Marhamat tumani hokimligi MATBUOT XIZMATI🇺🇿
3.94K subscribers
33.8K photos
3.38K videos
11 files
10.6K links
Marhamat tumani hokimligi Matbuot xizmatining Rasmiy kanali

Web-sayt: www.marhamatpress.uz
Facebook: fb.com/marhamatpress
Youtube: https://youtube.com/@marhamatpresss
Instagram: instagram.com/marhamatpress
Murojaat uchun:
@Marhamat_matbuot_kotibi
Download Telegram
24 октябрь – Бирлашган Миллатлар Ташкилоти куни

📌 БМТ Бош Ассамблеяси ўзининг 1947 йилдаги 168 (II) резолюциясида 24 октябрь —БМТ Устави кучга кирган кунни "Бирлашган Миллатлар Ташкилоти куни" деб эълон қилган.

Бугун БМТ дунё миқёсидаги энг йирик халқаро ташкилот бўлиб, унга 193 давлат аъзо бўлиб кирган. Ўзбекистон Республикаси бу ташкилотга 1992 йил 2 мартда аъзо бўлган.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Мактаб директорларини тайинлаш 2021 йил 1 январдан бошлаб янги тизим асосида ташкил этилади

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
⚡️Узлуксиз таълим тизимида бир нечта чет тилини ўрганиш концепциясини ишлаб чиқилади ва тасдиқланади

Унга кўра:

🔰 умумий ўрта таълим мактабларида ўзбек, рус, инглиз (француз, немис ва бошқалар) тилларини чуқурлаштириб ва қўшимча битта тилни ўргатиш тизимини яратиш

🔰 қўшимча тилни факультатив тарзда ўқитиш

🔰 ўқув режадаги баъзи фанларни тиллар, жумладан чет тилларига ўтказиш ҳисобидан 2 ва ундан ортиқ чет тилларни ўқитишни йўлга қўйиш

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#Биласизми

Ишсизлик нафақаси миқдорлари оширилади

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Энг катта бойлик – бу ақл-заковат ва илм, энг катта мерос – бу яхши тарбия, энг катта қашшоқлик – бу билимсизликдир

Бугун Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов вилоятимизнинг профессор-олимлари билан очиқ мулоқот қилиб, соҳани ривожлантириш ва мавжуд муаммолар, уларни бартараф этиш чоралари хусусида атрофлича гаплашди.
Таълим тизимида олиб борилаётган ишлар самарадорлигини чуқур таҳлил қилиб, фарзандларга сифатли таълим-тарбия берилишига етарли шарт-шароит яратиш бўйича вазифалар белгиланди.

Батафсил: Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Ички ишлар органлари ходимлари ва фахрийларига табрик

Поздравление сотрудникам и ветеранам органов внутренних дел

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
❗️Россиялик етакчи мутахассислар коронавирус тўғрисида кўп қайд этилган маълумотларни таҳлил қилиб, улар орасидан ТЎҒРИ ва НОТЎҒРИларини саралашди:

«Коронавирус ҳаво томчилари орқали юқади», — дейди Трансмиссив касалликлар институти раҳбари Лукашев. Бу илмий асосланган ТЎҒРИ маълумот.

Эркаклар бу касалликка кўпроқ чалинишади — афсуски, ТЎҒРИ. «Эркаклар касалликни кўпроқ юқтиришлари маълум, аммо фарқ унча катта эмас», — дея таъкидлайди вирусолог Алтштейн. COVID-19 нинг «жинсий» танлови ҳақидаги фикрни Лукашев ҳам тасдиқлади: «Нега бундай бўлишини биз билмаймиз, аммо умумий сонларда бу кўринади».

Катта ёшли авлод хавф гуруҳида — ТЎҒРИ. «Коронавирусни турли ёшдагилар юқтириши мумкин. Аммо катта ёшдагилар орасида вафот этиш ҳолатлари кўпроқ», — дейди Алтштейн.

Кўпчилик коронавирусни юқтирганини билмайди ҳам — ТЎҒРИ. «Жуда кўпчилик коронавирусни бошдан кечиради, аммо касалликка чалинганини ҳатто билмайди ҳам. Аммо симптомсиз беморлар касалликни бошқаларга қай даражада юқтиришлари ҳақида маълумотлар йўқ. Улар асосий юқтирувчилар бўлишмайди, лекин қайсидир даражада вирусни юқтиришади. Шунингдек, улар такроран касалланишдан қанчалик ҳимояланганликлари ҳам номаълум», — дейди Алтштейн.

Ҳид билишнинг йўқолиши коронавирусга чалинганликни билдиради — ТЎҒРИ, аммо доим ҳам эмас. «Коронавируснинг белгиси ҳароратнинг кўтарилиши, йўтал ва ҳид билиш йўқолишининг бирлашувидир. Бироқ кўп ҳолларда ҳид билишнинг йўқолиши психологик характерга эга», — таъкидлайди Алтштейн.

〰️〰️〰️〰️〰️
COVID-19 маҳсулотлар ва кийимлар орқали юқади — деярли АФСОНА. «Вирус юқиши учун муайян доза керак бўлади. Кийим-кечак, дўконлардаги маҳсулотлар, сочга тушган вируснинг концентрацияси ўн ва ҳатто юз баробарга камаяди. Шундай экан, касалликнинг бу тарзда юқиши эҳтимоли жуда паст ва уни кундалик ҳаётда ҳисобга олишнинг ҳожати йўқ», — деб ҳисоблайди Лукашев.

Вакцинадан фойда йўқ — НОТЎҒРИ. «Эмланиш зарур, бу аниқ», — дейди Гамалея маркази раҳбари Гинцбург.

Чекловларга ҳожат йўқ — НОТЎҒРИ. «Касаллик кечишининг оғирлиги юқиш дозасига боғлиқ дейиш учун асослар бор. Демак, бизни 100 фоиз ҳимоя қила олмайдиган чоралар ҳам касаллик оғир кечиши хавфини камайтиради», — дея изоҳлайди Лукашев.

Чекувчилар коронавирусга камроқ чалинишади — НОТЎҒРИ. «Соғлом турмуш тарзига риоя қилиш, ичмаслик ва чекмаслик маъқул. Тоза ҳавода кўпроқ юриш ва иммунитетни мустаҳкамлаш зарур», — дея тавсия қилади Гинцбург.

⁉️ Қўлқопларнинг фойдаси йўқ — бу ҳозирча БАҲСЛИ. «Қўлқоплар касалликни юқтириш хавфини камайтириши мумкин. Аммо биринчидан, фақатгина резина эмас, қишги қўлқопларни тақса ҳам бўлаверади. Иккинчидан, агар қўлқоп кийиб бурнингизни қашисангиз, унда улардан фойда йўқ. Учинчидан, қўлқопларнинг аҳамиятига баҳо бериш шунчалик қийинки, мен уларни қонун доирасида жорий этиш учун сабаб кўрмаяпман», — дейди Лукашев.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
⚡️Коронавирусдан ҳимояланиш бўйича зарур тавсиялар:

▪️
Кўпгина вируслар, жумладан коронавирус ҳам дезинфекцияловчи эритмаларда ўлади. Шахсий гигиенага қатъий амал қилинг;

▪️Қўлларингизни тез-тез ювинг. Доимий фойдаланадиган буюмларингизни ҳам тоза сақланг. Вирусни нафақат ҳаво-томчи, балки контакт усулида ҳам юқишини ҳисобга олсак, қўлларга дезинфекцияловчи, спиртли эритмалар билан ишлов бериш ҳам яхши самара беради. Телефон, клавиатура, эшик тутқичлари, лифт тугмалари, дўконлардаги аравалар тутқичлари эпидемиологик жиҳатдан хавфли бўлиши мумкин. Шунинг учун иложи борича уларни ушламасликка ҳаракат қилинг. Ушласангиз қўлингизни спиртли гель билан тозаланг, совунлаб ювинг;

▪️Юз-кўзингизга ювилмаган қўлларингизни теккизишдан сақланинг. Чунки вирус нафақат бурун ёки оғиз, балки кўз шиллиқ пардалари орқали ҳам юқади;

▪️Тиббий ниқобдан фойдаланинг. Ниқобларни ҳам вақти-вақти билан алмаштириб туринг. Ишлатилган ниқобни ечгач, қўлларни ювишни унутманг;

▪️Аксириш ёки йўталиш вақтида оғизни қўл билан эмас, бир марталик салфетка билан ёпинг;

▪️Қўл бериб сўрашиш ва қучоқлаб кўришишдан чекланинг;

▪️Имкон қадар умумий овқатланиш жойларига бориб овқатланманг.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔰 Кўчадан уйга кирганда нималарга эътибор бериш керак?

Ушбу видеони кўринг ва тавсияларга риоя қилинг. Ўзингизни ва яқинларингизни асранг!

〰️〰️〰️〰️

🔰 На что нужно обращать внимание по возвращении домой?

Посмотрите это видео и следуйте рекомендациям. Берегите себя и своих близких!

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
ФЕЙК ХАБАР

❗️Ижтимоий тармоқларда шу йилнинг 1 ноябридан карантин чоралари кучайтирилиши ҳақида асоссиз ахборотлар тарқалмоқда. Эслатиб ўтамиз, бу каби ёлғон хабарлар орқали аҳоли орасида ваҳима қўзғашга уринишларга тегишли тартибда жавобгарлик кўзда тутилган.
Ўз саломатлигингизга эътиборли бўлинг.

@ssvmatbuotkotibi
ЭҲТИЁТСИЗЛИК – КУЛФАТ КЕЛТИРАР!

Юртимизда рўй бераётган ёнғинлар ва бошқа фавқулодда ҳолатлар оқибатида фуқаролар куйиш ва бошқа тан жароҳати олиш хатто ҳалок бўлиш ҳамда кўплаб моддий зарар кўриш билан якун топмоқда. Ушбу ёнғинлар ва фавқулодда ҳолатларни келиб чиқиш сабаблари ўрганилганида, кўп ҳолларда фуқароларнинг эътиборсизлиги оқибатида ёнғинлар содир бўлаётганлиги аниқланмоқда.
Марҳамат тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.
Facebook | Instagram | Telegram | YouTube
МЕҲНАТ ҚОНУНЧИЛИГИДА ИНТИЗОМИЙ ВА МОДДИЙ ЖАВОБГАРЛИК

Ўзбекистон
Республикаси Меҳнат кодексининг 181-184-моддаларида интизомий жазо чоралари ва уларни қўллаш тартиби белгиланган бўлиб, унга кўра, ходимга меҳнат интизомини бузганлиги учун иш берувчи қуйидаги интизомий жазо чораларини қўллашга ҳақли:

ҳайфсан;

ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима. Агарда ички меҳнат тартиби қоидаларида назарда тутилган бўлса, ўртача ойлик иш ҳақининг 50 фоизигача жарима;

меҳнат шартномасини бекор қилиш. Булардан ташқари бошқа интизомий жазо чораларини қўллаш таъқиқланади.
Батафсил: Марҳамат тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.
Facebook | Instagram | Telegram | YouTube
Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомга кўра, мактабда таътилларнинг (каникул) муддатлари қуйидагича белгиланган:

кузги таътил — 4 ноябрдан бошлаб 6 календарь кун;

қишки таътил — 28 декабрдан бошлаб 14 календарь кун;

баҳорги таътил — 21 мартдан бошлаб 7 календарь кун;

ёзги таътил — охирги босқичли назорат синови ўтказилган кундан (босқичли назорат ўтказилмайдиган синфлар учун ўқув йили тугаган кундан кейинги кундан) бошлаб 1 сентябргача.

Таътилнинг охирги куни байрам (ишланмайдиган) кунга тўғри келиб қолган тақдирда, дарс машғулотлари кейинги иш кунидан бошлаб давом эттирилади.

I синф ўқувчилари учун февраль ойи давомида қўшимча бир ҳафталик таътил белгиланади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#Биласизми

Кам таъминланган оилаларга
тўланадиган нафақа ва моддий ёрдам

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мамлакатимиз таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш,
илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштиришга оид қўшимча
чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Ушбу Фармон юзасидан ўзингизни фикр мулоҳазаларингиз ва таклифларингизни киритишингиз мумкин.

Фармон
лойиҳаси билан танишиш ва таклиф киритиш учун: https://regulation.gov.uz/uz/d/23678

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Андижонда қанча чақалоқ туғилди?

2020 йил январь-сентябрь даврида тирик туғилганлар сонидан ўғил болалар сони 30 минг 335 нафарни ёки умумий ҳисобдан 50,9 фоизни ташкил этди. Мос равишда қиз болалар сони 29 294 нафар ва бу умумий ҳисобдан 49,1 фоизни
ташкил этди. Шаҳар жойда туғилганлар сони 31 минг 427 нафарни ( умумий ҳисобдан 52,7 %) ташкил этди. Қишлоқ жойларда туғилганлар сони эса 28 минг 202 нафарни ( умумий ҳисобдан 47,3 %) ташкил этди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Андижонда фуқароларнинг бизнес фаоллиги ортиб бормоқда

2️⃣6️⃣ октябрь ҳолатига Андижон вилояти давлат солиқ идораларида ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида расман рўйхатдан ўтганлар 52 минг нафардан ошди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram