Huquqiy axborot | Lex.uz
23.5K subscribers
2.56K photos
20 videos
4 files
2.58K links
LEX.UZ – Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик маълумотлари миллий базаси телеграм канали
Download Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Президент_қарори

❗️Нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари тармоғи кенгайтирилади

“Нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш ва ушбу жараёнга тадбиркорлик субъектларини жалб қилиш имкониятларини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-49-сон, 31.01.2024 й.) қабул қилинди

🔰Қарорга кўра, янги нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйиш ва бинолар қуриш учун жойлардаги ҳокимликлар томонидан ҳар йили:

1 мартгача мақбул ер участкалари аниқланади;

1 апрелгача республика бўйича умумий майдони 50 гектар ер участкасидан кам бўлмаган манзилли рўйхат тасдиқлаш учун Ҳукуматга киритилади;

1 майгача тасдиқланган манзилли рўйхатга асосан ер участкалари “E-auksion” савдоларига мулк ёки ижара ҳуқуқи асосида чиқарилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6785346

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/lexuzofficial
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳукумат_қарори

❗️Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтингини аниқлаш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (55-сон, 30.01.2024 й.) билан Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

🌐 Низомга кўра, рейтинг Солиқ қўмитасининг “Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги” электрон платформасида онлайн шакллантирилади ва Савдо-саноат палатасининг расмий веб-сайтида эълон қилиб борилади.

Тадбиркорлар фаолиятини баҳолаш кўрсаткичлари бўйича умумий балл баҳолаш вақтида амалда бўлган кўрсаткичлар сони ва уларга берилган баллар йиғиндисидан келиб чиқиб белгиланади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6785751

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/lexuzofficial
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Президент_қарори

“Рақамлаштириш соҳасида малакали мутахассислар тайёрлаш фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
Президент қарори (ПҚ–51-сон, 01.02.2024 й.) қабул қилинди

🗓 Қарорга кўра, 2024 йил 1 мартдан қуйидагилар жорий этилади:

🔹нодавлат таълим ташкилотларига битирувчиси IT-хизматларни экспорт қилувчи ташкилотга ишга жойлашганда БҲМнинг 75 бараваригача, ногиронлиги бўлган ёш битирувчиси бундай ташкилотга ишга жойлашган ҳолларда эса 105 бараваригача бир марталик субсидия ажратиш тизимини назарда тутувчи дастур;

🔹халқаро IT-сертификатларга эга ёшларнинг ўқиш ҳамда ушбу сертификатларни олиш харажатларининг 60 фоизгача қисмини қоплаб бериш тартиби;

🔹инглиз тилини билиш бўйича B2 ва ундан юқори даражадаги сертификатга эга ёшларнинг халқаро IT-сертификатлар олиш харажатларини тўлиқ қоплаб бериш тартиби.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6786586

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/lexuzofficial
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Президент_қарори

“Иқтисодиёт соҳалари учун кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
Президент Қарори (ПҚ-62-сон, 07.02.2024 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра, Тошкент давлат иқтисодиёт университети (унга Тошкент молия институти ва Фискал институтни қўшиб олиш йўли билан) қайта ташкил этилди.

📝 Тошкент молия институти ва Фискал институтда таҳсил олаётган барча талабалар ўқишини Университетда давом эттиради ҳамда 2023/2024 ўқув йилидан битирувчи курс талабаларига Университет дипломи берилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6794040

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/lexuzofficial