Madaniyat.uz I Rasmiy kanal
10.4K subscribers
31.7K photos
6.24K videos
78 files
12.7K links
📢 Madaniyat vazirligi rasmiy sahifasi

📍 Manzil: Toshkent, Amir Temur ko‘chasi, 107b

🌐 Veb-sayt: https://gov.uz/madaniyat

📞 Telefon: (55) 502 33 75

📨 Email: [email protected]

📲 instagram.com/madaniyatvazirligi

📲 facebook.com/madaniyatvazir
Download Telegram
Ўзбекистон давлат драма театри репертуарида яна бир янги асар

🎭 Ўзбекистон давлат драма театри бош режиссёри Олимжон Салимов бадиий раҳбарлигида, Самиддин Лутфуллаев томонидан саҳналаштирилган америкалик ёзувчи Теннеси Уильямс қаламига мансуб, ҳаётда ҳар бир инсон бахтли бўлишга ҳақлилиги асосий ғояси бўлган "Бир кунлик бахт" спектакли Маданият вазирлиги қошидаги Бадиий кенгаш аъзоларига топширилди.

Мазкур спектакль кенгаш аъзолари томонидан юқори даражада баҳоланди.

🔈Яқин кунларда бўлиб ўтиши кутилаётган спектакл премьераси ҳақидаги маълумотларни ижтимоий тармоқларимиз орқали хабар қиламиз.

Madaniyat.uz | Facebook | Instagram
ЭЪЛОН

📆 24 декабрь соат 18:00да
Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрида Ўзбекистон халқ артисти, кулги устаси, узоқ йиллар Ўзбекистон давлат мусиқали театрида самарали ижод қилган устоз санъаткор Сойиб Хўжаев таваллудининг 110 йиллигига бағишланган хотира кечаси бўлиб ўтади.

Барча дўстларимизни хотира кечасига таклиф этиб қоламиз!

Madaniyat.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Ўзбекистон ўзининг маърифатли ўтмишига мос келажакка йўл очмоқда - Euronews

15-18 декабрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича 40та мамлакатдан ташриф буюрган 300га яқин олимлар конгресси халқаро ОАВлар эътиборига тушди.

🌐 Аввалига Туркия, Россия каби давлатлар ушбу илмий тадбирдан махсус репортаж тақдим этишган бўлса кейинроқ Euronews сайтида унга бағишланган катта мақола эълон қилинди. "Ўзбекистон ўзининг маърифатли ўтмишига мос келажакка йўл очмоқда" сарлавҳаси билан эълон қилинган мақолада юртимизнинг маданий мероси хилма хиллиги ва муҳим аҳамияти қайд этилиб, дунё цивилизациясига қўшган ҳиссасига юқори баҳо берилган.

Батафсил 👇
https://madaniyat.uz/post/9100

Madaniyat.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Қашқадарё вилоятида янги маданият саройи фойдаланишга топширилди

❇️ Куни кеча, Қашқадарё вилояти Нишон туманининг қўшни Туркманистон Республикаси билан чегарадош қисмида "Талимаржон маданият саройи"нинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

🟢 Маросимда вилоят сектор раҳбарлари, маданият ва санъат усталари иштирок этди.

Очилиш маросимига ташриф буюрган меҳмонлар маданият саройида яратилган шарт-шароитлари билан танишди.

✳️ Ушбу янги мажмуада очилиш маросимига бағишланган илк концерт дастури бўлиб ўтди.

Madaniyat.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Вазирликнинг Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди

Бугун, 24 декабрь куни Ўзбекистон давлат консерваторияси мажлислар залида Маданият вазирлиги ва унинг тизим ташкилотларини 2020 йил якунлари бўйича йил сарҳисоби ва 2021 йилдаги устувор вазифалар юзасидан Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди.

Батафсил👇
https://madaniyat.uz/post/9101

Madaniyat.uz | Facebook | Instagram | YouTube
ЭЪЛОН

📆 25 декабрь куни соат 16:00да Ўзбек Миллий Академик драма театрида Ўзбек театр ва кино санъатига улкан ҳисса қўшган маданият ва жамоат арбоби, СССР халқ артисти, Ўзбекистон халқ артисти, Давлат мукофотлари совриндори Олим Хўжаев таваллудининг 110 йиллик хотира кечаси ўтказилади!

Барча дўстларимизни хотира кечасига таклиф этиб қоламиз!

Madaniyat.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Маданият вазирлиги тизим ташкилотларининг баҳолаш рейтинг натижалари маълум қилинди

Аввал хабар берганимиздек, куни кеча Маданият вазирлиги ва унинг тизим ташкилотларини 2020 йил якунлари бўйича йил сарҳисоби ва 2021 йилдаги устувор вазифалар юзасидан Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди.

📉 Ҳайъат йиғилиши кун тартибида вазирлик тизим ташкилотларининг баҳолаш рейтинг натижалари ҳам эълон қилинди.

📃 Баҳолаш рейтинг натижалари билан веб-сайтимиз орқали ташишингиз мумкин.

Батафсил👇
https://madaniyat.uz/post/9102

Madaniyat.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Куни кеча бўлиб ўтган, Вазирлик Ҳайъат йиғилишидан
ВИДЕОЛАВҲАЛАР

Madaniyat.uz | Facebook | Instagram | YouTube