Mahalla va oila yangiliklari 🇺🇿
2.63K subscribers
16.7K photos
3.16K videos
20 files
7.37K links
Download Telegram
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Булунғурда

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов жорий йилнинг 19 апрел куни Жомбой туманидаги бир қатор маҳалларни фаолияти билан танишганидан сўнг Булунғур туманидаги “ Мингчинор” маҳалласида бўлиб, маҳаллада амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

Маҳалла ходимлари учун яратиб берилган шарт-шароитларни кўздан кечириб камчиликлар бўйича туман мутасадди ташкилот раҳбарларига топшириқ берди.

➡️ Батафсил


Каналга уланиш | Facebook | Instagram
Президент матбуот котиби Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари ахборот хизматлари раҳбарлари билан учрашди.

Учрашувда уларнинг фаолияти, ҳудудлардаги ўзгаришларнинг ёритилиши, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар билан ишлаш даражаси муҳокама қилинди.

ОАВ ва блогерлар билан алоқаларни етарлича йўлга қўймаган, танқидий материалларга тезкор муносабат билдирмаган ахборот хизматлари қайд этилиб, уларга кўмаклашиш чоралари белгиланди.

Учрашувга вазирлик ва идораларнинг матбуот котиблари ҳам чақирилиб, марказий ва ҳудудий ахборот хизматлари ўртасида ўзаро боғлиқлик механизми ташкил этилди.

Шундай форматдаги учрашувларни мунтазам ўтказиб туришга келишиб олинди.

Facebook|Instagram|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Расмий Муносабат

Жорий йилнинг 19 апрель куни repost.uz сайти орқали “Управление по поддержке махалли и семьи Яккасарайского района потратило лишние 174 млн сумов при совершении госзакупок” сарлавҳаси остида чоп этилган мақола юзасидан Яккасарой тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг расмий муносабати.


Каналга уланиш | Facebook | Instagram
Ижтимоий ҳимояга муҳтож турли аҳоли қатламаларини уй-жой билан таъминлаш борасидаги муҳим жиҳатлар муҳокама этилди
 
Бугун пойтахтимиздаги “Ёшлар ижод саройи”да “Аҳолини уй-жойлар билан таъминлаш тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳамияти” мавзусида очиқ давра суҳбати бўлиб ўтди.
Унда Олий Мажлис Сенати, тегишли соҳага оид қатор вазирлик ва идоралар, Республика Марказий банки ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

📌 Тадбирда иштирок этган Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Гулнора Маруфова ўз сўзи давомида “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”, “Темир дафтар”га киритилган хотин-қизларни уй-жой билан таъминлаш, уларга ипотека кредитлари бўйича бошланғич бадалларни тўлаб бериш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган устувор масалаларга алоҳида тўхталиб ўтди.

➡️ Батафсил


Каналга уланиш | Facebook | Instagram
Бугун Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов Самарқанд вилоятининг Тойлоқ туманидаги "Галаботир" ва «Украч» маҳалла фуқаролар йиғинларида бўлиб, “маҳаллабай” ишлар ҳолати билан яқиндан танишди.

🏗 Вазир томонидан “Галаботир” маҳалласининг давлат-хусусий шерикчилиги асосида қурилаётган биноси бўйича таклиф ва тавсиялар билдирилди.

Шунингдек, маҳаллаларнинг моддий-техник базаси ва ходимлар учун яратилаётган ишлар кўздан кечирилиб, тегишли масъулларга зарур топшириқлар берилди ҳамда ижроси назоратга олинди.


Каналга уланиш | Facebook | Instagram