Курсив Ўзбекистон
101 subscribers
537 photos
6 videos
531 links
Ўзбекистон ва хориж янгиликлари

Реклама бўйича мурожаат @kursivuzz

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз

Facebook:

https://www.facebook.com/kursivuz/

Instagram

www.instagram.com/kursiv_uzbekistan/

Лотин алифбосидаги канал:
t.iss.one/kursivmediauz
Download Telegram
Ҳайдовчилар ўтган йилги жарималарни оммавий равишда олишмоқда

Апрел ойида Ўзбекистон бўйлаб кўплаб ҳайдовчилар 2024 йилда йўл ҳаракати қоидаларини бузганликлари учун оммавий равишда жарималар олишни бошлади.

Бу ҳолат ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Бу ҳақда Автострада нашри маълум қилди.

Telegram / Facebook / Instagram / Site
Google компанияси Chrome’даги 23 йиллик камчиликни тўғирлади

Google корпорацияси Chrome браузерининг 136-версиясида фойдаланувчиларнинг махфийлигига таҳдид солувчи узоқ йиллик заифликни бартараф этди.

Бу муаммо сўнгги 23 йил давомида ишлаб чиқилган Safari, Opera, Internet Explorer ва Firefox’га ҳам тааллуқли.

Бу заифлик веб-сайт эгаларига фойдаланувчи тарихига тўғридан-тўғри кира олмасдан, ташриф буюрилган саҳифалар ҳақида тахмин қилиш имконини берган.

Telegram / Facebook / Instagram / Site
Hyundai ва КIA электромобиллари арзонлашиши кутилмоқда

Hyundai ва КIA компаниялари электромобиллар учун ўзларининг аккумуляторларини ишлаб чиқишни бошлади. Бунинг натижасида ҳар иккала бренд моделлари арзонлаши мумкин. Бу ҳақда 32cars нашри хабар бермоқда.

Hyundai Group компанияси ташқи етказиб берувчиларга қарамлигини камайтириш ва ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш мақсадида электромобиллар учун ўз аккумуляторларини ишлаб чиқаришни бошлади.

Telegram / Facebook / Instagram / Site
Абдусатторов Францияда ўтган турнирда Непомниашига имкониятни бой берди

Ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов Фреэстйле Чесс Тоур мусобақасининг Париждаги босқичида еттинчи ўрин учун кечган баҳсда россиялик Иан Непомниашига ютқазди.

Беллашув натижасига кўра, Абдусатторов $20 минг, Непомниаши эса $30 минг мукофотга эга бўлди.

Telegram / Facebook / Instagram / Site
ЕТТБ УзCарлсберг’га $6 млнлик кредит ажратади

Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) Ўзбекистондаги пиво ишлаб чиқарувчиси УзCарлсберг компаниясига $6 млн (5,7 млн евро)гача бўлган айланма маблағлар учун кредит ажратади.

УзCарлсберг 2022 йилдан буён ЕТТБ мижозларидан бири бўлиб, бу сафарги кредит маблағлари асосан ингредиэнтлар ва қадоқлаш материаллари харидига, шунингдек, мавсумий талабнинг ошиши фонида захираларни самарали бошқаришга йўналтирилади. Лойиҳа Япониядаги ЕТТБ ҳамкорлик жамғармаси томонидан қўллаб-қувватланмоқда.

Telegram / Facebook / Instagram / Site
3,5 йилда диплом ва 2200 евро ойлик: Германияда касбий таълим учун яна бир имконият

2025 йил августидан бошлаб SEIT for tomorrow ташкилоти ҳамкорлигида Ausbildung дастурига рўйхатдан ўтиш очилди. Дастур давомида иштирокчилар ҳар ой 635–950 евро миқдорида стипендия олишади, ўқишни якунлагач эса 1600–2200 евро ойликка эга бўлишади.

40 та бўш иш ўрни автомеханик, металлни қайта ишлаш, электрик, дурадгор ва том ёпувчи каби соҳаларни қамраб олади. Ҳар бир йўналишда амалий кўникмалар шакллантирилади ва касб-ҳунарга чуқур ўзлаштириш имконияти яратилади.

Telegram / Facebook / Instagram / Site
Saneg авиация ёқилғиси етказиб бериш бўйича оператор-компанияни ташкил этди

Нефть-газ соҳаси етакчиларидан бири бўлган Saneg компанияси янги шўба корхона — Saneg ЖетWҳитесни ташкил этди. Ушбу компания авиация ёқилғиси етказиб бериш бўйича ягона оператор сифатида фаолият юритади.

Унга кўра, JetWhites Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида ишлаб чиқарилган авиация ёқилғиси ва керосин савдоси билан шуғулланади. Ҳозирнинг ўзида Тошкентдаги Санеғнинг ёқилғи қуйиш мажмуаси Ўзбекистоннинг авиатопливо бўйича эҳтиёжининг 80 фоизигача қоплаш имкониятига эга.

Telegram / Facebook / Instagram / Site
Янги Андижон шаҳри 410 мингдан ортиқ аҳолига мўлжалланади

Андижон вилоятида барпо этилаётган Янги Андижон шаҳри қурилиши босқичма-босқич давом этмоқда. Шавкат Мирзиёев бу галги ташрифи давомида лойиҳа доирасида амалга оширилган дастлабки ишлар билан танишди.

Маълумотларга кўра, янги шаҳар Андижон туманидаги адирликда, қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаган 4 минг гектар ерда барпо этилмоқда. Ҳозирга қадар 1 минг 770 та хонадондан иборат 63 та кўп қаватли уй, 1 680 ўринли мактаб, 420 ўринли боғча ва 250 қатновга мўлжалланган поликлиника фойдаланишга топширилган.

Telegram / Facebook / Instagram / Site
Яндекс «Алиса»га инглиз тилида равон гапириш ва мантиқий фикрлаш имкониятларини қўшди

Яндекс ўзининг рақамли ёрдамчиси «Алиса» учун ҳозиргача бўлган энг катта янгиланишни жорий қилди. Эндиликда «Алиса» мантиқий фикрлай олади, ҳужжатлар билан ишлайди ва инглиз тилида акцентсиз гапира олади.

Бу янгиланиш YandexGPT 5 Pro ва мултимодал нейротармоқ (Visual Language Model) асосида амалга оширилган. «Алиса» энди саволга жавоб беришдан олдин уни таҳлил қилиб, фикрлаш занжири орқали изчил тушунтира олади.

Telegram / Facebook / Instagram / Site
16 апрель куни қисқа муддатли ёмғир кузатилиши мумкин

16 апрель куни Ўзбекистон бўйлаб ҳаво асосан бироз булутли бўлади. Кўплаб ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ кузатилади, дея хабар бермоқда «Ўзгидромет».

Унга кўра, шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 12-20 м/с тезликда эсади. Тошкент шаҳрида бироз ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. Ҳарорат кечаси 12-14°, кундузи 22-24°.

Telegram / Facebook / Instagram / Site