#Президент_қарори
“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
📋 Қарор билан Тожикистон Республикасининг Душанбе шаҳрида 2021 йил 10 июнь куни Ўзбекистон ҳамда Тожикистон Республикаси Ҳукумати ўртасида имзоланган Тожикистон-Ўзбекистон инвестиция компаниясини ташкил этиш тўғрисидаги Битим тасдиқланди.
🔘 Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси мазкур халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.
❕Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргач, унинг қоидалари амалга оширилиши устидан назоратни таъминлайди.
Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
👉 https://lex.uz/docs/5617835

#Ҳукумат_қарори
Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.
🔰 Қарорга кўра, 2022 йил 1 январдан:
➖ педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш бўйича вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар (шаҳарлар) ҳамда таълим муассасалари миқёсидаги аттестация комиссияларини тузиш ва йиғма жилд орқали ҳужжат топшириш амалиёти бекор қилинади;
➖ педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш уларнинг педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлигини баҳолаш ҳамда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан ўқув фани бўйича малака синовини ўтказиш орқали амалга оширилади.
Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
👉 https://lex.uz/docs/5641270

Ҳукумат қарори билан Ота-онаси ёки уларнинг биридан айрилган муҳтож қизлар, боқувчиси йўқ ёлғиз аёллар олий таълим олишларини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
🎓 Низомга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб ҳар йили ўзларининг ҳудудларидан ўқишга кирган 25 нафардан ҳамда 2-4-курсларда ўқиётган 75 нафар (ҳар бир курсдан – 25 нафардан), жами 100 нафар хотин-қизлар учун тўлов-контракт суммасини тўрт ўқув йилининг якунланишига қадар тўлаб беради.
Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
👉 https://lex.uz/docs/5640194

Ҳукумат қарори билан Давлат олий таълим муассасаларининг ижара ҳуқуқи асосида яшаётган талабаларига ойлик ижара тўловининг бир қисмини Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
☑️ Низомга кўра, ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган талабаларнинг ойлик ижара тўлови бир қисмини қоплаб бериш давлат солиқ хизмати органлари томонидан ҳисобга қўйилган кўчмас мулк ижара шартномасига мувофиқ ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган ариза берувчиларга нисбатан татбиқ этилади.
🚫 Рўйхатга олинган доимий яшаш жойи доирасида (туман, шаҳар миқёсида) ариза берувчиларга ойлик ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш амалга оширилмайди.
Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
👉 https://lex.uz/pdfs/5657191

Ҳукумат қарори билан Олий таълим муассасаларида иккинчи ва ундан кейинги таълимни олиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
🎓 Низомга кўра, олий маълумотга эга бўлган бакалавр (дипломли мутахассис) даражасига эга шахслар бакалавриат таълим йўналишлари бўйича иккинчи ва ундан кейинги олий таълимни олишлари мумкин.
📝 Иккинчи ва ундан кейинги олий таълим бўйича қабул параметрлари ОТМ кенгаши томонидан белгиланади.
🗓 Ўқишга кириш учун абитуриентлар ҳар йили 10 июлдан 10 августгача (шу куни ҳам) Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган махсус электрон тизим орқали рўйхатдан ўтади.
Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
👉 https://lex.uz/pdfs/5657199

Forwarded from Yuristlar malakasini oshirish markazi telegram kanali
📣📣📣 Кенг аҳоли қатлами учун бепул ҳуқуқий курслар ташкил қилинади.
⚡️ Юристлар малакасини ошириш маркази томонидан аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш мақсадида долзарб ҳуқуқий мавзуларда онлайн ўқув курслари ташкил этилмоқда.
‼️Ушбу ҳуқуқий курслар доирасида аҳолига меҳнат қонунчилиги, мерос, алимент, уй-жой қонунчилиги, пенсия, нафақа тайинлаш ва бошқа долзарб мавзуларда ҳуқуқий билимларни бериш назарда тутилган.
➡️ Ўқув курслари вақти ва мавзулари ҳақида ушбу сайт орқали танишиб бориш мумкин.
➡️ Мазкур ўқув курсларини YOUTUBE орқали кузатиш мумкин.
✅ Биринчи мавзу меҳнат муносабатлари, хусусан, меҳнат низолари ва имтиёзлар тўғрисида бўлади.
Каналга уланиш ⬇️
https://t.iss.one/yumom_news

#Президент_фармони
“Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинди.
🔰 Фармонга кўра, 2021 йил 1 ноябрдан:
➖ ҳудудида хонадонлар сони мингта ва ундан ортиқ бўлган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг ойлик лавозим маошлари 35 фоизга оширилади;
➖ фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларини рағбатлантириш, уларга бухгалтерия хизматини кўрсатиш вазифаси туман (шаҳар) ҳокимликларидан туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимларига ўтказилади.
Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
👉 https://lex.uz/docs/5681077

“Аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш ва ички бозорда нархлар барқарорлигини сақлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди
❗️Қарорга кўра, 2022 йил 1 майгача қуйидаги товарлар божхона божидан озод қилинади:
● бананлар, плантайнлар (янги ёки қуритилган) – ТИФ ТН коди 0803;
● янги ёки қуритилган финикилар, анжир, ананаслар, авокадо, гуайява, манго ва мангостан ёки гарциния – ТИФ ТН коди 0804;
● янги ёки қуритилган цитрус мевалар – ТИФ ТН коди 0805;
● янги папайя – ТИФ ТН коди 0807 20 000 0;
● янги олма, нок ва беҳи – ТИФ ТН коди 0808;
● киви – ТИФ ТН коди 0810 50 000 0.
Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
👉 https://lex.uz/docs/5685165

“Суғурта бозорини рақамлаштириш ва ҳаёт суғуртаси соҳасини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди
🔰 Қарорга мувофиқ, 2022 йил 1 июлдан суғуртанинг барча турларини (классларини) электрон шаклда амалга оширишга рухсат берилади.
🗓 2023 йил 1 январдан мажбурий суғуртанинг барча турлари бўйича суғурта полисларини қоғоз бланкаларда расмийлаштириш амалиёти бекор қилинади.
☑️ 2022 йил 1 январдан 2025 йил 1 январгача ҳаёт суғуртаси соҳасидаги суғурта ташкилотларининг мазкур фаолияти қисми учун ҳисобланадиган фойда солиғи бўйича белгиланган солиқ ставкаси 50 фоизга камайтирилади.
Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
👉 https://lex.uz/docs/5692504

“Аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини табиий ва суюлтирилган газ билан барқарор таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди
🔘 Қарорга кўра, 2021 йил 1 октябрдан юридик шахслар томонидан Ўзбекистонга импорт қилинган табиий газни реализация қилишда акциз солиғининг ноль фоизлик ставкаси белгиланди.
❗️2022 йил 1 январдан ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан сотиладиган суюлтирилган газга акциз солиғи солинмайди.
☑️ Тадбиркорларга табиий ва суюлтирилган газни Ўзбекистонга импорт қилишда ҚҚСни 120 кунгача муддатга фоизлар ҳисобланмаган ва унинг тўланишини таъминлаш талаб этилмаган ҳолда, кечиктириб (бўлиб-бўлиб) тўлаш ҳуқуқи берилади.
Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
👉 https://lex.uz/docs/5693017

Forwarded from Huquqiy axborot
#Сўровнома
📗 Ҳуқуқий адабиётларга бўлган эҳтиёжни ўрганиш мақсадида сўровнома ўтказилмоқда. Сўровномада иштирок этиш учун сониялар кифоя қилади.
➡️ Сўровномада иштирок этиш: https://bit.ly/3nlW5hw
Сизнинг фикрингиз биз учун муҳим!
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

Google Docs
Сўровнома
Ҳуқуқий адабиётларга бўлган эҳтиёжни ўрганиш юзасидан сўровнома. Сизнинг фикрингиз биз учун муҳим!
Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик маълумотлари миллий базаси – LEX.UZ янги талқинда ишга туширилди
🔄 Фойдаланувчиларга янада қулайлик яратиш мақсадида миллий базадан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилди.
🌐 Ҳужжатлар билан танишиш учун махсус қўшимча имкониятлар, мослашувчан дизайнда турли қурилмалардан фойдаланиш (компьютер, смартфон, мобил қурилмалар), шахсий кабинет ва бошқалар шулар жумласидан.
📱Яқин кунларда миллий базанинг мобил қурилмаларга мўлжалланган иловалари Play Market ва App Store платформаларига жойлаштирилади.
⚠️ Тизим тест режимида ишга туширилган бўлиб, аввалги версиядан фойдаланиш имконияти ҳам вақтинча мавжуд.

“Аҳолига тиббий хизматлар кўрсатиш сифатини яхшилаш ва соғлиқни сақлаш соҳасида кадрлар салоҳиятини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
💵 Қарорга мувофиқ, давлат туман (шаҳар) ва вилоят тиббиёт муассасалари учун Молия вазирлиги талабномаларига асосан 2021–2022 йилларда 100 млн АҚШ долларигача эквивалентдаги миллий валютада йиллик 2 фоиз ставкада кредит маблағлари ажратилади. Бунда, ушбу маблағлар талабномалар тақдим этилган санадан бошлаб 3 йил муддатгача берилади.
Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
👉 https://lex.uz/docs/5723701

Forwarded from hudud24.uz | Расмий канал
Расмий нашрларни топишга қийналяпсизми? Унда бу канал айнан Сиз учун!
"Адолат" миллий ҳуқуқий ахборот марказидан янги расмий нашрлар!
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси икки тилда!
🗓 2021 йил 1 ноябргача бўлган
ўзгартиш ва қўшимчалар билан
Тили: ўзбек, рус
Ҳажми: 82 бет (Ўзб), 78 бет (O‘zb), 80 бет (Рус)
Формат: 70х90 1/32
ISBN: 978-9943-7296-1-2
Муқова: қаттиқ
Нархи (ҚҚС билан):
▫️19 000 сўмдан (Ўзб)
▫️18 000 сўмдан (O‘zb)
▫️21 000 сўмдан (Рус)
📍 Шартнома учун манзил
📍 Дўкон манзили
☎️ +998 90 176 54 42
☎️ +998 97 777 91 21
Янги нашр қилинган расмий нашрлар билан ушбу https://t.iss.one/adolat_nashrlari телеграм канали орқли мунтазам танишиб боришингиз мумкин.
Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Ҳуқуқ

“Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолининг даромад манбаини кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
🔰 Қарорга мувофиқ, 2022 йилда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида:
👉 мақсадли жамғармалар ҳамда Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг ресурслари банкларга йиллик 10 фоизда жойлаштирилади;
👉 имтиёзли кредитлар йиллик 14 фоиз ставкада: ⬇️
➖ аҳоли ҳамда тадбиркорларга – 3 ойдан 6 ойгача имтиёзли давр билан 3 йилгача;
➖ чорвачилик, балиқчилик ва паррандачилик учун – 1 йилгача имтиёзли давр билан 3 йилгача;
➖ боғдорчилик, узумчилик ва лимончилик, иссиқхона, қишлоқ хўжалиги техникаси ва асбоб-ускуналарни харид қилиш учун – 3 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача;
➖ “Ҳунарманд” уюшмаси аъзоларига – 3 йилгача ҳамда айланма маблағларни тўлдириш учун 18 ойгача ажратилади.
Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
👉 https://lex.uz/docs/5785317