Madaniyat.uz I Rasmiy kanal
10.3K subscribers
31K photos
6.06K videos
77 files
12.4K links
📢 Madaniyat vazirligi rasmiy sahifasi

📍 Manzil: Toshkent, Amir Temur ko‘chasi, 107b

🌐 Veb-sayt: https://gov.uz/madaniyat

📞 Telefon: (55) 502 33 75

📨 Email: [email protected]

📲 instagram.com/madaniyatvazirligi

📲 facebook.com/madaniyatvazir
Download Telegram
Асалому алейкум Ҳурматли Озодбек Ахмадович!
Бугунги таваллуд айёмингиз билан чин дилдан табриклаймиз. Сизга бахт, соғлиқ ва омад тилаб қоламиз. Маданият ва санъат соҳасида амалга ошираётган ишларингизга улкан зафарлар тилаб қоламиз.

Ҳурмат ила Бухоро вилояти Маданият бошқармаси ходимлари.
2020 йил 4-6 мaй кунлaри Фрaнция дaвлaтининг Пaриж шaҳридa бўлиб ўтгaн болaлaр мусиқa вa сaнъaт мaктaблaри учун тaшкил қилингaн "LE GRAND BAL DE PARIS" деб номлaнгaн мaсофaвий хaлқaро кўрик тaнловидa Бухоро вилояти Вобкент тумaни 8-сон болaлaр мусиқa вa сaнъaт мaктaбининг 13 нaфaр ўқувчилaри 5 тa йўнaлиш бўйичa иштирок этди.

Ушбу хaлқaро кўрик-тaнловдa иштирок этган ўқувчиларнинг 1 нaфaри грaнт при сохиби (дутор), 7-нaфaри 1 ўринни, 5 нaфaри 2-ўринни ва 1 нaфaри 3-ўринни (шундан, бир ўқувчи икки йўналиш бўйича 1- 3 ўринларни) эгалади.
Ғолиб бўлгaн ўқувчилaр ҳaмдa улaрнинг ўқитувчилaри мaхсус дипломлaр билaн тaқдирлaнди.

Жумладан: Қобилов Озодбек - Грaнд при сохиби (дутор); Aлийевa Дилдорa 1 ва 3-ўрин (фортепиaно); Aхметов Мерт 1-ўрин (фортепиaно); Ортиқовa Шaхзодa 1-ўрин (фортепиaно); Aбдуллинa Зaлинa 1-ўрин (фортепиaно); Aртиқов Бaхтийоржон 1-ўрин (доирa); Нозимов Нодир 1-ўрин (эстрaдa хонaндaлик); Aлийевa Диёрa 1-ўрин (тaсвирий сaнъaт); Шaрифбоевa Aмaлия 2-ўрин (фортепиaно); Бaхроновa Aринa 2-ўрин (фортепиaно); Шоиров Мўминжон 2-ўрин(фортепиaно); Aминовa Гўзaл 2-ўрин (фортепиaно); Нозимов Жaхонгир 2-ўрин (естрaдa хонaндaлик) каби бир қатор ютуқларни қўлга киритишди.

https://t.iss.one/madaniyatvazirligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарё вилоятининг Сардоба туманида юз берган фалокат туфайли талофат кўрган юртдошларимизга моддий ва руҳий мадад бериш мақсадида Маданият вазирлиги томонидан ҳайрия ишлари ташкил этилган эди. Ушбу ҳайрияга ўз ҳиссасини қўшган барча юртдошларимизга, хориждаги ватандошларимизга бефарқ бўлмаганликлари, берган кўмаклари учун чуқур миннатдорчилик билдирамиз.

https://t.iss.one/madaniyatvazirligi
Бугун Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири ўринбосари Акилова Камола Балтабаевна таваллуд топган кун!

К.Акилова 1964 йил 7 май куни Тошкент шаҳрида туғилган.
У 1982-1987 йй -Тошкент театр ва рассомлик институти талабаси
1987-2003 йй - Санъатшунослик илмий-тадқиқот институти аспиранти, катта илмий ходими, докторанти
2003-2004 йй - К.Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти кафедра мудири
2004-2005 йй - К.Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти кафедра мудири (ўриндошлик асосида)
2004-2005 йй -Ўзбекистон тасвирий санъат галереяси директори ўринбосари
2004-2005 йй -К.Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти профессори (ўриндошлик асосида)
2005-2008 йй - Ўзбекистон Бадиий Академияси Бош илмий котиби
2008-2008 йй -Ёшлар ижод саройи директори ўринбосари (ўриндошлик асосида)
2008-2017 йй -Ўзбекистон Тасвирий санъат галереяси директори ўринбосари
2017 y. - ҳ.в. -Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири ўринбосари сифатида фаолият олиб бормоқда.

Ҳурматли Камола Акилова!
Сизнинг энг муҳим соҳа – маданият ривожига қўшаётган ҳиссангиз, янгидан янги ғояларингиз, профессионаллик, фидоийлик ва қатъиятингиз чексиз ҳурматимизга сазовор. Йирик маданий лойиҳаларни амалга оширишдаги фаоллигингиз эса Ўзбекистон номининг хорижий давлатларда танилишига ҳам хизмат қилмоқда.

Тилагимиз барча орзу-истакларингиз рўёбга чиқсин. Янада янги лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириш бахтига муяссар бўлинг.
Чексиз илҳом, маънавий уйғунлик, яқинлар севгиси ва қўллаб-қувватлаши ҳамиша давомий бўлсин!

Ҳурмат билан Маданият вазирлиги жамоаси!

Бугун Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири ўринбосари Акилова Камола Балтабаевна таваллуд топган кун!

К.Акилова 1964 йилда Тошкент шаҳрида туғилган.
1982-1987 йй -Тошкент театр ва рассомлик институти талабаси
1987-2003 йй - Санъатшунослик илмий-тадқиқот институти аспиранти, катта илмий ходими, докторанти
2003-2004 йй - К.Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти кафедра мудири
2004-2005 йй - К.Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти кафедра мудири (ўриндошлик асосида)
2004-2005 йй -Ўзбекистон тасвирий санъат галереяси директори ўринбосари
2004-2005 йй -К.Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти профессори (ўриндошлик асосида)
2005-2008 йй - Ўзбекистон Бадиий Академияси Бош илмий котиби
2008-2008 йй -Ёшлар ижод саройи директори ўринбосари (ўриндошлик асосида)
2008-2017 йй -Ўзбекистон Тасвирий санъат галереяси директори ўринбосари
2017 y. - ҳ.в. -Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири ўринбосари сифатида фаолият олиб бормоқда.

Ҳурматли Камола Акилова!
Сизнинг энг муҳим соҳа – маданият ривожига қўшаётган ҳиссангиз, янгидан янги ғояларингиз, профессионаллик, фидоийлик ва қатъиятингиз чексиз ҳурматимизга сазовор. Йирик маданий лойиҳаларни амалга оширишдаги фаоллигингиз эса Ўзбекистон номининг хорижий давлатларда танилишига ҳам хизмат қилмоқда.

Тилагимиз барча орзу-истакларингиз рўёбга чиқсин. Янада янги лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириш бахтига муяссар бўлинг.
Чексиз илҳом, маънавий уйғунлик, яқинлар севгиси ва қўллаб-қувватлаши ҳамиша давомий бўлсин!

Ҳурмат билан Маданият вазирлиги жамоаси!

https://t.iss.one/madaniyatvazirligi
Бугун Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Назарбеков Озодбек Ахмадович таваллуд топган кун.

О.Назарбеков 1974 йил 7 май куни Андижон вилояти Шаҳрихон туманида туғилган.

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти, "Элу-юрт ҳурмати" ордени соҳиби О.Назарбеков
2002-2008 йй - Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлар Ашула ва рақс ансамбли хонандаси
2007-2011 йй - Ўзбекистон давлат санъат институти талабаси
2008-2017 йй- Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари қўмитаси қошидаги Ашула ва рақс ансамбли хонандаси
2017-2020 йй - Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг биринчи ўринбосари
2020 йил 23 январдан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири сифатида фаолият олиб бормоқда.

Ҳурматли Озодбек Ахмадович!
Қисқа муддат ичида сиз бошқараётган Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги олдига қўйилган мақсад ва вазифаларни аъло даражада бажармоқда деб бемалол айта оламиз.
Айниқса, бугунги мураккаб жараёнларда кўпчиликка ўрнак бўлиб, нафақат қўл остингиздаги ходимлар, балки юзлаб саховатпешаларни бирлаштириб, оғир аҳволда қолган эҳтиёжмандларни қўллаб-қувватлашга бел боғлаганингиз таҳсинга лойиқ. Ҳатто, карантин кунлари ҳам барчамизга маданият ва санъатнинг инсонлар ҳаётида қанчалик муҳим ўрин тутишини, бу соҳа ривожини узлуксиз таъминлаш зарурлигини англатиб турдингиз.

Маданият соҳасида сиздек янги фикр ва ғояларни инобатга олувчи, ҳақиқий иқтидорларни қўллаб-қувватловчи, зиммасига юкланган вазифаларни ўз вақтида, муваффақиятли бажаришга масъулият ва ҳалоллик билан ёндашувчи раҳбарларнинг борлиги ёрқин келажагимиз кафолатидир.

Сизга мислсиз ҳаётий қувват тилаш билан бирга мустаҳкам соғлиқ, тинчлик-хотиржамлик, фаровонлик ҳам ёр бўлсин деб қоламиз. Ҳар куни эртанги кунга бўлган ишончингиз ортиб, ютуқларингиз бардавом бўлсин!

Ҳурмат билан Маданият вазирлиги жамоаси!
ДИҚҚАТ: “ОИЛА – МУҚАДДАС” ОНЛАЙН ТАНЛОВИДА ФАОЛ ИШТИРОК ЭТИНГ!

15 май – Халқаро оила куни муносабати билан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги жорий йилнинг 10-15 май кунлари “Оила – муқаддас” шиори остида “Энг яхши оилавий видеоролик” онлайн-танловини эълон қилади.

Танловда иштирок этиш учун сиз оила аъзоларингиз иштирокида қисқа видеоролик тайёрлашингиз ва #oilamfaxrim ва #oilamuqaddas хэштеглари остида Facebook ёки Instagram саҳифангизга жойлаштиришингиз ҳамда @Оilafestbot телеграмм-ботига юборишингиз керак.

Давомийлиги 1 дақиқагача бўлган видеороликда оилангиз тарихи, оилангиз барпо этилганига неча йил тўлгани, оилавий сулолангиз анъаналари ва қадриятлари, эришилган ютуқ ва муваффақиятлар, қизиқишлар, орзу-истаклар, келгуси мақсадлар акс этиши, умуман, оилангиз ҳақида бошқаларда ёқимли таассурот уйғота олиши лозим.

Видеороликни баҳолашда сюжетнинг ўзига хослиги, креатив ёндашув, янгича қарашлар ва ғоялар эътиборга олинади.

Телеграм саҳифасида очиқ овоз бериш орқали аниқланган ғолиблар ноутбук, нетбук, планшет ва бошқа 100 дан ортик эсдалик совғалар билан тақдирланадилар.

Танловда қатнашинг ва ғолиблар сафидан ўрин эгалланг!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Танлов видеоролигидан намуна
Бухоро вилоят маданият бошқармасида БМСМ ва БИСМ раҳбарлари учун ташкил этилган навбатдаги онлайн метод кенгашида “БМСМларнинг онлайн режимида бошқарув услублари хамда мутахасислик дарс жараёнлари “ мавзусида ўқув- амалий семинари бўлиб ўтди.

Когон шаҳар 2-сон БМСМ раҳбари Л.Якубованинг (иш тажрибасидан) “БМСМларни онлайн режимида маъмурий бошқариш услублари “ мавзусидаги марузаси тингланди, кейинги этапда БМСМ раҳбари Л.Якубованинг қисқартирилган шаклдаги Анъанавий хонандалик ва анъанавий ижрочилик ( дутор синфи ) йўналишида онлайн режимидаги ўқитувчи ва ўқувчининг бевосита мулоқоти асосидаги мутахассислик очиқ дарси барча иштирокчиларга ҳавола этилди.

Cеминар тахлил ва ўзаро тажриба алмашувлар билан якунланди.

https://t.iss.one/madaniyatvazirligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғона вилояти, Тошлоқ тумани 22-сонли БМСМ ўқувчиси, ажойиб истеъдод соҳибаси Полатова Мубинахон ижросида "Доғман".

#Biz_koronavirusni_yengamiz
#vahimasizkarantin

@madaniyatvazirligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Рамазон_туҳфаси
ПРЕМЬЕРА

Сирдарё вилояти мусиқали драма театри ижодкорларидан "Рамазон келди" таронаси.

@madaniyatvazirligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#хотира

Наманган вилояти мусиқали драма театри.
9 май "Хотира ва қадрлаш куни"га бағишланади.
СИЗ ҲАМИША ЁДИМИЗДАСИЗ.

@madaniyatvazirligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#9_май
#Хотира_ва_қадрлаш_куни
 
НАВОИЙ ШАҲАР МАДАНИЯТ БЎЛИМИ БАДИИЙ РАҲБАРИ НИЛУФАР ТАШБАЕВА ИЖРОСИДА 9 - МАЙ “ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ“ КУНИГА БАҒИШЛАБ
“КАТЮША“

@madaniyatvazirligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Уйда_қолинг

Миробод тумани маданият бўлими ходимлари барчани 9 май "Хотира ва қадрлаш куни" билан қутлайди. Ушбу ролик барча уруш қатнашчиларига бағишланади.

@madaniyatvazirligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Уйда_қолинг

Нафиса Фармонова - Юнус Ражабий номидаги мақом ансамбли хонандаси

@madaniyatvazirligi
Madaniyat.uz I Rasmiy kanal
Video
В.Успенский номидаги РИМАЛ нинг жўрнавозлари лицейнинг энг ажралмас қисми ҳисобланишади. Жўрнавозлар ёрдамида ўқувчилар билан ўтиладиган дарслар сифатли ҳамда юқори профессионал даражада ўтади. Карантин шароитидаги қийинчиликларга қарамай жўрнавозлар ўз вазифаларини аъло даражада уддалашмоқда. Асарларни етишмай қолганларини ўқувчилар жўнатган расмлар, электрон ноталар орқали хаттоки мобил телефонлардан кўриб туриб чалиб аудио ва видеоёзувлар ёзиб масофавий дарсларни амалга оширишмоқда. Лицейнинг ушбу меҳнатсевар бўлими томонидан тайёрланган ноодатий роликда карантин шароитида таълим сифатини тушиб кетмаслиги учун қандай ишлар амалга оширилаётганини гувоҳи бўлишингиз мумкин.

@madaniyatvazirligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#хотира

Сурхондарё вилояти қўғирчоқ театри артисти Нормуродова Шахноза.
9 май "Хотира ва қадрлаш" кунига бағишланади.

@madaniyatvazirligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#хотира

Қашқадарё вилояти мусиқали драма театри актёри Бобоёр Йўлдошевдан Улуғ ватан урушининг 75 йиллигига бағишланган шеър.

@madaniyatvazirligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#хотира

Қўқон шаҳар мусиқали драма театри актрисаси, Ўзбекистон халқ артисти Шафоатхон Рахматуллаева.

Скрипкада театр созандаси
Санъатжон Сиддиқов.

#жонли_ижро

@madaniyatvazirligi