Marhamat tumani hokimligi MATBUOT XIZMATI🇺🇿
3.9K subscribers
36.7K photos
3.77K videos
11 files
11.6K links
Marhamat tumani hokimligi Matbuot xizmatining Rasmiy kanali

Web-sayt: www.marhamatpress.uz
Facebook: fb.com/marhamatpress
Youtube: https://youtube.com/@marhamatpresss
Instagram: instagram.com/marhamatpress
Download Telegram
4️⃣ ТЎРТИНЧИДАН,

❗️давлат мактабгача таълим ташкилотларининг тарбияланувчиларни қабул қилишга
пухта тайёрлаш, шу жумладан санитария-гигиеник қоидалар ва хавфсизлик чораларини тўлиқ таъминлаш мақсадида уларнинг фаолиятига жорий йилнинг 1 августидан бошлаб рухсат берилади. Бунда:

давлат мактабгача таълим ташкилотлари бинолари доимий равишда дезинфекция қилинади, уларга кириш-чиқиш жойлари пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшаклар” билан жиҳозланади;

ходимлар тиббий ниқоб ва тиббий қўлқопдан фойдаланади ва ижтимоий масофани сақлайди;

тана ҳарорати 37*С ва ундан юқори бўлган ёки инфекция аломатлари мавжуд бўлган ходим ва тарбияланувчилар машғулотларга киритилмайди.

〰️〰️〰️〰️〰️

❗️Шу билан биргаликда, 2020 йил 15 июндан бошлаб “яшил” ва “сариқ” ҳудудларда нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятига рухсат берилган бўлиб, бунда мактабгача таълим ташкилотларида машғулотларни 15 кишидан ортиқ бўлмаган гуруҳларда ташкил этиш тўғрисидаги чеклов бекор қилинди.

☝️Бунда, нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчилар ўртасида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишга қаратилган карантин чекловларига қатъий риоя этилиши бўйича масъулият мактабгача таълим ташкилоти маъмурияти ҳамда тарбияланувчиларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар зиммасига бирдек юклатилади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
5️⃣ БЕШИНЧИДАН, юқорида келтириб ўтилганлар билан биргаликда, жамоат жойларида тиббий ниқобдан ва антисептик воситалардан фойдаланган ҳолда ҳаракатланиш бўйича санитария-гигиена талабига қатъий риоя этилиши, шу жумладан ижтимоий масофани сақланиши устидан назоратни кучайтириш белгиланмоқда.

〰️〰️〰️〰️〰️

‼️ Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ “қизил”, “сариқ” ва “яшил” ҳудудларга ажратиш тартиби, шунингдек, кучайтирилган санитария-гигиена назорати жорий йилнинг 1 августига қадар сақлаб қолинади.

〰️〰️〰️〰️〰️

💰 Карантин чекловлари шароитида фаолият юритишига рухсат берилган тадбиркорлик субъектларига (қурилиш, умумий овқатланиш, хизмат кўрсатиш объектлари ва б.) тегишли объектларда белгиланган санитария-гигиена талабларига риоя этмаслик оқибатида коронавирус инфекцияси аниқланган тақдирда ушбу объектларни ва шахсларни карантинга олиш ҳамда сақлаш билан боғлиқ харажатлар мазкур субъектлар ҳисобидан қопланиши белгиланди.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Баҳром Зулфиқоров иштирокида брифинг

Бугунги кунга қадар 13052 киши ва 309 та махсус техника ёрдамида республикамизнинг 20 та шаҳар ҳамда 36 та туман марказларида дезинфекция ишлари амалга оширилди.

Карантин даврида муддатли ҳарбий хизматга чақириш мақсадида 9 июнь куни 3 та йўналишда ҳарбий хизматга чақирувчилар ҳарбий қисмларга етказилди. Ундан олдин 6-7 июнь кунлари чақирувчилар касалликка таҳлил олинди.

