М.Улуғбек туман Матбуот котиби Маъмуржон Пармонов
3.47K subscribers
3.39K photos
598 videos
18 files
684 links
Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги Матбуот котиби -ахборот сиёсати масалалари бўйича ҳоким маслахатчиси @mamur_parmonov мурожаат қилинг!

Ҳар қандай ижтимоий реклама БЕПУЛ қўйиб берилади.
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

Фармон билан 2022 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланди:

• барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар): 3 январь - душанба, 22 март - сешанба, 23 март - чоршанба, 11 июль - душанба, 2 сентябрь - жума;

• олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун: 4 январь - сешанба, 4 май - чоршанба, 5 май - пайшанба, 12 июль - сешанба, 3 сентябрь - шанба ва 31 декабрь - шанба.

Шунингдек, 2022 йилда беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш кунлари қўйидаги тартибда кўчирилди:

• 8 январь - шанба кунидан 4 январь - сешанба кунига;
• 7 май - шанба кунидан 4 май - чоршанба кунига;
• 14 май - шанба кунидан 5 май - пайшанба кунига;
• 16 июль - шанба кунидан 12 июль - сешанба кунига.
@mamurparmonov
🚗 11 ойда 689 та электромобиль импорт қилинган, электромобиль импорти 7 баравардан ошган

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистонга 11 та хорижий давлатдан қиймати 13,8 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 689 та электромобиль импорт қилинган.

Электромобиль импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 592 тага ёки қарийб 7 баравардан ошган.

2021 йилнинг 11 ойида Ўзбекистон асосан қайси давлатлардан электромобилларни импорт қилган?

🚙 Хитой – 608 та
🚙 Туркия – 24 та
🚙 АҚШ – 20 та
🚙 Литва – 13 та
🚙 Германия – 11 та
🚙 Корея – 5 та
🚙 Испания – 2 та
🚙 Россия – 2 та
🚙 Украина – 2 та
🚙 Гонгконг – 1 та
🚙 БАА – 1 та

@mamurparmonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2021 yil 28-dekabr kuni soat 11:00da Respublikamizning taniqli maqomchilari Mirzo Ulug`bek tumanida jam bo`lishadi.

💠 Madaniyat vazirligi, Mirzo Ulug`bek tuman hokimligi va tegishli tashkilotlar bilan hamkorlikda “Olimlar” mahallasi hududida “Maqom kechasi” tashkil etilmoqda.

👉 Barchangiz eng sara maqom ijrolari va kuy qo`shiqlar guvohi bo`lasiz…

🎤🪕🎼 Shunchaki tashrif buyuring, boy merosimizdan bahramand bo`ling va madaniy hordiq chiqaring!

🌐 Web-site
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
O‘zbekistonlik 17 yoshli Nodirbek Abdusattorov shaxmat bo‘yicha mutloq jahon chempioni Magnus Karlsenni mag‘lubiyatga uchratdi

@mamurparmonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️Нодирбек Абдусатторов шахматнинг рапид йўналиши бўйича жаҳон чемпиони!

Варшавада бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов тай-брейкда Ян Непомняший устидан ғалаба қозониб, тарихдаги энг ёш чемпион бўлди.

@mamurparmonov
М.Улуғбек туман Матбуот котиби Маъмуржон Пармонов
⚡️⚡️Нодирбек Абдусатторов шахматнинг рапид йўналиши бўйича жаҳон чемпиони! Варшавада бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов тай-брейкда Ян Непомняший устидан ғалаба қозониб, тарихдаги энг ёш чемпион бўлди. @mamurparmonov
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Польшанинг Варшава шаҳрида бўлиб ўтган шахмат бўйича жаҳон чемпионатида ғолибликни қўлга киритган ва мазкур спорт турининг рапид йўналишида жаҳоннинг энг ёш чемпиони сифатида эътироф этилган Нодирбек Абдусатторов «Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирланди ҳамда Президентимиз кўрсатмаси билан унга Тошкент шаҳрида 2 хонали хонадон совға қилинади.

Указом Президента Республики Узбекистан Нодирбеку Абдусатторову, победившему на чемпионате мира по шахматам в польском городе Варшаве и признанному самым молодым чемпионом мира по рапиду, присуждена государственная премия "Мард ўғлон", по указанию Президента ему будет предоставлена в дар двухкомнатная квартира в Ташкенте.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фуқаролар ўзларининг биометрик паспортларини 2021 йил 1 январдан 2022 йил 31 декабргача ихтиёрийлик асосида, 2023 йил 1 январдан бошлаб эса мажбурий тартибда ID-карталарга алмаштиришлари лозим.

Жорий йилдан бошлаб эса фуқаролар учун ID-карталарни олиш ишлари янада соддалаштирилди.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакилининг ахбороти

Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистондаги Элчихонаси ва Бош консулхоналари ушбу мамлакат ҳудудидаги Ўзбекистон фуқаролари, шу жумладан талабалар билан доимий алоқада бўлиб турибди.

Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги дипломатик ваколатхоналари одатдаги тартибда фаолият юритмоқда. Зарур ҳолатларда Ўзбекистон фуқароларига ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда.

Шу билан бирга, Қозоғистоннинг айрим ҳудудларида фавқулодда ҳолат эълон қилиниши муносабати билан мазкур мамлакатда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан жорий этилган вақтинчалик чекловларга риоя қилишларини сўраймиз.

Зарурат туғилганда, ҳамюртларимиз исталган вақтда Ўзбекистон Республикасининг Нур-Султон (телефон: +7 771 020 36 73), Олма-ота (телефон: +7 777 950 44 33) ва Ақтау (телефон: +7 777 599 00 51) шаҳарларидаги дипломатик ваколатхоналарига мурожаат қилишлари мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакилининг ахбороти

Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистондаги Элчихонаси ва Бош консулхоналари ушбу мамлакат ҳудудидаги Ўзбекистон фуқаролари, шу жумладан талабалар билан доимий алоқада бўлиб турибди.

Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги дипломатик ваколатхоналари одатдаги тартибда фаолият юритмоқда. Зарур ҳолатларда Ўзбекистон фуқароларига ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда.

Шу билан бирга, Қозоғистоннинг айрим ҳудудларида фавқулодда ҳолат эълон қилиниши муносабати билан мазкур мамлакатда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан жорий этилган вақтинчалик чекловларга риоя қилишларини сўраймиз.

Зарурат туғилганда, ҳамюртларимиз исталган вақтда Ўзбекистон Республикасининг Нур-Султон (телефон: +7 771 020 36 73), Олма-ота (телефон: +7 777 950 44 33) ва Ақтау (телефон: +7 777 599 00 51) шаҳарларидаги дипломатик ваколатхоналарига мурожаат қилишлари мумкин. @mamurparmonov
Талаба-ўқувчилар учун қишқи таътил муддати узайтирилди

2021/2022 ўқув йилининг иккинчи ярмини тўлиқ ва пухта тайёргарлик кўрган ҳолда бошлаш мақсадида олий
ва профессионал таълим муассасалари, академик лицей талаба-ўқувчилари учун қишқи таътил муддати 2022 йил 24 январга қадар узайтирилди.

Қишки таътил даврида олий ва профессионал таълим муассасалари, академик лицейлар талаба-ўқувчиларининг вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида олий таълим муассасалари ректорлари ҳамкорлигида онлайн фан олимпиадалари, интеллектуал викторинлар ташкил этилади.

2022 йилнинг 11 январигача бўлган муддатга харид қилинган авиа ва темир йўл чипталари бепул тарзда тегишли муддатга алмаштириб берилади.

📞Мазкур масалаларни мувофиқлаштириш мақсадида Вазирликда Махсус штаб ташкил этилган бўлиб, барча ташкилий масалалар юзасидан қуйидаги ишонч телефонларига (10-06, 71-246-97-45, 71-246-28-63) мурожаат қилишингиз мумкин!

Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги

@mamurparmonov
Қозоғистондаги вазият ҳақида

Қозоғистонда дастлаб газ нархи ошишидан норозилик баҳонасида бошланган намойишлар охир-оқибат тартибсизликка айланиб кетди. Aгрессив оломон ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига қарата ўқ узмоқда, босқинчилик ва ўғриликлар уюштирмоқда, фуқароларнинг шахсий автомашиналарига ўт қўймоқда.

Булар энди намойишчилар эмас, балки мародёрлар, қароқчилар ва бандитлар. Давлатчилик, тартиб ва хавфсизлик бузилмоқда.

Буларнинг барчаси мамлакатдаги тартибсизлик ва беқарорликка олиб келади, бунинг натижасида ҳар қандай сиёсий қарашлардан қатъи назар, барча қозоғистонликлар жабр кўради. Ҳозир ҳам ўша Олмаотада одамлар уйларини тарк этишдан қўрқишмоқда, қуролланган безорилар кўчаларни айланиб юришибди, отишмалар эшитилмоқда, қурбонлар бор. Дўконлар, банклар, аэропортлар, кўплаб касалхоналар ёпилган.

Мамлакатда кимнингдир қонли сценарийси амалга оширилаётгани кўриниб турибди. Бу нимага олиб келади? Демократия, адолат, яхши ҳаётгами?

Бир неча кун давом этган воқеалар иқтисодиётга жиддий зарба берди. Корхоналар, шу жумладан, ўта муҳимларининг фаолияти тўхтатилди, саноат занжирлари бузилган, инвесторлар энди беқарорликка сармоя киритишлари даргумон.

❗️ Оқибатда оддий одамлар ишсиз, озиқ-овқат манбаларидан маҳрум бўлади, жиноятчилик билан боғлиқ вазият янада оғирлашади. Бир сўз билан айтганда, қозоғистонликлар кўпроқ муаммоларга дуч келишади: эртами-кечми бузғунчилик оқибатларини бартараф этиш ортидан ривожланиш учун қимматли вақт йўқотилади.

Қозоғистондаги вазиятдан ҳамма хулоса чиқариши керак. Хаос муаммони ҳал қилмайди. Бирорта ҳам "рангли инқилоб" фаровонликка олиб келмаган.

Фақат оломоннинг талабига кўра маош ва пенсияларни ошириб бўлмайди, иш ўринлари яратиб бўлмайди. Ким ва нимани ваъда қилмасин, ҳеч кимнинг сеҳрли таёқчаси йўқ.

Иқтисодий фаровонлик машаққатли, изчил ислоҳотларга асосланади. Уларни амалга ошириш учун тинчлик, барқарорлик ва ҳамжиҳатлик зарур.

❗️ Aфсуски, бошқа рецептлар мавжуд эмас.
О ситуации в Казахстане

Акции протеста в Казахстане, начавшиеся изначально под предлогом недовольства повышением цен на газ, в итоге вылились в массовые беспорядки и хаос. Агрессивная толпа стреляет в сотрудников правоохранительных структур, устраивает разбои и грабежи, поджигает личный автотранспорт граждан.

Это уже не протестующие, а мародеры, грабители и бандиты. Рушится государственность, порядок, безопасность.

Все это приводит к хаосу и дестабилизации страны, где в итоге страдают все казахстанцы, вне зависимости от каких-либо политических взглядов. Уже сейчас в той же Алматы люди просто боятся выйти из домов, по улицам шныряют вооруженные молодчики, слышна стрельба, есть жертвы. Магазины, банки, аэропорты, многие лечебные учреждения закрыты.

Очевидно, что в стране целенаправленно разыгрывается чей-то кровавый сценарий. К чему он приведет? К демократии, справедливости, лучшей жизни?

События нескольких дней уже нанесли серьезный удар по экономике. Приостановлена деятельность предприятий, в т.ч. критически важных, производственные цепочки разрушены, инвесторы теперь навряд ли решаться вкладывать в нестабильность.

❗️ Как итог, простой народ потеряет рабочие места и источники пропитания, ухудшится криминогенная ситуация. Одним словом, проблем у казахстанцев станет значительно больше: последствия погромов рано или поздно придется разгребать, упуская драгоценное время на развитие.

Вывод из ситуации в Казахстане надо сделать всем. Через хаос проблемы не решить. Еще ни одна т.н. "цветная революция" к процветанию не приводила.

Просто по требованию толпы зарплаты и пенсии не поднять, рабочие места не создать. Волшебной палочки ни у кого нет, кто бы и что бы не обещал.

В основе экономического благополучия – непростые, кропотливые, последовательные реформы. Для их реализации нужен мир, стабильность и сплоченность.

❗️ К сожалению, других рецептов попросту нет.
Уларни меҳнатини қадирлайлик...

Бугун ёмғирли кун бўлди. Тинимсиз ёққан ёмғир оқибатида ариқларимиз тўлди, баъзи массивларимизда муаммоли вазиятлар ҳам юзага келди. Туман ободонлаштириш бошқармаси ходимлари сайи ҳаракатлари эвазига муаммолар бартараф этилди ва ҳозирда тумандаги барча маҳаллалар ва кўчаларда ишлар қизғин ташкил этилмоқда.

Ушбу вазиятларда аҳоли томонидан белгиланмаган жойга хар хил турдаги чиқиндиларни ташлаш оқибатида ҳам муаммо келиб чиқмоқда (суратларда акс этган).
Кузатган бўлсангиз ёмғирга қарамасдан ободонлаштириш ходимлари ўз иши билан банд ва кўчалар хиёбонлар массивларни чиқиндилардан, хазонлардан тозалаш билан банд. Ободонлаштириш бошқармаси ходимларига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз! Албатта уларнинг меҳнатларини қадрлаймиз...

Маъмур Пармонов
Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати раҳбари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Mirzo Ulug‘bek tumanida “Yoshlar jamg`armasi” hisobidan unumli foydalanilmoqda.

♻️ Jumladan, tuman hokimligi mutasaddilari, mahallalardagi “Hokim yordamchilari” va tuman Yoshlar ishlari agentligi tashabbuslari evaziga “Yoshlar daftari”ga kiritilgan mahalla yoshlari o`zinin o`zi band qilish barobarida muayyan ish qo`rollariga ega bo`lishmoqda.

***

В Мирзо-Улугбекском районе эффективно используется средства «Молодежного фонда».

♻️ В частности, благодаря инициативам руководителей районных хокимиятов, «помощников хокима» и агентств по работе с молодежью махаллей, молодежи махаллей, включенные в «Молодежную тетрадь», приобретают определенные рабочие инструменты, будучи самозанятыми.

Ijtimoiy tarmoqlar orqali kuzatib boring👇
Telegram / Facebook / Instagram / YouTube
#Сўраган_эдингиз

Қишки таътил вақтида мактабларда тўгараклар фаолиятига рухсат бериладими?
САВОЛ: Ўқувчиларнинг қишки таътили узайтирилганига қарамай айрим “ташаббускор” раҳбарлар ўқувчиларни мактабга чақириб ёппасига фан тўгаракаларига ёки тадбирлар уюштириб, унга жалб қилиши тўғрими?

ЖАВОБ:
Таътил кунлари тугагунга қадар ўқувчиларни бевосита мактабларда ташкил этадиган тўгараклар, шунингдек, “Баркамол авлод” болалар мактабларининг тармоқ тўгараклари ва ҳар қандай тадбирларга жалб этиш тақиқланади.

Ушбу вақт давомида ўқитувчилар мактабда халқаро стандартлар асосида ишлаб чиқарилган Миллий ўқув дастурлари асосида малакаларини ошириш курсларида қатнашишлари талаб этилади ҳамда онлайн равишда турли тўгараклар ва танловлар ташкил этиш тавсия этилади.

Шунингдек, бугундан бошлаб Республика миқёсида ўтказилаётган “Умид ниҳоллари-2022” спорт мусобақаларининг туман ва шаҳар босқичларини ўтказиш тўхтатилганини маълум қиламиз.
@mamurparmonov
🏠Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказмасдан амалга оширилган битимлар ҳақиқий ҳисобланмайди.

Тегишли ҳуқуқ пайдо бўлгандан кейин 1 ой ичида кўчмас мулк давлат рўйхатидан ўтказилиши керак.

🖥 Рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ариза билан Давлат хизматлари марказларига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали ёхуд кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органга мурожаат қилинади.

💰 Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этмаслик фуқароларга БҲМнинг 10 баравари (2 млн 700 минг сўм), мансабдор шахсларга эса 15 баравари (4 млн 50 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

@mamurparmonov
Ўзбекистонда Omicron штамми аниқлангани нима учун орадан икки кун ўтиб эълон қилинди?

АОКАда ўтказилаётган матбуот анжуманида ушбу саволга Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг биринчи ўринбосари Холмамат Норбоев жавоб қайтарди:

«Самолётда бемор билан бирга келган 200 киши карантинга олинган. 130 нафар Ўзбекистон фуқаролари уй, 70 нафар хорижий фуқаролар меҳмонхона шароитида каратинга олинган.

Omicron штамми, дастлаб, 7 январь куни аниқланди. Бироқ ушбу диогноз бўйича дунёнинг етакчи мутахассислари билан маслаҳатлашиш, узоқ текширувлар ўтказиш ва уни тасдиқлаш билан боғлиқ жараёнлар туфайли уни ўз вақтида эълон қилиш имкони бўлмади ва икки кундан сўнг жамоатчиликка маълум қилинди».

https://t.iss.one/hudud_inform