MARKAZ XABARLARI
16K subscribers
20.6K photos
4.07K videos
19 files
9.87K links
Respublika Ma’naviyat va ma’rifat markazi rasmiy kanali

Veb-sayt: manaviyat.uz
Facebook: fb.com/manaviyat.uz
Instagram: instagram.com/manaviyat_markaz
Youtube: https://www.youtube.com/@respublikamanaviyatvamarif2968
Download Telegram
#Online

ЭЛ-ЮРТ ЗИЁЛИЛАРИ — ИЛҒОР НАМУНАЛИ КУЧ

Айни дамда, Жиззах давлат политехника институтида “Зиёлилар форуми” бўлиб ўтмоқда. Мазкур лойиҳада маҳаллий аҳоли фаоллари, таълим муассасаларининг маънавият бўйича директор ўринбосарлари, мактабларнинг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилари
ва бошқа меҳнат жамоалари вакиллари билан маънавий-маърифий масалалар юзасидан самимий суҳбатлар ўтказилиб, иштирокчиларнинг саволларига тегишли жавоблар берилмоқда.

Мазкур давра суҳбати иштирокчилари,  жамоатчилик ташкилотлари вакиллари Республика Маънавият ва маърифат маркази “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси, фалсафа фанлари доктори, профессор Жамила Шермуҳаммедованинг маҳорат дарсидан баҳраманд бўлишди.

Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим, "Маънавий ҳаёт" журнали бош муҳаррири Эшқобил Шукр билан дилдан суҳбат бўлиб ўтмоқда.

Таъкидлаш жоизки, “Маънавият фестивали” доирасидаги
“Зиёлилар форуми” лойиҳаси Республика миқёсидаги маънавий-интеллектуал тадбир сифатида кенг қулоч ёймоқда.

🌐 @manaviy_markaz
#Байроғим_ғурурим

Муқаддасдир Ватан байроғи

Республика Маънавият ва маърифат макази Давлат божхона қўмитаси Божхона институти ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан “Муқаддасдир Ватан байроғи” мавзусида маданий-маърифий тадбири ташкил этилди. Унда ҳамкор ташкилотлар масъул ходимлари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, ёзувчи ва шоирлар, спортчилар ҳамда курсантлар, мактаб ўқувчилари иштирок этди.
Тадбирда маърузачилар давлат байроғи яратилиш тарихи, Ўзбекистон ҳудудида қадимда мавжуд бўлган давлатлар билан тарихан боғлиқлиги, давлатчилигимиз тарихининг қайси даврини олиб қарамайлик, байроқ аждодларимиз учун озодлик, куч-қудрат, жасорат, ғалаба тимсоли бўлгани, байроқ – мамлакат рамзи, улуғворлик тимсоли экани хусусида батафсил тўхталиб ўтдилар.
Тадбир давомида Божхона институти ходим ва курсантлари томонидан Ватанни мадҳ этувчи шеърий чиқишлари ҳамда карабинчилар жамоалари чиқишлари намойиш этилди.
  
🌐 @manaviy_markaz
#Online

Айни дақиқаларда Жиззах вилоят телерадиокомпанияси томонидан "Маънавият фестивали" бўйича жонли эфир давом этмоқда.

🌐@manaviy_markaz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | «Маърифатпарвар аёлларнинг ибратли ҳаёт йўли» мавзусида маънавий учрашув
#16nov #uzbekiston24

🌐 @manaviy_markaz
Энг яхши китобхон ҳарбий оила

Республика Маънавият ва маърифат маркази Мудофаа вазирлиги ҳамда бир қанча ташкилотлар ҳамкорлигида ҳарбий хизматчиларнинг оилаларида китобхонликни кенг тарғиб қилиш, чуқур билим, ижодий салоҳият, юксак интеллектуал қобилиятга эга бўлган китобхон ҳарбий оилаларни аниқлаш мақсадида Мудофаа вазирлиги қўшинларида “Энг яхши китобхон ҳарбий оила” кўрик-танловининг Республика босқичи ўтказилди. Унда 7 та ҳарбий оила учта шарт бўйича ўзаро беллашдилар. 
Якуний хулосаларга кўра Шаматовлар оиласи 1-ўрин, Ғофуров ва Ҳалиловлар оиласи 2-ўрин, Сафаровлар оиласи 3-ўринга муносиб деб топилди. Ғолиб ва совриндорларга қимматбахо совғалар тақдим этилди. 

🌐@manaviy_markaz
#Байроғим_ғурурим

Ўзбекистон байроғи

Оқу қора тарихлар
Ўтар кўзимдан бир-бир,
Ҳаммасига гувоҳдир
Она замин тупроғи.
Ёшим бир жойга етиб
аён бўлди битта сир
Ватан экан аслида,
кўнгилнинг Тангритоғи.

Урҳо-ур, қирғинларда
ўтди қанча замонлар,
Темур бобом кўнглида
кечди не-не армонлар,
Миллат дея, эрк дея
ўтди Фитрат,Чўлпонлар,
Минг йилларга татирлик
асрларнинг сабоғи.

Ватан экан дўстларим,
Кўрганим шу олам ҳам,
Авайлаб ўстирганим,
Келажагим – болам ҳам,
Тўқсонни қоралаган
Дуогўйим онам ҳам,
Ватан экан, гуллаган
Юртимнинг чаман боғи.

Рингларда ботирларга,
Шону зафар этиб бахш,
Кўтарилди бу байроқ,
Осмонларга мунаққаш,
Ўзбекистон, она юрт,
Жонинг жонимга туташ,
Ҳамиша ўзинг бўлдинг
Юрагимнинг ардоғи.

Ватаним, ўзинг танҳо
Юракларнинг тўрида,
Бебаҳо дурдонасан
Заминнинг меҳварида,
Бугун ҳур Ўзбекистон
Жаҳоннинг минбарида,
БМТ пештоқида
Ҳилпирайди байроғи.

Абдумажид АЗИМ

https://www.youtube.com/watch?v=ofkN5Ex4c2M
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жиззах

Республика Маънавият ва маърифат маркази "Маърифат" тарғиботчилар жамияти томонидан ташкил этилган "Маънавият фестивали" доирасидаги "Китоб карвони" ҳамда "Ўзбекистон Қаҳрамонлари" лойиҳалари

🌐
@manaviy_markaz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тарғибот гуруҳи аъзоларининг “Маънавият фестивали” доирасидаги “Инсон қадри учун” лойиҳаси бўйича Жиззах "Мурувват" ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйи ҳамда Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Жиззах вилоят филиалидаги учрашувлари

@manaviy_markaz