Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Театр Арбоблари уюшмаси
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
1-декабрь — Қарақалпақ тилине мәмлекетлик тил бийлиги берилген күн!
Ана менен байланыса келетуғын санаўлы сөзлер қатарынан орын алған ана тилимизге мәмлекетлик тил бийлиги берилгенине бүгин саррас 31 жыл толды.
Солай екен, Бердақ атындағы Қарақалпақ мәмлекетлик музыкалы академиялық театры жәмәәти атынан бүгинги байрам менен гүллән халқымызды қутлықлаймыз.
@KRteatr

Буюк алломалар музейида сақланаётган ноёб асар
📜 “Мирсод-ул ибод” тасаввуфга оид қўлёзма асар бўлиб, шайх Нажмиддин Кубронинг шогирди, машҳур тасаввуф олими Нажмиддин Розий қаламига мансуб. 13 асрда ёзилган асарнинг тўлиқ номи "Мирсад ал-ибад мин ал-мабдаъ ила-л-ма ианад" (Қулларнинг умрининг бошидан охиригача кузатуви). Асар форс тилида бўлиб, муаллиф уни Салжуқ ҳукмдори Алоуддин Кайкубад (1219-1236) га ҳадя сифатида ёзган.
📖 Ушбу асар дин йўлининг тамойиллари ва инсон қалбини тарбиялашга бағишланган. У насрий услубда ёзилган бўлиб, 5 боб ва 40 бўлимдан иборат. Ҳар бир боб ва ҳар бир бўлим Қуръони Карим суралари ва ҳадислар билан бошланади. Асарнинг биринчи боби ушбу китобнинг яратилиш тарихига бағишланган.
❇️ Ушбу нодир асарнинг 15 асрда кўчирилган нусҳаси айни кунда Қўқон давлат музей – қўриқхонаси филиали Буюк алломалар музейида сақланмоқда.
#меросни_асранг
#маданият_вазирлиги
Madaniyat.uz | Facebook | Instagram |

⚡️ Миллий мусиқа санъатимизнинг забардаст вакиллари ҳаёти ва ижоди ҳақида мақолалар ёзиб, уларни рус ва инглиз тилларига ўгириб Википедияга жойлаш учун ажойиб ташаббус бошланди.
❇️ Агар сизда ҳам ушбу эзгу ҳаракатга ҳисса қўшиш истаги уйғонган бўлса, бу ердаги маълумотлар билан танишиб чиқишингиз мумкин. Яқин кунларда ушбу хайрли ташаббус ҳақида батафсил маълумот берамиз.
📝 Ўзбек миллий санъати учун мақолалар ёзамиз ва уни бутун дунёга кенгроқ ёямиз!
#маданият_вазирлиги
#меросни_асранг
Madaniyat.uz | Facebook | Instagram |
❇️ Агар сизда ҳам ушбу эзгу ҳаракатга ҳисса қўшиш истаги уйғонган бўлса, бу ердаги маълумотлар билан танишиб чиқишингиз мумкин. Яқин кунларда ушбу хайрли ташаббус ҳақида батафсил маълумот берамиз.
📝 Ўзбек миллий санъати учун мақолалар ёзамиз ва уни бутун дунёга кенгроқ ёямиз!
#маданият_вазирлиги
#меросни_асранг
Madaniyat.uz | Facebook | Instagram |
Тошкент Сиэтл дўстлик жамияти билан ҳамкорликда ZOOM дастури орқали тўғридан – тўғри онлайн концерт бўлиб ўтди. https://telegra.ph/Toshkent-Sietl-d%D1%9Estlik-zhamiyati-bilan-%D2%B3amkorlikda-ZOOM-dasturi-or%D2%9Bali-t%D1%9E%D2%93ridan--t%D1%9E%D2%93ri-onlajn-koncert-b%D1%9Elib-%D1%9Etdi-11-30
Telegraph
Тошкент Сиетл дўстлик жамияти билан ҳамкорликда ZOOM дастури орқали тўғридан – тўғри онлайн концерт бўлиб ўтди.
Ўзбек миллий қўшиқ ва рақс санъатининг “Бухорча ва Мавриги” йўналишини кенг тарғибот қилиш мақсадида Тошкент Сиэтл дўстлик жамияти билан ҳамкорликда жорий йилнинг 29 ноябрь куни "Бухорча ва Мавриги тароналари дунё нигоҳида" халқаро онлайн конференция бўлиб…
#Хушхабар
Вилоятларда қўғирчоқ ва мусиқали драма театрлари ташкил этилади.
🎭 Вазирлар Маҳкамасининг «Республикада айрим давлат театрлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Қарорга биноан Маданият вазирлиги, Навоий, Тошкент, Наманган ва Сирдарё вилоятлари ҳокимликларининг таклифига кўра, Навоий ва Тошкент вилоятларида қўғирчоқ ва мусиқали драма театрлари, Наманган ва Сирдарё вилоятларида қўғирчоқ театрлари фаолияти ташкил этилади.
🏛 Театрлар соҳадаги малакали мутахассисларни жалб қилган ҳолда, илғор хорижий тажриба ва техник ечимлар ҳамда замонавий шаҳарсозлик тамойилларидан келиб чиқиб қурилади.
❇️ Шунингдек, қарорга кўра, 2021-2022 ўқув йилидан бошлаб, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида “Қўғирчоқ ясаш технологияси” ихтисослиги бўйича, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомчилик ва дизайн институтида эса “Қўғирчоқ театри рассоми” ихтисослиги бўйича таълим йўналишлари очилиши кутилмоқда.

Дунёда яратилган кичик ҳажмли китоблар ҳақида кўп ўқиганмиз. Уларнинг баъзилари кичиклиги бўйича Гиннес рекордлар китобига киритилган, хатто. Ана шундай митти китоблар бизда ҳам борлиги ҳақида билармидингиз?
📖 Шаҳрисабз давлат музей қўриқхонаси фондида ана шундай ноёб китоблардан бири - Қуръони Каримнинг митти нусҳаси сақланади. Музейга Шаҳрисабз шаҳридаги Зингирон маҳалласида яшовчи Тўраев Боқибобо томонидан тақдим қилинган бу ноёб китоб XIX асрга тегишли бўлиб, Қозон шаҳрида типография усулида нашр этилган. Унинг узунлиги 3 см, эни 2 см, қалинлиги эса 1 смни ташкил этади.
❗️Тассавур қилишингиз учун айтиб ўтамизки, оддий гугурт қутисига ушбу китобнинг икки донасини сиғдириш мумкин.
❇️ Ушбу Қуръони Карим китоби 815 бетдан иборат бўлиб, унинг тўғрилигини тасдиқловчи 17 та имом хатибнинг муҳри мавжуд. Бу китобни ўқиш учун махсус лупадан фойдаланилади.

⚡️ Театр ва кино оламида ўз ўрнига, дастхатига эга ижодкор, Ўзбек Миллий Академик драма театри актёри, “Шуҳрат” медали соҳиби Толиб Мўминов "Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артист" унвони билан тақдирланди.
Маданият вазирлиги халқимизнинг севимли актёри Толиб Мўминовни ушбу юксак унвон билан табриклаб, ижодкорга соғлик-саломатлик ва ижодий фаолиятида улкан зафарлар тилайди.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Асрларнинг асраганлари (2-қисм)
🕌 Бухоро шаҳридаги Арк қўрғони ҳақида сиз билган ва билмаган қизиқарли маълумотлар, ривоят ва афсоналар ҳақида сўзлаймиз!
Лойиҳа муаллифи: Шерали Жўраев,
Бухоро давлат музей-қўриқхонаси Санъат ва этнография илмий бўлим мудири
Матнни журналист Гулмира Нажмиддинова ўқиган.
#маданият_вазирлиги
#меросниасранг
#БухараМузей
Madaniyat.uz | Facebook | Instagram | YouTube
🕌 Бухоро шаҳридаги Арк қўрғони ҳақида сиз билган ва билмаган қизиқарли маълумотлар, ривоят ва афсоналар ҳақида сўзлаймиз!
Лойиҳа муаллифи: Шерали Жўраев,
Бухоро давлат музей-қўриқхонаси Санъат ва этнография илмий бўлим мудири
Матнни журналист Гулмира Нажмиддинова ўқиган.
#маданият_вазирлиги
#меросниасранг
#БухараМузей
Madaniyat.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сизнингча, Маданият вазирлиги тизимидаги қайси йўналиш фаолияти кўпроқ ислоҳга муҳтож?
Anonymous Poll
16%
Театрлар фаолияти
21%
Цирклар фаолияти
5%
Маданий ёдгорликлар билан боғлиқ фаолият
5%
Музейлар фаолияти
4%
Кўзи ожизлар кутубхоналари фаолияти
20%
Маданият марказлари фаолияти
4%
Истироҳат ва ҳайвонот боғлари, хиёбонлар фаолияти
7%
Концерт-томоша фаолияти
17%
Маданият соҳасига доир таълим йўналишлари фаолияти
“Байрам” панноси
Зардўзлик санъати амалий санъатнинг ўзига хос, бежирим ва жозибадор турларидан бири ҳисобланади. Ушбу санъатнинг маркази Бухоро бўлиб, Бухоро амирлиги қадимдан ўзининг зардўзлиги билан дунёга машҳур бўлган.
❇️ "Байрам" панноси 1958 йилда "зардўзи-гулдўзи" услубида тикилган. Асоси тўқ қизил бахмалдан бўлиб, безакларига зар ва кумуш иплар ишлатилган. Юзасида пахта теримидан сўнгги “ҳосилдорлик байрами” ни нишонлаш саҳнаси тасвирланган.
🏛 Ушбу паннони Ўзбекистон амалий санъат ва хунармандчилик тарихи давлат музейида учратишингиз мумкин.
🔸 Шунингдек, бу ердаги аждодларимиз уй-рўзғор ишларида фойдаланган турли буюмлар, дунёнинг энг машҳур дизайнерлари хавас қилар даражада бежирим тикилган либослар, қимматбаҳо тақинчоқлар ва бошқа жойда учратмайдиган кўплаб бетакрор буюмларни томоша қилиб, мозийга қайтгандек бўласиз.
Музейга ташриф буюринг ва ўзинггизга учун янги олам сирларини очиш имконини беринг.
#маданият_вазирлиги
#меросни_асранг
Madaniyat.uz | Facebook | Instagram

Forwarded from Ozodbek Nazarbekov
3 декабр — “Халқаро ногиронлар куни”
Меҳр - мурувват кўрсатиш-инсонийликдан дарак
Тақдир битиги ҳар бир инсонни ўз йўриғидан юришга мажбур этади. Ҳаётда тўрт мучаси соғ кишилар ҳам, имконияти чекланган, қалби ўксик, аммо юраги дарё инсонлар ҳам тириклик неъматларидан умидвор яшайди. Инсон доим ўзидан кучсиз, эътиборга муҳтожларга ёрдам қўлини чўзиши, меҳр кўрсатиши билан инсондир. 1992 йилда БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 3 декабрни ”Халқаро ногиронлар куни” сифатида нишонлашга қарор қилингани ҳам шу мақсадга йўналтирилган.
Бизнинг саховатпеша халқимиз ҳам азал-азалдан мурувватли, бағрикенглиги билан ном чиқарган. Бундай хайрли ишлар давлатимиз раҳбари бошчилигида қатор йиллардан буён давом этиб келмоқда.

Бугун, 3 декабр-Халқаро ногиронлар кунида шу фазилатларимиз янада ёрқинроқ кўзга ташланаётганидан мамнунмиз. Бу санани ҳар бир соҳа вакиллари алоҳида эътибор билан нишонлаётгани шубҳасиз. Хусусан маданият тизими ходимлари ҳам бугун шундай эҳтиёжманд кишилар, болажонларнинг кўнглини кўтариш, хурсанд қилиш ниятида ташкил этилаётган тадбирларда фаол иштирок этишяпти. Бу билан уларнинг ўзлари ҳам маънан улуғликка эришаётгани аниқ. Фурсатдан фойдаланиб, бугунги кун эгаларига “ Биз ҳамиша Сизлар билан биргамиз, сизнинг ёруғ нигоҳингиз, шахдам қадамларингизмиз, доимо соғ-омон бўлинг” деймиз.
Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Озодбек Назарбеков

🎨 Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ёш рассомлар ўртасида бўлиб ўтган халқаро онлайн кўрик танловида Шаҳрисабз шаҳар 2-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби Таъсвирий ва амалий санъат бўлими ўқувчилари Азиза Баратова ва Асилабону Тўраевалар иштирок этиб, фахрли 1-ўринни эгаллади ва диплом билан тақдирланишди.
Ёш рассомларнинг ўкитувчиси Мохидил Fайратова ҳам ўқувчилари танловда ғолиб бўлгани учун танловнинг махсус дипломига эга бўлди.
@madaniyatvazirligi