MARKAZ XABARLARI
28K subscribers
20.4K photos
3.91K videos
19 files
9.61K links
Respublika Ma’naviyat va ma’rifat markazi rasmiy kanali

Veb-sayt: manaviyat.uz
Facebook: fb.com/manaviyat.uz
Instagram: instagram.com/manaviyat_markaz
Youtube: https://www.youtube.com/@respublikamanaviyatvamarif2968
Download Telegram
Давлатимиз раҳбари аввал айтганидек, жойлардан тушган асосланган таклифлар ва ечимлар бўйича доимий тарзда халқимизнинг фойдасига хизмат қиладиган қарорлар қабул қилиб борилади.

Бугун Президентимизнинг тегишли қарори билан автотранспорт воситаларини бошқаришда ва йўналишсиз такси фаолиятини амалга оширишда қўшимча қулайликлар яратилди:

1. 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб автомобилларни бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончномаларни Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон шаклда расмийлаштириш имконияти яратилади. Бунда:

- автомобилни бошқариш ҳуқуқини берувчи электрон шаклдаги ишончнома расмийлаштирилганда, уни нотариал тасдиқлаш талаб этилмайди;

- электрон ишончнома расмийлаштирилганда давлат божи унинг амал қилиш муддатидан келиб чиққан ҳолда - 1 ойгача бўлган муддатга 90 минг сўм, 6 ойгача бўлган муддатга 450 минг сўм, 3 йилгача бўлган муддатга 900 минг сўм миқдорида ундирилади;

- электрон ишончнома давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан фақатгина планшет орқали текширилади.

2. Юридик шахслар ҳайдовчиларининг икки йилда бир марта мажбурий малакасини ошириш талаби бекор қилинади.

3.
Фуқаро томонидан ўзининг автомобилини йўловчи ташиш лицензиясига эга бўлган юридик шахсларга ижарага берилганда нотариал идоралар томонидан тасдиқлаш талаби бекор қилинмоқда. Ижара шартномаси солиқ органларида электрон ҳисобга қўйилади.

4. 2022 йил 1 сентябрдан 2024 йил охирига қадар йўловчиларни енгил автотранспорт воситаларида ташиш фаолияти ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига киритилмоқда. Бунда:

– лицензия варақасини беришда автомобилнинг 10 йиллик эксплуатация даврига қўйилган талаб бекор қилинади;

– мажбурий тиббий ва техник кўрик муддати 1 йилда 1 марта қилиб белгиланади;

– ўзини ўзи банд қилган ташувчилардан, шу жумладан юридик шахслардан лицензия варақаси берилганлиги учун давлат божи миқдори 300 минг сўм этиб белгиланади.

Facebook|Instagram|Twitter
Айни дақиқаларда Республика Маънавият ва маърифат марказида Сиёсий (маърифат) ўқув соати бўлиб ўтмоқда. бугунги куннинг муҳим ва долзарб масалаларига бағишланган мазкур тадбирда инсон қадри, бу борада халқчил давлатда амалга оширилаётган ишлар, жумладан Ўзбекистонда одамларни рози қилиш борасидаги амалий тадбирлар таҳлил этилмоқда. Сиёсатшуносларнинг мазкур йўналишлардаги фикрлари йиғилганлар эътиборига ҳавола этилмоқда.
#Hududlardan_xabarlar
#Fargona

Respublika Ma’naviyat va ma’rifat markazi Farg‘ona viloyati bo‘limi Qurbon hayiti arafasida xayrli ishlarga qo‘l urdi. Farg‘ona shahridagi "Sirposh ota" qabristonida hashar tashkil qildi.

Gullar ekildi, tozalash ishlari amalga oshirildi. Obodonlashtirish ishlariga hissa qo‘shishdi.

Bunday ezgu ishlar barcha shahar- tumanlarda davom etmoqda.

🌐 @manaviy_markaz
Хабар берганимиздек, бугун Республика Маънавият ва маърифат маркази ходимлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан сиёсий-маърифат ўқув соати ўтказилди.
Онлайн тарзда ташкил этилган мазкур тадбирда бугунги куннинг муҳим ва долзарб масалаларига доир маърузалар тингланди. Инсон қадри, уни эъзозлаш ва юксалтириш, бу борада халқчил давлатда амалга оширилаётган ишлар юзасидан билдирилган фикрлар иштирокчиларда катта таассурот қолдирди. Шунингдек, ҳафта давомида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳақида ҳам маълумотлар берилди.

🌐 @manaviy_markaz
Сирдарёда 3 минг кишилик «Бахт» жоме масжиди очилди

Батафсил:
https://oyina.uz/kiril/posts/7942


🌐 @manaviy_markaz
Халқимизда азалдан зиёратгоҳ жойлар, муқаддас масканлар, қабристонларни ободонлаштиришдек эзгу удум бор. Бу ҳақда "Янги Ўзбекистон" газетасининг расмий сайтида батафсил танишинг. 👇🏻

https://yuz.uz/news/respublika-manaviyat-va-marifat-markazi-chigatoy-qabristonida-hashar-uyushtirdi