Huquqiy axborot | Lex.uz
23.3K subscribers
2.49K photos
20 videos
4 files
2.5K links
LEX.UZ – Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик маълумотлари миллий базаси телеграм канали
Download Telegram
#Ҳукумат_қарори

Ҳукумат қарори билан Республика кўчмас мулк объектларини бир давлат ташкилотидан бошқа бир давлат ташкилотига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

☑️ Низомга кўра, республика кўчмас мулк объектлари бир давлат ташкилотидан бошқа бир давлат ташкилотига тегишли кадастр ҳужжатлари мавжуд бўлган тақдирда (қурилиши тугалланмаган объектлар бундан мустасно), оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз берилади.

➡️ Республика кўчмас мулк объект(лар)и – давлат ташкилотига оператив бошқарув ҳуқуқи билан тегишли бўлган мулкий комплекс (корхона), бинолар ва иншоотлар, қурилиши тугалланмаган объект(лар) ва у(лар)нинг қисм(лар)и ҳисобланади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
👉 https://lex.uz/docs/5447563
​​#Янги_нашрлар

Ҳуқуқий билимларни расмий ва ишончли манбадан олинг!

🔰 “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази Сизларга қуйидаги ҳуқуқий адабиётларни тавсия этади:

🔘 Ўзбекистон Республикаси кодекслари (нархлар бўйича батафсил маълумотлар t.iss.one/adolat_nashrlari телеграм каналида)

🔘 “Аёлларга ҳуқуқий мадад” қўлланмаси (нархи: 32 000 сўм)

🔘 “Болалар учун юридик энциклопедия” (нархи: 31 000 сўм)

🔘 “Ёшлар учун юридик энциклопедия” (нархи: 32 000 сўм)

Мазкур адабиётларда фуқаролар учун зарур ҳуқуқий маълумотлар ёш нуқтаи назаридан ўзига хос тил ва услубда ёритилган. Мавзуга мос дизайн, расмли-безакли шакллар билан бойитилган.

Бундан ташқари, ҳуқуқий адабиётларнинг болалар, ёшлар, аёллар учун алоҳида шакллантирилиши ахборот билан самарали ишлаш имкониятини кенгайтиради.

Ушбу адабиётларни тайёрлашда Конституция, қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, миллий ва юридик энциклопедиялар, изоҳли луғат, интернет ва бошқа асосли манбалардан кенг фойдаланилган.

Энг муҳими, мазкур китоблар ўз йўналиши ва мавзу-мундарижасига доир турли маълумотларни бир жойга жамлагани билан ҳам фойдали.

“Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази нашрлари билан ҳуқуқий билимларни расмий ва ишончли манбадан олинг

📍 Шартнома учун манзил
📍 Дўкон манзили

☎️ +998 71 233 25 65
☎️ +998 71 280 55 47

Баътафсил маълумотлар: t.iss.one/adolat_nashrlari телеграм каналида
#Президент_қарори

“Паррандачиликни ривожлантириш ва тармоқ озуқа базасини мустаҳкамлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди

Қарорга кўра, 2021 йил 1 июндан ҚҚС тўловчиси бўлган паррандачилик хўжаликларига – ўз хўжаликларида етиштирилиб, реализация қилинган тухумнинг ҳар бир донаси учун 50 сўм ҳамда парранда гўштининг ҳар бир килограмми учун 1 000 сўм миқдорида субсидия ажратилиши белгиланди.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
👉 https://lex.uz/docs/5457613
#Қонун

“Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги c Президент томонидан имзоланди.

ℹ️ Қонунга “идентификацияловчи ID-картаси” тушунчаси киритилди.

🇺🇿 Ўзгартиришга кўра, 2005 йил 1 январга қадар Ўзбекистонда доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган ҳамда муқаддам чет давлат фуқаролигида бўлмаган шахс хоҳиш билдирган тақдирда, Ўзбекистон фуқароси деб тан олинади.

☑️ Шунингдек, ота-онасидан бири (ёлғиз отаси ёки онаси) Ўзбекистон фуқароси деб тан олинган, чет давлат фуқаролигини қабул қилмаган ва Ўзбекистонда яшаб келаётган бола хоҳиш билдирган тақдирда, Ўзбекистон фуқароси деб тан олинади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
👉 https://lex.uz/docs/5456725
#Президент_қарори

“Аҳолининг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тизимини жорий этишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

🗓 Қарорга кўра, 2021 йил 1 августдан Аҳолининг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тизими жорий этилади.

☑️ Баҳолаш тизими бўйича спорт синовлари махсус ва ихтиёрий равишда аҳолининг етти ёшдан етмиш ёшгача бўлган қатлами ва ундан катталарнинг жисмоний тайёргарлигини аниқлайди.

🏃🏻‍♂️Спорт синовлари 15 турдаги машқлардан иборат бўлади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
👉 https://lex.uz/docs/5459047
#Президент_Фармони

“Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.

📑 Фармон билан барча давлат органлари ва ташкилотлари томонидан Очиқ маълумотлар сифатида жойлаштирилиши керак бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотлар рўйхати (33 та) тасдиқланди.

☑️ Фармонга кўра, давлат органлари ва ташкилотлари ўз фаолиятига оид ҳисоботни ҳар йили:

1 мартгача веб-сайтларига жойлаштириб, 10 мартгача уни жамоатчилик иштирокида муҳокама этиш ҳақида хабар беради;

1 апрелгача ҳисоботни кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама этиш учун матбуот анжуманларини ўтказади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
👉 https://lex.uz/docs/5459107
#Ҳукумат_қарори

“Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институт ва солиқ техникумлари фаолиятини ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

🔰 Қарорга кўра, 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб қуйидаги тартиб жорий этилади:

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институтнинг бакалавриат таълим йўналиши кундузги таълим шакли бўйича ўқиш давомийлиги 4 йил, сиртқи таълим шакли бўйича 5 йил этиб белгиланади;

Институтнинг магистратура мутахассисликлари кундузги таълим шакли бўйича ўқиш давомийлиги 1 йил ҳамда масофавий, сиртқи ва кечки таълим шакли ўқиш давомийлиги 2 йил этиб белгиланади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
👉 https://lex.uz/docs/5460073
#Президент_қарори

“Камондан отиш спорт турини янада ривожлантириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

🔰 Қарорга кўра:

ҳар бир болалар-ўсмирлар спорт мактабида (келгусида янги ташкил қилинадиган мактабларда ҳам) камондан отиш секция ва бўлимлари ташкил этилади;

ҳар бир олимпия захиралари коллежида (келгусида янги ташкил қилинадиган коллежларда ҳам) камондан отиш бўлимлари очилади;

2022/2023 ўқув йилидан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида камондан отиш таълим йўналиши очилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
👉 https://lex.uz/docs/5460671
📌 “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот марказидан янги расмий нашрлар!

1. Жиноят кодекси – 46 000 сўм
2. Оила кодекси – 41 055 сўм
3. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс – 58 650 сўм
4. Уй-жой кодекси – 38 295 сўм
5. Фуқаролик процессуал кодекси – 48 415 сўм
6. Меҳнат кодекси – 29 210 сўм
7. Ҳаво кодекси – 35 535 сўм
8. Божхона кодекси – 79 810 сўм
9. Иқтисодий процессуал кодекси – 42 550 сўм
10. Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекс – 38 525 сўм
11. Сайлов кодекси – 35 535 сўм
12. Жиноят-процессуал кодекси – 72 335 сўм
13. Солиқ кодекси – 59 455 сўм
14. Фуқаролик Кодекси – 52 785 сўм
15. Жиноят ижроия кодекси – 33 580 сўм
16. Бюджет кодекси – 53 245 сўм
17. Налоговый кодекс – 91 310 сўм
18. Гражданский кодекс – 77 625 сўм
19. Шаҳарсозлик кодекси – 25 300 сўм

Нархлар ҚҚС билан кўрсатилган.

📍 Шартнома учун манзил
📍 Дўкон манзили

☎️
+998 71 233 25 65
☎️ +998 71 280 55 47

👉 @adolat_nashrlari
#Президент_қарори

“2021/2022 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди

Қарор билан 2021/2022 ўқув йили учун давлат буюртмаси параметрлари қуйидагича тасдиқланди.

🔘 бакалаврлар тайёрлаш бўйича:
• кундузги таълим шаклига – 113 530 нафар;
• сиртқи таълим шаклига – 37 675 нафар;
• кечки таълим шаклига – 6 550 нафар;

🔘 магистрлар
тайёрлаш бўйича – 12 900 нафар;

🔘 Ўзбекистондаги хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларида давлат гранти асосида кадрлар тайёрлаш бўйича – 500 нафар.

Абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш
жорий йилнинг 22 июнидан 22 июлига қадар (22 июль куни ҳам) амалга оширилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
👉 https://lex.uz/docs/5472291
#Эълон

2021 йил 25 июнь куни соат 22:00 дан 26 июнь 05:00 га қадар www.lex.uz сайтида профилактик ишлари олиб борилиши муносабати билан сайтдан фойдаланиш вақтинча чекланади.

Ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

👉 @lexuzofficial
#Адлия_хабари

Қонунчилик ҳужжатларини ҳисобга олиш бўйича янги талаблар белгиланди

“Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ҳисобини юритиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруқ Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3311, 19.06.2021 й.).

☑️ Қонунчилик ҳужжатларини давлат ҳисобига олишнинг янги тартиби тасдиқланди.

🔰 Унга кўра:

барча турдаги қонунчилик ҳужжатлари Aдлия вазирлиги томонидан марказлаштирилган ҳолда давлат рўйхатидан ўтказилади;

Президент ва Вазирлар Маҳкамаси фармойишлари давлат ҳисобига олинади;

Президентнинг кадрлар масалалари, фуқаролик, афв этиш, сиёсий бошпана бериш, давлат мукофотлари билан тақдирлаш ва олий ҳарбий ва махсус унвонларни бериш ва индивидуал тусдаги бошқа масалалар бўйича фармон ва қарор шаклида қабул қилинган ҳужжатлари ҳам давлат ҳисобига олинади.

🧾 Lex.uz да эълон қилинган барча қонунчилик ҳужжатлари назорат ҳолатида сақланади. Яъни, ҳар бир қонунчилик ҳужжатида унга киритилган ўзгартиришлар ёки қўшимчалар ёки ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилади.

📋 Шу билан бирга, Aдлия вазирлигида қонунчилик ҳужжатларнинг назорат нусхалари қоғоз шаклида ҳам юритилади.

➡️ Бу борада, илгари матнга тегишли ўзгартиришлар тўғрисидаги маълумотлар ёпиштирилган бўлса, эндиликда қонунчилик ҳужжатига ўзгартириш киритишга асос бўлган ҳужжатлар рўйхати (ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёки бекор қилиш) унга илова қилинади.

☑️ Давлат идоралари ҳам ўз фаолиятига оид қонунчилик ҳужжатларнинг назорат нусхаларини юритишни шу тартибда олиб боради.

🗓 Ушбу ҳужжат 2021 йил 1 июлдан эътиборан кучга киради.

📍Мазкур ҳужжатнинг матни билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин: lex.uz/docs/5461800.

👉 @lexuzofficial
#Қонун

“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди.

🔘 Киритилган қўшимчаларга кўра, банк сирини ташкил этувчи маълумотлар прокурорнинг санкцияси билан қуйидагиларга тақдим этилади:

👉 прокуратура, дастлабки тергов ва суриштирув органларига уларнинг иш юритувидаги жиноят ишлари бўйича ҳолатларни аниқлаш, шунингдек етказилган зарарни ундиришни ёки мол-мулкни хатлашни таъминлаш мақсадида – терговчининг ёхуд суриштирувчининг асослантирилган қарорига кўра;

👉 тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларга
уларнинг иш юритувидаги тезкор-қидирув ишлари бўйича ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш мақсадида – тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи орган раҳбари томонидан тасдиқланган асослантирилган қарор асосида.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
👉 https://lex.uz/docs/5478726
#Президент_қарори

“Н.И.Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқот тиббиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

🏢 Қарорга кўра, Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги “Н.И.Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқот тиббиёт университети” Федерал давлат автоном ОТМнинг Тошкент шаҳридаги филиали ташкил этилди.

📌 Филиал фаолиятининг асосий йўналишларидан бири соғлиқни сақлаш тизими ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш учун муҳим илмий-амалий муаммоларни ҳал қилишга қодир юқори малакали тиббиёт кадрларини тайёрлаш ҳисобланади.

☑️ Филиал Университетнинг юридик шахс мақомига эга бўлган алоҳида таркибий бўлинмаси бўлиб, таълим жараёни рус тилида олиб борилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
👉 https://lex.uz/docs/5487738
#Президент_қарори

“Давлат харидлари шаффофлигини таъминлаш ва самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди

🔘 Қарорга кўра, 2021 йил 5 июлдан тегишли (24 та) корпоратив буюртмачилар:

давлат харидларини амалга оширишда харид қилиш тартиб-таомилларини ўтказиш тўғрисидаги эълонлар ва давлат харидлари натижалари тўғрисидаги ахборотни махсус ахборот портали ҳамда ОАВда жойлаштиради;

товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) қиймати БҲМнинг 25 минг баравари миқдоридан ошган ҳолларда, харидга доир техник топшириқлар ва тендер ҳужжатларини комплекс экспертизадан ўтказиш учун Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги “Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази” давлат унитар корхонасига киритади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
👉 https://lex.uz/docs/5489509
#Ҳукумат_қарори

“2021/2021 ўқув йили учун “ММФИ” миллий тадқиқот ядро университети” федерал давлат автоном олий таълим муассасасининг Тошкент шаҳридаги филиалига ўқишга қабул қилиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, ушбу таълим муассасасига 2021/2021 ўқув йили учун бакалаврларни тайёрлаш бўйича давлат гранти асосида 4 та таълим йўналишида жами 100 ўрин миқдорида қабул квотаси белгиланди.

Булар:

👉 Ядро энергетикаси ва иссиқлик физикаси – 25 та;
👉 Ядро физикаси ва технологиялари – 25 та;
👉 Иссиқлик энергетикаси ва иссиқлик техникаси – 25 та;
👉 Электроэнергетика ва электротехника – 25 та.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
👉 https://lex.uz/docs/5487831
#Президент_қарори

“Республикада мавжуд яйловлардан унумли фойдаланиш, ипак ва жунни қайта ишлашни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2022 йил 1 январдан 2025 йил 1 январгача:

👉 ҳар йили етиштириладиган пилла (ҳўл пилла) ҳосилининг 1 кг учун 5 минг сўм миқдорида хонадонларда пилла етиштирувчиларга республика бюджети ҳисобидан субсидия ажратилади;

👉 тутзорларни суғориш учун фойдаланилган сув ҳажмига сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси 50 фоиз миқдорда қўлланилади.

➡️ Шунингдек, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастурлари доирасида ажратилган маблағлар жун йўналишидаги қўйларни, шунингдек, қўлда жун йигириш, ипак матолари, гилам ва кигиз тўқиш ускуналарини сотиб олишга ҳам йўналтирилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
👉https://lex.uz/docs/5499558
#Қонун

“Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди

📝 Қонун билан 49 та лицензиялар, 120 та рухсат бериш ҳужжатлари ҳамда 33 та хабарномаларнинг якуний рўйхатлари тасдиқланди.

☑️ Қонунга кўра, фаолиятни амалга ошириш ҳаёт ва соғлиққа, атроф-муҳитга зарар, ҳуқуқлар ва қонуний манфаатларга, жамоат хавфсизлигига зиён етказилишига сабаб бўлиши мумкин бўлса, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари жорий этилади.

🖥 Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш ва улар билан боғлиқ бошқа тартиблар барча учун очиқ бўлган “Лицензия” ахборот тизими (махсус электрон тизим) орқали амалга оширилади.

Юридик шахслар филиаллари ва ваколатхоналари учун алоҳида лицензиялар ҳамда рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар олиш талаб этилмайди.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
👉https://lex.uz/docs/5511879
#Президент_фармони

“Ўзбекистон Республикаси Стратегик ривожланиш агентлигини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–6264-сон, 19.07.2021 й.) қабул қилинди.

🔰 Фармон билан қуйидагилар ташкил этилди:

Стратегик ривожланиш агентлиги (Агентлик);
Президент раислигида Агентлик Кенгаши;
Агентлик ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган бюджетдан ташқари Стратегик ривожланиш агентлигини қўллаб-қувватлаш жамғармаси.

📌 Агентликнинг асосий вазифаларидан бири тармоқлар ва ҳудудлар кесимида инвестицияларни жалб этиш ва лойиҳаларни амалга оширишнинг стратегик масалаларини ўрганиш, инвестиция фаолиятининг истиқболли тармоқлари ва йўналишларини аниқлаш ҳисобланади.

💼 Агентлик Президент томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган бош директор томонидан бошқарилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
👉 https://lex.uz/docs/5520866
#Президент_қарори

“Электрон онлайн-аукционни ўтказиш тартибини соддалаштириш, унинг шаффофлигини ошириш ҳамда иштирокчилар ҳуқуқларининг ишончли ҳимоясини кафолатлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди

Қарорга кўра, 2021 йил 1 сентябрдан “E-auksion” электрон савдо платформасидаги электрон онлайн-аукционлар тартиб-таомилларининг ягона тартиби жорий этилади.

🔰 Бунда:

иштирокчиларга, шу жумладан чет эл фуқароларига аукционда қатнашиш учун электрон рақамли имзо калити сертификати масофадан туриб, Давлат активларини бошқариш агентлигининг “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази” давлат унитар корхонаси томонидан бепул тақдим қилинади;

объектларни аукционга чиқариш учун тўланадиган йиғим бекор қилинади;

аукцион ўтказиш тўғрисидаги хабар у ўтказиладиган кундан 30 кун олдин эълон қилинади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
👉 https://lex.uz/docs/5525718
#Президент_фармони

“Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинди

🔘 Фармонга кўра, 2021 йил 1 ноябрдан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга давлат хизматлари марказлари ва (ёки) Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали давлат хизматларини кўрсатишда давлат божлари, йиғимлар ва бошқа ҳар қандай тўловлар бўйича 50 фоиз миқдорида чегирма қўлланилади (тадбиркорлик фаолияти мақсадларида ёки юридик шахслар вакили сифатида мурожаат қилинган ҳолатлар бундан мустасно).

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
👉 https://lex.uz/docs/5530487