Madaniyat.uz I Rasmiy kanal
10.3K subscribers
31.1K photos
6.06K videos
77 files
12.4K links
📢 Madaniyat vazirligi rasmiy sahifasi

📍 Manzil: Toshkent, Amir Temur ko‘chasi, 107b

🌐 Veb-sayt: https://gov.uz/madaniyat

📞 Telefon: (55) 502 33 75

📨 Email: [email protected]

📲 instagram.com/madaniyatvazirligi

📲 facebook.com/madaniyatvazir
Download Telegram
Forwarded from Ozodbek Nazarbekov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Маданият_вазирлиги
#Чилпиқ_қўрғони
#Қорақалпоғистон
"Изма-из" медиалойиҳаси 1-қисм
#анонс

⚡️Қадимги Зардуштийлик ёдгорлиги - Чилпиқ қалъасининг ёши 2200 йилдан ортиқ.

"Сукунат минораси" деб аталувчи мазкур қалъа - 15 метр баландликдаги 65 метр диаметрга эга томсиз думалоқ минора бўлиб, ундан дафн иншооти сифатида фойдаланилган.

Яъни оламдан ўтган шахсларнинг жасадини тепаликка олиб чиқиб қўйишгач, жасад турли ҳайвонлар, қушлар томонидан йўқ қилинган ва суяклар махсус идишга солиниб, ерга кўмилган.

Чилпиқ-қалъанинг 15 метрлик деворларида ҳамон ўша суяклар сақланмоқда.

Ушбу қалъа ҳақидаги махсус репортаж бугун соат 18.00 да эътиборингизга ҳавола этилади.
“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси директори в.в.б Анвар Тожибоев Лал Баҳодир Шастри номидаги Ҳиндистон маданият маркази директори Чандер Шекхар билан учрашди.

❇️ Учрашувда ҳар икки мамлакатда ўтказиладиган халқаро фестивалларда ўзбек ва ҳинд санъаткорларининг иштирокини таъминлаш, 2021 йилнинг январь ойида “Ўзбекистон ҳамда Ҳиндистон ўртасидаги маданий алоқалар ҳафталиги” доирасида санъат аҳлининг жонли ижродаги онлайн концерт дастурини ўтказиш ҳамда рақс, мусиқа, вокал йўналишларининг маҳоратли ва тажрибали мутахассислари билан ўзаро тажриба алмашишни йўлга қўйиш каби бир қатор масалалар муҳокама қилинди.

#маданият_вазирлиги
Madaniyat.uz | Facebook | Instagram | YouTube