Madaniyat.uz I Rasmiy kanal
10.4K subscribers
31.9K photos
6.27K videos
78 files
12.8K links
📢 Madaniyat vazirligi rasmiy sahifasi

📍 Manzil: Toshkent, Amir Temur ko‘chasi, 107b

🌐 Veb-sayt: https://gov.uz/madaniyat

📞 Telefon: (55) 502 33 75

📨 Email: [email protected]

📲 instagram.com/madaniyatvazirligi

📲 facebook.com/madaniyatvazir
Download Telegram
БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ХОДИМЛАРИ

Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан «Даврнур» базмгоҳида катта байрам тадбири ўтказилди.

Тадбирда Самарқанд вилояти Нарпай тумани ҳокими Шерзод Раҳмонов соҳа вакиллари шу каби тантана иштирокчиларини ушбу байрам билан чин дилдан табриклади.

Шундан сўнг бир қатор илғор фермерлар, қишлоқ хўжалигига алоқадор ташкилотлар вакиллари туман ҳокимлигининг ташаккурномаси ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.

Бундан ташқари, Ўзбекистон фермер деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши томонидан берилган «Намунали томорқачи» кўкрак нишонлари ўз эгаларига топширилди.

Тадбирда эстрада хонандалари ва туман маданият бошқармаси ходимлари иштирок этишди.

Маданият вазирлиги қишлоқ хўжалиги ходимлари куни билан барча деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини муборакбод этади.

Madaniyat.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК ХОДИМЛАРИ КУНИ АНДИЖОНДА КEНГ НИШОНЛАНДИ!

Юртимизда ҳар йили декабрь ойининг ҳар иккинчи якшанбаси Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни сифатида нишонланади. Шу муносабат билан жорий йилнинг 12-декабрь куни Андижон шаҳрида жойлашган "Тошкент премиум" тантаналари саройида Андижон вилоятидаги барча қишлоқ хўжалиги ҳодимлари учун байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда эстрада ҳонандалари ҳамда Ўзбекистон давлат филармонияси Андижон вилояти бўлинмаси ҳонандалари, созандалари ҳамда раққосалари томонидан концерт дастури намойиш этилди. Куй-қўшиқ, аскиялар билан янада файзли ҳолат касб этган тадбир сўнгида байрам иштирокчиларига совға-саломлар топширилди.

Madaniyat.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
ТАЙИНЛОВ

Маданият вазирлиги Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан ҳамкорликда вазирлик марказий аппаратидаги Ижодкор ёшлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи лавозимга ўтказилган очиқ мустақил танлов ғолиби Бадалов Фарход Беркинхўжаевич вазирликнинг тегишли буйруғи билан ушбу лавозимга тайинланди

Фарход Бадалов 1979 йил Паркент туманида туғилган. 2004 йил “Маннон Уйғур” номли Тошкент давлат санъат институтини тамомлаган.
Ҳозирги вақтга қадар “BEST ORGANIZER” масъулияти чекланган жамиятда Кинокартина директори лавозимида фаолият олиб борган.

Маданият вазирлиги Фарход Бадаловга келгуси фаолиятида улкан ютуқлар тилайди.

Madaniyat.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Маҳаллада дув-дув гап» янги ҳафтада янгича давом этади

Барчангизга маълум Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти томонидан Тошкент шаҳридаги барча маҳаллаларда «Маҳаллада дув-дув гап» деб номланган концерт дастури намойиш этилмоқда. Институт ректори, профессор Иброҳим Жўраевич бошчилигидаги ижодий гуруҳ бугун концерт дастурини аҳоли учун янада қизиқарли ва мазмунли ташкил этиш юзасидан тайёргарлик жараёни олиб борди.

«Маҳаллада дув-дув гап» янги ҳафтада янгича руҳда давом этади. Биздан асло узоқлашманг!

Madaniyat.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Туркияда ўтказиладиган Ўзбекистон маданияти кунлари иштирокчиси - ўзбек бахшиси Анқара шаҳрининг гўзаллигидан илҳомланиб терма айтиб турганда...

Madaniyat.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Forwarded from Ozodbek Nazarbekov
МАДАНИЙ УЧРАШУВДА КЕЛГУСИ РЕЖАЛАР МУҲОКАМА ЭТИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Озодбек Назарбеков Туркий дунё Муҳандис ва меъморлар уюшмаси Бош котиби Др. Ильяс Демиржи бошчилигидаги турк делегацияси аъзолари билан учрашди.

Учрашув чоғида турк томони Туркий дунё Муҳандис ва меъморлар уюшмаси томонидан 2021-2022 йилларнинг “Мирзо Улуғбек йили” деб эътироф этилгани боис режалаштирилган маданий тадбирлар хусусида тўхталди.

Шунингдек, 2022 йил 21-22 март кунлари Самарқандда Мирзо Улуғбекнинг таваллуд куни муносабати билан “Мирзо Улуғбекни ёдга олиш йили” биринчи конференциясининг ўтказилиши ҳақида маълум қилинди.

Шу боис, турк делегацияси мазкур ташриф доирасида Самарқандда ҳам бўлиб, конференцияга тайёргарлик жараёнларини муҳокама қилади.

Самимий руҳда бўлиб ўтган учрашув давомида ҳар икки томон учун ҳам соҳа ривожига хизмат қилувчи самарали таклиф ва фикр-мулоҳазалар билдирилди.
ЎЗБЕКИСТОН МАДАНИЯТ КУНЛАРИ ДОИРАСИДАГИ УЧРАШУВ

Айни пайтда Туркияда бўлиб ўтаётган Ўзбекистон маданияти кунлари доирасида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири ўринбосари Олимжон Мирзаев "ТУРКСОЙ" бош котиби ўринбосари Билал Чакиржи билан учрашди.

Анқарада бўлиб ўтган мазкур учрашувда "ТУРКСОЙ"га аъзо давлатларнинг маданий алоқаларини янада мустаҳкамлаш, маданият ва санъатнинг ҳар бир йўналишида ўзаро тажриба алмашишнинг самарали тизимини ишлаб чиқиш каби масалалар муҳокама қилинди.

Madaniyat.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube