MARKAZ XABARLARI
16.8K subscribers
20.5K photos
3.99K videos
19 files
9.74K links
Respublika Ma’naviyat va ma’rifat markazi rasmiy kanali

Veb-sayt: manaviyat.uz
Facebook: fb.com/manaviyat.uz
Instagram: instagram.com/manaviyat_markaz
Youtube: https://www.youtube.com/@respublikamanaviyatvamarif2968
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Венгрияга икки кунлик расмий ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

Завершив свой двухдневный официальный визит в Венгрию, Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев вернулся в Ташкент.

#Mirziyoyev #Vengriya #tashrif

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️Тиббиёт йўналиши битирувчиларининг тўлиқ ставкада ишлашига рухсат берилди

Ҳукуматнинг 3 октябрдаги [561-сон] қарорига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида тажриба-синов тариқасида 2022/2023 ўқув йилида:

барча тиббиёт ва ОТМларнинг «Даволаш иши», «Педиатрия иши» ва «Тиббий-профилактика иши» йўналишлари битирувчи курсларига тўлиқ ставкагача оилавий шифокор, тез тиббий ёрдам шифокори ва санитария бўлимларида шифокор сифатида;

барча тиббиёт ОТМлар, республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари ва Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг магистратура ва клиник ординатура битирувчилари мутахассисликлари бўйича тўлиқ ставкагача ишлаши мумкин.

«Даволаш иши», «Педиатрия иши» ва «Тиббий-профилактика иши» йўналишлари бўйича барча босқич талабалари фанлар ва амалий машғулотларнинг назарий қисмини масофавий ўзлаштиради.

❗️ Соғлиқлни сақлаш вазирлиги шифокорларга бўлган эҳтиёжни аниқлайди ва биринчи босқичда 2022 йил 1 октябрдан Сурхондарё вилоятида, иккинчи босқичда эса 2022 йил 1 ноябрдан барча ҳудудларда талабаларни вакант ўринларга ишга жойлаштиради.


🌐 Каналга уланиш:
@manaviy_mark
Коррупцияга қарши курашиш – барчамизнинг бурчимиз

⚡️Шаҳрисабз шаҳридаги 2-касб-ҳунар мактабида “Коррупцияга қарши курашиш – барчамизнинг бурчимиз” мавзуси доирасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Унда Республика Маънавият ва маърифиат маркази Шаҳрисабз шаҳар бўлинмаси раҳбари Л.Абдуллаева, Халқ депутаталари Шаҳрисабз шаҳар Кенгаши котибяти мудири Д.Ёров, Давлат тили масалалари бўйича ҳоким маслаҳатчиси Ф.Ахмедовалар ҳамда ёшлар иштирок этишди.
⚡️Тадбирда сўз олганлар коррупция ҳақида атрофлича сўз юритишди. Бу иллат ўзига тамагирликни қамраб олган ҳолда жамиятнинг маънавий устунлари ҳамда демократияни емириб, мамлакатнинг иқтисодий-ижтимоий ва сиёсий тараққий этиши учун улкан хавф туғдираётганлиги, бу борада мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш билан боғлиқ ҳуқуқий механизмларни такомиллаштиришга қаратилган бир қатор муҳим норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул килинганлиги тўғрисида алохида тўхталиб ўтишди.
⚡️Тадбир сўнггида ёшлар ўзлари қизиқтирган саволларига жавоб олишди.
#МАЪНАВИЯТ_МАЪРИФАТ_МАРКАЗИ
#КЕКСАЛАРИ_ЭЪЗОЗ_ТОПГАН_ЮРТ
#Уйчи

Юртимизда “Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш—халқимизга хос эзгу фазилат” ғояси остида "Кексалар ҳафталиги" давом этмоқда.

Мазкур ҳафталик доирасида Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари М.Аппақов, туман бўлинмаси раҳбари Э.Юнусова, “Нуронийлар” жамғармаси туман кенгаши раиси Т.Исматиллаев, халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати Н.Мамасолиевалар иштирокида тумандаги бир қатор меҳнат фахрийлари хонадонига "Йўқлов" ташкил этилди.

Тадбир доирасида “Мустақиллик” МФЙдаги фахрий маориф ходими Турсунбой ота Худайбердиев, “Тепасарой” МФЙда яшовчи фахрий маориф ходими Марҳабат оя Жўраевалар ҳолидан хабар олинди. Узоқ йиллик меҳнатлари эътироф этилиб, ўқувчи ёшлар томонидан кексаларни улуғловчи шеърлар ўқилди. Кексаларга хуш кайфият улашилди.


🌐 Каналга уланиш:
@manaviy_mark
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президентнинг Венгрияга ташрифи: стратегик шерикликни янада мустаҳкамлашга қаратилган самимий мулоқотлар ва самарали музокаралар

Визит Президента в Венгрию: искренний диалог и плодотворные переговоры во имя дальнейшего укрепления стратегического партнерства

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Одам савдоси – давр муаммоси

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 24-моддасида “Яшаш ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг узвий ҳуқуқидир. Инсон ҳаётига суиқасд қилиш энг оғир жиноятдир”, деб эътироф этилган. Бинобарин, мазкур турдаги жиноятларга қарши мунтазам ва қатъий кураш олиб борилади.

Кишиларда салбий ҳолатларга нисбатан ёшликдан аниқ тушунча, мафкуравий иммунитет шаклланса, турли жиноятлар олди олиниб, кураш ҳам осон кечади.

Қарши туманидаги 25-мактаб ўқувчилари ўртасида “Одам савдоси – давр муаммоси” мавзусида ўтказилган расмлар танловида айни шу жиҳатга эътибор қаратилди. Ўз нуқтаи назарини ўзига хос услубда ифода этган ўқувчилар рағбатлантирилди.

https://t.iss.one/qashqadaryo_manaviyat