Муддатли ҳарбий хизматга чақирилганлар бугунги кунда 14 кунлик карантинга олинган, карантин тугагач жанговар ўқув машғулотлари олиб борилади.

Сафарбарлик чақирув резервидаги чақирувчилар ҳам 20 июнгача текширувда бўлиб кейинчалик улар ҳам жанговар ўқув машғулотларини олиб боришади.
© UzReport.news


Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
ДИҚҚАТ!

Бакалавриат таълим йўналишларига қабул: нечта ўрин ажратилган (кундузги, сиртқи, кечки)? бу ерда

Олий таълим муассасаларига киришда кимларга имтиёз берилган? бу ерда

Тест синовлари фанлари нечта? Ҳар бир жавобга неча баллдан берилади? бу ерда

Магистратурага қабул қачонгача? Грант ва контракт учун нечта ўрин ажратилган? бу ерда

Олий ҳарбий таълим муассаларига қабул жараёнларида қандай ўзгаришлар бўлади? бу ерда

Мактаб, коллеж, академик лицей битирувчилари нечта? Қанчаси олий таълим билан қамраб олинади? бу ерда

〰️〰️〰️〰️

Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев раҳбарлигида АОКА анжуманлар залида янги ўқув йили қабул жараёнини ташкил этиш билан боғлиқ масалалар бўйича ўтказилган брифингдан.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Тадбиркорлик субъектларида коронавирус аниқланса, дaволaнишгa ким пул тўлaйди? Нега? Жавоб

Касаллик айнан шу ресторанда ёки айнан шу савдо мажмуасида юққани қандай аниқланади? Жавоб

Тадбиркорлик субъекти инфекция ўз муассасасида юқмаганини қандай исботлаши мумкин? Жавоб

〰️〰️〰️〰️〰️

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков иштирокида бўлиб ўтган брифингда шу каби муҳим саволарга жавоб қайтарилди.

📹 БАТАФСИЛ 👉 видео

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликларининг расмий фасебоок ва телеграм саҳифаларига аъзо бўлинг ҳамда янгиликларни кузатиб боринг!


Вилоят ҳокимлиги 👉 Facebook Telegram
Андижон шаҳар👉 Facebook Telegram
Хонобод шаҳар 👉 Facebook Telegram
Андижон тумани👉 Facebook Telegram
Асака тумани 👉 Facebook Telegram
Балиқчи тумани 👉 Facebook Telegram
Булоқбоши тумани 👉 Facebook Telegram
Бўстон тумани 👉 Facebook Telegram
Жалақудуқ тумани👉 Facebook Telegram
Избоскан тумани 👉 Facebook Telegram
Марҳамат тумани 👉 Facebook Telegram
Олтинкўл тумани 👉 Facebook Telegram
Пахтаобод тумани 👉 Facebook Telegram
Улуғнор тумани👉 Facebook Telegram
Хўжаобод тумани 👉 Facebook Telegram
Шаҳрихон тумани👉 Facebook Telegram
Қўрғонтепа тумани 👉 Facebook Telegram

Марҳамат тумани ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ
.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков иштирокида брифинг


Республикада карантин чоралари 1 августга қадар узайтирилди.

❗️Айрим тадбиркорлик субъектлари, умумий овқатланиш ва хизмат кўрсатиш объектларида санитария-эпидемиологик вазият бузилиш ҳолатлари аниқланса, карантин билан боғлиқ ҳаражатлар тадбиркорлик субъекти томонидан қопланиши белгиланди.

