Давлат божи тўғрисидаги Қонун қабул қилинди.
Қонунда:
- Давлат божи турлари, миқдорлари, давлат божи тўловчилари ҳамда давлат божини ундиришнинг ўзига хос хусусиятлари;
- Давлат божини тўлашдан озод қилиш, бож тўловчиларга имтиёзлар бериш тартиби;
- Давлат божи тўловларини, тушумларини ҳисобга олиш ва қайтариш тартиби белгиланди.
Шунингдек, Қонунга асосан Давлат божи ставкаларининг миқдорлари тасдиқланди.
Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни
👇 👇 👇 👇
https://lex.uz/m/acts/4680944

Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш, шунингдек айрим қонун хужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги Қонуни қабул қилинди.
Қонунга асосан:
- Ўзбекистон Республикасининг “Ер ости бойликлари тўғрисида” ги, “Фермер хўжалиги тўғрисида” ги, “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида” ги, “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида” ги, “Хусусий корхона тўғрисида”ги, “Хусусий корхона тўғрисида” ги Қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштириши, давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишлари белгиланди.
Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни
👇 👇 👇 👇
https://lex.uz/m/acts/4686339

Вазирлар Маҳкамасининг хорижда ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг болаларини Ўзбекистон Республикасига қайтариш тартибини такомиллаштириш тўғрисидаги қарори қабул қилинди.
Қарорда:
- Хорижда ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг вояга етмаган болалари Ўзбекистон Республикасига Ички ишлар вазирлиги томонидан қайтарилиши;
- Хорижда ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган 3 ёшгача бўлган болаларни қайтариш Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан амалга оширилиши;
- Шахсини тасдиқловчи ҳужжати бўлмаган тақдирда вақтинчалик ҳужжатни расмийлаштириш ва бериш Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари томонидан амалга оширилиши белгиланди.
Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни
👇 👇 👇 👇
https://lex.uz/m/acts/4685180

Вазирлар Маҳкамасининг Республика ҳудудларида тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасига баҳо бериш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори қабул қилинди.
Қарорда:
- 2020 йил 1 мартдан бошлаб республика ҳудудларида тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасига баҳо бериш тизими жорий этилиб, “BUSINESS INDICATOR” автоматлаштирилган онлайн ахборот тизими ишга туширилиши;
- Тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасига баҳо бериш бўйича маълумотларнинг ўз вақтида тақдим этилиши ва ҳаққонийлиги учун манфаатдор вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари шахсан жавобгар эканлиги белгиланди.
Шунингдек, қарорга асосан Республика ҳудудларида тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасини баҳолаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.
Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни
👇 👇 👇 👇
https://lex.uz/m/acts/4688498

Президентнинг Ўзбекистон Республикасининг 2020–2022 йилларга мўлжалланган
Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори қабул қилинди.
Қарорга асосан:
- Ўзбекистон Республикасининг 2020–2022 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастури;
- 2020 йилда йирик ишлаб чиқариш объектлари ва қувватларини ишга тушириш манзилли дастури;
- 2020 йилда инвестиция ва кредитларни ўзлаштириш бўйича йиғма манзилли дастур ҳамда чораклар кесимида ижроси бўйича прогноз кўрсаткичлар;
- 2020 йилда Ўзбекистон Республикаси давлат кафолати остида хорижий кредитлар жалб қилган ҳолда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг манзилли дастури тасдиқланди.
Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни
👇 👇 👇 👇
https://lex.uz/m/acts/4689640

Президентнинг 2020–2022 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори қабул қилинди.
Қарорга асосан:
- 2020–2022 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурининг асосий параметрлари;
- 2020–2022 йилларда ижтимоий, уй-жой, муҳандислик ва транспорт инфратузилмаси объектларини ишга туширишнинг асосий параметрлари;
- 2020 йилда маъмурий, муҳандислик-инфратузилма, сув хўжалиги, шунингдек, алоҳида муҳим ва тоифаланган объектларни қуриш ва реконструкция қилиш манзилли дастури;
- 2020 йилда олий таълим муассасалари объектларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш манзилли дастури тасдиқланди.
Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни
👇 👇 👇 👇
https://lex.uz/m/acts/4691316

Вазирлар Маҳкамасининг Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг
Нукус минтақавий филиали фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори қабул қилинди.
Қарорда:
- Марказнинг минтақавий филиаллари фаолиятини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларининг тегишли йилга “Таълим” соҳасида назарда тутиладиган бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши;
- Марказ Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда Филиални замонавий фикрловчи, юқори малакали ва масъулият туйғуси юқори бўлган, ижтимоий-педагогик, ҳуқуқий, тиббий-реабилитация ва ахборот-таълим ёрдами кўрсатиш соҳасида тегишли амалий иш тажрибасига эга бўлган ходимлар билан таъминлаши белгиланди.
Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни
👇 👇 👇 👇
https://lex.uz/m/acts/4690746

Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Давлат ўқ-гильзотекаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори қабул қилинди.
Қарорга асосан:
- Ўзбекистон Республикасининг Давлат ўқ-гильзотекасини юритиш тартиби тўғрисидаги низом;
- Ўзбекистон Республикаси Давлат ўқ-гильзотекаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлар дастури;
- Ўзбекистон Республикасининг Давлат ўқ-гильзотекасини моддий-техник таъминлаш чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.
Қарорга асосан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Мудофаа вазирлиги ҳамда Ички ишлар вазирлиги зиммасига соҳага оид вазифалар юклатилди.
Қарорнинг фуқаровий ва хизмат ўқотар қуролини назорат тартибида отиш қисми 2020 йил 1 июндан кучга киради.
Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни
👇 👇 👇 👇
https://lex.uz/m/acts/4690733

Президентнинг Ўзбекистон Республикасининг халқаро иқтисодий ҳамкорлигини
янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Фармони қабул қилинди.
Фармонга асосан:
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати тузилмасида Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик масалалари департаменти ташкил этилди;
- Департамент фаолиятининг асосий йўналишлари белгиланди;
- Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик масалалари департаменти тузилмаси тасдиқланди.
Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни
👇 👇 👇 👇
https://lex.uz/m/acts/4691756

Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси заргарлик саноатининг замонавий ускуна, технологиялари ва заргарлик буюмлари “Uzbek Jewellery Fair-2020” биринчи халқаро кўргазма-савдосини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори қабул қилинди.
Қарорда:
- 2020 йил май ойининг 8-10 кунлари Тошкент шаҳрида “Ёшлар ижод саройи” кўргазмалар майдони базасида Ўзбекистон Республикаси заргарлик саноатининг замонавий ускуна, технологиялари ва заргарлик буюмлари “Uzbek Jewellery Fair-2020”биринчи халқаро кўргазма-савдоси ўтказилиши;
- 2020 йилдан бошлаб доимий равишда ҳар йили май ойи биринчи ҳафтасининг жума кунидан якшанба кунигача заргарлик саноатининг замонавий ускуна, технологиялари ва заргарлик буюмлари “Uzbek Jewellery Fair” халқаро кўргазма-савдоси ўтказилиши белгиланди.
Қарорга асосан “Uzbek Jewellery Fair” халқаро кўргазма-савдосини ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби тасдиқланди.
Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни
👇 👇 👇 👇
https://lex.uz/m/acts/4693388

Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тиббиёт муассасалари томонидан фуқароларга маълумотномалар бериш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори қабул қилинди.
Қарорда:
- 2020 йил 1 апрелдан бошлаб руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳамда Наркология диспансери томонидан фуқароларнинг ҳисобда туриши ёки турмаслиги тўғрисидаги маълумотномани тўғридан-тўғри бериш амалиёти бекор қилиниши;
- Фуқароларга Руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳамда Наркология диспансери ҳисобида туриши ёки турмаслиги тўғрисидаги маълумотнома фақат Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали тақдим этилиши;
- Наркология ва руҳий касалликларга чалинган фуқаролар ҳисоби фақат электрон шаклда юритилиши белгиланди.
Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни
👇 👇 👇 👇
https://lex.uz/m/acts/4693529

Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тузилмасидаги ташкилотларда аутсорсинг хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низомда:
- Аутсорсинг хизматларига нарх белгилаш тартиби;
- Аутсорсерни танлаш, шартнома тузиш ва ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби;
- Аутсорсер ва буюртмачининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ҳамда аутсорсинг хизмати кўрсатилиши юзасидан назорат ва мониторингни амалга ошириш тартиби белгиланди.
Шунингдек, қарорга асосан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тузилмасидаги ташкилотларда аутсорсингга ўтказиладиган хизматлар рўйхати тасдиқланди.
Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни
👇 👇 👇 👇
https://lex.uz/m/acts/4696120

Вазирлар Маҳкамасининг Республика ҳудудларида пахта ҳосили теримини механизациялаш даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори қабул қилинди.
Қарорда:
- 2020–2022 йилларда Жиззах, Қашқадарё, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида, 2023–2026 йиллар республиканинг қолган ҳудудларида пахта ҳосилини йиғиштириб олишни механизациялашни жорий этиш жадаллаштирилиши;
- Пахта териш ишларига жалб қилинадиган пахта териш машиналари хизматидан фойдаланганлик учун харажатларнинг 30 фоизини Молия вазирлиги томонидан қоплаб бериш амалиёти 2020 йилда ҳам сақлаб қолиниши белгиланди.
Қарорга асосан, 2020–2026 йилларда “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ тизимидаги ташкилотлар томонидан пахта териш машиналари ишлаб чиқариш ва республика ҳудудларига етказиб бериш прогнози тасдиқланди.
Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни
👇 👇 👇 👇
https://lex.uz/m/acts/4696185

Нотариат тизими тубдан ислоҳ қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Қонун қабул қилинди.
Қонунга асосан:
- Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига ҳамда Фуқаролик процессуал кодексига;
- Ўзбекистон Республикасининг “Гаров тўғрисида” ги, “Нотариат тўғрисида”ги, “Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхати тўғрисида” ги, “Ипотека тўғрисида” ги, “Риэлторлик фаолияти тўғрисида” ги, “Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида” ги, “Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида” ги “Медиация тўғрисида” ги Қонунларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни
👇 👇 👇 👇
https://lex.uz/m/acts/4697587

Вазирлар Маҳкамасининг Давлат қарзини самарали бошқариш ва жалб қилинаётган қарзлардан мақсадли фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори қабул қилинди.
Қарорда:
- Макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш учун давлат қарзининг максимал даражаси ялпи ички маҳсулотга нисбатан 50 фоиздан ошмаслиги лозимлиги;
- Ўзбекистон Республикаси номидан битимларни имзолаш ва Ўзбекистон Республикаси кафолатини бериш Вазирлар Маҳкамаси Раёсати томонидан маъқулланган ҳолда амалга оширилиши;
- 2020 йил 1 февралдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Кафолат жамғармаси ташкил этилиши белгиланди.
Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни
👇 👇 👇 👇
https://lex.uz/m/acts/4700855

Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги тўғрисидаги ҳамда Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси тўғрисидаги низомлар тасдиқланди.
Низомларда:
- Агентлик фаолиятини ташкил этиш тартиби, унинг вазифалари ва функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлиги;
- Агентликнинг давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар, шунингдек тижорат банклари билан ўзаро муносабатлари;
- Жамғарманинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари, жамғармани бошқариш, жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш, компенсацияни бериш, тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва қайта тиклаш тартиби белгиланди.
Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни
👇 👇 👇 👇
https://lex.uz/m/acts/4701437

Вазирлар Маҳкамасининг ўрмонларнинг давлат ҳисобини ва мониторингини юритишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори қабул қилинди.
Қарорда:
- 2021 йил 31 декабрга қадар республика ҳудудида мавжуд бўлган ўрмонзор ер майдонларини, республика ҳудудида мавжуд бўлган табиий ҳолда ўсувчи ўсимлик ва ҳайвонот дунёси тур таркиби ва унинг захиралари тўлиқ хатловдан ўтказилиши белгиланди.
Шунингдек, қарорга асосан, ўрмонларнинг давлат ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низом ҳамда ўрмонлар мониторингини юритиш тартиби тўғрисидаги низомлар тасдиқланди.
Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни
👇 👇 👇 👇
https://lex.uz/m/acts/4702526

Президентнинг пиллачилик тармоғида ипак қурти озуқа базасини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарори қабул қилинди.
Қарорга асосан:
- 2020 йилда янги тутзорлар барпо этиш учун пиллачилик тармоғи ташкилотларига ўрнатилган тартибда кўп йиллик ижара шартномаси асосида ажратиладиган қишлоқ хўжалигида фойдаланишдан чиқиб кетган ер майдонларининг ҳудудлар кесимидаги рўйхати;
- 2020–2024 йилларда республика ҳудудларида мелиоратив объектлар атрофида ва қишлоқ хўжалиги ерларида ҳосилдорликни кўпайтиришга йўналтирилган шамол ва сув эрозияларидан ҳимоялаш учун иҳота тутзорларини барпо этиш прогноз параметрлари;
- 2020–2025 йилларда ипак қурти парваришлаш ва тирик пилла хомашёси етиштиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари тасдиқланди.
Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни
👇 👇 👇 👇
https://lex.uz/m/acts/4704432

Президентнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоларини тайинлаш тўғрисидаги Фармони қабул қилинди.
Конституциянинг 77-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн олти нафар аъзоси фан, санъат, адабиёт, ишлаб чиқариш соҳасида ҳамда давлат ва жамият фаолиятининг бошқа тармоқларида катта амалий тажрибага эга бўлган ҳамда алоҳида хизмат кўрсатган энг обрўли фуқаролар орасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланади.
Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни
👇 👇 👇 👇
https://lex.uz/m/acts/4705417

Президентнинг халқаро шартномаларни тасдиқлаш тўғрисидаги қарори қабул қилинди.
Қарорда:
- Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Беларусь Республикаси Ҳукумати ўртасида таълимга оид ҳужжатларни, ўқишга оид ҳужжатларни ўзаро тан олиш тўғрисидаги битим тасдиқланиши;
- Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси мазкур халқаро шартномани амалга ошириш юзасидан масъул ваколатли орган эканлиги белгиланди.
Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни
👇 👇 👇 👇
https://lex.uz/m/acts/4708442

Президентнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарори қабул қилинди.
Қарорда:
- Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасида Бош вазирнинг биринчи ўринбосари – транспорт вазири лавозими тугатилиб, Бош вазирнинг биринчи ўринбосари лавозими киритилиши;
- Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасида бир қатор лавозимлар ва котибиятлар тугатилиб, бошқа лавозимлар киритилиши ва тегишли котибиятлар ташкил этилиши белгиланди.
Шунингдек, қарорга асосан Вазирлар Маҳкамасининг бошқарув ходимлари чекланган сони тасдиқланди.
Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни
👇 👇 👇 👇
https://lex.uz/m/acts/4708255