MA’NAVIYAT va MA'RIFAT
713 subscribers
10.5K photos
1.93K videos
96 files
4.28K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Орамиздаги_қаҳрамонлар

Лавҳамиз қаҳрамони фаолиятини қизиқ бир ҳолат билан бошлаган.

— Тварогни яхши кўрардим. Бир куни қизиқиб, ўзим тайёрлаб кўрдим. Мазали бўлди. Шу куни менда ушбу соҳада кичик корхона очиш нияти пайдо бўлди, — дейди когонлик “Садаф сут” корхонаси раҳбари Дилбар Эргашева.

🔷 Фаолиятини бошлаганига 6 йил бўлган қаҳрамонимиз айни дамда сут ва сут маҳсулотларини тумандошларига етказиб турибди.

— Дастлаб 4-5 хил маҳсулот ишлаб чиқарардик. Кейин бозорни ўргандик. Маҳсулотимиз турлари кўпайди. 3 марта имтиёзли кредит олдик. Иккитаси ёпилган. Ушбу тадбиркорлигимиз орқасидан айни дамда 10 нафар маҳалладошимиз банд. Аҳоли эса сифатли ва арзон сут маҳсулотларини истеъмол қилмоқда. Ҳар қандай мақсаднинг тагида юрт ва оила тинчлиги ётади.

🔷 Айни дамда кичик корхонада 1,5 тонна сут маҳсулоти қайта ишланмоқда.

👉 Лавҳада батафсил!

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Audio
#Мақом_вақти

🔷Ҳар бир халқ руҳиятини ифодаловчи миллий куй-оҳанглар — азиз она тили каби қадрли ва муқаддасдир.

“Жоним менинг”

Ф.Мамадалиев
ижросидаги мақомни яқинларингиз даврасида тингланг!

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш @yangiuzbekiston_uz
Forwarded from Segment.uz
#Юксак_ишонч

Президент Кўксаройда давлат мукофотларини топширди

— Бу ерда ўтирганлар бугунги куннинг қаҳрамонлари, мардона халқимизнинг буюк вакиллари, — дея таъкидлади давлатимиз раҳбари.

Шавкат Мирзиёев мукофотланган барча ҳамюртларимизга йиғилганлар номидан табрик йўллади.

Маросимда давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, меҳнат фахрийлари, зиёлилар, ёшлар иштирок этди.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш @yangiuzbekiston_uz
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
⚡️29 декабрь куни соат 11:00 да Халқаро конгресс марказида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси бошланади.

📝 Тадбирда 2021 йилга ном берилиб, мамлакатимизни янада ривожлантиришга қаратилган энг муҳим вазифалар, ички ва ташқи сиёсатга доир устувор йўналишлар белгиланади.

📺 Мурожаатнома 15 та телеканалда жонли эфирда, Президентнинг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида онлайн ёритиб борилади.

@aoka_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Юксак_ишонч

Президент: Мукофот олганлар – бу йилги қаҳрамонларимиз, мукофот олганлар – бефарқ бўлмаган одамлар.
#Китобхонлик
#Тарғибот

Пискент тумани 4-умумий ўрта таълим мактабида Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, туман Халқ таълими ҳамкорлигида "Китоб мутолааси ҳам санъат" мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Унда Ўткир Хошимовнинг "Тушда кечган умрлар", "Дунёнинг ишлари", "Дафтар хошиясидаги битиклар". Худойберди Тўхтабоевнинг "Сариқ девни миниб", "Ширин қовунлар мамлакати". Чингиз Айтматовнинг "Оқ Кема", "Жамила". Тохир Маликнинг "Ҳалол нима, харом нима ?", "Вой онажоним" ва яна бошқа кўплаб адибларимизнинг асарларни тақдимот қилинди ва мутоаласи ўтказилди.
#Кун_ҳикмати

Сени касоду инқирозга учрашдан огоҳ қилувчи кишига лутф билан муомалада бўл, «қўрқма», «зарари йўқ», «зиёни йўқ», деб юпатувчилардан узоқроқда бўл.

Маҳмуд аз-Замаҳшарий

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасини қуйидаги ҳаволалар орқали томоша қилинг:

Ўзбек тилида:

www.facebook.com/Mirziyoyev/videos/227109332205283

https://youtu.be/-6fKxuFbx0k
Мурожаатнома аввалида Президент пандемия ҳақида тўхталиб ўтди. Унинг таъкидлашича, коронавирус туфайли дунёда 500 миллион иш ўрни йўқотилди, ҳар ой жаҳон иқтисодиёти 400 миллиард доллар зарар кўрмоқда.

«Aфсуски, бу офат бутун инсоният қатори халқимиз учун ҳам кутилмаган ташвиш ва мураккаб муаммоларни келтириб чиқарди, — деди давлат раҳбари. — Бухоро ва Сардобада юз берган табиий ва техноген офатлар ҳам эл-юртимизнинг иродасини синовдан ўтказди.

Халқимизнинг букилмас иродаси, фидокорона меҳнати ва матонати, аҳоли ва давлат органларининг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари туфайли мавжуд қийинчиликларни мардона енгиб ўтмоқдамиз».

Президент шифокорлар, шунингдек, пандемия пайтида муҳтожларни қўллаб-қувватлашга ҳисса қўшган тадбиркорлар ва фуқароларга ўз миннатдорлигини билдирди.

@aoka_uz
⚡️2021 йил — Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили деб эълон қилинди.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Парламентга_Мурожаатномадан

⚡️Ўқитувчилар бошқа тумандаги олис мактабга бориб ишласа, ойлик иш ҳақига 50 фоиз, бошқа вилоятга бориб ишласа, 100 фоиз устама ҳақи тўланади.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash
Шавкат Мирзиёев:

🏗 «Бу йил республикамизда 197 та йирик, минглаб кичик ва ўрта корхоналар ҳамда инфратузилма обектлари барпо этилди.

📌 Энергетика соҳасида тарихимизда биринчи марта хорижий инвесторлар билан давлат-хусусий шериклик асосида 6 та янги электр стансиясини барпо этиш ишлари бошланди.

💰 Уларнинг умумий қиймати 2 млрд доллар бўлиб, 2700 Мегаватт қувватига эга».

@aoka_uz
Forwarded from Segment.uz
#Парламентга_Мурожаатномадан

⚡️«Эл-юрт умиди» жамғармаси орқали нуфузли хорижий олийгоҳларнинг магистратура ва докторантурасида ўқишга юбориладиган ёшлар сони 5 баробарга оширилади, илк бор бакалавр йўналиши бўйича 200 нафар ўғил-қизлар жўнатилади — Шавкат Мирзиёев

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz