MARKAZ XABARLARI
17.2K subscribers
20.5K photos
3.95K videos
19 files
9.68K links
Respublika Ma’naviyat va ma’rifat markazi rasmiy kanali

Veb-sayt: manaviyat.uz
Facebook: fb.com/manaviyat.uz
Instagram: instagram.com/manaviyat_markaz
Youtube: https://www.youtube.com/@respublikamanaviyatvamarif2968
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Байроғим_ғурурим
#Жараён
#Хоразм

18 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун
.


https://t.iss.one/joinchat/8yN8lLOOnqw3M2M6
Forwarded from MA’NAVIYAT va MA'RIFAT
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳудудлардан_хабарлар
#Хоразм

Республика Маънавият ва маърифат маркази ташаббуси билан эълон қилинган “Милллий қадриятлар 10 кунлиги” доирасида
Хоразм вилояти Янгибозор туманида ташкил этилган танлов ғолиблари тақдирланди.

Каналга уланиш:
@manaviyat_uz
Forwarded from MA’NAVIYAT va MA'RIFAT
#Жараён
#Хоразм

Бугун Хоразмнинг энг кўҳна қалъаларидан бири дея эътироф этилган тумандаги “Сулаймон қалъа”га пресс тур ташкил этилди.

Пресс тур давомида Республика маънавият ва маърифат маркази Хазорасп туман бўлинмаси ва тумандан иштирок этган журналист ва ички ишлар ходимларига “Сулаймон қалъа” тўғрисида меҳнат фахрийси Саъдулла Жуманиёзов гапириб берди.

Иштирокчилар қалъанинг келиб чиқиши ва 3000 йиллик тарихи борасида керакли маълумотларга эга бўлдилар.

@manaviyat_uz
#Жараён
#Хоразм
#Китобхонлик_ҳафталиги

Республика маънавият ва маърифат маркази Хазорасп туман бўлинмаси ташаббуси билан, тумандаги 2-сонли умумтаълим мактабида "Китобхонлик ҳафталиги" доирасида "Китоб - маънавиятга бошловчи куч" мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

📚Тадбирда бошланғич синфларда "Китоб билим булоғи ўқувчининг ўртоғи", "Китоб хазина-билим бойлик", "Китобдан яхши дўст йўқ" каби мавзуларда, юқори синфларда" Китоб тафаккур хазинаси", "Агар ёлғиз эрсанг хамроҳ китобдир, билим субҳидаги нур ҳам китобдир", "Китоб - маънавиятга бошловчи куч" каби мавзуларда давра суҳбатлари ўтказилди.

📚Шунингдек, тадбир давомида китоб савдо ярмаркаси ҳам ташкил қилинди.
Ярмаркада ўқувчиларнинг ота-оналари ва жамоатчилик вакиллари иштирок қилиб, китоблар сотиб олдилар.

Каналга уланиш:@manaviy_markaz
#Ҳудудлардан_хабарлар
#Хоразм

Маънавият ва маърифат масканида ёшлар етакчиларининг фаолияти самарадорлигини ошириш, илғор тажрибаларини оммалаштириш, улар ўртасида ҳамкорлик ва ижобий рақобат муҳитини яратиш, фаол, иқтидорли ва ташаббускор етакчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Фидойи ёшлар етакчиси” танловининг туман босқичи ўтказилди. Танлов ҳақиқий баҳс-мунозараларга бой, қизғин тарзда ўтказилиб, ғолиблар муносиб тақдирланди. Танловда туман Маънавият ва маърифат Кенгаши раиси - туман ҳокими Ў.Қурбанов қатнашди. “Паҳлавон Маҳмуд” маҳалла ёшлар етакчиси Каримов Дониёр фахрли биринчи ўринни эгаллаб, танловнинг вилоят босқичида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритди. Шунингдек, танловнинг туман босқичида “Ҳамид Олимжон”, “Ҳамдўстлик”, “Халқабод” маҳаллалари ёшлар етакчилари ҳам фаол иштирок этишди.

🌐 @manaviy_markaz
#Ҳудудлардан_хабарлар
#Хоразм

Республика маънавият ва маърифат маркази Тупроққалъа туман бўлинмаси ташаббуси билан "Навбаҳор" маҳалласидаги касб-ҳунарга ўқитиш марказида "Гиёҳвандликка қарши кураш" ойлиги муносабати билан тарғибот тадбири бўлиб ўтди. Унда марказнинг туман бўлинмаси раҳбари Ф.Сейдабдуллаева, туман тиббиёт бирлашмаси врач наркологи Дж.Рўзибоев, туман ИИБ ХПБ хотин-қизлар масалалари бўйича инспектор лейтенант О.Ражабова, "Абул Маржон бобо" жомеъ масжиди имом-хатиби ёрдамчиси А.Абдиримов, касб-ҳунарга ўқитиш маркази жамоаси ҳамда "Муҳаббат" ва "Навбаҳор" маҳалласи ёшлари иштирок этди.
Тадбир давомида сўзга чиққанлар ушбу иллатнинг зарарли оқибатлари, ундан азият чекканларнинг аянчли аҳволи ҳақида йиғилганларга тушунтириш бердилар. Шундан сўнг “Гиёҳванлик умр заволи” мавзусидаги видеоролик намойиш этилди. Тадбир сўнгида гиёҳвандликка қарши курашиш ҳар бир инсон учун ҳам фарз, ҳам қарз эканлиги, бу борада огоҳ бўлиш кераклиги таъкидланди.

🌐Каналга уланиш: @manaviy_markaz
#Ҳудудлардан_хабарлар
#Хоразм

Қорақалпоқ адабиёти кунлари

Мен-ўзбек, сен – эса қорақалпоқсан,
Турклар дунёсида дўст-у иноқсан!
Гарчи мен кўз бўлсам унга мунчоқсан,
Ўзбекка азалий қариндош иним!

Хоразм вилояти Янгибозор туман Маънавият ва маърифат масканида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Хоразм вилояти бўлими ҳамда Маънавият ва маърифат маркази Янгибозор туман бўлинмаси ҳамкорлигида “Қорақалпоқ адабиёти кунлари” доирасида адабий кеча ташкил қилинди. Тадбирда қорақалпоқ адабиётининг таниқли намояндалари ҳамда вохамизнинг адабиёт ихлосмандлари иштирок қилдилар.
Маънавият ва маърифат Кенгаши раиси – туман ҳокими тадбирда иштирок қилган меҳмонларнинг ташрифи ижодкорлар учун ҳақиқий байрам бўлганлигини, тарихи, адабиёти бир-бирига туташ бўлган халқларнинг ижодкорлари учрашуви адабиёт байрамига айланиб кетганлиги ҳақида гапирди. Икки миллат ижодкорлари ўзларининг шеърларини ўқиб эшиттирдилар.

Каналга уланиш: @manaviy_markaz
#Ҳудудлардан_хабарлар
#Хоразм

Qonun ijrosi ta’minlanmoqda

🔷 Tuproqqal'a tuman hokimligi tomonidan tuzilgan ishchi guruhi tumandagi Xalqlar do'stligi ko‘chasida joylashgan tashqi reklama vositalarini o‘rganish bo‘yicha bir qator ishlar amalga oshirildi.

🔶 O‘rganish natijalariga ko‘ra “Davlat tili haqida”gi Qonun, Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 20-fevraldagi 104-sonli qarori talablariga mos kelmagan 38 ga yaqin tashqi reklama vositalari olib tashlandi va ayrim tadbirkorlar qonun talablariga rioya etishlari bo‘yicha ogohlantirildi.

@manaviy_markaz
#Бувижонлар_маърифати
#Хоразм

Бугун Тупроққалъа туман касб-ҳунарга ўқитиш марказида Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси ҳамда туман Маданият бўлими ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 мартдаги ПФ-87-сонли “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг 2-иловаси, 67-банди ижросини таъминлаш мақсадида “Бувижонлар маърифати” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

🌐 @manaviy_markaz
#Ҳудудлардан_хабарлар
#Хоразм

Мустақилилгимизнинг 31 йиллиги байрами муносабати билан жойларда маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

⚡️ Янгибозор тумани “Бошқирших” маданият саройида Республика маънавият ва маърифат маркази Янгибозор туман бўлинмаси ва туман Ички ишлар бўлими ҳамкорлигида “Маънавият бекатида шонли тарихимиз!” мавзусида тадбир ташкил қилинди.

📚 Тадбир давомида Мерям Гурбузнинг “Хоразмшоҳларда давлат ташкилоти, иқтисодий ва маданий ҳаёт” номли китоби тақдимот қилинди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирининг 2022 йил 3 августдаги 174-сонли Фармойишига асосан ўтказилаётган "Ватанпарварлик ойлиги" доирасида мактабларда фаолият олиб бораётган театр тўгараклари аъзолари томонидан Жаҳон ва Ўзбекистон тарихида ўзининг ватанпарварлиги, мардлиги, фидойилиги, жасорати билан ўчмас из қолдирган аждодларимиз ибратли ҳаётидан тайёрланган саҳна кўринишлари намойиш қилинди.

🌐@manaviy_markaz
#Жараён
#Хоразм

БИР НУРОНИЙ ЎН ЁШГА МАСЪУЛ КЎРИК ТАНЛОВИ

Хива туманидаги Дошёқ маданият маркази биносида тумандаги 34 та маҳаллалар ўртасида “Бир нуроний ўн ёшга масъул” кўрик танловининг туман босқичи бўлиб ўтди. Танловда иштирокчилар тўртта шарт бўйича беллашдилар.

🏆 Умумий натижаларга кўра Париша маҳалласи нуронийлари ғолибликни қўлга киритиб 2.100.000 сўм пул мукофоти ва фахрий ёрлиқ билан тақдирлади ҳамда вилоят босқичида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритди.

🎼 Тадбир давомида маданият бўлими хонандаларининг гўзал куй-қўшиқлари даврага ўзгача файз бағишлади.

🌐@manaviy_markaz
#Ҳудудлардан_хабарлар
#Хоразм
|
Бир нуроний ўн ёшга масъул кўрик-танлови


Бугунги кунда ўсиб келаётган ёшларимизни маънавий-ахлоқий жиҳатдан етук ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ёшларимизнинг бўш вақтларини самарали ташкил этиш ва уларни спортнинг техник ва амалий тўгаракларига кенг жалб этиш ҳамда касб-ҳунарга қизиқишларини орттириш мақсадида кексалар ва ёшлар иштирокида қатор тадбирлар ташкил этилмоқда. Ана шундай эзгу мақсад асосида Хонқа туманида бўлиб ўтган "Бир нуроний ўн ёшга масъул" кўрик танловининг туман босқичи жуда қизғин кечди.

🌐 @manaviy_markaz
#Байроғим_ғурурим
#Хоразм

Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан Хива шаҳрида Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳудудий бўлинмаси ва ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда "Байроғимиз мангу ҳилпираб турсин" шиори остида тадбир ўтказилди.

🌐 @manaviy_markaz
#Ҳудудлардан_хабарлар
#Хоразм

Урганч шаҳридаги 3-умумтаълим мактабида шаҳардаги мактабларда фаолият юритаётган ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилар иштирокида “Умумий ўрта таълим мактабларининг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилар учун услубий қўлланма”нинг тақдимоти бўлиб ўтди. Анжуманда қўлланма муаллифларидан бири Республика Маънавият ва маърифат марказининг Таълим муассасалари билан ишлаш бўлими бошлиғи Тўхтасин Арслонов қўлланманинг аҳамияти, ундаги маълумотлар билан таништирди.
Тақдимот қизғин савол-жавоблар билан ўтиб, унда Урганч шаҳридагии 15-мактаб тарғиботчиси Р.Султонова, 5-мактаб тарғиотчиси С.Каримовалар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар. 21-сон мактаб тарғиботчиси К.Уразмбетов, 94-сон ихтисослаштирилган мактаб интернати тарғиботчиси Ф.Бобожонова ва бошқалар услубий қўлланманинг ўз вақтида ва мукаммал ишлаб чиқилганини қайд этишиб, уни янада бойитиш юзасидан таклифларини бериб ўтдилар.

🌐 @manaviy_markaz
#Ҳудудлардан_хабарлар
#Хоразм

25-ноябрдан 10-декабргача аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, гендер тенгликни таъминлашга қаратилган "Зўравонликка қарши 16 кун" акцияси остидаги тарғибот тадбирлари ўтказилиши белгиланган.

Шу муносабат билан Қўшкўпир тумандаги 1-сон касб - ҳунар мактабида "Биз зўравонликка қаршимиз! " мавзусида тарғибот тадбирлари ва акцияси ўтказилди.

Тадбирда туман ҳокимлиги, туман ИИБ, Республика маънавият ва маърифат маркази Қўшкўпир туман бўлинмаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Сардорлар Кенгаши, 1- сон касб - ҳунар мактаби ходимлари ва ўқувчи- ёшлар иштирок этди.

Туман Ички ишлар бўлими хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори подполковник Г. Гулямова, туман ИИБ ЖХХ ҲПБ ВЕМБ катта инспектор психологи майор Э. Атажанов жамиятимизда гендер тенгликни таъминлаш борасида сўнгги йилларда қабул қилинган норматив - ҳуқуқий ҳужжатларни кундалик ҳаётимизга тўлиқ ва тўғри татбиқ этиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумот бериб ўтдилар.

🌐 @manaviy_markaz