Huquqiy axborot | Lex.uz
23.2K subscribers
2.5K photos
20 videos
4 files
2.51K links
LEX.UZ – Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик маълумотлари миллий базаси телеграм канали
Download Telegram
#Ҳукумат_қарори

❗️Экологик аудиторга малака сертификати бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатилади

Ҳукумат қарори (402-сон, 19.08.2023 й.) билан Экологик аудиторнинг малака сертификатини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

Маъмурий регламентга кўра, малака сертификатини олувчи талабгор:

▫️Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасига оид (биолог, геолог, гидролог муҳандис, ер геодезия ва картографияси муҳандиси, шунингдек, сув, атмосфера, ер ва ер ости бойликлари муҳофазаси мутахассисликлари) олий маълумотли;

▫️соҳада ёки турдош соҳаларда кетма-кет камида 3 йиллик иш тажрибасига эга бўлиши керак.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
👉 https://lex.uz/pdfs/6576266
#Ҳукумат_қарори

❗️Автобусларда йўловчиларни кечаси ташишга рухсат берилади

“Транспорт воситаларида ташишда ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (406-сон, 21.08.2023 й.) қабул қилинди

🔰Қарорга кўра, автобусларда ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш режимини назорат қилиш қурилмалари бўлганда йўловчиларни тунда шаҳарлараро, вилоятлараро ва халқаро мунтазам йўналишларда ички ишлар органлари ҳамроҳлигисиз ташишга рухсат берилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
👉 https://lex.uz/pdfs/6577072
#Ҳукумат_қарори

Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра (407–сон, 21.08.2023 й.) Ўзбекистон Республикасининг миллий қонунчилиги Жаҳон савдо ташкилоти битимларига уйғунлаштирилиши муносабати билан айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритилди

🔰 Шунга кўра:

▫️давлат тилида маркировка қилиниши шарт бўлган импорт қилинадиган истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчининг ваколатли шахси ва импорт қилувчилар томонидан ҳам амалга оширилиши белгиланди (илгари фақат ишлаб чиқарувчи томонидан эди);

▫️юридик маслаҳатчилар ташкилоти юридик маслаҳатчиси халқаро ҳуқуқ бўйича маслаҳат бериши мумкин.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
👉 https://lex.uz/pdfs/6579094
#Ҳукумат_қарори

❗️Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчиларнинг малакасини ошириш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (409-сон, 22.08.2023 й.) билан Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчиларнинг малакасини ошириш ва уларни аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

📝 Низомга кўра, рўйхатдан ўтказувчиларнинг малакасини ошириш (ҳар 3 йилда камида бир марта) Кадастр агентлигининг Тошкент геодезия ва картография коллежи Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази томонидан амалга оширилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
👉 https://lex.uz/pdfs/6580936
#Президент_қарори

25 та туманда чорвачилик кластерлари ташкил этилади

“Чорвачиликда идентификация қилиш тизими ва наслчилик соҳасини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–285-сон, 24.08.2023 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра, Ўзбекистонда ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тизими қуйидаги 2 босқичда жорий қилинади:

1️⃣-босқич – 2023–2024 йилларда чорвачиликка ихтисослаштирилган 25 та туманда

Ушбу туманларда ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тизимини жорий қилиш бепул амалга оширилади.

2️⃣-босқич – 2025–2026 йилларда республиканинг қолган туманларида.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
👉https://lex.uz/pdfs/6583141
#Президент_қарори

❗️Абу Райҳон Беруний номидаги ЮНЕСКО – Ўзбекистон халқаро мукофоти таъсис этилади

“Абу Райҳон Беруний номидаги ЮНЕСКО – Ўзбекистон халқаро мукофотини таъсис этишни қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–286-сон, 25.08.2023 й.) қабул қилинди.

🔰Қарорга асосан:

ЮНЕСКО билан ҳамкорликда сунъий идрок соҳасида одоб-ахлоқни тарғиб этиш орқали илмий мулоқотни рағбатлантириш бўйича Абу Райҳон Беруний номидаги ЮНЕСКО – Ўзбекистон халқаро мукофоти таъсис этилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
👉 https://lex.uz/pdfs/6583979
#Қонун

❗️“Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида”ги қонун (ЎРҚ-865, 30.08.2023 й.) қабул қилинди

🔰Қонунга кўра, Гидротехника иншоотларининг лойиҳа кўрсаткичлари параметрларига, уларга юкламалар ҳамда таъсир кўрсатиш омилларига, шунингдек қурилишда ишлатиладиган материалларга, фойдаланиш шароитларига қараб гидротехника иншоотлари I, II, III ва IV синфларга бўлинади.

🏢 Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи этиб белгиланди.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
👉https://lex.uz/pdfs/6588801
#Адлия_табриги

Азиз юртдошлар!

Сизларни халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами – Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 32 йиллиги билан чин қалбдан муборакбод этамиз.

Бугунги қутлуғ айёмда барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт ва хотиржамлик тилаймиз.

Юртимизда тинчлик бардавом бўлсин, хонадонларимиздан осойишталик, аҳиллик, файзу барака ҳеч қачон аримасин.

Ҳурмат билан Адлия вазирлиги жамоаси

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/lexuzofficial
#Президент_қарори

❗️Давлат ва корпоратив қимматли қоғозларнинг ягона ҳисоби “Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси” АЖда юритилади

"Капитал бозорини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарори (ПҚ-291, 02.09.2023 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра:

🔹“Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси” давлат унитар корхонаси “Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси” АЖга ўзгартирилади ва унинг устав капиталидаги давлат акциялари пакети Марказий банкка ўтказилади;

🔹“Ўзбекистон республика валюта биржаси” АЖ таъсисчилигида “Миллий клиринг маркази” АЖ ташкил этилади.

🗓 2025 йил 1 январдан давлат ва корпоратив қимматли қоғозларнинг ягона ҳисоби “Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси” АЖда юритилади

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
👉 https://lex.uz/pdfs/6590025
#Ҳукумат_қарори

Ҳукумат қарори (437-сон, 02.09.2023 й.) билан “Ибратли оила” кўкрак нишонини бериш тартиби белгиланди

Қарорга кўра, ушбу кўкрак нишони билан фаровон ва барқарор оилаларнинг ҳаётий тажрибаларини оммалаштириш, оила институтини мустаҳкамлаш, оилавий қадриятларни сақлаш ва ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшган намунали оилалар тақдирланади.

Кўкрак нишони билан мукофотланган оилалар 15 май – Халқаро оилалар куни байрами арафасида тантанали тақдирланади.

💰Тақдирланган ибратли оилаларга БҲМнинг 4 баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти берилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
👉 https://lex.uz/pdfs/6590121
#Ҳукумат_қарори

❗️Давлатга тегишли сув ҳавзалари тадбиркорларга “E-auksion” орқали ижарага берилади

Ҳукумат қарори (441-сон, 02.09.2023 й.) билан Давлатга тегишли сув ҳавзаларини тадбиркорлик субъектларига “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

🔰 Низомга кўра, 2023 йил 1 октябрдан давлатга тегишли сув ҳавзалари фойдаланиш шарти билан электрон савдо платформасида онлайн-аукцион орқали ижарага берилади.

🗓 Сув ҳавзаси (ер участкаси) камида 10 йил муддатга, қўшимча яна 10 йил муддатга узайтириш ҳуқуқи билан очиқ электрон онлайн-аукцион савдоси орқали шартнома асосида ижарага берилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
👉 https://lex.uz/pdfs/6591635
#Ҳукумат_қарори

❗️“Халқ саломатлиги посбони” кўкрак нишони таъсис этилди

Ҳукумат қарори (444-сон, 04.09.2023 й.) билан “Халқ саломатлиги посбони” кўкрак нишони таъсис этилди

🔰Қарорга кўра, Кўкрак нишони ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбасиТиббиёт ходимлари куни арафасида тантанали топширилади.

📁 Кўкрак нишони билан тақдирланганларга БҲМнинг 4 баравари миқдорида (1 млн 320 минг сўм) бир йўла тўланадиган пул мукофоти берилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
👉 https://lex.uz/pdfs/6593498
#Ҳукумат_қарори

❗️Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни ишга олганларга субсидия берилади

“Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд айрим тоифаларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг бандлигига кўмаклашиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (450-сон, 05.09.2023 й.) қабул қилинди

🔰Қарорга кўра, 2023 йил 1 октябрдан жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга ҳар бир шахс учун 3 ойдан ортиқ муддатда меҳнат фаолиятини давом эттиргандан сўнг БҲМнинг 3 баравари (990 минг сўм) миқдорида бир марталик субсидия ажратилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
👉 https://lex.uz/pdfs/6595344
#Қонун

❗️Крипто-активлар айланмаси соҳасида лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари такомиллаштирилади

Президент томонидан имзоланган қонун (ЎРҚ–866, 06.09.2023 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

☑️ “Давлат божи тўғрисида”ги қонунга киритилган ўзгартиришга кўра, крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари фаолиятини амалга ошириш учун лицензия олаётган юридик шахслар давлат божини Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан белгиланадиган миқдорда ва тартибда тўлайди.

Шунингдек, “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги қонунга киритилган ўзгартиришга кўра, майнинг фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан берилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
👉 https://lex.uz/pdfs/6596495
#Президент_фармони

❗️“Аҳоли саломатлиги – 2030” миллий стратегияси ишлаб чиқилади

"Соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент Фармони қабул қилинди

🔰Фармон билан Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти этиб қайта ташкил қилинди.

🔰 Фармонга кўра, қуйидагилар ишлаб чиқилади:

▫️ 2024-2026 йилларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, тўғри овқатланишни тизимли тарғиб қилиш ва оммалаштириш дастури;

▫️2023 йил якунигача “Аҳоли саломатлиги – 2030” миллий стратегияси.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
👉https://lex.uz/pdfs/6597701
#Адлия_хабари

❗️Ҳуқуқий услубий қўлланмалар билан lex.uz сайтида танишиб боринг

✍️ Адлия вазирлиги томонидан ягона ҳуқуқни қўллаш амалиётини шакллантириш мақсадида турли соҳаларда услубий қўлланмалар ишлаб чиқиш ҳамда уларни lex.uz сайтига жойлаштириб бориш йўлга қўйилди.

➡️ Услубий қўлланмалар тегишли соҳаларда фаолият юритаётган давлат органлари, фуқаро ва тадбиркорлар фойдаланиши учун мўлжалланган бўлиб, уларда соҳани тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга хаволалар ҳамда зарур ҳужжатларнинг намуналари ҳам келтирилган.

🔰Бугунги кунда lex.uz сайтига қуйидаги услубий қўлланмалар жойлаштирилган:

1️⃣ “Фермер хўжалиги бошлиғини ўзгартириш ва расмийлаштириш тартиби”;

2️⃣ “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаcига бўлган ҳуқуқни бекор қилиш ва ер участкаcини ҳокимлик номига давлат мулки сифатида рўйхатидан ўтказиш;

3️⃣ “Кичик қувватдаги қайта тикланадиган энергия манбалари қурилмаларидан фойдаланиш”;

4️⃣ Маҳаллий кенгашлар депутатлари учун амалий қўлланма;

5️⃣ “Медиасаводхонлик ва Fake News: ҳуқуқ ва масъулият чегараси”;

6️⃣ “Ислоҳотлар даврида оммавий ахборот воситалари: ахборот трансформацияси ва касб этикаси муаммолари”.

