Huquqiy axborot | Lex.uz
23.2K subscribers
2.5K photos
20 videos
4 files
2.51K links
LEX.UZ – Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик маълумотлари миллий базаси телеграм канали
Download Telegram
#Президент_қарори

“Соғлиқни сақлаш соҳасини комплекс ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

🗓 Қарорга кўра, 2021 йил 15 июндан бирламчи тиббий-санитария муассасаларида дори ва тиббий буюмлар учун бириктирилган аҳоли жон бошига ажратилган маблағ миқдори ўртача 3 бараварга оширилади.

💰 Бунинг учун 2021 йил инвестиция лойиҳаларини мақбуллаштириш ҳисобидан 165 миллиард сўм миқдорида маблағ ажратилади.

📊 Қарорга мувофиқ, барча соғлиқни сақлаш тизими ташкилотлари раҳбарлари фаолиятини баҳолаш рейтинги жорий этилиб, ҳар чоракда натижалар Президент Администрацияси ва Ҳукуматга киритиб борилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
👉 https://lex.uz/docs/5434358
#Президент_қарори

“Аҳолига гематология ва онкология хизматларини кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди

🏢 Қарорга кўра, Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳузурида Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази ташкил этилди.

🗓 2022 йил 1 январдан мазкур Марказ Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази таркибидан чиқарилиб, мустақил фаолият юритади.

🏢 2021 йил 1 сентябрга қадар ушбу янги барпо этилган тиббиёт муассасаси негизида 300 ўринли замонавий Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази фаолияти йўлга қўйилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
👉 https://lex.uz/docs/5436849
#Қонун

Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–691-сон, 31.05.2021 й.) Президент томонидан имзоланди

Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, сайлов комиссияларининг ҳаракатлари ва қарорлари устидан берилган шикоятлар фақат судлар томонидан кўриб чиқилади.

🔄 Президент сайловини ўтказиш бўйича округ сайлов комиссияси 8–18 аъзодан иборат таркибда тузилади.

Илгари 6-8 нафар эди.Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–691-сон, 31.05.2021 й.) Президент томонидан имзоланди

Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, сайлов комиссияларининг ҳаракатлари ва қарорлари устидан берилган шикоятлар фақат судлар томонидан кўриб чиқилади.

🔄 Президент сайловини ўтказиш бўйича округ сайлов комиссияси 8–18 аъзодан иборат таркибда тузилади.

Илгари 6-8 нафар эди.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
👉 https://lex.uz/docs/5439403
#Президент_қарори

Ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5132-сон, 31.05.2021 й.) қабул қилинди.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
👉 https://lex.uz/docs/5439350
#Ҳукумат_қарори

"Давлат иштирокидаги корхоналар фаолиятини қайта ташкил этиш ва тугатиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Ҳукумат қарори қабул қилинди

🏢 Қарор билан 66 та давлат унитар корхоналари давлат муассасалари сифатида, 73 та давлат унитар корхоналари филиал сифатида қайта ташкил этилди.

Шунингдек, истиқболсиз, фаолият кўрсатмаётган, зарар кўриб ишлаётган ва паст рентабелли 454 та корхоналар белгиланган тартибда тугатилади.

✍️ 2022 йилдан ҳар йили 1 ноябрга қадар корхоналарда давлат улушини сақлаш танқидий кўриб чиқилади ва уларни сотиш, тугатиш ёки қайта ташкил этиш бўйича Ҳукуматга таклифлар киритилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
👉 https://lex.uz/docs/5443560
“Давлат-хусусий шериклик асосида ҳудудларда замонавий иссиқхона хўжаликларини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди

🔘 Қарорга кўра:

иссиқхона хўжалигига эга бўлиш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш истагини билдирган аҳоли (ташаббускор аҳоли) томорқалари ва хонадонларида майдони камида 10 сотих бўлган иссиқхоналар барпо этилади;

қишлоқ хўжалигида фойдаланишга киритиладиган ер майдонлари, захирадаги ҳосилдорлиги паст бўлган пахта ва ғалладан қисқарган майдонлар, яроқсиз деб топилган боғ ва токзорлар жойлашган бўш ер майдонларида ҳар бирининг майдони камида 20 сотих бўлган турар жой мажмуасини ҳам қамраб олган иссиқхоналар (уй-иссиқхона мажмуалари) ташкил қилинади.

☑️ Уй-иссиқхона мажмуалари давлат-хусусий шериклик тамойили асосида қурилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
👉 https://lex.uz/docs/5446729
#Қонун

“Ўзбекистон Республикаси маданият ва санъат ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди

🗓 Қонунга кўра, 15 апрель Маданият ва санъат ходимлари куни этиб белгиланди.

▫️Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
👉 https://lex.uz/docs/5446866
#Ҳукумат_қарори

Ҳукумат қарори билан Республика кўчмас мулк объектларини бир давлат ташкилотидан бошқа бир давлат ташкилотига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

☑️ Низомга кўра, республика кўчмас мулк объектлари бир давлат ташкилотидан бошқа бир давлат ташкилотига тегишли кадастр ҳужжатлари мавжуд бўлган тақдирда (қурилиши тугалланмаган объектлар бундан мустасно), оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз берилади.

➡️ Республика кўчмас мулк объект(лар)и – давлат ташкилотига оператив бошқарув ҳуқуқи билан тегишли бўлган мулкий комплекс (корхона), бинолар ва иншоотлар, қурилиши тугалланмаган объект(лар) ва у(лар)нинг қисм(лар)и ҳисобланади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
👉 https://lex.uz/docs/5447563
​​#Янги_нашрлар

Ҳуқуқий билимларни расмий ва ишончли манбадан олинг!

🔰 “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази Сизларга қуйидаги ҳуқуқий адабиётларни тавсия этади:

🔘 Ўзбекистон Республикаси кодекслари (нархлар бўйича батафсил маълумотлар t.iss.one/adolat_nashrlari телеграм каналида)

🔘 “Аёлларга ҳуқуқий мадад” қўлланмаси (нархи: 32 000 сўм)

🔘 “Болалар учун юридик энциклопедия” (нархи: 31 000 сўм)

🔘 “Ёшлар учун юридик энциклопедия” (нархи: 32 000 сўм)

Мазкур адабиётларда фуқаролар учун зарур ҳуқуқий маълумотлар ёш нуқтаи назаридан ўзига хос тил ва услубда ёритилган. Мавзуга мос дизайн, расмли-безакли шакллар билан бойитилган.

Бундан ташқари, ҳуқуқий адабиётларнинг болалар, ёшлар, аёллар учун алоҳида шакллантирилиши ахборот билан самарали ишлаш имкониятини кенгайтиради.

Ушбу адабиётларни тайёрлашда Конституция, қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, миллий ва юридик энциклопедиялар, изоҳли луғат, интернет ва бошқа асосли манбалардан кенг фойдаланилган.

Энг муҳими, мазкур китоблар ўз йўналиши ва мавзу-мундарижасига доир турли маълумотларни бир жойга жамлагани билан ҳам фойдали.

“Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази нашрлари билан ҳуқуқий билимларни расмий ва ишончли манбадан олинг

📍 Шартнома учун манзил
📍 Дўкон манзили

☎️ +998 71 233 25 65
☎️ +998 71 280 55 47

Баътафсил маълумотлар: t.iss.one/adolat_nashrlari телеграм каналида
#Президент_қарори

“Паррандачиликни ривожлантириш ва тармоқ озуқа базасини мустаҳкамлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди

Қарорга кўра, 2021 йил 1 июндан ҚҚС тўловчиси бўлган паррандачилик хўжаликларига – ўз хўжаликларида етиштирилиб, реализация қилинган тухумнинг ҳар бир донаси учун 50 сўм ҳамда парранда гўштининг ҳар бир килограмми учун 1 000 сўм миқдорида субсидия ажратилиши белгиланди.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
👉 https://lex.uz/docs/5457613
#Қонун

“Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги c Президент томонидан имзоланди.

ℹ️ Қонунга “идентификацияловчи ID-картаси” тушунчаси киритилди.

🇺🇿 Ўзгартиришга кўра, 2005 йил 1 январга қадар Ўзбекистонда доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган ҳамда муқаддам чет давлат фуқаролигида бўлмаган шахс хоҳиш билдирган тақдирда, Ўзбекистон фуқароси деб тан олинади.

☑️ Шунингдек, ота-онасидан бири (ёлғиз отаси ёки онаси) Ўзбекистон фуқароси деб тан олинган, чет давлат фуқаролигини қабул қилмаган ва Ўзбекистонда яшаб келаётган бола хоҳиш билдирган тақдирда, Ўзбекистон фуқароси деб тан олинади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
👉 https://lex.uz/docs/5456725
#Президент_қарори

“Аҳолининг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тизимини жорий этишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

🗓 Қарорга кўра, 2021 йил 1 августдан Аҳолининг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тизими жорий этилади.

☑️ Баҳолаш тизими бўйича спорт синовлари махсус ва ихтиёрий равишда аҳолининг етти ёшдан етмиш ёшгача бўлган қатлами ва ундан катталарнинг жисмоний тайёргарлигини аниқлайди.

🏃🏻‍♂️Спорт синовлари 15 турдаги машқлардан иборат бўлади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
👉 https://lex.uz/docs/5459047
#Президент_Фармони

“Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.

📑 Фармон билан барча давлат органлари ва ташкилотлари томонидан Очиқ маълумотлар сифатида жойлаштирилиши керак бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотлар рўйхати (33 та) тасдиқланди.

☑️ Фармонга кўра, давлат органлари ва ташкилотлари ўз фаолиятига оид ҳисоботни ҳар йили:

1 мартгача веб-сайтларига жойлаштириб, 10 мартгача уни жамоатчилик иштирокида муҳокама этиш ҳақида хабар беради;

1 апрелгача ҳисоботни кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама этиш учун матбуот анжуманларини ўтказади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
👉 https://lex.uz/docs/5459107
#Ҳукумат_қарори

“Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институт ва солиқ техникумлари фаолиятини ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

🔰 Қарорга кўра, 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб қуйидаги тартиб жорий этилади:

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институтнинг бакалавриат таълим йўналиши кундузги таълим шакли бўйича ўқиш давомийлиги 4 йил, сиртқи таълим шакли бўйича 5 йил этиб белгиланади;

Институтнинг магистратура мутахассисликлари кундузги таълим шакли бўйича ўқиш давомийлиги 1 йил ҳамда масофавий, сиртқи ва кечки таълим шакли ўқиш давомийлиги 2 йил этиб белгиланади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
👉 https://lex.uz/docs/5460073
#Президент_қарори

“Камондан отиш спорт турини янада ривожлантириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

🔰 Қарорга кўра:

ҳар бир болалар-ўсмирлар спорт мактабида (келгусида янги ташкил қилинадиган мактабларда ҳам) камондан отиш секция ва бўлимлари ташкил этилади;

ҳар бир олимпия захиралари коллежида (келгусида янги ташкил қилинадиган коллежларда ҳам) камондан отиш бўлимлари очилади;

2022/2023 ўқув йилидан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида камондан отиш таълим йўналиши очилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
👉 https://lex.uz/docs/5460671
📌 “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот марказидан янги расмий нашрлар!

1. Жиноят кодекси – 46 000 сўм
2. Оила кодекси – 41 055 сўм
3. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс – 58 650 сўм
4. Уй-жой кодекси – 38 295 сўм
5. Фуқаролик процессуал кодекси – 48 415 сўм
6. Меҳнат кодекси – 29 210 сўм
7. Ҳаво кодекси – 35 535 сўм
8. Божхона кодекси – 79 810 сўм
9. Иқтисодий процессуал кодекси – 42 550 сўм
10. Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекс – 38 525 сўм
11. Сайлов кодекси – 35 535 сўм
12. Жиноят-процессуал кодекси – 72 335 сўм
13. Солиқ кодекси – 59 455 сўм
14. Фуқаролик Кодекси – 52 785 сўм
15. Жиноят ижроия кодекси – 33 580 сўм
16. Бюджет кодекси – 53 245 сўм
17. Налоговый кодекс – 91 310 сўм
18. Гражданский кодекс – 77 625 сўм
19. Шаҳарсозлик кодекси – 25 300 сўм

Нархлар ҚҚС билан кўрсатилган.

