Madaniyat.uz I Rasmiy kanal
10.4K subscribers
31.2K photos
6.15K videos
77 files
12.5K links
📢 Madaniyat vazirligi rasmiy sahifasi

📍 Manzil: Toshkent, Amir Temur ko‘chasi, 107b

🌐 Veb-sayt: https://gov.uz/madaniyat

📞 Telefon: (55) 502 33 75

📨 Email: [email protected]

📲 instagram.com/madaniyatvazirligi

📲 facebook.com/madaniyatvazir
Download Telegram
​​ДИҚҚАТ ИЖТИМОИЙ АКЦИЯ!
Озодбек Назарбековнинг сўровларига жавоб беринг ва эсдалик совғани қўлга киритинг!


Илк бор машҳур ўзбек сиёсатчилари, маданият ходимлари, вазирлар, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирокида ижтимоий акция ўтказилади. Мутасаддилар коронавирус пандемиясига қарши курашишга ўз ҳиссасини қўшишни исташмоқда.

Шу боис улар халққа интеллектуал савол билан юзланиб, қизиқишлари ҳақида сўрайди.

Сўровномага тўғри жавоб топганларнинг суратлари эълон қилинади ва эсдалик совғалар билан тақдирланади.

Шу кунларда сиз уйда қолинг, кунингизни мароқли ўтказинг, саволларга жавоб изланг, топинг ва танилинг!

Ҳали бундай мутасаддилар, арбоблар, таниқли шахслар билан интеллектуал ўйинда қатнашмаганингиз аниқ. Шундай экан имкониятдан фойдаланинг. Топқирлигингизни бутун халқ кўрсин.
#Biz_koronavirusni_yengamiz #Biz_barcha_tavsiyalarga_amal_qilamiz шиорлари остидаги ижтимоий акциямизга қўшилинг.

Лойиҳанинг илк қатнашчиси — Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири ва Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Озодбек Назарбеков бўлади.

Саволлар бугун, 23 март куни соат 19:30 да COVID-19ni yengamiz телеграм каналида
эълон қилинади.

Акциянинг мақсади бугунги мураккаб шароитда аҳолини бирдамликка чақириш, ваҳимага берилмаслик ва вақтни мароқли ўтказишдан иборатдир. Уйда қолиб, машҳур инсонларнинг саволларига жавоб топиб, шахсий эсдалик совғаларни қўлга киритинг!

Савол эгаси, вазир, сенатор, депутат балки элчи бўлиши мумкин. Уларнинг шахсий эсдалик совғаларини қабул қилиб олишни истасангиз COVID-19ni yengamiz телеграм каналига қўшилинг. Саволни кутинг, тўғри жавобни йўлланг. Вақтингизни мазмунли ўтказинг.


УЙДА ЎТИРИБ ЎЗ ИҚТИДОРИНГИЗНИ НАМОЁН ҚИЛИНГ ВА ТАНИЛИНГ!!!

Бизни кузатиб боринг👇
@madaniyatvazirligi
@covid19niyengamiz

#Biz_koronavirusni_yengamiz
#Biz_barcha_tavsiyalarga_amal_qilamiz
#Uyda_qolib_iqtidoringni_namоyon_qil
​​​​ДИҚҚАТ! ИЖТИМОИЙ АКЦИЯ САВОЛЛАРИ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ

Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Озодбек Назарбековнинг саволларига жавоб йўлланг ва эсдалик совғани қўлга киритинг!

1. 1842 йилда Бухоро амири Амир Насруллохон томонидан қатл этилган икки нафар жосус кимлар эди?

2. ​"...Шу яқин кунларга қадар бизнинг халқ турмушдан йироқ афсоналарнигина ўқиб кифояланар эди. Шу афсоналар ўрнини босарли бирон каттароқ реалистик асар яратишга ният қилган эдим. Қувониб айтаманки, ниятимда янглишмадим...​" Шу сўзлар муаллифини топиб, асар ҳақида маълумот беринг...

3. Жаҳон цивилизацияси тараққиётига муносиб ҳисса қўшган улуғ аждодларимиз номларини европаликлар ўз тилларига мослаб: Ибн Синони Авиценна, Ал-Фарғонийни Алфраганус каби номлар билан атаганлар. Ватандошимиз Абу Райҳон Беруний европаликлар томонидан қандай ном билан аталган?

4. Айни дамда уйда нималар билан бандсиз?.. (Ҳар ким ўз хоҳишига кўра оилавий машғулот ҳақидаги фотоларни: китоб мутоаласи, кино кўриш, турли ўйинлар, хонадондаги юмушлар, рассомлар суратлар чизаётгани, умуман ижод намуналаридан видео, фото, ёзма намуналардан юбориши мумкин.)​

Саволнинг жавобларини қуйидаги манзилга юборинг👇
@uz_covid

Ижтимоий акция давом этади!
Илк бор машҳур ўзбек сиёсатчилари, маданият ходимлари, вазирлар, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирокида ижтимоий акция ўтказилади. Мутасаддилар коронавирус пандемиясига қарши курашишга ўз ҳиссасини қўшишни исташмоқда.

Шу боис улар халққа интеллектуал савол билан юзланиб, қизиқишлари ҳақида сўрайди.

Сўровномага тўғри жавоб топганларнинг суратлари эълон қилинади ва эсдалик совғалар билан тақдирланади.

Шу кунларда сиз уйда қолинг, кунингизни мароқли ўтказинг, саволларга жавоб изланг, топинг ва танилинг!


Бизни кузатиб боринг👇
@covid19niyengamiz

#Biz_koronavirusni_yengamiz
#Biz_barcha_tavsiyalarga_amal_qilamiz
#Uyda_qolib_iqtidoringni_namоyon_qil
​​ИЖТИМОИЙ АКЦИЯ: УЙДА ҚОЛИНГ, Ўзбекистон халқ артисти Мирза АЗИЗОВ саволларига жавоб йўлланг!

Уйдан чиқмаган ҳолда ўз иқтидорингизни намоён қилинг. Саволларга тўғри жавоб йўлланг ва эсдалик совғаларига эга бўлинг.

Вазирлар, сиёсатчи ва амалдорлар, маданият ходимлари сизнинг вақтингизни мазмунли ва самарали ўтишига ўз ҳиссасини қўшмоқда.


Навбатдаги савол эгаси Ўзбекистон халқ артисти Мирза АЗИЗОВ.

1-савол. Кореядаги буддавийлик ибодатхоналари томига балиқ шаклидаги унча катта бўлмаган қўнғироқларни илиб қўйиш одатга айланган. Чунки улар балиқни ёвуз руҳлардан энг яхши ҳимоячи, деб ҳисоблашади.
Нега улар айнан балиқни ёвуз руҳлардан энг яхши ҳимоячи, ҳимоя қилувчи деб билишади?

2-САВОЛ. Ўзбек тилининг изоҳли луғатида қайд этилишича, бу сўз арабчада “билим, фан; маълумот; танишиш” деган маъноларни англатади. У фикрдан ўзиб кетадиган ва шубҳага заррача асос қолдирмайдиган илмдир. Бугунги кунда Ўзбекистонда ушбу сўз билан номланган газета фаолият кўрсатмоқда. Жорий йилда бу сўзни айниқса кўп қўлламоқдамиз. Мазкур сўз хотин-қизлар исми ҳам ҳисобланади.
Гап қайси сўз ҳақида кетмоқда?

3-САВОЛ. Биринчи космонавт Юрий Гагарин: «Фазога учишни тайёрлашда ва амалга оширишда бевосита турли миллат вакиллари қатнашдилар. Инсоннинг бепоён коинотга учиш шароитини ўрганаётган ва бу парвознинг бехатарлигини таъминлаётган олим ва шифокорлар орасида ЎЗБЕК ХАЛҚИНИНГ АЖОЙИБ ФАРЗАНДИ, СЕРҚУЁШ ЎЗБЕКИСТОНДА ТУҒИЛИБ ЎСГАН ТАЖРИБАЛИ ШИФОКОР, уруш қатнашчиси истеъдодли олим ... ҳам бор эди», деган эди.
Гагариннинг ушбу сўзлари қайси ўзбек шифокорига бағишланган?

САВОЛЛАРНИНГ ЖАВОБИНИ ҚУЙИДАГИ МАНЗИЛГА ЮБОРИНГ
👉 @UZ_COVID 👈

#Biz_koronavirusni_yengamiz
#Biz_barcha_tavsiyalarga_amal_qilamiz
#Uyda_qolib_iqtidoringni_namоyon_qil

https://t.iss.one/madaniyatvazirligi