Madaniyat.uz I Rasmiy kanal
10.3K subscribers
31K photos
6.06K videos
77 files
12.4K links
📢 Madaniyat vazirligi rasmiy sahifasi

📍 Manzil: Toshkent, Amir Temur ko‘chasi, 107b

🌐 Veb-sayt: https://gov.uz/madaniyat

📞 Telefon: (55) 502 33 75

📨 Email: [email protected]

📲 instagram.com/madaniyatvazirligi

📲 facebook.com/madaniyatvazir
Download Telegram
#онлайн

Айни дамда Маданият вазири Озодбек Назарбеков ижодий имтиҳон жараёнлари билан танишмоқда.

Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти жорий йилдан бошлаб ўз фаолиятини бошлайди. Шу муносабат билан бўлажак мақом ижрочилари мазкур олий ўқув юртига кириш учун касбий (ижодий) имтиҳон топширмоқдалар.

Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Озодбек Назарбеков имтиҳон ўтказиш учун белгиланган объектларда санитария-гигиена қоидаларига тўлиқ риоя этилиши, кузатув камералари ўрнатилганлиги ва имтиҳонларнинг шаффоф, ошкора ва адолатли ўтказилаётганлиги билан танишиш мақсадида институтга ташриф буюрди.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
https://t.iss.one/madaniyatvazirligi
#онлайн

О.Назарбеков имтиҳон комиссияси аъзоларига жараённи одилона баҳолаш лозимлигини таъкидлади:

- Мусиқий саводхонлиги бўлган ҳақиқий иқтидор эгаларини танлаб олиш мақсадга мувофиқ. Чунки, биз сўнгги 4-5 йил муддат ичида ўзбек мақом санъатини чуқур ўрганиб, ўзига хос ижро мактаблари ва анъаналарни янги босқичда равнақ топтириш, унинг “олтин фонди”ни яратиш ва бойитиш, халқаро нуфузини ошириш ва кенг тарғиб қилишда ўз ҳиссасини қўша оладиган мақомшунос ва моҳир мақом ижрочиларини тайёрлашимиз лозим,- деди Маданият вазири.

Эслатиб ўтамиз жорий йил мазкур институтда таълим олиш истагини билдирган абитуриентлар сони 448 нафарни ташкил этиб, шундан 74 нафар энг иқтидорлилари олий таълим муассасасига ўқишга қабул қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
https://t.iss.one/madaniyatvazirligi
#онлайн

Айни дамда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигида “Ўзбекистон-ТУРКСОЙ” китобининг онлайн тақдимоти бўлиб ўтмоқда.

Тақдимотда Маданият вазири Озодбек Назарбеков, ТУРКСОЙ Бош котиби Дюсейн Касеинов, Туркия Республикаси Президентининг бош маслаҳатчиси Ялсин Тўпджу, Ўзбекистон Республикасининг Анқарадаги элчиси Алишер Агзамхўджаев, Туркия Республикасининг Тошкентдаги элчиси Меҳмет Сурейё, Ўзбекистон-Туркия парламентлараро дўстлик гуруҳи раиси, Бурсалик депутат Усмон Местен, Туркия Ташқи ишлар вазирлиги маданият дипломатияси бўлим бошлиғининг ўринбосари Эмир Салим Юкселлар иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
https://t.iss.one/madaniyatvazirligi
#онлайн

ТУРКСОЙ Бош котиби Дюсейн Касеинов “ТУРКСОЙ-Ўзбекистон” китобининг чоп этилиши муносабати билан ташкилотнинг барча аъзоларини қутлади.

Унинг таъкидлашича, ушбу нашрда 2020 йилда Хива шарининг Турк дунёси маданияти пойтахти деб эълон қилиниши муносабати билан ўтказилган анжуман ва фестивалларнинг аҳамияти ҳақидаги маълумотларга кенг ўрин берилган.

Шунингдек, туркий халқларнинг буюк шахслари, улуғ мутафаккир Мир Алишер Навоий, ўзбек адабиётининг йирик номоёндаларидан Абдулла Қодирий, янги ўзбек адабиёти вакили, ёзувчи Шукруллонинг турк шеърияти ва санъатига қўшган улкан ҳиссаси ҳақидаги маълумотлар билан бойитилган.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
https://t.iss.one/madaniyatvazirligi
#Онлайн

Маданият вазири О.Назарбеков:

Хабарингиз борки, бугунги кунда президентимиз томонидан очиқ ташқи сиёсат олиб борилмоқда. Буни ТУРКСОЙ билан ҳамкорликда амалга оширилаётган ишлар мисолида ҳам кўриш мумкин.

Турк дунёсининг қадриятлари ва санъатига бефарқ бўлмаган, уни бутун дунёга тарғиб этишда ўзининг муносиб ҳиссасини кўшаётган ТУРКСОЙ вакиллари билан ҳамкорлик қилишдан жуда мамнунмиз.

