Madaniyat.uz I Rasmiy kanal
10.1K subscribers
31K photos
6.06K videos
77 files
12.4K links
📢 Madaniyat vazirligi rasmiy sahifasi

📍 Manzil: Toshkent, Amir Temur ko‘chasi, 107b

🌐 Veb-sayt: https://gov.uz/madaniyat

📞 Telefon: (55) 502 33 75

📨 Email: [email protected]

📲 instagram.com/madaniyatvazirligi

📲 facebook.com/madaniyatvazir
Download Telegram
Madaniyat.uz I Rasmiy kanal
Video
9 май – Ғалаба байрамининг 75 йиллиги мамлакатимизда Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрами нишонланмоқда. Ушбу байрам мустақил Ўзбекистонда асрлар давомида каҳрамона, ўлкамизни ҳимоя килган, унинг эркинлиги, мустақиллиги ва xалқининг тинчлиги учун курашган ватандошлар xотирасига бағишланган.
Xотира ва қадрлаш тушунчаси чуқур маънога эгадир. Ушбу кунда фашизмга қарши курашишларда қатнашган, ўз Ватанини ҳимоя қилишда жонига фидо килган миллий каҳрамонларимизни руҳини шод этиб эслаш ҳам фарз ҳам карздир. Инсоният иккинчи жаҳон урушида катнашган, бу аёвсиз жангу жадалда каҳрамонларча ҳалок бўлганлар xотирасини асло унутмайди. Айнан шу мақсадга эришиш йўлида Ватанимизнинг эртанги куни, келажаги бўлмиш, бизнинг таянчимиз ва суянчимиз бўлган ёш авлодни тарбиялаш, фарзандларимизга замонавий билим бериш ва уларни ҳақиқатан ҳам ҳал қилувчи кучга айлантириш энг устувор вазифамиз еканини ҳеч қачон унутмаслигимиз даркор.
Барчани "9-май Хотира ва қадрлаш куни" билан самимий табриклаб, доимо юртимиз осмони мусаффо бўлишини тилаб қоламиз.

ЎзДК. Матбуот хизмати

#Уйда_қолинг #Таълим_олинг #Ғалаба_75 #Хотира_қадр

@madaniyatvazirligi