан бирга қўшма таълим дастурларини йўлга қўйиш;

- хорижий мутахассисларни жалб қилиб, янги ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва йил якунига қадар 5 минг нафар давлат хизматчисини ўқитиш топширилди.

Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда вазирликлар тизимидаги 110 та малака ошириш маркази фаолиятини қайта кўриб чиқиб, ўқитиш дастурлари ва методикаларини янгилаш, уларга малакали мутахассисларни жалб қилиш бўйича манзилли дастурни тасдиқлайди.

Facebook|Instagram|Twitter
“Бугун муҳокама қилинган масалалар ислоҳотларимизнинг натижадорлигини ошириш учун муҳим омил ҳисобланади”, деди Президент.

Администрация раҳбарига йил якунига қадар ихчам, профессионал, адолатли, натижага ишлайдиган бошқарув тизимини жорий қилиш бўйича маъмурий ислоҳотларни якунига етказиш шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Шу билан бирга янги ташкил қилинган Назорат инспекцияси фаолиятини йўлга қўйиб, Президент қарорлари ва топшириқлари ижросини қатъий таъминлаш вазифаси қўйилди.

Йиғилиш якунида мутасаддилар ва ҳудудлар раҳбарлари ҳисобот берди.

Facebook|Instagram|Twitter
Ҳудудларда аҳоли ва тадбиркорлар иштирокидаги очиқ мулоқотларда коррупциянинг олдини олиш масалалари муҳокама этилди

🔸Марказий банк томонидан республикамизнинг барча ҳудудларида аҳоли ва тадбиркорлар билан банк тизимидаги мавжуд муаммолар ва коррупциянинг олдини олиш масаласига бағишланган очиқ мулоқотлар ташкил этилди.

🔸Очиқ мулоқотларда коррупция ўта хавфли жиноят ҳисобланиб, инсоннинг ҳаёти, соғлиги, мулкига ҳамда жамиятга катта хавф туғдирадиган иллат эканлиги таъкидланди. Шу билан бирга, Марказий банкнинг коррупцияга қарши курашишга оид ички меъёрий ҳужжатлари мазмун-моҳияти ҳақида тушунтиришлар берилди.

🔸Иштирокчилар коррупцияга қарши курашиш соҳасида олиб борилаётган муҳим ташкилий-ҳуқуқий ислоҳотларга доир қарашлари, шунингдек, жамиятда коррупцияга қарши муросасиз муносабатни шакллантиришга йўналтирилган тизимли ишлар борасида ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар.

🔸Тадбирларда ҳудудлардаги аҳоли ва тадбиркорларнинг мурожаатлари тингланиб, жойида ижобий ҳал этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Odnoklassniki | Youtube | Twitter | Linkedin
🔸Марказий банк июль ойи учун ўтказилган аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг инфляцион кутилмаларини ўрганиш бўйича сўровномада иштирок этган респондентларга миннатдорчилик билдиради.

🔸Бугун (5 август) соат 12:00 да Марказий банкнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифасида жонли эфирда сўровномада иштирок этган аҳоли ва тадбиркорлар орасидан "random" платформасида тасодифий танлаш орқали ғолиблар аниқланади.

❗️Эслатма: Танлов сўровномани тўлиқ якунлаганлар орасида ўтказилади ва ғолиблар билан бот орқали боғланилади. Ғолиблар сўровнома ботини ўчириб юборган бўлса, тасодифий танловнинг навбатдаги тартибдагиси ғолиб саналади.

———

🔸Центральный банк выражает благодарность респондентам, принявшим участие в июльском опросе по инфляционным ожиданиям населения и субъектов предпринимательства.

🔸Сегодня (5 августа) в 12:00 на официальной странице ЦБ в социальных сетях путем случайного выбора на платформе «random» из числа населения и предпринимателей, принявших участие в опросе, будут определены победители.

❗️Примечание. Конкурс будет проводиться среди участников опроса полностью ответивших на все вопросы. Мы свяжемся с победителями через телеграм-бот. Если победители удалили бот-опросник, и с ними невозможно будет связаться, в таком случае победителем будет считаться следующий участник, отобранный путем случайного выбора.

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Odnoklassniki | Youtube | Twitter | Linkedin
Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан назорат тадбирлари давом этмоқда

🔸“Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 62-моддасига асосан, Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизмати томонидан жорий йилнинг май-июнь ойларида 15 та тижорат банкининг Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Жиззах, Сирдарё ва Хоразм вилоятлари, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳрида жойлашган 74 та муассасасида банк хизматлари қонунчиликка мувофиқ кўрсатилишига доир навбатдаги назорат тадбирлари ўтказилди.

🔸Назорат тадбирлари банклар фаолиятида банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқлари бузилишига олиб келувчи камчиликларни аниқлашга ва уларни бартараф этиш чораларини кўришга қаратилган.

🔸Ўрганишлар натижасида тижорат банклари муассасалари томонидан истеъмолчилар билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда қатор қоидабузарлик ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланган. Жумладан, кредит ва омонат хизматлари ҳақида маълумотлар, шу билан бирга, кредит ва муддатли омонатларнинг асосий шартлари тўғрисидаги ахборот варақалари тақдим этилмаганлиги, шунингдек, банк карталари эгаларига айрим молиявий операциялар ўтказишда имкон яратиб берилмаганлиги ҳолатлари кузатилган.

🔸Аниқланган қоидабузарликлар бўйича Ипотека-банк, Агробанк, Микрокредитбанк, Халқ банки, Туронбанк, Трастбанк, Капиталбанк, Миллий банк, Ҳамкорбанк, Асака банк, Универсалбанк, Даврбанк ва Ипак йўли банкига банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқлари бузилишига олиб келувчи сабабларни бартараф этиш ҳамда бундай ҳолатлар келгусида такрорланмаслиги юзасидан чоралар кўрилиши тўғрисида ижро этилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар юборилди.

🔸Шунингдек, тижорат банклари томонидан қоидабузарликларни йўл қўйилишига сабабчи бўлган 101 нафар банк ходимларига нисбатан қонунчиликка мувофиқ интизомий жазо чоралари қўлланилди.

🔸Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизмати истеъмолчилар банк хизматлари тўғрисидаги ахборотларни олишлари ва хизматдан фойдаланиш бўйича оқилона қарор қабул қилишлари учун тижорат банкларини масъулиятли кредитлаш тамойилларига мувофиқ банк хизматларини тўлиқ ошкор қилишга ва уларнинг шартларини батафсил тушунтиришга чақиради.

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Odnoklassniki | Youtube | Twitter | Linkedin
Марказий банк томонидан "2022 йилнинг II чораги учун бизнес кайфияти шарҳи" тақдим этилди.

🔸2022 йил II чорагида ҳудудларда шаклланган тадбиркорларнинг бизнес кайфиятини ўрганиш мақсадида 2022 йилнинг июль ойида ўтказилган сўров асосида тайёрланди. Сўровда иқтисодиётнинг турли соҳаларида фаолият юритувчи 1,4 мингга яқин тадбиркорлар онлайн иштирок этишди. Бунда, имкон қадар тадбиркорлик фаолиятининг турли йўналишларини қамраб олиш орқали репрезентативликни таъминлашга эътибор қаратилди.

➡️Батафсил ушбу ҳаволада

#шарҳ

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Odnoklassniki | Youtube | Twitter | Linkedin
🔸2022 йил июль ойи учун аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг инфляцион кутилмалари шарҳи тайёрланди.

#шарҳ

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Odnoklassniki | Youtube | Twitter | Linkedin
🔸2022 йилнинг 7 ойи давомида аҳолига ажратилган 🏢ипотека кредитлари бўйича маълумот

#инфографика #ипотека

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Odnoklassniki | Youtube | Twitter | Linkedin
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президентимиз Шавкат Мирзиёев Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида бўлиб ўтган 44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида чемпионликни қўлга киритган жамоамиз билан телефон орқали мулоқот қилиб, уларни ушбу буюк ғалаба билан қизғин табриклади.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter