#Президент_қарори
“Ўзбекистонда йилқичилик, от спорти, замонавий бешкураш ва полони 2025 йилгача ривожлантириш давлат дастури тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди
Қарорга кўра, 2021–2025 йилларда қуйидагилар ташкил этилади:
👉 67 та болалар-ўсмирлар спорт мактабида от спорти турлари, шу жумладан замонавий бешкураш бўйича 52 та, поло бўйича 15 та бўлим;
👉 ҳар бир олимпия захиралари коллежида от спорти ва замонавий бешкураш бўлимлари;
👉 наслли ва зотдор отларни кўпайтириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 170 та йилқичилик хўжаликлари.
Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
👉 https://lex.uz/docs/5554856

“Чавандозлар мактаблари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
🏫 Қарорга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида от спорти турларига ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаблари (Чавандозлар мактаблари) ва уларнинг туман (шаҳар) секциялари ташкил қилинди.
🏇Чавандозлар мактаблари Миллий гвардия тизимига киради ҳамда мактабдан ташқари спорт-таълим муассасаси ҳисобланади.
☑️ Мазкур мактаблар от спорти (учкураш, тўсиқлардан сакраш ва от йўрттириш), замонавий бешкураш, поло ҳамда улоқ-кўпкарига ихтисослаштирилади.
➡️ Улар ўз фаолиятини 2022 йил 1 мартдан бошлайди, шунингдек, разрядли ва унвонли спортчилар тайёрлаш тизими жорий этилади.
Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
👉 https://lex.uz/docs/5555037

#Қонун
“Расмий статистика тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди
📌 Қонунга кўра, расмий статистика давлат статистика органлари ва расмий статистиканинг бошқа тайёрловчилари томонидан тайёрланадиган ҳамда тарқатиладиган статистика маълумотларидан иборат.
✅ Давлат статистика қўмитаси соҳада ваколатли давлат органи ҳисобланади.
➡️ Жисмоний ва юридик шахслар (шу жумладан уларнинг алоҳида бўлинмалари, филиаллари ва ваколатхоналари) расмий статистикадан фойдаланувчилар бўлиши мумкин.
❕Қонунга кўра, кўп йиллик статистика дастури умуман миллий статистика тизими учун ишлаб чиқилади ва расмий статистиканинг стратегик ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
👉 https://lex.uz/docs/5569619

“Ногиронлиги бўлган шахсларга кўрсатилаётган тиббий-ижтимоий хизматлар сифатини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
🔰 Қарорга кўра:
➖2021 йил якунигача 2 минг дона замонавий эшитиш мосламаларини харид қилиниб, ихтисослаштирилган таълим муассасаларида ўқиётган эшитиш қобилияти заиф болаларга етказилади;
➖ харид қилиниши режалаштирилган 260 та кохлеар имплантатларига қўшимча равишда 355 та кохлеар имплантатлари сотиб олинади ва 5 ёшгача болаларга жарроҳлик амалиёти орқали ўрнатилади;
➖ 2021 йилда қўшимча 2 минг нафаргача, 2022 йилдан бошлаб ҳар йили 3 минг нафаргача болага туғма юрак нуқсони ҳамда бош миядаги патологик ўзгаришлар (жумладан, гидроцефалия) бўйича жарроҳлик амалиётлари ўтказилади.
Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
👉 https://lex.uz/docs/5569803

Интеллектуал мулк объектларининг ҳуқуқий муҳофазаси янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Қонун Президент томонидан имзоланди.
📝 Қонун билан интеллектуал мулк соҳасида айрим қонунчилик ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
➡️ Киритилган ўзгартиришларга кўра, муаллифлик ҳуқуқи муаллифнинг вафотидан кейин 70 йил давомида амал қилиши белгиланди (илгари ушбу муддат 50 йил эди).
⏳ Қонунга кўра, товар белгисини рўйхатдан ўтказиш учун талабнома берилганидан сўнг Интеллектуал мулк агентлиги талабнома ҳақидаги маълумотларни веб-сайтига 1 иш кунида жойлаштиради.
Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
👉 https://lex.uz/docs/5592857

#Ҳукумат_қарори
Ўзбекистон Республикасида коронавирус инфекцияси билан боғлиқ эпидемиологик вазият барқарорлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.
Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
👉 https://lex.uz/docs/5592833

Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар академиясини ташкил этиш тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди
Қарор билан Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар академияси ташкил этилди
📌 Қарорга кўра, Академия барча таълим босқичларида фаолият кўрсатадиган нодавлат таълим ташкилоти ҳисобланади.
🔘 Академияда қуйидаги йўналишларда олий малакали илмий-педагогик кадрлар тайёрланади:
👉 халқаро ва миллий меҳнат стандартлари;
👉 меҳнат ҳуқуқи;
👉 инсон ҳуқуқлари;
👉 меҳнат тиббиёти;
👉 ижтимоий ҳимоя ва меҳнат муҳофазаси.
Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
👉 https://lex.uz/docs/5594354

“Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди
✅ Қонунга кўра, таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи жисмоний ҳамда юридик шахсларда Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан бериладиган тегишли рухсатнома олган пайтдан юзага келади.
❗️Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи тугаганидан кейин уларни рекультивация қилиш ҳамда келгусида фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш юзасидан чоралар кўриш шарт.
Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
👉 https://lex.uz/docs/5595448

Ҳукумат қарори билан Ички ишлар органларида энг яхши ходимларни аниқлаш бўйича республика танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
☑️ Низомга кўра, ички ишлар органларида энг яхши ходимларни аниқлаш бўйича республика танлови қуйидаги номинациялар бўйича ўтказилади:
➖ “Энг яхши ҳудудий ички ишлар органи бошлиғи”;
➖ “Энг яхши профилактика инспектори”;
➖ “Энг яхши терговчи”;
➖ “Энг яхши тезкор ходим”.
Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
👉 https://lex.uz/docs/5600136

Президент қарори
“Қўшилган қиймат солиғи маъмуриятчилигини такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
🗓 Қарорга кўра, 2021 йил 1 октябрдан экспорт қилинадиган товарлар учун ишлатилган, ҳақиқатда олинган товарлар (хизматлар) бўйича тўланиши лозим бўлган (тўланган) ҚҚС суммаси солиқ тўловчининг Ўзбекистондаги банк ҳисобварағига чет эл валютаси тушуми келиб тушишидан қатъи назар ҳиcобга олинади.
☑️ Ушбу имконият интизомли солиқ тўловчиларга (охирги бир йил давомида валюта тушумларини ўз вақтида таъминлаб келаётган ва экспорт шартномалари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлиги бўлмаган) татбиқ этилади.
Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
👉 https://lex.uz/docs/5599666

“Умумий овқатланиш ва туризм соҳаларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
🔰 Қарорга кўра, коронавирус пандемияси даврида умумий овқатланиш ва туризм соҳаларида фаолият юритаётган тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 2021 йил 1 сентябрдан:
➖ 2021 йил 31 декабргача умумий овқатланиш корхоналари юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни тўлашдан озод қилинади;
➖ 2023 йил 1 сентябргача туристик (меҳмонхона) йиғимини ҳисоблаш ва тўлаш тўхтатилади.
Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
👉 https://lex.uz/docs/5599831

#Президент_фармони
“Солиқ мажбуриятларини бажаришда тадбиркорлик субъектларига янада қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинди
🔰 Фармонга кўра, 2022 йил 1 январдан:
➖ камерал солиқ текшируви натижалари бўйича аниқланган ҳуқуқбузарликлар учун молиявий санкциялар қўлланилмайди;
➖ тадбиркорлар томонидан солиқ ҳисоботини белгиланган муддатларда тақдим этмаганлик учун молиявий санкциялар бекор қилинади.
Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
👉 https://lex.uz/docs/5618892

“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
📋 Қарор билан Тожикистон Республикасининг Душанбе шаҳрида 2021 йил 10 июнь куни Ўзбекистон ҳамда Тожикистон Республикаси Ҳукумати ўртасида имзоланган Тожикистон-Ўзбекистон инвестиция компаниясини ташкил этиш тўғрисидаги Битим тасдиқланди.
🔘 Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси мазкур халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.
❕Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргач, унинг қоидалари амалга оширилиши устидан назоратни таъминлайди.
Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
👉 https://lex.uz/docs/5617835

Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.
🔰 Қарорга кўра, 2022 йил 1 январдан:
➖ педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш бўйича вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар (шаҳарлар) ҳамда таълим муассасалари миқёсидаги аттестация комиссияларини тузиш ва йиғма жилд орқали ҳужжат топшириш амалиёти бекор қилинади;
➖ педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш уларнинг педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлигини баҳолаш ҳамда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан ўқув фани бўйича малака синовини ўтказиш орқали амалга оширилади.
Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
👉 https://lex.uz/docs/5641270

Ҳукумат қарори билан Ота-онаси ёки уларнинг биридан айрилган муҳтож қизлар, боқувчиси йўқ ёлғиз аёллар олий таълим олишларини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
🎓 Низомга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб ҳар йили ўзларининг ҳудудларидан ўқишга кирган 25 нафардан ҳамда 2-4-курсларда ўқиётган 75 нафар (ҳар бир курсдан – 25 нафардан), жами 100 нафар хотин-қизлар учун тўлов-контракт суммасини тўрт ўқув йилининг якунланишига қадар тўлаб беради.
Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
👉 https://lex.uz/docs/5640194

Ҳукумат қарори билан Давлат олий таълим муассасаларининг ижара ҳуқуқи асосида яшаётган талабаларига ойлик ижара тўловининг бир қисмини Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
☑️ Низомга кўра, ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган талабаларнинг ойлик ижара тўлови бир қисмини қоплаб бериш давлат солиқ хизмати органлари томонидан ҳисобга қўйилган кўчмас мулк ижара шартномасига мувофиқ ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган ариза берувчиларга нисбатан татбиқ этилади.
🚫 Рўйхатга олинган доимий яшаш жойи доирасида (туман, шаҳар миқёсида) ариза берувчиларга ойлик ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш амалга оширилмайди.
Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
👉 https://lex.uz/pdfs/5657191

Ҳукумат қарори билан Олий таълим муассасаларида иккинчи ва ундан кейинги таълимни олиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
🎓 Низомга кўра, олий маълумотга эга бўлган бакалавр (дипломли мутахассис) даражасига эга шахслар бакалавриат таълим йўналишлари бўйича иккинчи ва ундан кейинги олий таълимни олишлари мумкин.
📝 Иккинчи ва ундан кейинги олий таълим бўйича қабул параметрлари ОТМ кенгаши томонидан белгиланади.
🗓 Ўқишга кириш учун абитуриентлар ҳар йили 10 июлдан 10 августгача (шу куни ҳам) Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган махсус электрон тизим орқали рўйхатдан ўтади.
Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
👉 https://lex.uz/pdfs/5657199

Forwarded from Yuristlar malakasini oshirish markazi telegram kanali
📣📣📣 Кенг аҳоли қатлами учун бепул ҳуқуқий курслар ташкил қилинади.
⚡️ Юристлар малакасини ошириш маркази томонидан аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш мақсадида долзарб ҳуқуқий мавзуларда онлайн ўқув курслари ташкил этилмоқда.
‼️Ушбу ҳуқуқий курслар доирасида аҳолига меҳнат қонунчилиги, мерос, алимент, уй-жой қонунчилиги, пенсия, нафақа тайинлаш ва бошқа долзарб мавзуларда ҳуқуқий билимларни бериш назарда тутилган.
➡️ Ўқув курслари вақти ва мавзулари ҳақида ушбу сайт орқали танишиб бориш мумкин.
➡️ Мазкур ўқув курсларини YOUTUBE орқали кузатиш мумкин.
✅ Биринчи мавзу меҳнат муносабатлари, хусусан, меҳнат низолари ва имтиёзлар тўғрисида бўлади.
Каналга уланиш ⬇️
https://t.iss.one/yumom_news

“Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинди.
🔰 Фармонга кўра, 2021 йил 1 ноябрдан:
➖ ҳудудида хонадонлар сони мингта ва ундан ортиқ бўлган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг ойлик лавозим маошлари 35 фоизга оширилади;
➖ фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларини рағбатлантириш, уларга бухгалтерия хизматини кўрсатиш вазифаси туман (шаҳар) ҳокимликларидан туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимларига ўтказилади.
Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
👉 https://lex.uz/docs/5681077

“Аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш ва ички бозорда нархлар барқарорлигини сақлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди
❗️Қарорга кўра, 2022 йил 1 майгача қуйидаги товарлар божхона божидан озод қилинади:
● бананлар, плантайнлар (янги ёки қуритилган) – ТИФ ТН коди 0803;
● янги ёки қуритилган финикилар, анжир, ананаслар, авокадо, гуайява, манго ва мангостан ёки гарциния – ТИФ ТН коди 0804;
● янги ёки қуритилган цитрус мевалар – ТИФ ТН коди 0805;
● янги папайя – ТИФ ТН коди 0807 20 000 0;
● янги олма, нок ва беҳи – ТИФ ТН коди 0808;
● киви – ТИФ ТН коди 0810 50 000 0.
Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
👉 https://lex.uz/docs/5685165

“Суғурта бозорини рақамлаштириш ва ҳаёт суғуртаси соҳасини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди
🔰 Қарорга мувофиқ, 2022 йил 1 июлдан суғуртанинг барча турларини (классларини) электрон шаклда амалга оширишга рухсат берилади.
🗓 2023 йил 1 январдан мажбурий суғуртанинг барча турлари бўйича суғурта полисларини қоғоз бланкаларда расмийлаштириш амалиёти бекор қилинади.
☑️ 2022 йил 1 январдан 2025 йил 1 январгача ҳаёт суғуртаси соҳасидаги суғурта ташкилотларининг мазкур фаолияти қисми учун ҳисобланадиган фойда солиғи бўйича белгиланган солиқ ставкаси 50 фоизга камайтирилади.
Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
👉 https://lex.uz/docs/5692504