🟢 “Яшил” ва 🟡 “Сариқ” ҳудудлардаги қурилиш, умумий овқатланиш ва хизмат кўрсатиш объектлари карантин ва санитария-эпидемиология қоидаларига қатъий риоя қилиши талаб этилади

🔎Тадбиркорлик субъекти касаллик айнан унинг муассасасида юқмаганлигини аниқлаштирилишида тегишли давлат муассасаларининг эпидемиологик суриштируви натижалари асос бўлади

📹Тадбиркорлик субъекти ўзини санитария-эпидемиологик ҳолатини барқарор сақлашлари учун юқоридаги қоидаларга амал қилишлари, керак бўлса муассасасида видеокузатув тизимини йўлга қўйиши мақсадга мувофиқ.
© UzReport.news


👉 https://t.iss.one/studio_67
БЮДЖЕТДАН ТАШҚАРИ ПЕНСИЯ ЖАМҒАРМАСИ
МАРҲАМАТ ТУМАН БЎЛИМИ ФАОЛИЯТИДАН


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 апрель куни “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

Фармоннинг ижросини таъминлаш мақсадида Марҳамат туманида пенсияларнинг тўғри тайинланиши ҳамда тўланиши бўйича текширишларда аниқланган 73 нафар пенсионерларнинг 146 миллион 865 минг 203 сўм ортиқча тўловларининг қолдиқларини тўлиқ ҳисобдан чиқарилиши таъминланди. Жорий йил 1 майдан бошлаб, тумандаги 504 нафар ишловчи пенсионерларнинг пенсия тўловлари тўғридан-тўғри молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан пластик карта шаклида амалга оширилмоқда.
Марҳамат туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.
МУРОЖААТГА МУНОСАБАТ

Жорий йилнинг 16 июнь куни Андижон вилояти Марҳамат тумани Тошлоқ маҳалласи фуқаролари номидан ижтимоий тармоқларда “Марҳамат тумани тошлоқ маҳалласида пайдо бўлган чиқиндихона” сарлавҳали мурожаат юзасидан Марҳамат тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар қилади:
Марҳамат тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.
МАРҲАМАТДА ВИЛОЯТ ПРОКУРОРИНИНГ САЙЁР ҚАБУЛИ

Жорий йилнинг 16 июнь куни Марҳамат тумани "Увайсий" МФЙ ҳудудида жойлашган 29-умумтаълим мактаби биносида Андижон вилояти прокурори Ғ.Фозилов ва Андижон вилояти Халқ қабулхонаси мудири М.Ҳўжамбердиев, Марҳамат тумани прокурори Х.Рапиқов ҳамда Марҳамат тумани Халқ қабулхонаси мудири И.Режавалиев иштирокида туманимиз аҳолиси ва ёшлари билан сайёр қабул бўлиб ўтди.
Марҳамат тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.
⚡️⚡️Жорий йилнинг 16 июнь куни 230 кишида коронавирус аниқланди, 13 нафар бемор оғир аҳволда

🧷 Қаерда (ва нечта) касаллик қайд этилди?

🧷 Қаерда (ва қанча) бемор соғайди?

Батафсил: жадвалда👆

〰️〰️〰️〰️
Манба: @ssvmatbuotkotibi

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники
Marhamat tumani hokimligi MATBUOT XIZMATI🇺🇿 pinned «МАРҲАМАТДА ВИЛОЯТ ПРОКУРОРИНИНГ САЙЁР ҚАБУЛИ Жорий йилнинг 16 июнь куни Марҳамат тумани "Увайсий" МФЙ ҳудудида жойлашган 29-умумтаълим мактаби биносида Андижон вилояти прокурори Ғ.Фозилов ва Андижон вилояти Халқ қабулхонаси мудири М.Ҳўжамбердиев, Марҳамат…»
#Сўровнома

Ҳурматли респондент! Қонун ҳужжатлари ижросини ўрганишда иштирок этинг.

Сизнинг фикрингиз биз учун муҳим.

👉 https://bit.ly/37kcr1L

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
“ОБОД ХОНАДОН”, “ОБОД КЎЧА” ВА “ОБОД МАҲАЛЛА”

“Жонажон юртим ободлигига ўз ҳиссамни қўшаман” шиори остида “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” меъзонлари асосида хонадонлар ва кўчаларда 2020 йил июнь-август ойларида амалга ошириладиган “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” ҳаракатлар режаси доирасида 10 июнь кунидан бошлаб туманда 1124 та тадбирлар ўтказилиб, тадбирда жами 10087 нафар маҳалла фаоллари ва фуқаролар иштирок этдилар.
Марҳамат тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.
Facebook | Instagram | Telegram | YouTube
“ЖОНАЖОН ЮРТИМ ОБОДЛИГИГА ЎЗ ҲИССАМНИ ҚЎШАМАН” ТУМАН СЕМИНАРИ

“Жонажон юртим ободлигига ўз ҳиссамни қўшаман” шиори остида хонадонлар ва кўчаларда 2020 йил июнь-август ойларида амалга ошириладиган “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” мезонлари доирасида 10 июнь кунидан бошлаб туманда 2308 та тадбирлар ўтказилиб, тадбирда жами 17709 нафар маҳалла фаоллари ва фуқаролар иштирок этдилар.
Марҳамат тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.
Facebook | Instagram | Telegram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жорий йилнинг 17 июнь куни “Жонажон юртим ободлигига ўз ҳиссамни қўшаман” шиори остида “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” мезони асосида туман ҳокими сектори ҳудудидаги Пахтакор маҳалла фуқаролар йиғинида семинар тадбири бўлиб ўтди.
Марҳамат тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.
Facebook | Instagram | Telegram | YouTube
МУРОЖААТГА МУНОСАБАТ
Марҳамат тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлаётган “«ВАДАНИ КЎП БЕРИШДИ, ЛЕКИН ЕР БЕРИШМАДИ» - сермаҳсул эчки зоти устида ишлаётган андижонлик чорвадор” сарлавҳали мурожаат юзасидан Марҳамат тумани ҳокимлиги матбуот хизмати хабар беради:
Ушбу мурожаат юзасидан туман ҳокимлиги ва мутасадди ташкилот раҳбарлари томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, Исахонов Муҳаммаджон отани соғлигини тиклаш учун даволанаётганлиги сабабли аризачининг мурожаатини кўриб чиқилиши шу кунга қадар тўхтаб турганлигини ҳамда даволаниб чиққандан сўнг, аризаси ижобий ҳал қилишини маълум қиламиз.
Тез орада батафсил маълумот берилади.

Марҳамат тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.
Facebook | Instagram | Telegram | YouTube
Андижон халқаро аэропортига Бобур номи берилди

Андижон шаҳридаги халқаро аэропортга Заҳириддин Муҳаммад Бобур номи берилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар беради.Қайд этилишича ушбу ўзгариш Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Туризм соҳасини санитария-эпидемиологик хавфсизликнинг кучайтирилган режими талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ амалга оширилган.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Нима учун хамма ниқоб (маска) тақиши керак юқоридаги суратда бунга жавоб. Ўзингиз ва яқинларингиз асранг. Карантин қоидаларига амал қилинг...

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
МУРОЖААТГА МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлаётган “12 дона симёғоч бўлса, чироқ муаммоси ҳал бўлади”сарлавҳали, Марҳамат тумани Қовунчи МФЙ, Умидбахш кўчасида яшовчи фуқаролар номидан ёзилган мурожаат юзасидан Марҳамат тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар қилади:
Марҳамат тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.
Facebook | Instagram | Telegram | YouTube
⚡️Бугун Ўзбекистонда 207 кишида (аҳоли орасида 19 та) коронавирус аниқланди, 15 нафар беморнинг аҳволи оғир

🧷
Қаерда (ва нечта) касаллик қайд этилди?

🧷 Қаерда (ва қанча) бемор соғайди?

Батафсил: жадвалда👆

🔎 Соғайганлар — 4290. Даволанаётганлар — 1844.

〰️〰️〰️〰️
Батафсил: @ssvmatbuotkotibi

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники