М.Улуғбек туман Матбуот котиби Маъмуржон Пармонов
2.73K subscribers
3.42K photos
616 videos
18 files
710 links
Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги Матбуот котиби -ахборот сиёсати масалалари бўйича ҳоким маслахатчиси @mamur_parmonov мурожаат қилинг!

Ҳар қандай ижтимоий реклама БЕПУЛ қўйиб берилади.
Download Telegram
Расмий муносабат

Бугун Kun.uz сайти орқали
"Тошкентнинг Аҳмад Югнакий мавзесида магистрал сув қувури ёрилгани айтилмоқда" номи остида хабар жойланди.

Ушбу хабар юзасидан қуйидагиларни билдириб ўтамиз. Хақиқатдан авария ҳолати сабаб Мирзо Улуғбек тумани Аҳмад Югнакий мавзесида ичимлик суви қувури ёрилган, бунга сабаб тармоқда носозлик юзага келган.

Диаметри 1200 мм эмас аслида Қибрай сув иншоотидан келувчи Д-700 бўлган сув қувури бўлган. Туман мутасаддилари суриштирувига кўра аҳоли вакиллари жорий йилнинг 16 февраль кунидан бери сув оқаётганини таъкидлашган.

Хозирда Мирзо Улуғбек туман сув тармоқлари корхонаси ходимлари иш олиб боришмоқда. Авария ҳолати эртага 18 февралъ куни тўлиқ бартараф этилади.

@Hokimiyat_MirzoUlugbek
Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов:

Транспорт воситасини қасддан тартибсиз бошқариш, ўзбошимчалик билан ҳаракат қатнашчиларини тўхташга мажбур қилиш орқали хавфни юзага келтирганлик («йўл безорилиги») учун жавобгарлик белгиланади.

Йўл-патруль хизмати ходимларининг хизмат фаолиятига ноқонуний аралашиш, тўсқинлик қилиш, қаршилик кўрсатиш ҳолатларининг олдини олиш учун соҳа вакилларининг шахсий ҳимоя ва фаол мудофаа воситаларидан фойдаланиши борасидаги ҳуқуқлари кенгайтирилади.

Қоидабузарлик учун жарима баллар ҳисоблаш тизими жорий этилади. Агар ҳайдовчининг 12 ой давомида содир этган қоидабузарликлари учун ҳисобланган жарима баллари умумий миқдори 12 баллдан ошса, у транспортни бошқаришдан маҳрум қилинади. Қоидабузарлик содир этмаган ҳайдовчиларга бонус баллари ҳисобланади.

Тошкент шаҳри ва йирик шаҳарлардаги марказий кўчаларда транспорт воситалари ҳаракатланишининг тезлик чекловлари қайта кўриб чиқилади.

Ijtimoiy tarmoqlar orqali kuzatib boring👇
Telegram / Facebook / Instagram / YouTube
М.Улуғбек туман Матбуот котиби Маъмуржон Пармонов
Photo
-Bolam, ushbu daraxtni men ekkanman!

Bahor mavsumi keldi deguncha har birimizga ota-bobolarimizdan qolgan uchun, daraxt va gullar ko‘chatlarini o‘tqazishni boshlaymiz. Otamiz yoki onamiz aytadi-ki – “Bolam men ushbu daraxtni 14 – 15 yoshligimda yoki 20 yoshligimda ekkandim. Bugun qara soyasida o‘tiribmiz” deya bizga o‘z nasihatini aytadi.

Ana shunday maqsadlarni ko‘zlab bugun Mirzo Ulug‘bek tumanidagi “Shalola”, “Katta Yalang‘och ota” va “Uyg‘onish” mahallalarida ko‘p qavatli uylar oldiga gul ko‘chatlari sepilib obodonlashtirilmoqda. Bu to‘g‘ri albatta o‘z xonadoningizdan chiqar ekansiz o‘zgacha gul ifori va chiroyli manzara safar oldidan kayfiyatingizni ko‘taradi.

Aziz Mirzo Ulug‘bek tumani fuqarolari bugun tumanimizda 300 mingdan ortiq fuqarolar istiqomat qiladi. Shunday ekan har birimiz bir donadan daraxt eksak demak natijani sizga oshkor etmasam ham bo‘ladi. Bahor mavsumidagi obodonlashtirish ishlariga barchamiz munosib hissamizni qo‘shib, o‘z mahallami ko‘rkiga ko‘rk qo‘shaylik!

Maʼmur Parmonov
Mirzo Ulug‘bek tuman hokimligi
Matbuot kotibi
Расмий муносабат

Телеграм ижтимоий тармоғи орқали #Tashkent_land каналида М.Улуғбек тумани “Буюк ипак йўли” кўчасида йўлни ажратувчи чизиқлар ва пиёдалар ўтиш йўлагига зебра чизиғи чизилмагани танқид қилинган.

Ушбу ҳолат атрофлича ўрганилди ва тегишли ташкилотларга топшириқ берилди. Тез орада муаммоли вазият бартараф этилади.
Расмий муносабат

Телеграм ижтимоий тармоғи орқали М.Улуғбек тумани марказий кўчаси бўйида электр кабеллар ўтказилиши натижасида йўл бўйига экилган гул экинлари ҳамда чим қопламаси кавлаб ташланиб, қаровсиз қолдирилгани, натижада гул ва чимлар қуриб пайҳон бўлгани хабар қилинган.

Ушбу ҳолат бугунги кунда мавжуд эмасигини ва бу ҳолат 2021 йил май ойига тўғри келишини, муаммоли вазият 2021 йил май ойидаёқ бартараф этилганлигини маълум қиламиз. Ҳар қандай нотўғри маълумотлар учун жавобгарлик борлигшини эслатиб ўтамиз.
#Муносабат
Фаолиятини қонун доирасида тўғри ташкил этган тадбиркорга кўмакчимиз!

Айни кунларда Мирзо Улуғбек туманидаги марказий ва тор кўчаларда ободонлаштириш ишлари билан бир қаторда тартиб, қоидаларга амал қилиш бўйича ҳам тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Хусусан тарғибот тадбирлари жараёнида ўзи учун белгиланган ҳудуддан ташқарида савдо қилаётган тадбиркорлик субъектларига тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Бу жараёнларни тўғри қабул қилган тадбиркорлар савдо расталарини тартибга келтирмоқда. Аксинча “Тадбиркорлик фаолиятимга тўсқинлик қиляпсан!” деган важ ила нотўғри талқин қилаётган тадбиркорларимизга ўзлари учун белгиланган ҳудудни чегарасига бир қараб қўйишларини сўраб қоламиз. Сабаби тартиб ва озодалик бўлган жойда файз барака бўлади.

Жараёнлар давомида пиёдалар йўлаклари тартибга келтирилиши билан бир қаторда ноқонуний савдоларга чек қўйилмоқда.

Ҳурматли тадбиркорлар ўз фаолиятингизни қонун доирасида ташкил этинг ва Сизга қандай кўмак, ёки муаммонга ечим керак бўлса албатта бизга мурожаат этинг!

Маъмур Пармонов
Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги
Матбуот котиби
👉@Hokimiyat_MirzoUlugbek
👉@mamurparmonov
Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Янги Ўзбекистон” боғи йўналиши бўйича янги автобуслар йўналиши очилганлиги, лекин автобус бекатлари мавжуд эмаслиги тўғрисидаги хабарлар юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Ҳақиқатдан ушбу йўналиш бўйича босқичма-босқич ишлар олиб борилаётганлигини, Тошкент автойўл қурилиш бошқармасининг режа жадвалида бор эканлигини таъкидлаб ўтамиз. Маълум муддатда ушбу бекатлар қурилиши ва одатдагидек ҳаракатланишда ва шаҳримиз чиройига чирой қўшадиган манзиллар бўлишига ишонамиз.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating👇
Telegram / Facebook / Instagram / YouTube
Уларни меҳнатини қадирлайлик...

Эрта тонгдан ишга ёки бирон манзилга отланар экансиз, кўчада қўл меҳнати билан барчани ҳурсанд қилаётган Ободонлаштириш ходимларига кўзингиз тушади. Ана шу меҳнаткаш кишиларнинг бириси онамиз, бириси опамиз ёки синглимиз, ака-укамиздир. Уларнинг меҳнатини қадрлашимиз эса, белгиланган ҳудудга чиқинди ташлаш билан белгиланади.

Турли хил чиқиндиларни, қурилиш материалларини ахлати ва ичимлик сувларининг идишларини исталган жойга ташлаш ўз яқинларимизнинг меҳнатини қийинлаштиради ва атроф муҳитнинг ифлосланишига хизмат қилади.

Кузатган бўлсангиз улар ҳар қандай об-ҳавода ўз иши билан банд ва кўчалар хиёбонлар массивларни чиқиндилардан, хазонлардан тозалаш билан овора.

Ободонлаштириш бошқармаси ходимларига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз!
Албатта уларнинг меҳнатларини қадрлаймиз...

Маъмур Пармонов
Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати раҳбари
👉https://t.iss.one/Hokimiyat_MirzoUlugbek