Аслида, ТУРКСОЙ билан режаларимиз кўп эди. 40 дан ортиқ тадбирлар ўтказиш мақсадимиз бор эди, афсуски дунё халқлари бошига келган бу офат бизнинг режаларимизни барбод қилди. Пандемия якунига етгач, албатта режалаштирган ишларимизнинг барчасини амалга оширамиз.

Бугун тақдим этилаётган “ТУРКСОЙ-Ўзбекистон” китоби эса туркий халқларнинг маданияти ва уни дунё тараққиётида қўшган ҳиссасини ўзида акс эттирган ноёб асарларидан бири бўлади деб ўйлаймиз.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
https://t.iss.one/madaniyatvazirligi
#онлайн

Тақдимот давомда Ўзбекистон Республикасининг Анқарадаги элчиси Алишер Агзамхўджаев сўзга чиқиб ушбу китобда ўзбек миллий урф-одатлари, анъаналари ва қадриятлари ҳақида ҳикоя қилувчи мақолалар ўрин эгаллаганлигини алоҳида қайд этди. Унинг айтишича, китобни ўзбек тилига таржима қилишда Туркия олийгоҳларида таҳсил олаётган ўзбек талабаларининг ҳиссаси катта бўлган.

Видеомулоқот давомида Эркин Воҳидовнинг “Ўзбегим” қасидаси ёдга олинди. Барча туркий давлатлар санъат усталари томонидан ижро этилган, Хива шаҳрининг гўзаллиги, санъати, урф одати акс этган Хоразмча тарона билан видеомулоқот якунига етди.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
https://t.iss.one/madaniyatvazirligi
#Онлайн

Жорий йилнинг 5-8 сентябрь кунлари Республика қўғирчоқ театрларининг XII анъанавий кўрик-фестивали ўтказилиши ҳақида хабар берган эдик. Ушбу фестивал олдидан Маданият вазирлигида Матбуот анжумани ташкил этилди.

Унда Маданият вазирлиги Театр ва цирк санъатини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Муқаддас Ахметжанова, Ўзбекистон Республикаси Театр арбоблари уюшмаси, Фестивал ҳайъат аъзолари ҳамда Республика Қўғирчоқ театрлари раҳбарлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
https://t.iss.one/madaniyatvazirligi
#Онлайн

Муқаддас Ахметжанова:

Бу йилги фестиваль тарихида илк бора онлайн тарзда ўтказилмоқда. Фестиваль учун танлаб олинган спектакллар ижтимоий тармоқларга жойлаштирилади. Кун охирида эса спектакллар муҳокамаси Zoom дастури орқали ўтказилади.

Алоҳида таъкидлаш лозимки, фестивалнинг нуфузини ошириш, томошабин залларини тўлдириш учун репертуарлар бойитилди, спектаклларнинг тасвирий безакларига алоҳида эътибор қаратилди, театрларнинг моддий техника базаси янгиланиб, спектакллар томошаларининг сифатлилиги оширилди.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
https://t.iss.one/madaniyatvazirligi
#онлайн

Айни дамда Tashkent City Конгресс-холида шижоати билан дунёга танилган саркарда, Чингизхондек ёвга мардонавор қарши чиққан Хоразмшоҳ Жалолиддин Мангубердига бағишланган “Мендирман Жалолиддин” сериалининг тақдимот маросими булиб ўтмоқда.

Тадбирда Ўзбекистон ва Туркия маданият ва санъат арбоблари, Ўзбекистон Республикаси ҳукумати вакиллари, дипломатик корпус вакиллари иштирок этмоқда.

Лойиҳа ташкилотчилари Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, Best organizer МЧЖ. Бош ҳомий Orient Financ Bank. Сериал Туркиянинг “Bozdag film” компанияси томонидан суратга олинган.

Madaniyat.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#онлайн

Айни дамда, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг анъанавий -"Йил танлови-2020" тақдимот маросими бўлиб ўтмоқда.

2020 йилда жамоатчилик ҳамда ОАВ вакиллари томонидан “Энг намунали ҳудуд”, “Энг намунали вазирлик”, “Энг намунали давлат ва жамоат ташкилоти”, “2020 йилнинг энг етакчи банки”, “2020 йилнинг энг етакчи сиёсий партияси”, “Энг намунали туман” каби йўналишлар бўйича 2020 йилнинг энг фаол тизимлари ва шахслари тақдирланмоқда.

Танловда, "Йилнинг энг намунали вазирлиги" номинацияси бўйича Маданият вазирлиги 🥈 2-ўринни эгаллади.

Madaniyat.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ёшлар_дастури
#фестиваль
#онлайн

📡«Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик» ёшлар фестивалидан тўғридан-тўғри эфир. 2021 йил 25 май, 17:08

🎤Оҳангарон тумани ҳокими Абдурасул Абдуллаев билан интервью.

@madaniyatvazirligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#онлайн

Тиббиёт ходимлари кунига бағишланган бадиий кечада, Маданият вазири, Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков шифокорларга бағишланган янги қўшиғини ижро этди.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi