Marhamat tumani hokimligi MATBUOT XIZMATI🇺🇿
3.9K subscribers
37.8K photos
3.85K videos
11 files
12K links
Marhamat tumani hokimligi Matbuot xizmatining Rasmiy kanali

Web-sayt: www.marhamatpress.uz
Facebook: fb.com/marhamatpress
Youtube: https://youtube.com/@marhamatpresss
Instagram: instagram.com/marhamatpress
Download Telegram
Президент мавзуни давом эттирди:

“Авлодларимиз биздан кейин ҳам муносиб табиий муҳитда яшашлари учун биз табиатга меҳр ва эътибор беришимиз, у билан уйғун бўлиб яшашимиз керак.

Бу нима дегани? Бу – табиатни тоза-озода тутиш, ер ва сув ресурсларини, экологик тизимни асраш, дарахт экиб, боғ яратиш дегани.

Энг муҳим масала – аҳолининг экологик маданиятини ошириш ҳақида жиддий бош қотиришимиз зарур.

Бугун кўчага ёки исталган жойга қаранг. Ҳамма жойда одамлар ташлаб кетган чиқиндиларни кўрасиз.

Биз она юртимизни муқаддас деймиз. Агар шу юрт, шу тупроқ биз учун муқаддас бўлса, нима учун уни тоза-озода сақламаймиз?

Албатта, бундай муаммоларни фақат маъмурий йўл билан ҳал этиб бўлмайди. Бунга ёш авлод қалбида она табиатга меҳр-муҳаббат, унга дахлдорлик ҳиссини тарбиялаш орқали эришиш мумкин.

Маҳаллада, кўчаларда чиқинди ташлаган кишини кўрганда,
“бу ишингиз нотўғри бўлди”, дейдиган муҳитни шакллантиришимиз, одамларимизни бунга ўргатишимиз керак. Бу – ҳаммамизнинг ишимиз ва инсоний бурчимиздир”.
Йиғилишда дунёда қаттиқ маиший чиқиндилар миқдори аҳоли жон бошига ҳар йили 1 фоизга ортиб бораётгани, мамлакатимизда сўнгги йилларда иқтисодий ўсиш, аҳоли турмуш даражаси яхшиланиши натижасида ўсиш 2 фоизни ташкил этиб, йиллик ҳосил бўлаётган маиший чиқиндилар миқдори 7 миллион тоннага етгани айтилди.

Лекин, ушбу чиқиндиларни йиғиш, саралаш, олиб чиқиш, қайта ишлаш ва утилизация қилиш аҳволи қониқарли эмас, деди давлатимиз раҳбари.

Мисол учун, маиший чиқиндиларни қайта ишлаш даражаси Андижонда – 45 фоиз, Бухорода – 43 фоиз, Навоий ва Наманганда – 36 фоизни ташкил этиб, яхши натижа кўрсатилмоқда. Аксинча, Қорақалпоғистон – 10 фоиз, Фарғона ва Қашқадарё – 20 фоиз билан қолган ҳудудлардан орқада.

Сабаби - ушбу ҳудудларда маиший чиқиндиларни йиғиш ва қайта ишлаш кластерлари фаолияти ҳали тизимли йўлга қўйилмаган.

Шунингдек, чиқиндиларни олиб чиқиш қамрови 90 фоизга етган бўлсада (2017 йилда атиги 25 фоиз эди), 781 та маҳаллада 30 йилдан буён чиқиндини олиб чиқиш масаласи ҳал этилмагани танқид қилинди.
"Ўтган йили ноябрь ойида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини бошлаб, 200 миллионта дарахт кўчати экишни режа қилиб олдик.

Куз мавсумининг “долзарб 40 кунлигида” 85 миллион дона дарахт кўчатлари экилди.

Кўплаб ҳудуд ва тармоқ раҳбарлари, маҳаллалар, аҳоли, фермер-деҳқонлар, умуман кенг жамоатчилик жонбозлик кўрсатиб, катта ишларни амалга оширган бўлса-да, айрим ҳудудлардаги ишларда пала-партишликка, сусткашликка йўл қўйилган.

Мисол учун, Избоскан, Улуғнор, Арнасой, Пахтакор, Наманган, Уйчи, Деҳқонобод, Пастдарғом, Оқолтин, Мирзаобод, Пайариқ, Бўстонлиқ, Чиноз, Янгиҳаёт, Юнусобод туманларида ишлар суст ташкил қилинган.

Юнусободда куз мавсумида 20 мингдан зиёд дарахт кўчатлари экиш режаси 43 фоизга бажарилган", деди Президент.

Экология қўмитасининг раҳбариятига ишларни янги ёндашув асосида ташкил этишга топшириқ берилди.
Президент жорий йилда маиший чиқинди тўплаш қамровини 95 фоизга, қайта ишлаш ҳажмини 40 фоизга, хусусий сектор улушини 50 фоизга етказиш вазифасини қўйди. Бунинг учун:

- импорт қилинадиган махсус техника, бутловчи ва эҳтиёт қисмлар божхона божидан 3 йилга озод этилади;

- саралаш ва қайта ишлаш техникаси хариди учун 5 йилгача имтиёзли кредитлар ажратилади ва қайта молиялаштириш ставкасидан ошган қисми қоплаб берилади;

- чиқиндини қайта ишлашга қодир кластерларга ер, мол-мулк ва ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз қилиб белгиланади;

- кластерларни ташкил этиш тартиби қайта кўриб чиқилади, уларга ўз ҳудудидаги чиқиндиларни қайта ишлаш даражасини камида 40 фоизга олиб чиқиш талаби қўйилади;

- 1 мартга қадар 51 туман ва шаҳарда хусусий шерикчилик асосида жами 38 та корхона ташкил этиш бўйича танловлар бошланади, йил якунига қадар ушбу ҳудудлар учун 500 та махсус транспорт харид қилинади;

- 1 октябрга қадар ижтимоий муассасалар ва бозорларга 8 мингта, келгуси йил 1 майга қадар 11 мингта контейнер ўрнатилади.
Йиғилишда янги кўп қаватли уй-жойлар лойиҳасида санитар-гигиеник талаблар асосида замонавий чиқинди йиғиш шохобчалари қуриш талаби шаҳарсозлик нормаларига киритилиши зарурлиги таъкидланди.

Шунингдек, ҳудудлар раҳбарларига ресурсини ўтаб бўлган маиший чиқинди полигонларини (жами 165 гектар майдонда 24 та) 1 майга қадар кўмиш чораларини кўриш топширилди.

Мутасаддиларга полигонларни рекультивация қилиш дастурини ишлаб чиқиб, тегишли ишларни бошлашга топшириқ берилди.

Умуман, келгуси йилдан полигонлар ташкил этиш ва уларни ёпишни тартибга солиш бўйича аниқ молиявий манбаларини кўрсатган ҳолда қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқлиги қайд этилди.

Бир ой муддатда Оҳангарон туманида Осиё тараққиёти банки иштирокидаги 30 гектар майдонда полигон ташкил этиш бўйича 17 миллион долларлик лойиҳа доирасидаги қурилишни бошлашга кўрсатма берилди.
Йиғилишда Тошкент шаҳридаги “Махсустранс” корхонасининг трансформация жараёнларини якунлаб, унинг негизида хусусий шерикчилик корхонасини ташкил этиши зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Умуман, маиший чиқиндига тўлов йиғишнинг амалдаги тизими самарасиз эканлиги таъкидланиб, хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда маиший чиқиндиларга тўловларни ундиришнинг мутлақо янги тизимини яратиш вазифаси қўйилди.

Шунингдек, органик, қурилиш, тиббиёт чиқиндиларини йиғиш, саралаш, олиб чиқиш, қайта ишлаш ва утилизация қилишнинг хавфсиз тизимини яратиш керак. Шу муносабат билан 1 июлга қадар чиқинди корхоналари негизида ҳар бир вилоятда 1 тадан тиббиёт чиқиндиларини утилизация қилиш марказини ташкил этиш топширилди.
"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси – бу бир йиллик тадбир эмас" - Президент.

Давлатимиз раҳбари бу борадаги навбатдаги устувор вазифаларни белгилаб берди. Жумладан, булар:

- баҳор мавсумида 125 миллион дона дарахт кўчатларини экишни самарали ташкил этиш;

- ҳар бир ҳудуднинг иқлимига мос, кам сув талаб қиладиган кўчатларни танлаб, уларни етарли миқдорда етиштириш учун кўчатхоналарни кўпайтириш;

- “дафтарлар”га кирган, кўчат экиш бўйича тажрибаси бор аҳолига кўчатхоналар ташкил этиш ва зарур техника, сифатли ниҳоллар ва уруғлар харид қилиш, кўчатлар етиштириш учун субсидиялар ажратиш;

- кўчатларни етказиб беришда очиқ-ошкораликни таъминлаган ҳолда, уларнинг нархи асоссиз ошиб кетмаслиги устидан қатъий назорат ўрнатиш;

- камида 10 миллион дона мевали ва манзарали дарахт кўчатларини аҳолига бепул тарқатиш;

- халқаро ва республика аҳамиятидаги йўлларнинг четларига 1,5 миллион дона дарахтдан ихотазорлар ташкил этиш.

Умуман, 1 мартдан бошлаб бутун мамлакат бўйлаб “Яшил йиллик” умуммиллий тадбири бошланади.
Йиғилишда вилоят ҳокимлари маҳаллий оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар орқали “Яшил макон” лойиҳаси бўйича ўз фикр ва режалари тўғрисида халққа маълумот беришлари лозимлиги кўрсатиб ўтилди.

"Бу тадбирлар оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритилиши, ҳар бир туман ва шаҳар, маҳалла, кўча, давлат ташкилотлари, олийгоҳлар, мактаблар, корхоналаргача кириб бориши зарур", деди давлатимиз раҳбари. Шунингдек:

- ҳокимликларга - дарахтларни парваришлаш, суғориш, зараркунандалардан ҳимоя қилиш бўйича тизим яратиш;

- Ҳисоб палатасига - ҳақиқий экилган кўчатлар ва уларни парвариш қилишни тизимини назорат қилиб бориш;

- Экоқўмита, ИИВ, Миллий гвардия ва вилоят ҳокимларига - мобиль экопатруллар фаолиятини йўлга қўйиш;

- вилоят ҳокимлари ва тегишли идораларга - аукционда сотувда турган 35 мингта ер участкаларини хатловдан ўтказиб, улардаги кўп йиллик ва қимматбаҳо дарахтлар реестрини шакллантириш вазифалари қўйилди.

Мутасаддилар йиғилишда муҳокама қилинган масалалар юзасидан ахборот бермоқда.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент сектор раҳбарларига маҳаллабай ишлаш бўйича кўрсатмалар берди
Чиқиндилар билан ишлаш тизими ва экологик ҳолатни яхшилаш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Маиший чиқинди тўплаш қамровини 95 фоизга, қайта ишлаш ҳажмини 40 фоизга етказиш вазифаси қўйилди.
Органик, қурилиш ва тиббиёт чиқиндиларини утилизация қилишнинг хавфсиз тизимини яратиш зарурлиги қайд этилди.
1 мартдан “Яшил йиллик” умуммиллий тадбири бошланиши эълон қилинди.

Состоялось видеоселекторное совещание по улучшению системы обращения с отходами и экологической обстановки, реализации общенационального проекта «Яшил макон».
Поставлена задача довести охват услугами по сбору отходов до 95 процентов, уровень их переработки – до 40 процентов.
Отмечена необходимость создания безопасной системы утилизации органических, строительных и медицинских отходов.
Объявлено о старте с 1 марта общенациональной акции «Зеленый год».

#Mirziyoyev #videoselektor #ekologiya #Yashilmakon

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида чиқиндилар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш ва ҳудудлардаги экологик ҳолатни яхшилаш ҳамда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича жорий йилдаги устувор вазифалар белгилаб берилди.

Батафсил — юқоридаги #инфографикада.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Hurmatli fuqarolar!!!

2022-yil uchun tashabbusli byudjet jarayonining dastlabki bosqichi boshlanganini maʼlum qilamiz. Marhamat tumani Fuqarolar tashabbusi jamgʻarmasiga ushbu jarayon uchun 4 mlrd. 800 mln so‘m ajratilgan. Ushbu mablagʻ hisobidan Siz yashab turgan hududdagi ichimlik suvi taminoti, yoritish tizimi bilan bogʻliq kamchiliklarni bartaraf etish, yaroqsiz holatga kelib kolgan ichki yoʻllarni yoki ijtimoiy soha ob'ektlarni ta'mirlash, jihozlash mumkin.
Taklif qoldirish 20 kun (joriy yilning 21-fevraligacha) davom etadi.

Portaldan (openbudget.uz) roʻyxatdan oʻting va oʻz takliflaringizni qoldiring.
Batafsil ushbu rolik orqali tanishishingiz mumkin.

Marhamat tuman hokimligi
Moliya boʻlimi.

Marhamat tumani hokimligi
Matbuot xizmati.
MARHAMAT TUMANIDA KECHKI SPORT VA MADANIY TADBIRLAR

Joriy yilning 28-yanvar kuni Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti raisligidagi maktab taʼlimini rivojlantirishga bagʻishlangan yigʻilishda maktablarda mushoira kechalari, sport tadbirlari va maʼnaviy-maʼrifiy uchrashuvlar oʻtkazish yuzasidan bergan topshirigʻiga asosan, bugun tumanimizdagi Guliston, Rovot, Boboxuroson MFYlari hududidagi sport inshootlarida mahalliy aholi va uyushmagan yoshlarni boʻsh vaqtlarini mazmunli oʻtkazish maqsadida, sportning mini futbol, voleybol, shaxmat, stol tennisi oʻyinlari hamda madaniy tadbirlar boʻlib oʻtdi.

Bunday tadbirlar tumanimizdagi barcha umumiy oʻrta taʼlim maktablari va kasb-hunar maktablaridagi mavjud sport inshootlarida bo‘lib o‘tmoqda.

Marhamat tumani hokimligi
Matbuot xizmati.