MARKAZ XABARLARI
16.6K subscribers
20.5K photos
4.02K videos
19 files
9.78K links
Respublika Ma’naviyat va ma’rifat markazi rasmiy kanali

Veb-sayt: manaviyat.uz
Facebook: fb.com/manaviyat.uz
Instagram: instagram.com/manaviyat_markaz
Youtube: https://www.youtube.com/@respublikamanaviyatvamarif2968
Download Telegram
Бугун Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда Тошкент шаҳар “Билим” ахборот-кутубхона маркази ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги муносабатига бағишланган “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Батафсил:
www.manaviyat.uz сайтида танишинг. 👇🏻

https://manaviyat.uz/uz/news/detail/mustakilligimizning-a%D2%B3amiyati

🌐 @manaviy_markaz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Интервью 24 | Улуғ саркарда Жалолиддин Мангуберди мажмуаси
#30aug #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur
#Ҳудудлардан_хабарлар
#Қашқадарё

Мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан вилоятимизда кўплаб кўркам ва замонавий объектлар фойдаланишга топширилмоқда. Шулардан бири Китоб туманидаги Маънавият масканидир.

Айни пайтда бу ерда турли танловлар, маънавий-маърифий тадбирлар, ижодий учрашувлар, китоб тақдимотлари ўтказиш учун барча шароит муҳайё. Мингга яқин китоб фондига эга мўъжаз кутубхона китобхонлар ихтиёрида.
Маънавият маскани очилиш маросими Республика Маънавият ва маърифат маркази Қашқадарё вилояти бўлими раҳбари Лола Саодатова, Китоб тумани ҳокими Ўктам Пардаев, нуронийлар, ёшлар, зиёлилар, кенг жамоатчилик иштирокида ўтди. Йиғилганлар фаолиятдаги қулайлик янада ғайрат, шижоат билан ишлашга ундашини таъкидлашди.

🌐@manaviy_markaz
#Жараён
#Фарғона

“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” шиори остидаги байрам тадбирлари доирасида хайру саховат, меҳру мурувватга йўғрилган савобли амаллар ҳам кенг қулоч ёзмоқда.

Ўзбекистон туман ҳокимлиги ва Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси ташаббуси билан бугун Қудаш “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйида яшовчилар учун байрам тадбири ташкилланди.

Унда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев ва туман прокурори Музаффаржон Абдурахмановлар иштирок этди.

Байрам йўқлови, самимий меҳр, тўкин дастурхон, улашилган байрам совғалари, куй-қўшиқлардан иборат концерт дастури билан муассасада яшовчи мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан бўлган 360 нафар бемор аёллар қалбларига шодлик улашилди.

Шу куни меҳр масканида узоқ йил самарали ишлаб, қарилиқ нафақасига чиқаётган бир гуруҳ соҳа фидойиларига ҳам алоҳида иззат-икром кўрсатилди.

🌐 @manaviy_markaz
#Ҳамдардлик

Республика Маънавият ва маърифат маркази жамоаси Марказ раҳбарининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Муҳтарама Улуғовага опаси
Ҳалимахон Абдураҳмонованинг
вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдиради.

Ўтганларнинг охирати обод бўлсин.

🌐 @manaviy_markaz
Президент Шавкат Мирзиёев бугун эрта тонгда Шаҳидлар хотираси хиёбонида қатағон қурбонларини ёд этиш маросимида иштирок этди ҳамда "Янги Ўзбекистон" боғида Мустақиллик монументи пойига гул қўйди.

Кечқурун давлатимиз раҳбари мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллигига бағишланган байрам тадбирида иштирок этиб, халқимизга табрик билан мурожаат қилади.

Сегодня ранним утром Президент Шавкат Мирзиёев принял участие в церемонии почтения памяти жертв репрессий в аллее "Шахидлар хотираси" и возложил цветы к монументу Независимости в парке "Янги Узбекистон".

Вечером глава государства примет участие в праздничном мероприятии по случаю 31-й годовщины независимости нашей страны и выступит с поздравлением к народу.

Facebook|Instagram|Twitter
#Жараён
#Cамарқанд

Республика маънавият ва маърифат маркази Самарқанд вилоят бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрами арафасида вилоятдаги алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида Қўшработ, Оқдарё туманлари ва Самарқанд шаҳрида уйида таҳсил олаётган ўқувчи ёшларга китоблар жамланмаси, ўқув қуроллари ва эсдалик совғалари топширилди.

🌐 @manaviy_markaz