Huquqiy axborot | Lex.uz
23.5K subscribers
2.56K photos
20 videos
4 files
2.57K links
LEX.UZ – Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик маълумотлари миллий базаси телеграм канали
Download Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Президент_фармони

❗️Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича миллий маърузачи институти таъсис этилди

“Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат тамойилларини кенг жорий этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
Президент Фармони (ПФ–210-сон, 21.12.2023 й.) қабул қилинди

🏢 Фармон билан Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича миллий комиссия этиб қайта ташкил қилинди.

🔰 Миллий комиссия:

🔹ички ишлар вазири – Миллий комиссия раисининг ўринбосари раҳбарлик қиладиган Одам савдосига қарши курашиш масалалари бўйича кичик комиссиядан;

🔹камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазириМиллий комиссия раисининг ўринбосари раҳбарлик қиладиган Муносиб меҳнат масалалари бўйича кичик комиссиядан иборат бўлади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
👉 https://lex.uz/pdfs/6703984
#Ҳукумат_қарори

❗️Мактаб директори лавозимига номзодларни менежерлик ўқув курсларида ўқитиш тизими жорий қилинади

Ҳукумат қарори (681-сон, 25.12.2023 й.) билан Давлат умумий ўрта таълим муассасалари директори лавозимига номзодларни менежерлик ўқув курсларида ўқитиш ва уларга менежерлик сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

🔰 Қарорга кўра, 2024 йил 1 январдан А.Авлоний номидаги педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий-тадқиқот институтида мактаб директори лавозимига номзодларни менежерлик ўқув курсларида ўқитиш ҳамда махсус портал орқали уларга менежерлик сертификатини электрон бериш тизими жорий қилинади.

🗒 Низомга мувофиқ, мактабларга фаолият юритаётган директорлар ҳар 5 йилда бир маротаба менежерлик сертификатини олиши талаб этилади.

Бунда сертификатга эга директорлар уни олгандан 3 йил давомида малака ошириш курсларидан озод этилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
👉 https://lex.uz/pdfs/6705811
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қонун

❗️Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ–888, 25.12.2023 й.) билан Иқтисодий процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

🔰Қонун билан вилоят судлари ва уларга тенглаштирилган судлар томонидан апелляция ёки кассация тартибида кўрилган ишларни мазкур судларда тафтиш тартибида кўриш босқичи жорий этилди.

📄Апелляция ва кассация инстанциялари судлари томонидан ишларни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судларига юбориш тартиби бекор қилинди ҳамда уларнинг зиммасига иш бўйича якуний қарор чиқариш масъулияти юклатилди.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
👉https://lex.uz/pdfs/6711090
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қонун

❗️Ота-оналарнинг ҳар қандай ёшдаги фарзандлари контракти учун тўлаган пуллари даромад солиғидан озод қилинади


Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-891-сон, 28.12.2023 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

🔰 Солиқ кодексига солиқ ҳисоботларини 3 йил бут сақлашга оид ўзгартириш киритилди (илгари 5 йил эди).

📁 Эндиликда солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун 3 йил ичида жавобгарлик масаласи кўриб чиқилиши керак, 3 йилдан кейин шахс ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун жавобгарликка тортилиши мумкин эмас (илгари 5 йил эди).

Ота-оналар ҳар қандай ёшдаги фарзандларининг прoфессионал ва олий таълим ташкилотларида ўқиши учун тўлаган пуллари даромад солиғидан озод қилинади.

Илгари фақат 26 ёшгача бўлган фарзандлар учун тўланган пуллардан даромад солиғи олинмаган.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
👉https://lex.uz/uz/pdfs/6718864
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қонун

❗️Президент томонидан имзоланган қонунлар (ЎРҚ-892, ЎРҚ-893, ЎРҚ-894-сон, 03.01.2024 й.) билан шартномалар ратификация қилинди

🔰 Унга кўра, Ўзбекистон билан Италия Республикаси ўртасида қуйидаги шартномалар ратификация қилинди:

🔹Ушлаб бериш тўғрисидаги Шартнома (Рим, 2023 йил 8 июнь);

🔹Жиноий ишлар бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги Шартнома (Рим, 2023 йил 8 июнь);

🔹Маҳкумларни топшириш тўғрисидаги Шартнома (Рим, 2023 йил 8 июнь).

📝Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:

ЎРҚ-892-сон: https://lex.uz/pdfs/6724814
ЎРҚ-893-сон: https://lex.uz/pdfs/6724945
ЎРҚ-894-сон
: https://lex.uz/pdfs/6725001

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/lexuzofficial
#Президент_фармони

❗️Чиқинди пулини тўламаганларнинг электр учун тўловларини қабул қилиш вақтинча тўхтатилади

“Чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш ва уларнинг экологик вазиятга салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–5-сон, 04.01.2024 й.) қабул қилинди

🔰 Фармонга кўра, қарздорлик бўйича огоҳлантирилгандан кейин тўлов қилмаган шахсларнинг электр учун тўловларини қабул қилишни вақтинчалик чеклаш амалиёти қуйидаги босқичларда жорий этилади:

1️⃣-босқичдаТошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларида 2024 йил 1 июндан6 ойлик қарздорлик учун;

2️⃣-босқичда – республиканинг барча ҳудудларида 2024 йил 1 ноябрдан 3 ойлик қарздорлик учун;

3️⃣-босқичда – республиканинг барча ҳудудларида 2025 йил 1 январдан 1 ойлик қарздорлик учун.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6732832

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/lexuzofficial
#Президент_қарори

❗️Сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун кредитлар ажратилади

“Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
Президент қарори (ПҚ–5-сон, 05.01.2024 й.) қабул қилинди

🔰Қарорга кўра:

🔹сув хўжалиги ташкилотлари томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга сув етказиб бериш хизматлари учун тўловлар бекор қилинади;

🔹Сув хўжалиги вазирлигининг туман (Қувасой шаҳар) ирригация бўлимлари ҳамда махсус хизматлари негизида “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасалари ташкил этилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6734972

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/lexuzofficial
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM