Madaniyat.uz I Rasmiy kanal
10.4K subscribers
31.8K photos
6.25K videos
78 files
12.8K links
📢 Madaniyat vazirligi rasmiy sahifasi

📍 Manzil: Toshkent, Amir Temur ko‘chasi, 107b

🌐 Veb-sayt: https://gov.uz/madaniyat

📞 Telefon: (55) 502 33 75

📨 Email: [email protected]

📲 instagram.com/madaniyatvazirligi

📲 facebook.com/madaniyatvazir
Download Telegram
#Қабул2020

Имтиҳон комиссияси таркибига ушбу таълим муассасаси профессор-ўқитувчиларидан ташқари Муҳаммаджон Абдуқундузов, Бекназар Дўстмуродов, Шоҳида Исмоилова, Маҳмуд Исмоилов, Александр Бекжонов, Толиб Мўминов ва бошқа кўплаб таниқли санъат ва маданият соҳаси вакиллари ҳам жалб этилган.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, ижодий имтиҳонлар ўтказилаётган хоналарда шаффофликни таъминлаш мақсадида махсус кузатув камералари ўрнатилган бўлиб, абитуриентларнинг ота-оналари имтиҳон жараёнини ташқарида ўрнатилган экран орқали тўлиқ эшитиб, кузатишлари мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
https://t.iss.one/madaniyatvazirligi
#Таъзия

Марғилон шаҳар мусиқали мақом театрининг олий тоифали драма артисти Кимсанбой Собиров вафот этди.

Юсуфжон қизиқ Шакаржонов номидаги Фарғона вилоят мусиқали драма театрида Шароф Бошбеков асари асосида саҳналаштирилган «Темир хотин» спектакли халқимизнинг севимли саҳна асарига айланганди. Бугун ҳам уни барча севиб томоша қилади.

«Темир хотин»да бош ролни ўйнаган Ўзбекистон халқ артисти Муҳаммадсоли Юсуповга «Қўчқор ака», Олим ролидаги Кимсанбой Собировга «Олимтой» дея мурожаат қилишлари бежиз эмас.

Ижодий фаолияти давомида ўнлаб ролларни маромига етказиб ижро этган Кимсанбой Собиров мамлакатимиз мустақиллигининг 29 йиллиги арфасида Президентимиз Фармонига кўра «Дўстлик» ордени билан тақдирланди. Афсуски, бир умр мухлислари ардоғида «Олимтой» бўлиб яшаган таниқли актёр 65 ёшида вафот этди.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги марҳумнинг оила-аъзоларига чуқур таъзия изҳор қилади.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
https://t.iss.one/madaniyatvazirligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жорий йилнинг 5-8 сентябрь кунлари Республика қўғирчоқ театрларининг XII анъанавий кўрик-фестивали бўлиб ўтади.

Унда Республикамиздаги 10 та қўғирчоқ театрлари ўзларининг энг сара спектакллари билан иштирок этадилар.

Фестивал олдидан 4 сентябр куни соат 15.00 да Маданият вазирлиги биносида матбуот анжумани ташкил этилади.

Фестивални https://www.facebook.com/teatrkukolfest/ саҳифаси орқали онлайн кузатишингиз мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
https://t.iss.one/madaniyatvazirligi
Ўзбекистон театрлари фаолияти халқаро нашрларларда эътироф этилмоқда.

Туркиянинг театр соҳасидаги энг нуфузли «TIYATRO» газета-журналининг 2020 йил сентябр сонида, таниқли журналист, санъатшунослик фанлари номзоди Ойбек Вейсал ўғлининг Қашқадарё вилоят мусиқали драма театри директори Ўткир Маҳматқулов билан кенг кўламли суҳбати чоп этилди.

Интервьюда 100 йилдан ортиқ ўтмишга эга бўлган ўзбек профессионал театр тарихи, Мустақиллик йилларига келиб янги даврни бошланганлиги, Республика театрларида миллий ғоя, истиқлол мафкураси, буюк тарих ва аждодларимизнинг жаҳон цивилизациясига қўшган улкан ҳиссаси, театр саҳнасидан эркин мулоқот қилиш имконияти пайдо бўлганлиги хусусида фикр юритилган.

Туркиянинг «TIYATRO» газета-журналидаги катта мақола юртимиз Мустақиллигининг 29 йиллигини нишонлашда ўзига хос туҳфа бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
https://t.iss.one/madaniyatvazirligi
Ижодий имтиҳонлар Маданият вазири назорати остида ўтказилмоқда

Озодбек Назарбеков Маданият вазирлиги тасарруфидаги олий таълим муассасаларида ўтказилаётган касбий (ижодий) имтиҳон жараёнларини кузатиб бораётгани ҳақида хабар берган эдик. Вазир бугун Ўзбекистон давлат консерваториясида бўлиб, абитуриентларнинг ижодий имтиҳонлардаги иштирокини бевосита кузатди. Кузатув чоғида кўплаб ёш иқтидорларнинг маҳорати ва истеъдодини эътироф этди, бўлажак маданият соҳаси вакилларини маҳоратини олқишлади.

