MARKAZ XABARLARI
17.2K subscribers
20.5K photos
3.95K videos
19 files
9.68K links
Respublika Ma’naviyat va ma’rifat markazi rasmiy kanali

Veb-sayt: manaviyat.uz
Facebook: fb.com/manaviyat.uz
Instagram: instagram.com/manaviyat_markaz
Youtube: https://www.youtube.com/@respublikamanaviyatvamarif2968
Download Telegram
#Ҳудудлардан_хабарлар
#Тошкент_вилояти

Конституция - бахтимиз қомуси

⚡️Жорий йил 8 декабрда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигига 30 йил тўлиши муносабати билан Республика Маънавият ва маърифат маркази Олмалиқ шаҳар бўлинмаси, "Маърифат" тарғиботчилар жамияти ва шаҳар Халқ таълим бўлими ҳамкорлигида 3-умумтаълим мактабида "Конституция - бахтимиз қомуси" мавзусида маданий-маърифий тадбир ўтказилди.

♻️ Унда ижодкор ёшлар сиёсий ва ҳуқуқий билимларига таяниб, конституция тўғрисида маълумотлар бериб ўтдилар. Шунингдек, ёшлар томонидан бугунги қонунчилик ижроси тўғрисида амалга оширилаётган ишлар юзасидан саҳнавий кўринишлар намойиш этилди. Тадбир куй-қўшиқларга уланиб кетди.

📍Тадбирдан сўнг, юқори синф ўқувчилари ўртасида "Темур тузуклари" интеллектуал ўйини ўтказилиб, "Темурийлар" жамоаси ғолибликни қўлга киритди.

🌐 @manaviy_markaz
#Ҳудудлардан_хабарлар
#Қашқадарё

⚡️Қарши шаҳридаги Олий ҳарбий авиация билим юртида Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан “Шуҳратинг порласин токи бор жаҳон” деб номланган танлов бўлиб ўтди.
Республика Маънавият ва маърифат маркази Қашқадарё вилояти бўлими ташаббуси билан ташкил этилган танловда Олий ҳарбий авиация билим юрти курсантлари ҳамда Қашқадарё вилоятида фаолият юритаётган касб-ҳунар мактаблари ўқувчиларидан иборат 9 та жамоа Давлат мадҳиясини жўрликда чиройли кўйлаш бўйича ўз имкониятларини синовдан ўтказди. Уларнинг натижалари ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилди.
Якуний натижаларга кўра, Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясини энг чиройли кўйлаган 3 та жамоа мос равишда 1-, 2- ва 3-ўринларни қўлга киритди.
Ғолиб ва совриндор жамоаларга Республика Маънавият ва маърифат маркази Қашқадарё вилояти бўлими томонидан диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

🌐 @manaviy_markaz
#Ҳудудлардан_хабарлар
#Хоразм

25-ноябрдан 10-декабргача аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, гендер тенгликни таъминлашга қаратилган "Зўравонликка қарши 16 кун" акцияси остидаги тарғибот тадбирлари ўтказилиши белгиланган.

Шу муносабат билан Қўшкўпир тумандаги 1-сон касб - ҳунар мактабида "Биз зўравонликка қаршимиз! " мавзусида тарғибот тадбирлари ва акцияси ўтказилди.

Тадбирда туман ҳокимлиги, туман ИИБ, Республика маънавият ва маърифат маркази Қўшкўпир туман бўлинмаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Сардорлар Кенгаши, 1- сон касб - ҳунар мактаби ходимлари ва ўқувчи- ёшлар иштирок этди.

Туман Ички ишлар бўлими хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори подполковник Г. Гулямова, туман ИИБ ЖХХ ҲПБ ВЕМБ катта инспектор психологи майор Э. Атажанов жамиятимизда гендер тенгликни таъминлаш борасида сўнгги йилларда қабул қилинган норматив - ҳуқуқий ҳужжатларни кундалик ҳаётимизга тўлиқ ва тўғри татбиқ этиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумот бериб ўтдилар.

🌐 @manaviy_markaz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳудудлардан_хабарлар
#Қашқадарё

Республика маънавият ва маърифат маркази Қашқадарё вилоят бўлими ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда “Маърифат улашиб...” лойиҳаси олиб борилди.

🌐 @manaviy_markaz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳудудлардан_хабарлар
#Жиззах

Республика Маънавият ва Маърифат маркази ҳамкорлигида Жиззах шаҳридаги Олий таълим муассасаларида "Жаҳолатга қарши маърифат" шиори остида кенг қамровли профилактик-тарғибот тадбирлари ўтказилди. Тадбирда вилоят ҳокимлиги раҳбарияти, вилоят ИИБ ТККБ маъсул ходимлари иштирок этишди.

🌐 @manaviy_markaz
#Ҳудудлардан_хабарлар
#Қашқадарё

“Энг жанговар қўшиқ” танлови вилоят босқичи бўлиб ўтди

Қарши шаҳридаги Маънавият масканида “Энг жанговар қўшиқ” танлови Қашқадарё вилояти босқичи ўтказилди.

Республика Маънавият ва маърифат маркази, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Фанлар академияси Тарих институти, Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмасининг 2022 йил 24 октябрдаги қўшма қарорига асосан йўлга қўйилган мазкур танлов Қуролли кучлар ҳарбий хизматчиларининг маънавий-ахлоқий тайёргарлиги ва жанговар руҳини янада оширишга қаратилгани билан эътиборлидир.

“Юксак жанговар руҳ – аскарнинг енгилмас кучи, армиянинг қудратидир!” деган концептуал ғояни ўзида жамлаган танловда шаҳар ва туман босқичларида ғолибликни қўлга киритган ҳаваскор ва профессионал ижодкорлар ғолиблик учун беллашди.

🌐 @manaviy_markaz
#Ҳудудлардан_хабарлар
#Тошкент_вилояти

Аждодлар авлодлар учун ибрат мактаби

⚡️Бугун Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази Олмалиқ шаҳар бўлинмаси, шаҳар Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамкорлигида 20-ИДУМда “Уч авлод учрашуви” тадбири ташкил этилди.

📌Тадбирда Ўзбекистон Қаҳрамони Ж.Турдиев, фахрий устоз И.Эргашев, “Эл-юрт ҳурмати” ордени соҳиби, 1-даражали меҳнат фахрийси А.Шодиев, ЎР МВ фахрийси истеъфодаги полковник Ш.Нишонов ҳамда шаҳар нуронийлар жамоатчилик кенгаши аъзолари, ёш ижодкор шоирлари, Ёшлар агентлиги етакчилари совриндор спортчи ёшлар иштирок этишди.

📍Ушбу шукуҳли даврани ташкил этишдан кўзланган мақсад фидойи инсонлар жасоратини яна бир карра ибрат қилиб кўрсатишдан иборатдир.

🌐 @manaviy_markaz
#Ҳудудлардан_хабарлар
#Қашқадарё

Яккабоғда маънавият маскани иш бошлади.

Батафсил: www.manaviyat.uz сайтида танишинг. 👇🏻

https://manaviyat.uz/uz/news/detail/maskan-2

🌐 @manaviy_markaz
#Ҳудудлардан_хабарлар
#Андижон

Шаҳрихон туманида “Маънавият ва маърифат маскани” иш бошлади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги "Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5040-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, бугун Шаҳрихон туманида “Маънавият ва маърифат маскани” иш бошлади.

Батафсил: www.manaviyat.uz сайтида танишинг. 👇🏻

https://manaviyat.uz/uz/news/detail/555

🌐 @manaviy_markaz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳудудлардан_хабарлар
#Наманган

Уйчи | Сифатли таълим. Пухта билим ва аниқ йўналтирилган дарс жараёнлари, маънавий-маърифий тадбирлар, бўш вақтнинг мазмунли ташкил этилиши - бу ўқувчи-ёшлар баркамоллиги йўлида қўйилган пойдевордир
.

🌐 @manaviy_markaz
#Ҳудудлардан_хабарлар
#Сирдарё

Сардобада Маънавият ва маърифат маскани очилди

Батафсил: https://telegra.ph/sh-05-20-4

🌐 @manaviy_markaz
#Ҳудудлардан_хабарлар
#Жиззах

Ғаллаоролда Маънавият ва маърифат маскани фойдаланиш учун топширилди.

Мустақиллигимизнинг 32 йиллиги байрами арафасида барча қулайликларга ва замоновий кўринишга эга бўлган Маънавият ва маърифат масканининг очилишига бағишланган туман байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази Жиззах вилоят бўлими, туман ҳокимлиги ходимлари, нуронийлар, ёшлар, туман корхона ташкилотлари, таълим муассасаларининг маънавий маърифий соҳа учун масъуллари ва оммавий ахборот хизмати ходимлари иштирок этишди.
Тадбир меҳмонлари ҳамда нуронийлар иштирокида маънавият маскани тантанали равишда очилиб, иштирокчилар масканда яратилган шароитлар билан танишишди.
Туман маданият бўлими жамоаси томонидан ижро қилинган куй, қўшиқ ва рақслар тадбирга кўтаринкилик бағишлади.

🌐 @manaviy_markaz