Madaniyat.uz I Rasmiy kanal
10.4K subscribers
31.7K photos
6.23K videos
78 files
12.7K links
📢 Madaniyat vazirligi rasmiy sahifasi

📍 Manzil: Toshkent, Amir Temur ko‘chasi, 107b

🌐 Veb-sayt: https://gov.uz/madaniyat

📞 Telefon: (55) 502 33 75

📨 Email: [email protected]

📲 instagram.com/madaniyatvazirligi

📲 facebook.com/madaniyatvazir
Download Telegram
❇️Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев Ўзбек Миллий академик драма театри директори этиб тайинланди.

Айни вақтда театрда жамоаси билан йиғилиш ўтказилмоқда.

Йиғилишда иштирок этаётган Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири – Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков Ёдгор Саъдиевни Ўзбек Миллий академик драма театри директори лавозимига тайинланганини эълон қилди.

⬇️
Батафсил
https://madaniyat.uz/post/view/9033
Madaniyat.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Forwarded from Ozodbek Nazarbekov via @PostBot
«ЙИЛ ТАНЛОВИ – 2020» II босқич. (Жамоатчилик сўровномаси)

«2020 ЙИЛНИНГ ЭНГ НАМУНАЛИ ВАЗИРЛИГИ»

2020 йилда фаолиятини очиқлик ва шаффофлик тамойили асосида олиб борган, аҳолининг талаб ва истакларини амалга оширишда етакчи бўлган «2020 ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ ВАЗИРЛИГИ»ни аниқланг!

Овоз бериш👇👇👇
XIV-XV асрларга оид мозаика ва майолика услубида ишланган кошин бўлаклари Шаҳрисабз давлат музей қўриқхонаси фондида сақланмоқда. Уларнинг айримлари Чубин мадрасасида ташкил этилган "Соҳибқирон Амир Темур ҳаёти ва фаолияти"га бағишланган кўргазмадан жой олган.

💠Мозаика текис кошин ва тахталардан ҳосил қилинган.

💠Тоштахталар бўёққа ботириб сирланган.

💠Рангли сир керакли дастлабки бўёқ рангини олиш учун қўрғошин тузлар (оксидлар) ва бошқа металларни омухта қилиб, тайёрланган. Оловда унча юқори бўлмаган ҳароратда пиширилган.

💠Нақш тушириш жараёни мураккаб бўлиб, жуда катта меҳнат талаб қилган.

💠Юқори сифатли рангдан тайёрланган мозаикали элементлар олд томони билан сурат контурига жойлаштирилган.

⬇️ Батафсил
https://madaniyat.uz/post/view/9034
Madaniyat.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Мақом марказининг Экспозиция бўлими марказ мутахассиси Нилуфар Турсунқулова саъйи-ҳаракатлари туфайли яна бир ноёб экспонатлар туркуми билан бойиди.

💠🪕Халқимизнинг ардоқли санъат намояндаси, Ўзбекистон халқ артисти Коммуна Исмоилованинг оила аъзолари устоз санъаткорга тегишли бўлган мусиқий чолғулар, китоблар, пластинка ва тегишли ашёларини мақом маркази музейига топширдилар.

💠🪕Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Ўзбекистон халқ артисти Маъмуржон Узоқов, Ўзбекистон халқ артисти Юнус Ражабий, Ўзбекистон халқ артисти Ўлмас Саиджоновнинг оила аъзолари Мақом маркази экспозиция бўлимига ўзбек халқи маданий меросига ҳисса қўшган ушбу санъаткорларга тегишли бўлган ноёб буюмларни тақдим этишган эди.

⬇️ Батафсил
https://madaniyat.uz/post/view/9035
Madaniyat.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
💠🕌 "Ичан-қалъа"даги янгилик сайёҳлар учун қизиқми?!...

Madaniyat.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Таълим-тарбия тизимини такомиллаштириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Шу мақсадда ишлаб чиқилган Президент фармони лойиҳаси, соҳадаги долзарб вазифалар муҳокама қилинди.
Давлатимиз раҳбари аввало мактабларда ўқув юкламаси ва дарслар сонини қайта кўриб чиқиш, ўқувчиларни фикрлашга чорлайдиган методика яратиш зарурлигини таъкидлади.
Бу борада халқаро тажрибани ўрганиш, педагог кадрларни тайёрлаш методикасини ҳам янгилаш вазифаси қўйилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам совершенствования системы образования и воспитания. Обсуждены соответствующий проект указа Президента, актуальные задачи сферы.
Глава государства отметил необходимость пересмотра учебной нагрузки и количества уроков в школах, создания методики обучения, ориентированной на побуждение учащихся к мышлению.
Поставлена задача изучить международный опыт, обновить методики подготовки педагогических кадров.

#Mirziyoyev #videoselektor #talim #tarbiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Ozodbek Nazarbekov
«АРТИСТ» ЛОЙИҲАСИ ИСТЕЪДОДЛАРНИ КАШФ ЭТАДИ
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ташаббуси билан «Севимли» телеканали ҳамкорликда бошлаган «Артист» лойиҳасининг биринчи мавсуми ниҳоясига етди. Ушбу лойиҳадан кўзланган мақсадларга маълум маънода эришдик. Энг муҳими, иқтидорли ёшларимизни қўллаб-қувватлаган ҳолда мусиқа санъатимизда соғлом рақобатга эришиш учун дадил қадамларни қўя олганимиз. Юзлаб истеъдодли иштирокчилардан олти нафари финалгача етиб келди. Улардан учтаси лойиҳанинг мутлоқ ғолибига айланди.
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ташаббуси билан «Севимли» телеканали ҳамкорликда бошлаган «Артист» лойиҳасининг биринчи мавсуми ниҳоясига етди. Ушбу лойиҳадан кўзланган мақсадларга маълум маънода эришдик. Энг муҳими, иқтидорли ёшларимизни қўллаб-қувватлаган ҳолда мусиқа санъатимизда соғлом рақобатга эришиш учун дадил қадамларни қўя олганимиз. Юзлаб истеъдодли иштирокчилардан олти нафари финалгача етиб келди. Улардан учтаси лойиҳанинг мутлоқ ғолибига айланди.
Forwarded from Ozodbek Nazarbekov
Олти нафар иштирокчиларнинг ҳар бирига Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси томонидан бир йил давомида ўз ижод маҳсулларини эркин тақдим эта олишлари учун лицензиялар берилди. Уч нафар ғолибга лицензия билан биргаликда вазирлик томонидан продюсерларга бириктирилган ҳолда уларнинг муаллифлик қўшиқларини ёзишида, клиплар суратга олишида, гала концертларда иштирок этишида ҳам моддий, ҳам маънавий тарзда амалий ёрдам кўрсатилади. Ўзбекистон маданияти ҳамда санъатига муносиб ҳисса қўшадиган истеъдодли ёшларимизни ҳамиша қўллаб-қувватлашга тайёрмиз! Ғолиб иштирокчиларнинг ижодий ишларига биргаликда гувоҳ бўламиз! Айтганча, айни кунларда «Артист» лойиҳасининг иккинчи мавсумига старт берилади!
Озодбек НАЗАРБЕКОВ, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири
МАДАНИЯТ ВА САНЪАТ СОҲАСИДА КРЕАТИВ ТАДБИРКОРЛИК

Сиз креатив тадбиркорлик ҳақида эшитганмисиз?

Бугунги бозор муҳитида рақобатга дош бериш осон эмас. Шу боис, тадбиркорлар маҳсулотнинг ё баҳосини арзонлаштириш ё рекламани кучайтириш эвазига ҳаридорларни жалб қилишга ҳаракат қилишади. Аммо бозорни эгаллашнинг учинчи йўли ҳам мавжуд. Бу креатив тадбиркорлик билан шуғулланиш. 💡🚀

Ҳали ҳеч ким қўл урмаган ёинки анъанавий тадбиркорликка ўзгача ёндашув билан амалга ошириладиган ушбу йўл ҳаридорни тез топиши ва самарадорлиги билан кўпчиликни қизиқтира олади.

Айниқса, санъат ва маданият соҳасидаги креатив тадбиркорлик бугун дунё миқёсида оммалашиб боряпти.

⬇️ Батафсил👇
https://madaniyat.uz/post/view/9042
Madaniyat.uz | Facebook | Instagram
#Биласизми ?🤓 #Маданият_вазирлиги

Регистон деганда бутун дунёга машҳур уч меъморий обиданинг гўзал уйғинлиги кўз олдимизга келади. Ҳатто, бу сўз мана шу муҳташам учлик сабаб пайдо бўлган, деб ўйловчилар ҳам топилади орамизда.

Бироқ, “Регистон” анча аввал вужудга келган, аслида...

🕌Гап шундаки, ўрта асрларда ҳамма катта шаҳарлардаги марказлар “Регистон” деб аталган.
Ва ҳатто шу номдаги майдонлар Бухоро, Шаҳрисабз ва Тошкентда ҳам бўлганини кўпчилик билмаса керак.

Аммо Самарқанддаги майдон бутун Ўрта Осиёдаги энг маҳобатли ва таҳсинга сазовори эди ўша пайтлардаёқ. Айниқса, Амир Темур даврида Самарқанднинг марказга айлантирилиши Регистон номининг бутун дунёга таралиши учун пойдевор бўлди. Мирзо Улуғбек даврида эса майдон янада муҳим аҳамият касб этган.

Шу тариқа, Улуғбек, Шердор ва Тиллакори мадрасаларини ўзида жамлаган бу улкан майдон бутун дунёга Регистон номи билан танилди.

Madaniyat.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Бухорода “Беш ташаббус ҳафталиги” доирасидаги тадбирларга старт берилди

Ҳафталик доирасида журналистлар ва жамоатчилик учун матбуот анжумани ташкил этилди. Шундан сўнг, 5-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида “Бухоро гавҳари” номли иқтидорли-истеъдодли ёшлар ўртасида жонли ижродаги мақом қўшиқчилик ва ижрочилик танлови ўтказилди.

Бухоро ихтисослаштирилган санъат мактабида эса “Биринчи ташаббус ёшларнинг мусиқа, рассомчилик, адабиёт, театр ва санъатининг бошқа турларига қизиқишларини оширишга, истеъдодини юзага чиқаришга хизмат қилади” шиори остида рақс танлови бўлиб ўтди.

➡️Бухоро вилоят қўғирчоқ театрида қўйилган “Ўткир шоҳли буқача” спектакли намойиши эса ҳафталик иштирокчиларини бир зумга бўлса-да болаликка қайтишларига имкон берди.

Эслатиб ўтамиз, Бухорода ҳафталик доирасидаги тадбирлар яна давом этади.

Madaniyat.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube