#Президент_қарори
“2021/2022 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди
Қарор билан 2021/2022 ўқув йили учун давлат буюртмаси параметрлари қуйидагича тасдиқланди.
🔘 бакалаврлар тайёрлаш бўйича:
• кундузги таълим шаклига – 113 530 нафар;
• сиртқи таълим шаклига – 37 675 нафар;
• кечки таълим шаклига – 6 550 нафар;
🔘 магистрлар тайёрлаш бўйича – 12 900 нафар;
🔘 Ўзбекистондаги хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларида давлат гранти асосида кадрлар тайёрлаш бўйича – 500 нафар.
⏳ Абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш жорий йилнинг 22 июнидан 22 июлига қадар (22 июль куни ҳам) амалга оширилади.
Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
👉 https://lex.uz/docs/5472291

#Эълон
2021 йил 25 июнь куни соат 22:00 дан 26 июнь 05:00 га қадар www.lex.uz сайтида профилактик ишлари олиб борилиши муносабати билан сайтдан фойдаланиш вақтинча чекланади.
Ноқулайликлар учун узр сўраймиз.
👉 @lexuzofficial

#Адлия_хабари
Қонунчилик ҳужжатларини ҳисобга олиш бўйича янги талаблар белгиланди
“Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ҳисобини юритиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруқ Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3311, 19.06.2021 й.).
☑️ Қонунчилик ҳужжатларини давлат ҳисобига олишнинг янги тартиби тасдиқланди.
🔰 Унга кўра:
➖ барча турдаги қонунчилик ҳужжатлари Aдлия вазирлиги томонидан марказлаштирилган ҳолда давлат рўйхатидан ўтказилади;
➖ Президент ва Вазирлар Маҳкамаси фармойишлари давлат ҳисобига олинади;
➖ Президентнинг кадрлар масалалари, фуқаролик, афв этиш, сиёсий бошпана бериш, давлат мукофотлари билан тақдирлаш ва олий ҳарбий ва махсус унвонларни бериш ва индивидуал тусдаги бошқа масалалар бўйича фармон ва қарор шаклида қабул қилинган ҳужжатлари ҳам давлат ҳисобига олинади.
🧾 Lex.uz да эълон қилинган барча қонунчилик ҳужжатлари назорат ҳолатида сақланади. Яъни, ҳар бир қонунчилик ҳужжатида унга киритилган ўзгартиришлар ёки қўшимчалар ёки ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилади.
📋 Шу билан бирга, Aдлия вазирлигида қонунчилик ҳужжатларнинг назорат нусхалари қоғоз шаклида ҳам юритилади.
➡️ Бу борада, илгари матнга тегишли ўзгартиришлар тўғрисидаги маълумотлар ёпиштирилган бўлса, эндиликда қонунчилик ҳужжатига ўзгартириш киритишга асос бўлган ҳужжатлар рўйхати (ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёки бекор қилиш) унга илова қилинади.
☑️ Давлат идоралари ҳам ўз фаолиятига оид қонунчилик ҳужжатларнинг назорат нусхаларини юритишни шу тартибда олиб боради.
🗓 Ушбу ҳужжат 2021 йил 1 июлдан эътиборан кучга киради.
📍Мазкур ҳужжатнинг матни билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин: lex.uz/docs/5461800.

#Қонун
“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди.
🔘 Киритилган қўшимчаларга кўра, банк сирини ташкил этувчи маълумотлар прокурорнинг санкцияси билан қуйидагиларга тақдим этилади:
👉 прокуратура, дастлабки тергов ва суриштирув органларига уларнинг иш юритувидаги жиноят ишлари бўйича ҳолатларни аниқлаш, шунингдек етказилган зарарни ундиришни ёки мол-мулкни хатлашни таъминлаш мақсадида – терговчининг ёхуд суриштирувчининг асослантирилган қарорига кўра;
👉 тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларга уларнинг иш юритувидаги тезкор-қидирув ишлари бўйича ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш мақсадида – тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи орган раҳбари томонидан тасдиқланган асослантирилган қарор асосида.
Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
👉 https://lex.uz/docs/5478726

“Н.И.Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқот тиббиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
🏢 Қарорга кўра, Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги “Н.И.Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқот тиббиёт университети” Федерал давлат автоном ОТМнинг Тошкент шаҳридаги филиали ташкил этилди.
📌 Филиал фаолиятининг асосий йўналишларидан бири соғлиқни сақлаш тизими ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш учун муҳим илмий-амалий муаммоларни ҳал қилишга қодир юқори малакали тиббиёт кадрларини тайёрлаш ҳисобланади.
☑️ Филиал Университетнинг юридик шахс мақомига эга бўлган алоҳида таркибий бўлинмаси бўлиб, таълим жараёни рус тилида олиб борилади.
Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
👉 https://lex.uz/docs/5487738

“Давлат харидлари шаффофлигини таъминлаш ва самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди
🔘 Қарорга кўра, 2021 йил 5 июлдан тегишли (24 та) корпоратив буюртмачилар:
➖ давлат харидларини амалга оширишда харид қилиш тартиб-таомилларини ўтказиш тўғрисидаги эълонлар ва давлат харидлари натижалари тўғрисидаги ахборотни махсус ахборот портали ҳамда ОАВда жойлаштиради;
➖ товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) қиймати БҲМнинг 25 минг баравари миқдоридан ошган ҳолларда, харидга доир техник топшириқлар ва тендер ҳужжатларини комплекс экспертизадан ўтказиш учун Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги “Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази” давлат унитар корхонасига киритади.
Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
👉 https://lex.uz/docs/5489509

#Ҳукумат_қарори
“2021/2021 ўқув йили учун “ММФИ” миллий тадқиқот ядро университети” федерал давлат автоном олий таълим муассасасининг Тошкент шаҳридаги филиалига ўқишга қабул қилиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, ушбу таълим муассасасига 2021/2021 ўқув йили учун бакалаврларни тайёрлаш бўйича давлат гранти асосида 4 та таълим йўналишида жами 100 ўрин миқдорида қабул квотаси белгиланди.
✅ Булар:
👉 Ядро энергетикаси ва иссиқлик физикаси – 25 та;
👉 Ядро физикаси ва технологиялари – 25 та;
👉 Иссиқлик энергетикаси ва иссиқлик техникаси – 25 та;
👉 Электроэнергетика ва электротехника – 25 та.
Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
👉 https://lex.uz/docs/5487831

“Республикада мавжуд яйловлардан унумли фойдаланиш, ипак ва жунни қайта ишлашни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, 2022 йил 1 январдан 2025 йил 1 январгача:
👉 ҳар йили етиштириладиган пилла (ҳўл пилла) ҳосилининг 1 кг учун 5 минг сўм миқдорида хонадонларда пилла етиштирувчиларга республика бюджети ҳисобидан субсидия ажратилади;
👉 тутзорларни суғориш учун фойдаланилган сув ҳажмига сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси 50 фоиз миқдорда қўлланилади.
➡️ Шунингдек, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастурлари доирасида ажратилган маблағлар жун йўналишидаги қўйларни, шунингдек, қўлда жун йигириш, ипак матолари, гилам ва кигиз тўқиш ускуналарини сотиб олишга ҳам йўналтирилади.
Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
👉https://lex.uz/docs/5499558

“Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди
📝 Қонун билан 49 та лицензиялар, 120 та рухсат бериш ҳужжатлари ҳамда 33 та хабарномаларнинг якуний рўйхатлари тасдиқланди.
☑️ Қонунга кўра, фаолиятни амалга ошириш ҳаёт ва соғлиққа, атроф-муҳитга зарар, ҳуқуқлар ва қонуний манфаатларга, жамоат хавфсизлигига зиён етказилишига сабаб бўлиши мумкин бўлса, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари жорий этилади.
🖥 Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш ва улар билан боғлиқ бошқа тартиблар барча учун очиқ бўлган “Лицензия” ахборот тизими (махсус электрон тизим) орқали амалга оширилади.
❌ Юридик шахслар филиаллари ва ваколатхоналари учун алоҳида лицензиялар ҳамда рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар олиш талаб этилмайди.
Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
👉https://lex.uz/docs/5511879

#Президент_фармони
“Ўзбекистон Республикаси Стратегик ривожланиш агентлигини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–6264-сон, 19.07.2021 й.) қабул қилинди.
🔰 Фармон билан қуйидагилар ташкил этилди:
➖ Стратегик ривожланиш агентлиги (Агентлик);
➖ Президент раислигида Агентлик Кенгаши;
➖ Агентлик ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган бюджетдан ташқари Стратегик ривожланиш агентлигини қўллаб-қувватлаш жамғармаси.
📌 Агентликнинг асосий вазифаларидан бири тармоқлар ва ҳудудлар кесимида инвестицияларни жалб этиш ва лойиҳаларни амалга оширишнинг стратегик масалаларини ўрганиш, инвестиция фаолиятининг истиқболли тармоқлари ва йўналишларини аниқлаш ҳисобланади.
💼 Агентлик Президент томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган бош директор томонидан бошқарилади.
Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
👉 https://lex.uz/docs/5520866

“Электрон онлайн-аукционни ўтказиш тартибини соддалаштириш, унинг шаффофлигини ошириш ҳамда иштирокчилар ҳуқуқларининг ишончли ҳимоясини кафолатлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди
✅ Қарорга кўра, 2021 йил 1 сентябрдан “E-auksion” электрон савдо платформасидаги электрон онлайн-аукционлар тартиб-таомилларининг ягона тартиби жорий этилади.
🔰 Бунда:
➖ иштирокчиларга, шу жумладан чет эл фуқароларига аукционда қатнашиш учун электрон рақамли имзо калити сертификати масофадан туриб, Давлат активларини бошқариш агентлигининг “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази” давлат унитар корхонаси томонидан бепул тақдим қилинади;
➖ объектларни аукционга чиқариш учун тўланадиган йиғим бекор қилинади;
➖ аукцион ўтказиш тўғрисидаги хабар у ўтказиладиган кундан 30 кун олдин эълон қилинади.
Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
👉 https://lex.uz/docs/5525718

“Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинди
🔘 Фармонга кўра, 2021 йил 1 ноябрдан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга давлат хизматлари марказлари ва (ёки) Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали давлат хизматларини кўрсатишда давлат божлари, йиғимлар ва бошқа ҳар қандай тўловлар бўйича 50 фоиз миқдорида чегирма қўлланилади (тадбиркорлик фаолияти мақсадларида ёки юридик шахслар вакили сифатида мурожаат қилинган ҳолатлар бундан мустасно).
Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
👉 https://lex.uz/docs/5530487

“Аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
🏥 Қарорга кўра, 2021–2022 йиллар давомида туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари таркибида 35 та Туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказлари босқичма-босқич ташкил этилади.
🔰 Жумладан, қуйидагилар Марказларнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
➖ қўшма шикастланишлар ҳамда ўткир қон-томир касалликлари билан тиббий ёрдамга муҳтож беморларга шошилинч ва ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни ташкил этиш;
➖ ўткир ва сурункали буйрак етишмовчилиги мавжуд беморларга гемодиализ хизматини кўрсатиш.
Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
👉 https://lex.uz/docs/5530091

“Судлар тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди
☑️ Қонунга кўра, барча судларда ишлар очиқ кўрилади. Ишларни ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқишга фақат қонунда белгиланган ҳолларда йўл қўйилади.
📷 Суд мажлиси залида ҳозир бўлган шахслар, оммавий ахборот воситалари вакиллари суд мажлиси залида қонунда белгиланган тартибда фотосуратга олиши, видео ва аудио ёзувни амалга ошириши мумкин.
📌 Ўзбекистонда суд ишларини юритиш ўзбек тилида, қорақалпоқ тилида ёки муайян жойдаги кўпчилик аҳоли сўзлашадиган тилда олиб борилади.
❕Одил судловни амалга оширишда ҳар бир кишига малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқи кафолатланади.
❌ Ҳеч ким суд қарорига асосланмаган ҳолда қамоққа олиниши мумкин эмас.
Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
👉 https://lex.uz/docs/5534923

“Узумчиликни ривожлантиришда кластер тизимини жорий этиш, соҳага илғор технологияларни жалб қилишни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
🍇 Қарорга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги 48 та туман узум етиштиришга ихтисослаштирилади.
☑️ Ихтисослашган туманлардаги 156 минг гектар майдонда (шу жумладан 2021 йилда 50 минг гектар) узумзорлар барпо этилиб, уларни истеъмолчига етказишга қадар узлуксиз тизим яратилади.
➡️ 2021 йил 1 августдан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари (суғориладиган ва суғорилмайдиган (лалми) ерлар) токзорлар барпо этиш ва узумчиликни ривожлантириш учун очиқ танлов асосида 30 йил муддатга ижарага берилади.
Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
👉 https://lex.uz/docs/5540999

“Кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
🔰 Қарорга кўра, 2021 йилнинг август ойида аҳолининг қуйидаги қатламларига 500 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади:
➖ боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларнинг 18 ёшга тўлмаган фарзандларига;
➖ ногиронлиги бўлган 18 ёшга тўлмаган болаларга.
Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
👉 https://lex.uz/docs/5540980

“Хорижга ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларни рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
🔰 Қарорга кўра, 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб 2022 йил 1 сентябрга қадар “lаbоr-migrаtiоn” дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтган, касб-ҳунар ёки хорижий тилларга ўқиган ва ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга:
➖ хорижий тиллар ёки касб бўйича малака имтиҳонларини топшириш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун, башарти улар муваффақиятли топширилганда – БҲМнинг 3 бараваригача миқдорда (735 минг сўм);
➖ йўл чиптасини харид қилиш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун – БҲМнинг 2 бараваригача миқдорда (490 минг сўм);
➖ ривожланган давлатларда меҳнат фаолиятини амалга оширишга “ишчи виза”ни расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун – БҲМнинг 5 бараваригача миқдорда (1 млн 225 минг сўмгача) компенсация тўланади.
Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
👉 https://lex.uz/docs/5544371

“Республика ҳудудларида гулчилик ва кўчатчилик соҳаларини янада ривожлантириш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, Андижон вилоятининг Андижон, Избоскан ва Олтинкўл, Наманган вилоятининг Наманган ва Давлатобод ҳамда Жиззах вилоятининг Зомин ва Ғаллаорол туманлари гулчиликка ихтисослаштирилади.
🔰 Мазкур туманларда:
👉 тажриба тариқасида гулчилик кластерлари ташкил қилинади;
👉 гулчилик билан шуғулланаётган тадбиркорларга 0,06 гектардан 1 гектаргача ер майдонлари очиқ электрон танлов орқали 30 йилга деҳқон хўжалигини юритиш мақсадлари учун ер участкаларини ижарага бериш тартибида ажратилади;
👉 “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида ажратилган маблағларнинг камида 10 фоизи гулчилик лойиҳаларини ташкил қилиш учун ажратилади.
Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
👉 https://lex.uz/docs/5552394

“Aудиторларни сертификатлаштириш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
🔘 Қарорга кўра, 2021 йил 15 августдан Молия вазирлигининг қуйидаги функциялари аудиторларнинг жамоат бирлашмаларига ўтказилади:
▪️аудиторнинг малака сертификатини олиш учун малака имтиҳонларини ўтказиш;
▪️аудиторнинг малака сертификатини бериш, қайта расмийлаштириш, унинг амал қилиш муддатини узайтириш ва унинг амал қилишини тугатиш;
▪️аудиторларнинг малакасини ошириш дастурларини тасдиқлаш.
Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
👉 https://lex.uz/docs/5552197

“Ўзбекистонда йилқичилик, от спорти, замонавий бешкураш ва полони 2025 йилгача ривожлантириш давлат дастури тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди
Қарорга кўра, 2021–2025 йилларда қуйидагилар ташкил этилади:
👉 67 та болалар-ўсмирлар спорт мактабида от спорти турлари, шу жумладан замонавий бешкураш бўйича 52 та, поло бўйича 15 та бўлим;
👉 ҳар бир олимпия захиралари коллежида от спорти ва замонавий бешкураш бўлимлари;
👉 наслли ва зотдор отларни кўпайтириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 170 та йилқичилик хўжаликлари.
Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
👉 https://lex.uz/docs/5554856

“Чавандозлар мактаблари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
🏫 Қарорга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида от спорти турларига ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаблари (Чавандозлар мактаблари) ва уларнинг туман (шаҳар) секциялари ташкил қилинди.
🏇Чавандозлар мактаблари Миллий гвардия тизимига киради ҳамда мактабдан ташқари спорт-таълим муассасаси ҳисобланади.
☑️ Мазкур мактаблар от спорти (учкураш, тўсиқлардан сакраш ва от йўрттириш), замонавий бешкураш, поло ҳамда улоқ-кўпкарига ихтисослаштирилади.
➡️ Улар ўз фаолиятини 2022 йил 1 мартдан бошлайди, шунингдек, разрядли ва унвонли спортчилар тайёрлаш тизими жорий этилади.
Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
👉 https://lex.uz/docs/5555037