📍 Шартнома учун манзил
📍 Дўкон манзили

☎️
+998 71 233 25 65
☎️ +998 71 280 55 47

👉 @adolat_nashrlari
#Президент_қарори

“2021/2022 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди

Қарор билан 2021/2022 ўқув йили учун давлат буюртмаси параметрлари қуйидагича тасдиқланди.

🔘 бакалаврлар тайёрлаш бўйича:
• кундузги таълим шаклига – 113 530 нафар;
• сиртқи таълим шаклига – 37 675 нафар;
• кечки таълим шаклига – 6 550 нафар;

🔘 магистрлар
тайёрлаш бўйича – 12 900 нафар;

🔘 Ўзбекистондаги хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларида давлат гранти асосида кадрлар тайёрлаш бўйича – 500 нафар.

Абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш
жорий йилнинг 22 июнидан 22 июлига қадар (22 июль куни ҳам) амалга оширилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
👉 https://lex.uz/docs/5472291
#Эълон

2021 йил 25 июнь куни соат 22:00 дан 26 июнь 05:00 га қадар www.lex.uz сайтида профилактик ишлари олиб борилиши муносабати билан сайтдан фойдаланиш вақтинча чекланади.

Ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

👉 @lexuzofficial
#Адлия_хабари

Қонунчилик ҳужжатларини ҳисобга олиш бўйича янги талаблар белгиланди

“Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ҳисобини юритиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруқ Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3311, 19.06.2021 й.).

☑️ Қонунчилик ҳужжатларини давлат ҳисобига олишнинг янги тартиби тасдиқланди.

🔰 Унга кўра:

барча турдаги қонунчилик ҳужжатлари Aдлия вазирлиги томонидан марказлаштирилган ҳолда давлат рўйхатидан ўтказилади;

Президент ва Вазирлар Маҳкамаси фармойишлари давлат ҳисобига олинади;

Президентнинг кадрлар масалалари, фуқаролик, афв этиш, сиёсий бошпана бериш, давлат мукофотлари билан тақдирлаш ва олий ҳарбий ва махсус унвонларни бериш ва индивидуал тусдаги бошқа масалалар бўйича фармон ва қарор шаклида қабул қилинган ҳужжатлари ҳам давлат ҳисобига олинади.

🧾 Lex.uz да эълон қилинган барча қонунчилик ҳужжатлари назорат ҳолатида сақланади. Яъни, ҳар бир қонунчилик ҳужжатида унга киритилган ўзгартиришлар ёки қўшимчалар ёки ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилади.

📋 Шу билан бирга, Aдлия вазирлигида қонунчилик ҳужжатларнинг назорат нусхалари қоғоз шаклида ҳам юритилади.

➡️ Бу борада, илгари матнга тегишли ўзгартиришлар тўғрисидаги маълумотлар ёпиштирилган бўлса, эндиликда қонунчилик ҳужжатига ўзгартириш киритишга асос бўлган ҳужжатлар рўйхати (ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёки бекор қилиш) унга илова қилинади.

☑️ Давлат идоралари ҳам ўз фаолиятига оид қонунчилик ҳужжатларнинг назорат нусхаларини юритишни шу тартибда олиб боради.

🗓 Ушбу ҳужжат 2021 йил 1 июлдан эътиборан кучга киради.

📍Мазкур ҳужжатнинг матни билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин: lex.uz/docs/5461800.

👉 @lexuzofficial
#Қонун

“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди.

🔘 Киритилган қўшимчаларга кўра, банк сирини ташкил этувчи маълумотлар прокурорнинг санкцияси билан қуйидагиларга тақдим этилади:

👉 прокуратура, дастлабки тергов ва суриштирув органларига уларнинг иш юритувидаги жиноят ишлари бўйича ҳолатларни аниқлаш, шунингдек етказилган зарарни ундиришни ёки мол-мулкни хатлашни таъминлаш мақсадида – терговчининг ёхуд суриштирувчининг асослантирилган қарорига кўра;

👉 тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларга
уларнинг иш юритувидаги тезкор-қидирув ишлари бўйича ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш мақсадида – тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи орган раҳбари томонидан тасдиқланган асослантирилган қарор асосида.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
👉 https://lex.uz/docs/5478726