Madaniyat.uz I Rasmiy kanal
Photo
“ЯШИЛ МАКОН” ДОИРАСИДА БАРПО ЭТИЛАЁТГАН БОҒЛАР
Маълумки, Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан эълон қилинган «Яшил макон» умуммиллий ҳаракати доирасида йилига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш, шу орқали шаҳарлардаги яшил майдонларни амалдаги 8 фоиздан 30 фоизга ошириш режаси маълум қилинган эди.
Шу асосда, республикамизда экотизимни барқарорлаштириш мақсадида 2 ноябрдан 10 декабргача бўлган муддатда дарахт экиш бўйича бошланган «долзарб 40 кунлик» доирасида Андижон вилоятида ҳам самарали ишлар ташкил этилмоқда.
Хусусан, Андижон вилояти Маданият бошқармаси ҳамда тизим ташкилотлари ходимлари Янги Андижонда эко акцияда иштирок этди.
— Президентимизнинг ушбу ташаббусини қўллаб-қувватлаган ҳолда бугун эрта тонгдан турли хилдаги дарахт кўчатларини ўтказдик, — дейди вилоят Маданият бошқармаси бошлиғи Марҳабо Саттарова. — Куни кеча юртимизда кузатилган чанг-ғуборли об-ҳаводан сўнг бу умуммиллий ҳаракат келажак учун бугундан қайғуриш эканлигини тушундик.
Дарҳақиқат, бутун республикамиз бўйлаб юртдошларимизнинг бу борадаги фаолликларини кўришимиз мумкин.
Madaniyat.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

ИЖОДИЙ САФАР ДАВОМИДА...
Хабар берганимиздек, Қозоғистон Республикасида ижодий сафарда бўлиб турган Каттақўрғон шаҳар драма театри ижодий жамоаси Шымкент ўзбек драма театрида "Имом ал-Бухорий" спектаклини намойиш этди.
Алломанинг ҳаёти ҳақида ҳикоя қилибгина қолмай, ўша давр руҳиятини очиб берган мазкур саҳна асари томошабинларнинг давомли олқишларига сазовор бўлди.
Спектаклдан сўнг, Каттақўрғон шаҳар драма театри ижодкорлари Шымкент ўзбек драма театри маъмурияти томонидан "Фахрий ёрлик" ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Хусусан, Каттақўрғон шаҳар драма театри директори Ботир Тугалов ҳамда театр актрисаси Гулбаҳор Мамедовалар Қозоғистон ўзбеклари этномаданият жамоат бирлашмасининг "Дўстлик" ҳамжамияти томонидан "Дўстлик" медали билан тақдирланди.
Ўз ўрнида, Б.Тугалов Самарқанд вилояти ҳокимлиги Маданият бошқармаси бошлиғи Х.Муҳаммадиев ва Каттақўрғон шаҳар ҳокими, сенатор Г.Алимовалар томонидан билдирилган "Ташаккурнома"ларни мезбон театр раҳбарига етказди.
Ўйлаймизки, бу каби ижодий сафарлар нафақат икки давлатнинг маданий алоқалари ривожланишига балки, қардошлик муносабатларининг ҳам мустаҳкамланишига хизмат қилади.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбек миллий оммавий саҳна рақсларининг асосчиси, "Баҳор"нинг "онаси", Мукаррамахоним Турғунбоева ҳаёт лаҳзалари ....
Madaniyat.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Madaniyat.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Forwarded from UzDK REKTORining rasmiy kanali
Sizlarni ertaga, 9-noyabr kuni soat 18:30 da O'zbekiston davlat konservatoriyasining Organ zalida o'tkaziladigan Fabio Andreottining yakkaxon konsertiga taklif qilamiz. Kirish erkin.
_
Завтра, 9 ноября в 18:30, приглашаем вас в Органный зал Государственной консерватории Узбекистана на сольный концерт Фабио Андреотти.
Вход свободный.

ТЕАТР ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛИБ, ДАРАХТ ЭКИЛДИ
Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Ахмедов Андижон вилоятида бўлиб, вилоят Маданият бошқармаси тизимида фаолият юритаётган Қўғирчоқ театри фаолиятини кўздан кечирди.
Сўнг, биргаликда Республика миқёсида ўтказилаётган "Яшил макон" умуммиллий ҳаракати доирасида театр ҳудудида янги барпо этилаётган Эко майдонга манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди.
Мазкур жараён якунида Қўғирчоқ театри жамоаси томонидан саҳналаштирилган янги — "Қуён энди қўрқмайди" номли саҳна асари тақдим этилди.
Томошадан сўнг, Б.Аҳмедов театр фаолияти юзасидан ижодкорлар билан суҳбатлашди.
Суҳбат давомида соҳани ривожлантириш, театр томошабинлари қамровини кенгайтириш юзасидан ўз таклиф ва тавсияларини билдирилди.