7️⃣ "Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкасини ажратиш ва қуриш жараёни билан боғлиқ давлат хизматларини кўрсатиш бўйича услубий қўлланма".

⚠️ Мазкур услубий қўлланмаларнинг тўлиқ матни билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин: https://lex.uz/qollanma

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонун

❗️Айрим ёввойи ҳайвонларни уйда сақлаш тақиқланмоқда

Президент томонидан имзоланган қонун (ЎРҚ–867-сон, 07.09.2023 й.) билан “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонунга қўшимча ва ўзгартиш киритилди

🚫 Унга кўра, аҳоли томонидан айрим турдаги ёввойи ҳайвонларнинг ярим эркин шароитларда, сунъий яшаш муҳитида ёки тутқунликда сақланиши тақиқланади.

📝 Мазкур ҳайвонларнинг рўйхати ҳамда уларни юридик шахслар (ташкилотлар) томонидан сақлаш тартиби Ҳукумат томонидан белгиланади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
👉 https://lex.uz/uz/docs/6597902
#Президент_қарори

❗️Туғуруқ ўринлари сони 4 321 тага оширилади

“Оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–296-сон, 08.09.2023 й.) қабул қилинди

🏢 Қарорга кўра, 2023 йил 1 октябрдан Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда унинг 14 ҳудудий филиали ташкил этилади.

📁 Қарор билан шунингдек, Оналар ва болалар ҳамда аҳоли репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш хизматини янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

2023–2027 йилларда туғуруқ ўринлари сони жами 4 321 тага оширилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
👉https://lex.uz/uz/pdfs/6598641
#Президент_фармони

❗️“Ўзбекистон – 2030” стратегияси қабул қилинди

“Ўзбекистон – 2030” стратегияси тўғрисида"ги Президент Фармони (ПФ–158-сон, 11.09.2023 й.) қабул қилинди

🔰Фармонга кўра, “Ўзбекистон – 2030” стратегияси қуйидаги 5 та устувор йўналиш ҳамда 100 та мақсаддан иборат:

ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун муносиб шароитлар яратиш;

барқарор иқтисодий ўсиш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш;

сув ресурсларини тежаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш;

қонун устуворлигини таъминлаш, халқ хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этиш;

“хавфсиз ва тинчликсевар давлат” тамойилига асосланган сиёсатни изчил давом эттириш.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
👉 https://lex.uz/pdfs/6600413
#Президент_қарори

❗️Бошланғич синф ўқувчилари таълим планшетлари билан таъминланади

“Ўзбекистон – 2030” стратегиясини 2023 йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарори (ПҚ–300-сон, 11.09.2023 й.) қабул қилинди

🔘Қарорга кўра, 2024 йил 1 январдан:

🔹давлат мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларига оқсил, витамин ва минераллар билан бойитилган сут, йод билан тўйинтирилган нон маҳсулотлари берилиши йўлга қўйилади;

🔹Хоразм вилоятининг Қўшкўпир ва Хонқа туманларида эксперимент тариқасида, барча бошланғич синф ўқувчилари таълим планшетлари билан таъминланиб, келгусида мазкур тажриба республиканинг барча ҳудудларида босқичма-босқич жорий этилади;

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
👉 https://lex.uz/pdfs/6600390
#Қонун

❗️“Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–868-сон, 13.09.2023 й.) Президент томонидан имзоланди

🔰Қонунга мувофиқ, давлат чегарасини белгилаш ва ўзгартириш Олий Мажлис палаталари томонидан амалга оширилади.

📝 Давлат чегараси жойларда аниқ кўриниб турадиган чегара белгилари билан кўрсатиб қўйилади.

🏢 Қонунга кўра, Давлат хавфсизлик хизмати давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилиш соҳасидаги ягона давлат сиёсатини амалга оширади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
👉 https://lex.uz/pdfs/6605257