MARKAZ XABARLARI
17.2K subscribers
20.5K photos
3.95K videos
19 files
9.68K links
Respublika Ma’naviyat va ma’rifat markazi rasmiy kanali

Veb-sayt: manaviyat.uz
Facebook: fb.com/manaviyat.uz
Instagram: instagram.com/manaviyat_markaz
Youtube: https://www.youtube.com/@respublikamanaviyatvamarif2968
Download Telegram
#Жараён
#Навоий

– Мактабларни чинакам маънавият ва маърифат, маданият ўчоғига айлантириш учун таълим-тарбиянинг интерактив усулларини қўллаш мақсадида вилоят Маънавият ва маърифат бўлими ташаббуси билан мактабларда “Маънавиятли синф” лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Бу ҳақда батафсил:👇🏻
https://uza.uz/uz/posts/yangi-loyiha-manaviyatli-sinf_370485

Каналга уланиш:
@manaviy_markaz
#Жараён
#Навоий

Республика Маънавият ва маърифат маркази Навоий вилоят бўлими раҳбари А.Муқимов Навоий шаҳридаги 16-сонли Айрим фанлар чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактабда ўтказилган тадбирида иштирок этиб, битирувчи ёшларни муборакбод этди.
Сўнгра, "Ижодий-маданий масалалар бўйича энг фаол тарғиботчи" кўрик-танловининг республика босқичида фахрли биринчи ўринни қўлга киритган 16- мактабнинг ижодий-маъданий масалалар бўйича тарғиботчиси Ҳулкар Гаппорованани тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
А.Муқимов ушбу юксак натижа билан вилоят ҳокимлиги ҳамда кўп минг сонли маънавият фидойилари номидан Ҳулкар Гаппоровани, ҳамда бутун мактаб жамоасини самимий табриклади. Шунингдек, мактабда соғлом ижодий муҳитни яратиб, ходимларига муносиб шароит ва имкониятлар яратиб бергани, мактаб жамоаси билан ўзаро яхши ҳамкорликни йўлга қўйганлигини эътироф этиб, мактаб директори Нозима Тоғаевани вилоят ҳокимининг ташаккурномаси ҳамда қимматбаҳо совғалари билан тақдирлади.

🌐@manaviy_markaz
#Жараён
#Навоий

📚 Республика Маънавият ва маърифат маркази Зарафшон шаҳар бўлинмаси ҳамкорлигида Зарафшон қурилиш бошқармасига қарашли Қурилиш-монтаж бошқармаси ишчи ходимлари ўртасида "Жаҳолатга қарши маърифат" мавзусида ўқув семинари ўтказилди.

Анжуманда Зарафшон шаҳар ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Л.Турсунова, шаҳар Дин ишлари бўйича бош мутахассис А.Хамдамов, Зарафшон шаҳар Маънавият ва маърифат бўлинмаси раҳбари Д.Бахранова , шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари, матбуот котиби У.Худойқулов ҳамда шаҳар бош имом хатиби Қ.Ибрагимовлар иштирок этди.
"Ижтимоий - маънавий муҳит"ни соғломлаштириш мақсадида ўтказилган ўқув семинарда 30 нафар ишчи ходимлар иштирок этишди. Семинар якунида "Меҳр-5" видеоролиги намойиш этилди.

Каналга уланиш: @manaviy_markaz
#Ҳудудлардан_хабарлар
#Навоий

"Таътилда китоб билан" лойиҳаси "Шодлик" болалар ёзги дам олиш оромгоҳида

2022 йил 13 июн куни Қизилтепа туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси ташаббуси билан Ахборот кутубхона маркази ходимлари ёз мавсумида болажонларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларни китоб мутолаасига қизиқтириш мақсадида "Таътилда китоб билан" лойиҳаси асосида тумандаги "Шодлик" болалар ёзги дам олиш оромгоҳида бўлишди. У ерда болажонларга "Оз-оз ўрганиб доно бўлур" номли танлови ташкил этилди. Танловда болажонлар бир- биридан қизиқарли бўлган, расмлар ортида яширилган "Мақолни топ", "Бадиий асар номини топ", "Мантиқий савол-жавоблар" каби шартлар асосида беллашдилар. Танлов натижаларига кўра "Билимдонлар" жамоаси фахрли I-ўринни; "Зукколар" жамоаси II-ўрин; "Лидерлар" жамоаси III-ўринни қўлга киритишди ва жамоалар ташаккурнома ва эсдалик совғалар билан тақдирланишди.

Каналга уланиш: 🌐@manaviy_markaz
#Ҳудудлардан_хабарлар
#Навоий

Республика Маънавият ва маърифат маркази Навоий вилояти бўлими ташаббуси билан “Ёшлар – келажак бунёдкори” деган бош ғояни ўзида мужассам этган “Фаол ва ташаббускор ёшлар ойлиги” доирасида Кармана туманида жойлашган “Ишонч” болалар оромгоҳида “Мароқли ёз – маънавият билан ўтмоқда соз!” номли маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Тадбирда Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари А.Муқимов ёшларни ёзги таътилини мароқли ва мазмунли ўтказишлари юзасидан тавсияларини бериб, уларни бўш вақтларида бадиий адабиётлар мутолаа қилишга чақирди.
Шундан сўнг вилоят “Маърифат” тарғиботчилари жамоаси аъзоси Ш.Аслонов болаларга мусиқа ва саъатнинг сеҳри ва жозибаси тўғрисида маълумот берди. Шунингдек, болажонларга ўзининг бетакрор қўшиқлари билан ўзгача кўтаринкилик улашди.
Шунингдек, болажонларнинг ёзги таътилида фойдаланишлари учун оромгоҳга 30 дан ортиқ китоблар жамланмаси туҳфа этилди.

🌐@manaviy_markaz
#Ҳудудлардан_хабарлар
#Навоий

Кармана туманида Маънавият ва маърифат маскани


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги “Маънавий – маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрида”ги ПҚ-5040-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Навоий вилояти Кармана туманида “Маънавият ва маърифат маскани”нинг тантанали очилишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда вилоят ҳокимлиги котибият мудири А.Ёрқулов, туман ҳокими ўринбосари Э.Кенжаев, 2-сектор раҳбари, туман прокрори Х.Эркинов, вилоят Маънавият ва маърифат бўлими раҳбари А.Муқимов, тумандаги умумтаълим мактабларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари, мактаб ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилар ва ўқувчи – ёшлар иштирок этишди.
Тадбир давомида ижодкор – ёзувчилар иштирокида ижодий учрашув, шеърий мушоира ташкил этилди. Шунингдек, вилоят Маънавият ва маърифат бўлими раҳбари А.Муқимов томонидан ҳамкор ташкилотларга ҳамда ўқувчи – ёшларга китоблар тақдим этилди.

🌐@manaviy_markaz
#Ҳудудлардан_хабарлар
#Навоий

Хатирчи туманида "Жаҳолатга қарши маърифат" мавзуида тадбир бўлиб ўтди. Анжуманда туман ҳокими ўринбосарлари Н.Ўринова, Ж. Рашидов, туман ДХХ масъуллари, туман ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари М.Тўрабов, туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси раҳбари З.Неъматов, тумандаги масжид имом ҳатиблари, Отинойилар, Ёшлар етакчилари, Хотин-қизлар фаоллари иштирок этишди.

Тадбирда Янги Ўзбекистон – инсон қадри улуғвор ғоясининг мазмун-моҳияти, бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, халқимиз учун яратилаётган шароит ва имкониятлар ҳақида сўз юритилди.

Учрашувда сўзга чиққан маърузачилар мамлакатимизда олиб борилаётган ижтимоий – иқтисодий, диний соҳадаги ислоҳотлар, қолаверса, интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали тарқалаётган мафкуравий хатарлар ва уларни олдини олиш масалалари, юртимизда ёшларга, ҳотин-қизларга берилаётган имкониятлар тўғрисида таъкидладилар.

🌐@manaviy_markaz
#Жараён
#Навоий

Навоий вилоят Маънавият ва маърифат марказида вилоят Маънавият ва маърифат бўлими ва унинг туман, шаҳар бўлинмалари томонидан 2022 йилнинг 6 ойи давомида маънавий-маърифий йўналишда амалга оширилган ишлар ҳамда келгусида бажарилиши лозим бўлган масалаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Мазкур йиғилишда вилоят Маънавият ва маърифат бўлим ходимлари ҳамда туман, шаҳар бўлинмалари раҳбарлари иштирок этди. Бўлим раҳбари томонидан соҳада эришилган натижалар эътироф этилиб, мавжуд камчиликлар юзасидан тегишли тавсиялар берилди.
Тадбир сўнггида Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан Маънавият ва ижодни қўллаб-қувватлаш мақсадли жамғармасидан Навоий вилоят бўлимининг туман, шаҳар бўлинмаларига ажратилган маблағлар ҳисобидан бўлинмаларнинг эҳтиёжларидан келиб чиқиб ўрнатилган тартибда сотиб олинган фаолияти учун зарур иш юритиш буюмлари бўлинма раҳбарларига топширилди.

🌐 @manaviy_markaz
#Ҳудудлардан_хабарлар
#Навоий

“ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА ЭЛ АЗИЗ, ИНСОН АЗИЗ”

Республика Маънавият ва маърифат маркази
Навоий вилояти бўлими, Кармана тумани ҳокимлиги ва вилоят маданият бошқармаси ҳамкорлигида “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида миллийликни ўзида акс эттирувчи байрам дастури ташкил этилди.

Ушбу байрам дастурида вилоят маданият бошқармаси қошидаги "Мақомчилар" ансамбли, Кармана тумани маданият бўлими қошидаги "Кармана юлдузлари", "Ғунча", "Дўрман" фольклор-этнографик жамоалари, "Марварид" болалар ашула ва рақс ансамбли томонидан Халқ оғзаки ижодидан миллий ва классик куй-қўшиқлар ижро этилди.

Бадиий жамоаларнинг чиқишлари тадбир меҳмонларига хурсандчилик ва завқу шавқ улашди.

🌐 @manaviy_markaz
#Жараён
#Навоий

Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш халқимизга хос эзгу фазилатлардан. Мамлакатимизда ёши улуғ инсонларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, турмуш шароитларини янада яхшилаш, саломатлигини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Батафсил: https://telegra.ph/BIR-NURONIJ-%D0%8EN-YOSHGA-MASUL-08-10

🌐 Каналга уланиш: @manaviy_markaz