Madaniyat.uz I Rasmiy kanal
10.3K subscribers
31.2K photos
6.13K videos
77 files
12.5K links
📢 Madaniyat vazirligi rasmiy sahifasi

📍 Manzil: Toshkent, Amir Temur ko‘chasi, 107b

🌐 Veb-sayt: https://gov.uz/madaniyat

📞 Telefon: (55) 502 33 75

📨 Email: [email protected]

📲 instagram.com/madaniyatvazirligi

📲 facebook.com/madaniyatvazir
Download Telegram
Жиззах вилоятида Ўзбек Миллий қўғирчоқ театри янги биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди.


Madaniyat.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Шаҳрисабз зардўзилик мактабининг ўзига хос хусусиятларини биласизми?

Шаҳрисабз Самарқанд мактаби услубида дўппи тикиши билан ажралиб туради. Зардўзликда оддий ип ўрнига зар иплардан фойдаланилган.


Madaniyat.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Жиззах вилоятининг Фориш туманида Маданият марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Маданият марказ қошида кўзи ожизлар кутубхонаси ҳам фаолият олиб боради.

Madaniyat.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Миллат маънавий оламини шаклланишида санъатнинг кўҳна ва таъсирчан турларидан бири – театрнинг алоҳида ўрни бор. Театр жонли санъат сифатида ўтмиш ва келажакни бирлаштиради, тирик инсон кечмишлари, руҳияти орқали башарият муаммоларига жавоб излайди, барча замонлар учун ўзига хос кўзгу, минбар вазифасини бажаради. Бинобарин, ўзбек театри теграсида кечаётган бугунги жараёнлар, мавжуд ютуғу муаммолар ҳеч бир зиёлини бефарқ қолдирмаслиги табиий. Атоқли режиссёр, Ўзбекистон санъат арбоби Олимжон Салимов билан суҳбат миллий театримизнинг ҳозирги ҳолати, саҳна санъатининг ижтимоий вазифалари ва соҳада ечимини кутаётган зарур масалалар хусусида бўлди.

https://telegra.ph/Millij-teatr-atrofidagi-%D1%9Ejlar-10-06

#teatr

Madaniyat.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Forwarded from Ozodbek Nazarbekov
ХОТИРА
Ўзбекистон маданият ва санъати оғир жудоликка учради. Адабиётшунос олим, уста созгар, хаттот, филология фанлари номзоди Тўхтамурод Зуфаров 84 ёшида оламдан ўтди.
Тўхтамурод Зуфаров 1936 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. У серқирра фаолияти давомида адабиётшунослик, хаттотлик ва мусиқа маданиятига оид бой мерос қолдирди.
Заҳматкаш олимнинг маданият ва санъат, илм-фанини ривожлантириш борасида хизматлари давлатимиз томонидан муносиб тақдирланганди. У “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими” фахрий унвонига сазовор бўлганди.
Атоқли олим, меҳрибон устоз, камтарин инсон Тўхтамурод Зуфаров ёрқин хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги жамоаси номидан марҳумнинг оила аъзоларига, яқинларига таъзия изҳор этиб, чуқур ҳамдардлик билдириб қоламиз.
Озодбек НАЗАРБЕКОВ, Маданият вазири
🕌Тошкентнинг эски маҳалласи Себзорда асрлар бўйи қурилиб келган тарихий-меъморий обидаларнинг тўлиқ мажмуасидан иборат Ҳазрати Имом майдони жойлашган.

Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос объектлари рўйхатига кирган ушбу тарихий бинолар ансамбли Ислом динининг Тошкентдаги биринчи имоми ва тарғиботчиси Каффол аш-Шоший мозори атрофида пайдо бўла бошлаган ва майдонга "Ҳазрати Имом " номи берилган.

Абу Бакр Муҳаммад ибн Али Исмоил ал-Каффол аш-Шоший 903 йилда Тошкентда туғилган. Илмни Бухоро, Самарқанд, Термиз мадрасаларида олган ҳамда ислом илоҳиёти устунларидан бўлган имом ал-Бухорий ва Муҳаммад ат-Термизийнинг маънавий издоши деб ҳисобланган. Каффол аш-Шоший бир неча марта Маккага ҳаж қилган, Дамашқ, Бағдод ва Хижозда бўлган. Унинг обрўси шунчалик баланд эдики, араб дунёсида уни "Буюк имом" деб аташган.
976 йилда Каффол аш-Шоший қазосидан сўнг, унинг қабри табаррук деб ҳисобланган. 1541 йилда унинг қабри устига мақбара қурилган.

Madaniyat.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Жиззахда болалар қўғирчоқ театри очилди
#7oct #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
Ассалому алайкум!

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институтининг расмий Телеграм саҳифасига хуш келибсиз!

Институт фаолиятига доир актуал маълумотни энг аввало мана шу каналдан топасиз.

Юнус Ражабий номидаги ЎзММСИ ахборот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎞 Ўзбек ва турк киноижодкорлари ижоди туташган нуқта: “Мендирман Жалолиддин”

Шанба куни, 10 октябрь соат 21:40 да МИЛЛИЙ телеканал орқали томоша қилинг!

Madaniyat.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Таъзия

📓Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артист, профессор, дубляж актёри, Республикадаги кўплаб таниқли актёр ва актрисалар устози Исмоилов Арсен Файзуллаевич вафот этди.
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги марҳумнинг оила аъзолари, яқинлари ва барча шогирдларига
чуқур ҳамдардлик билдиради.

Madaniyat.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Репортаж 24 | Жиззах вилоятидаги болалар қўғирчоқ театри янги замонавий бинода иш бошлади
#8oct #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
❗️Маданият вазирлиги Ҳамза уй-музейи харобага айланишига бефарқми?!
Ушбу масала бўйича Вазирлик ахборот хизмати
қуйидагича муносабат билдирди.

#долзарб

Madaniyat.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
🎭 Қашқадарё вилояти мусиқали драма театрининг 88-мавсуми карантин қоидаларига қатъий амал қилинган ҳолда очилди. Унда Озарбайжон драматурги У .Гаджибековнинг “Аршин мол-алан” спектакли намойиш қилинди.

Madaniyat.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
❇️ 14-16 октябрь кунлари пойтахтимизда буюк мусаввир Камолиддин Беҳзод таваллудининг 565 йиллигига бағишлаб Халқаро симпозиум ўтказилади.
Симпозиумдан олдин 9 октябрь куни соат 10:00 да Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Халқаро симпозиум ишига бағишланган матбуот анжумани ташкил қилинади.

Madaniyat.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Ҳар бир ҳудудда “ёшлар дафтари” ва “аёллар дафтари” шакллантирилиб, уларга қўллаб-қувватлашга муҳтож ишсизлар киритилиши ва манзилли иш йўлга қўйилиши айтилди.
“Ижтимоий шартнома” тажрибасини кенг қўллаш муҳимлиги таъкидланди. Нодавлат нотижорат ташкилотлар имкониятларидан самарали фойдаланиш лозимлиги қайд этилди.

Состоялось видеоселектерное совещание по вопросам повышения роли женщин и молодежи в обществе и обеспечения их занятости.
Поручено наладить адресную работу в рамках молодежной и женской «тетрадей» с включением в них безработных и нуждающихся в поддержке лиц.
Отмечена важность широкого применения механизма социального контракта, эффективного использования возможностей негосударственных некоммерческих организаций.

#Mirziyoyev #videoselektor #yoshlar #xotinqizlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter