MARKAZ XABARLARI
17.1K subscribers
20.5K photos
3.97K videos
19 files
9.7K links
Respublika Ma’naviyat va ma’rifat markazi rasmiy kanali

Veb-sayt: manaviyat.uz
Facebook: fb.com/manaviyat.uz
Instagram: instagram.com/manaviyat_markaz
Youtube: https://www.youtube.com/@respublikamanaviyatvamarif2968
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Respublika Ma’naviyat va ma’rifat markazi Farg’ona viloyati O’zbekiston tuman bo’linmasi tashabbusi bilan XTB tasarrufidagi 7-umumiy o’rta ta’lim maktabida “Sabr va sadoqat timsoli” shiori ostida “Saida Zunnunovaning hayoti va ijodi”ga bag’ishlab o‘tkazilgan adabiy-ma'rifiy tadbir jarayonidan video lavha.

@manaviy_markaz
☑️Президентимизнинг Фарғонадаги маърузасидан иқтибослар

▪️Ёшларнинг бўш вақти душманнинг иш вақти.

▪️Энди ишсиз одам аниқланса Маҳалла ходимлари жавоб беради. Одамларни ишлашга мажбурлашимиз керак.

▪️Давлат идоралари маҳаллада ишлайди. Халққа хизмат қилади. Маҳалла Президентнинг ҳақиқий ваколатхонаси, адолатхонаси бўлиши керак. Одамларни шунга ишонтириш керак.

▪️Ўзимизга савол берайлик: ВАТАНГА МУНОСИБ ХИЗМАТ ҚИЛЯПМИЗМИ?

▪️Тошкентдаги вазирлар, идоралар раҳбарлари қуйи тизимларини маҳаллада ишлата олиши керак. Акс ҳолда ишдан кетади. Коррупция, порахўрлик ёнимизда юрибди. Тизимларни инсон омилисиз фаолиятини йўлга қўйишимиз керак.

▪️Ёшларни ёмон деймиз... Улар яхши бўлиши учун нима қилдик? Уларни бугунги ҳолатида ўзимиз айбдормиз.

▪️Қўлингдан келса яхшилик қил, ўзгартир. Акс ҳолда иғво қилма.

▪️Ким мен билан дўст бўлмоқчи бўлса, мактабгача таълим ва мактаб билан шуғуллансин.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Махсус репортаж | Қашқадарёда маданият ва санъат кунлари
#14may #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
“ИЖОДИЙ-МАДАНИЙ МАСАЛАЛАР БЎЙИЧА ЭНГ ФАОЛ ТАРҒИБОТЧИ” ТАНЛОВИНИНГ РЕСПУБЛИКА БОСҚИЧИ

Бугун Республика Маънавият ва маърифат марказида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси билан ҳамкорликда “Ижодий-маданий масалалар бўйича энг фаол тарғиботчи” танловининг республика босқичи ўз ишини бошлади.

Мазкур танлов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5040-сонли қарори ижросини таъминлаш, фаолияти намунали йўлга қўйилган умумтаълим мактабларининг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилари иш тажрибасини оммалаштириш ҳамда уларнинг меҳнатини муносиб рағбатлантиришни кўзда тутади.

Ушбу танлов мактабларда фаолият юритаётган ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиларнинг етакчилиги, фаоллиги, ижодий қобилияти ва ташаббускорлигини ривожлантириш, касбий маҳоратининг рўёбга чиқишига кўмаклашиш, уларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш;

таълим тизимидаги ислоҳотлар ва унда белгиланган вазифалардан хабардорлиги, дунёда кечаётган глобаллашув жараёнида миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишга қаратилган билимларини мустаҳкамлаш;

ўқувчи-ёшлар онгига ватанпарварлик, миллатпарварлик, бағрикенглик, ҳушёрлик ва огоҳлик каби туйғуларни сингдириш, уларни миллий урф-одатлар руҳида ҳар томонлама баркамол қилиб тарбиялашга қаратилган илғор иш тажрибаларни оммалаштириш;

юксак касб маҳоратига эга бўлган фидойи соҳа мутахассисларини танлаш ва улар ҳақидаги маълумотлар банкини яратишни ўз олдига мақсад қилган.

Танловнинг туман (шаҳар) ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар босқичида 7 минг нафардан зиёд тарғиботчи иштирок этди.
Танловнинг фақат ҳудудий босқичларида жами 412 нафар ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи қатнашиб, шуларнинг 109 нафарини шоир, ёзувчи, 42 нафарини журналист, 47 нафарини ижодкор, 210 нафарини эса ўқитувчилар ташкил қилди.
Ҳудудий босқич иштирокчиларидан 65 нафари давлат мукофоти совриндорлари, 118 нафари республика ва халқаро танловлар ғолиблари, 3 нафари олимлардан иборат.
Мазкур танловнинг учинчи – Республика босқичи 15-16 май кунлари бўлиб ўтади. Унда “Ижодий-маданий масалалар бўйича энг фаол тарғиботчи” танловининг ҳудудий босқичларида ғолиб бўлган 28 нафар тарғиботчи ўзаро беллашади.

Танлов ғолиблари қимматбаҳо совға, фахрий ёрлиқ, китоблар жамланмаси ва диплом, пул мукофотлари билан тақдирланади. Бундан ташқари танловнинг Республика босқичи иштирокчилари Янги Ўзбекистон, Ғалаба боғи, Тошкент-Сити, Темурийлар тарихи музейи каби қатор диққатга сазовор жойларга ташриф буюради, Ватанимизнинг таниқли олим, шоир, ёзувчи, санъаткор, давлат ва жамоат арбоблари билан учрашувлар ўтказилади, “Адиблар хиёбони”да “Тарғиботчилар мушоираси” уюштирилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликларига жўнаб кетди.
Давлатимиз раҳбари 13 май куни вафот этган Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Халифа бин Зоид Ол Наҳаён вафоти муносабати билан таъзия маросимида иштирок этади.
Ташриф доирасида куни кеча БАА Олий кенгаши томонидан мамлакат Президенти этиб сайланган Абу Даби амири Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён билан икки томонлама учрашув ўтказиш ҳам режалаштирилган.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев отбыл в Объединенные Арабские Эмираты.
Глава нашего государства примет участие в траурных мероприятиях в память о Президенте Объединенных Арабских Эмиратов Шейхе Халифе бин Заиде Аль Нахаяне, скончавшемся 13 мая.
Программой визита предусмотрено также проведение двусторонней встречи с эмиром Абу-Даби Шейхом Мухаммадом бин Заидом Аль Нахаяном, избранным накануне Верховным советом страны на должность Президента ОАЭ.

#Mirziyoyev #tashrif #BAA

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | «Ижодий-маданий масалалар бўйича энг фаол тарғиботчи» танловининг республика босқичи бошланди
#15may #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
Президент Шавкат Мирзиёев Абу Даби шаҳрида Бирлашган Араб Амирликлари янги Президенти Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён, ташқи ишлар вазири Абдулла бин Зоид Ол Наҳаён ҳамда Бош вазир ўринбосари, Президент ишлари бўйича вазир Мансур бин Зоид Ол Наҳаён билан учрашиб, уларга таъзия билдирди.

Бугунги таъзия маросимида Франция Президенти Эммануэль Макрон, Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон, Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Туркманистон Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов, Миср Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси, Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф, Ўмон Султони Ҳайсам бин Ториқ, Исроил Бош вазири Нафтали Беннет, жами 40 га яқин давлат ва ҳукумат раҳбарлари қатнашди.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев провел в Абу-Даби встречи с новым Президентом Объединенных Арабских Эмиратов Мухаммадом бин Заидом Аль Нахаяном, министром иностранных дел Абдуллой бин Заидом Аль Нахаяном и заместителем Премьер-министра, министром по делам Президента Мансуром бин Заидом Аль Нахаяном, выразил им соболезнования.

В сегодняшних траурных мероприятиях участвовали также Президент Франции Эммануэль Макрон, Премьер-министр Великобритании Борис Джонсон, Президент Казахстана Касым-Жомарт Токаев, председатель Халк Маслахаты Туркменистана Гурбангулы Бердымухамедов, Президент Египта Абдульфаттах ас-Сиси, Премьер-министр Пакистана Шахбаз Шариф, Султан Омана Хейсам бин Торик, Премьер-министр Израиля Нафтали Беннет, всего около 40 глав государств и правительств.

Facebook|Instagram|Twitter