Шу билан бир қаторда айрим абитуриентларнинг тайёргарлик даражаси ўта суст эканлиги, баъзиларида эса етарлича салоҳият сезилмаётгани, уларнинг иштирокидан кўнгли тўлмаётганини ҳам яширмади.

Бунинг асосий сабабини бошланғич таълимда мусиқа ва санъат соҳасига етарлича эътибор қаратилмаётганлиги,бу йўналишда профессионал кадрлар етишмаётганлиги натижасида мусиқий таълимнинг оқсаётгани билан изоҳлади.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
https://t.iss.one/madaniyatvazirligi
#Қабул2020

“Мусиқа ва санъат мактабларидаги таълим жараёнлари анчагина издан чиққан, таълим сифати пасайиб кетган, буни мазкур муассасалар кўплаб битирувчиларининг имтиҳонлардаги бугунги иштироки мисолида яна бир бор гувоҳи бўлдик. Бу дегани Маданият вазирлиги олдида бошланғич таълим тизимида ҳам кечиктириб бўлмайдиган кўплаб чора-тадбирлар борлигини билдиради”, - дея таъкидлади О.Назарбеков.

Вазир шу ўринда имтиҳон комиссияси аъзоларидан олий таълим муассасасига “тасодифий талабалар” кириб қолмаслиги учун бор имкониятни ишга солиб, фақатгина ҳақиқий иқтидорларни талабаликка қабул қилиш лозимлигига алоҳида урғу берди.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
https://t.iss.one/madaniyatvazirligi
#Қабул2020

Эслатиб ўтамиз жорий йилда Ўзбекистон давлат консерваториясига 16 та таълим йўналиши бўйича (ундан 2 та таълим йўналиши Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти учун истисно тариқасида қабул қилинган) жами 1852 нафар абитурентлар ҳужжат топширган бўлиб, улар сони ўтган йилгига нисбатан 30 % га кўпайгани ёшларимизнинг мусиқа ва санъатга бўлган қизиқишлари ортиб бораётганидан дарак беради.

Мазкур таълим муассасасида ижодий имтиҳонлар 16 сентябрга қадар давом этади.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
https://t.iss.one/madaniyatvazirligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Интервью 24 | Олий таълим муассасаларига кириш учун ижодий имтиҳонлар

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
https://t.iss.one/madaniyatvazirligi
#онлайн

Айни дамда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигида “Ўзбекистон-ТУРКСОЙ” китобининг онлайн тақдимоти бўлиб ўтмоқда.

Тақдимотда Маданият вазири Озодбек Назарбеков, ТУРКСОЙ Бош котиби Дюсейн Касеинов, Туркия Республикаси Президентининг бош маслаҳатчиси Ялсин Тўпджу, Ўзбекистон Республикасининг Анқарадаги элчиси Алишер Агзамхўджаев, Туркия Республикасининг Тошкентдаги элчиси Меҳмет Сурейё, Ўзбекистон-Туркия парламентлараро дўстлик гуруҳи раиси, Бурсалик депутат Усмон Местен, Туркия Ташқи ишлар вазирлиги маданият дипломатияси бўлим бошлиғининг ўринбосари Эмир Салим Юкселлар иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
https://t.iss.one/madaniyatvazirligi
#онлайн

ТУРКСОЙ Бош котиби Дюсейн Касеинов “ТУРКСОЙ-Ўзбекистон” китобининг чоп этилиши муносабати билан ташкилотнинг барча аъзоларини қутлади.

Унинг таъкидлашича, ушбу нашрда 2020 йилда Хива шарининг Турк дунёси маданияти пойтахти деб эълон қилиниши муносабати билан ўтказилган анжуман ва фестивалларнинг аҳамияти ҳақидаги маълумотларга кенг ўрин берилган.

Шунингдек, туркий халқларнинг буюк шахслари, улуғ мутафаккир Мир Алишер Навоий, ўзбек адабиётининг йирик номоёндаларидан Абдулла Қодирий, янги ўзбек адабиёти вакили, ёзувчи Шукруллонинг турк шеърияти ва санъатига қўшган улкан ҳиссаси ҳақидаги маълумотлар билан бойитилган.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
https://t.iss.one/madaniyatvazirligi